ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Давлат фуєаролик хизмати /

Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир Намунавий талаблар (АВ томонидан 13.01.2023 й. 3413-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 06.12.2022 й. 3-2022-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 13 январда 3413-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат

хизматини ривожлантириш

агентлиги директорининг

2022 йил 6 декабрдаги

3-2022-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат фуқаролик хизматчиси билан

тузиладиган меҳнат шартномасига доир

НАМУНАВИЙ ТАЛАБЛАР


Мазкур Намунавий талаблар иш берувчи ҳамда давлат фуқаролик хизматчиси (бундан буён матнда Томонлар деб юритилади) ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасига доир талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат фуқаролик хизматига кираётган шахс билан меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилиги асосида ёзма шаклда тузилади.


2. Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномаси тузилмайди.


3. Меҳнат шартномасида давлат фуқаролик хизматини ўташнинг асослари ва шартлари, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги, давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар, шунингдек уни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга тааллуқли қоидалар кўрсатилади.


4. Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ва уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилади.


5. Қуйидагилар меҳнат шартномаси Томонлари ҳисобланади:

иш берувчи - Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари;

ходим - давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаётган шахс.



2-БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ ЗАРУР ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар меҳнат шартномасининг зарур шартлари ҳисобланади:

хизматни ўташ жойи - давлат фуқаролик хизматчиси шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра давлат фуқаролик хизматини ўтаётган жой;

ишнинг бошланиш санаси - давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришга киришиши керак бўлган календарь сана;

эгалланаётган давлат фуқаролик хизмати лавозимининг тўлиқ номи;

меҳнат вазифаси - муайян касб, мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича иш, шунингдек давлат фуқаролик хизматчисига топшириладиган ишнинг аниқ тури;

давлат фуқаролик хизматини ўташнинг асослари;

давлат фуқаролик хизматчиси томонидан давлат фуқаролик хизматини ўташнинг ўзига хос хусусиятлари;

давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар;

иш вақти ва дам олиш вақти режими, агар мазкур давлат фуқаролик хизматчиси учун ушбу режим мазкур иш берувчида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимлар учун назарда тутилган иш вақтининг ва дам олиш вақтининг умумий режимидан фарқ қиладиган бўлса;

давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси;

давлат фуқаролик хизматчисининг фаолият самарадорлигини баҳолаш;

давлат фуқаролик хизматида лавозим бўйича кўтарилиш;

давлат фуқаролик хизматчисини бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказиш, шу жумладан ротация тартибида ўтказиш ва хизмат сафарлари;

давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириш;

меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари;

давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарлиги;

давлат фуқаролик хизматчисини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш;

давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини тугатиш асослари;

давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ низоларни ҳал этиш;

Томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари;

давлат фуқаролик хизматчиси билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган тақдирда меҳнат шартномасининг муддати, шунингдек муддатли шартномани тузиш учун асослар;

хизматни ўташ жойидаги меҳнат шароитларининг хусусиятлари кўрсатилган ҳолда нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар, агар давлат фуқаролик хизматчиси мазкур ишга қабул қилинаётган бўлса.



3-БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ


7. Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасида қуйидаги қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин:

хизматни ўташ жойини аниқлаштириш (таркибий бўлинма ва унинг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда) ва (ёки) хизматни ўташ жойи тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов ҳақида;

давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилмаслик ҳақида;

агар ўқитиш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан олиб борилган бўлса, давлат фуқаролик хизматчисининг ўқишдан кейин шартномада белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддатни ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматчисини қўшимча суғурта қилиш турлари ва шартлари ҳақида;

давлат фуқаролик хизматчисини ва унинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматчисининг иш шароитларига нисбатан қўлланиладиган унинг ва иш берувчининг давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш ҳақида;

доимий ёки вақтинча асосда масофадан туриб ишлаш, мослашувчан иш вақти режимида, вақтбай ёки ишбай тизимда ишлаш;

охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмайдиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар берилиши.



4-БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


8. Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади.

Ёзма меҳнат шартномаси Тарафлар томонидан имзоланади.

Ёзма меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси давлат фуқаролик хизматига кирувчи шахснинг ва давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари қўйилган ҳолда ташкилот муҳри билан тасдиқланади.


9. Меҳнат шартномасининг бир нусхаси давлат фуқаролик хизматчисига берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади.

Бунда, меҳнат шартномасининг нусхаси давлат фуқаролик хизматчисига унинг олганлиги тўғрисидаги имзосини қўйдирган ҳолда тақдим этилади.


10. Меҳнат шартномаси давлат тилида тузилади.


11. Давлат фуқаролик хизматига кирувчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади.



5-БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ШАРТЛАРИНИНГ

ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ


12. Меҳнат шартномасининг мазмунига:

давлат фуқаролик хизматчисининг ҳолатини давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирадиган;

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;

мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

давлат фуқаролик хизматчисини қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам давлат фуқаролик хизматчисининг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.


13. Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 январь





















































Время: 0.2342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск