ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.12.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.12.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2022 й.

N ЎРҚ-812



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2023 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 27 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 28 декабрда маъқулланган


Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бунинг тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида солиқ юкини пасайтириш ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Мазкур Қонунда 2023 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, уларда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ставкасининг пасайтирилиши, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғидан ва ижтимоий солиқдан имтиёзлар берилиши, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ставкаларининг унификация қилиниши, мутлақ суммада белгиланган солиқ ставкаларининг кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиниши, шунингдек бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқларнинг тўлиқ йиғилишига қаратилган солиқ маъмуриятчилигига оид чоралар назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, фойдаланилмаётган объектларга, шунингдек мазкур объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғининг ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинмоқда.

Ушбу Қонун 2023 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджетини тайёрлашда назарда тутилган солиқ сиёсати чораларини амалга ошириш учун зарур ҳуқуқий шароитлар яратилишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 670-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 589-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 969-модда; 2022 йил, N 2, 75-модда, N 7, 666-модда) 297-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-598-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда) 54-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик инвесторларнинг, чет давлатлар фуқароларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан божхона божи ундирилмайди".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 56-модданинг тўртинчи қисми "ихтиёрий тартибда" деган сўзлардан кейин "(бундан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 75-модданинг бешинчи қисмидаги "ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан" деган сўзлар "ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ва фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 81-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботи унинг танловига кўра солиқ органлари томонидан тузилиши мумкин. Бунда солиқ ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


4) 91-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридан чиқарилган солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади";


5) 100-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-3-банд билан тўлдирилсин:

"3-3) агар ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган шахс солиқ қарзи юзага келган санадан эътиборан бир ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборган бўлса. Мазкур тартиб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиларига нисбатан қўлланилади (устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно)";

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ушбу модда иккинчи қисмининг 3-3-бандида кўрсатилган асослар бўйича тақдим этилган ва солиқ қарзи бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш календар йил давомида бир марта фойдаланилган бўлса, фоизлар олти ой давомида ҳам ҳисобланмайди";


6) 119-модданинг матнидаги "ўттиз" деган сўз "олтмиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


7) 133-модда:

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, бекор қилинган, қайта расмийлаштирилган ва чақириб олинган лицензиялар, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар томонидан ваколатли органларга юборилган хабарномалар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатилган тартиб-таомиллардан ўтган шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига электрон шаклда реал вақт режимида тақдим этиши шарт";

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбурияти қонунчиликда белгиланади";


8) 138-модданинг йигирма иккинчи қисмидаги "олтмиш" деган сўз "ўттиз" деган сўз билан алмаштирилсин;


9) 199-модда биринчи қисмининг 4-банди чиқариб ташлансин;


10) 237-модда:

учинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари - ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин";

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидагиларнинг тартиби белгиланади:

солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномани (бундан буён ушбу бўлимда гувоҳнома деб юритилади) бериш;

гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ёки уни бекор қилиш;

гувоҳнома ўз вақтида берилмаганлиги ёки уни бериш рад этилганлиги ёхуд гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тугатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги, шунингдек ўз вақтида қайта тикланмаганлиги муносабати билан солиқ органининг қарори устидан шикоят қилиш;

солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобидан чиқариш";


11) 243-модда биринчи қисмининг:


7, 9 ва 22-бандлари чиқариб ташлансин;


24-банди чиқариб ташлансин;


12) 258-модданинг биринчи қисмидаги "15" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;


13) 266-модда:

еттинчи қисмидаги "учинчи қисмида" деган сўзлар "олтинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида ушбу Кодекснинг 237-моддасига мувофиқ махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга";

тўққизинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "бешинчи қисмига" деган сўзлар "саккизинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) қуйидаги мазмундаги 266-1-модда билан тўлдирилсин:


"266-1-модда. Солиқ суммаларини ҳисобга

олишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари


Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ тўловчига ундан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди.

Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги муносабати билан ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан солиқ тўловчида ва унинг харидорларида ҳисобга олинади (тузатилади)";


15) 269-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ушбу Кодекс 267-моддаси биринчи қисмининг 1 - 4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси келгусида улардан солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади)";


16) 274-модданинг учинчи қисмидаги "олтмиш" деган сўз "ўттиз" деган сўз билан алмаштирилсин;


17) 289-1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари


Солиқ ставкалари


импорт қилинганда


ишлаб чиқариладиган


1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

342 000 сўм/ 1 000 дона + 10 фоиз

2023 йил 1 январдан:

203 500 сўм/ 1 000 дона + 10 фоиз


2023 йил 1 февралдан:

223 850 сўм/ 1 000 дона + 10 фоиз


2.

Сигара


5 720 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки


341 000 сўм/кг*

4.

Чекиладиган, ўрама тамаки


341 000 сўм/кг

5.

Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки


341 000 сўм/кг

6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар


341 000 сўм/кг

7.

Никотинли тамакисиз снюс


137 500 сўм/кг

8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**


605 сўм/мл

           

*) Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.

**) Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади";


18) 289-2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари


Солиқ ставкалари (1 литр учун)



импорт

қилинганда


ишлаб чиқариладиган



2023 йил

1 январдан


2023 йил

1 февралдан



1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси


70%

7 450 сўм


2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 3 ва 4-бандлар мустасно)


106 800 сўм

34 500 сўм

38 000 сўм


3.

Вино:






табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)


30 000 сўм

1 сўм


бошқа винолар, шу жумладан вермут


42 750 сўм

1 980 сўм

2 200 сўм


4.

Пиво


50%, бироқ 12 800 сўмдан кам бўлмаган


1 380 сўм

1 550 сўм

";

        

19) 289-3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи


Солиқ ставкалари



2023 йил

1 январдан


2023 йил

1 февралдан



1.

Нефть маҳсулотлари:




Бензин


275 000 сўм/тонна

303 000 сўм/тонна


авиакеросин (синтетикдан ташқари)


220 000 сўм/тонна

242 000 сўм/тонна


дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


264 000 сўм/тонна

291 000 сўм/тонна


ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


237 600 сўм/тонна

262 000 сўм/тонна


дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи


374 000 сўм/тонна

412 000 сўм/тонна


2.

Полиэтилен гранулалар


10%


3.

Табиий газ, бундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган газ мустасно


20%


4.

Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган:




бензин

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 000 сўм


1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 565 000 сўм



дизель ёқилғиси

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 000 сўм


1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 516 000 сўм



суюлтирилган газ

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 000 сўм


1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 807 500 сўм



сиқилган газ

1 куб метр учун 550 сўм


1 куб метр учун 605 сўм



5.

Мобиль алоқа хизматлари


10%


6.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар


20%

";

        

20) 311-модда:

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Конда фойдали қазилмаларни қазиб олиш даврида худди шу конда устки қатламни очиш ишлари бўйича қилинган харажатлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасига ва солиқ тўловчининг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатига мувофиқ руда жисмларининг босқичлари ёки таркибий қисмлари кесимидаги ҳажмларга мутаносиб равишда ҳисобланган амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ҳосил қилади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган харажатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланган ёки устки қатламни очиш ишлари якунланган пайтдан эътиборан солиқ тўловчининг жами даромадидан амортизация ажратмалари тарзида чегириб ташланади.

Амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси, солиқ тўловчининг хоҳишига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан:

бироқ ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган амортизация қилинадиган актив гуруҳи бўйича тўпланган харажатлар суммасининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

бироқ ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган амортизация қилинадиган актив гуруҳи бўйича тўпланган харажатлар суммасининг 33 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


21) 337-модда:

олтинчи қисмидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини солиқ тўловчилар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар қисмида қўллайди, бундан фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар мустасно";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли:

2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар - солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса;

2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар -жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса.

Бунда ушбу модда ўн биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ базасини жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида соддалаштирилган тартибда аниқлашга ҳақли.

Ушбу модданинг ўн биринчи қисмида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди";

ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн тўртинчи қисмидаги "Ушбу модданинг саккизинчи қисми" деган сўзлар "Ушбу модда биринчи қисмининг 6-банди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 340-модданинг ўн биринчи қисмидаги "10 санасига қадар" деган сўзлар "15 санасидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 343-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади";


24) 347-модда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда тўққизинчи қисмининг қоидаларини қўллаш мақсадларида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи норезидент дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкасини ушбу Кодекснинг 357-моддасида кўрсатилган тартибда қўллашга ҳақли. Агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномасида дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича бир нечта пасайтирилган солиқ ставкалари назарда тутилган бўлса, уларнинг энг ками қўлланилади";

ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


25) 351-модда учинчи қисми 1-банди "б" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "бундай асбоб-ускуналар (қурилмалар, механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар) қийматининг 20 фоизига тенг деб қабул қилинади" деган сўзлар "бундай хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26) 378-модда:


15-банди чиқариб ташлансин;


16-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган бўлса. Мазкур солиқ имтиёзи қарз олувчига ва (ёки) бирга қарз олувчиларга нисбатан, башарти уларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари жами суммаси белгиланган миқдордан ошмаса, татбиқ этилади. Бунда ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадларига нисбатан солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар, ушбу хатбошида бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади. Агар 2023 йил 1 январдан кейин ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз олти ой ичида бошқа шахсга ўтказилган бўлса, солиқ имтиёзининг амал қилиши солиқ имтиёзини қўллашнинг бутун даври учун солиқни тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади";


27) 383-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Фаолият тури


Бир ойлик солиқ ставкалари (сўмда)


Тошкент шаҳри


Нукус шаҳри

ва вилоят

марказлари

бўлган

шаҳарлар


бошқа

шаҳарлар


бошқа аҳоли

пунктлари


1.

Чакана савдо:






озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан


825 000

660 000

330 000

220 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан


275 000

165 000

110 000

55 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан


275 000

165 000

110 000

55 000

2.

Маиший хизматлар


275 000

165 000

110 000

55 000

3.

Бошқа фаолият турлари


250 000

165 000

110 000

55 000

4.

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:


3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун


165 000

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун


250 000";

28) 389-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай";


29) 407-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса -кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади";


30) 415-модда:

иккинчи қисмидаги "Агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "0,5" рақами "0,6" рақами билан алмаштирилсин;


31) 417-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади";

бешинчи қисмидаги "10 январигача" деган сўзлар "20 январидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "10" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай тўланади";


32) 422-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ солиш объектлари


Солиқ ставкалари, фоизларда



1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар


0,28


2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:




200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган


0,37


500 кв.м дан ортиқ бўлган


0,49


3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари


0,37


4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари


1,5

";

бешинчи қисмидаги "агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

еттинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;


33) 429-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Республика ҳудудлари


1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)


Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона


242

193

149

99

50


Қорақалпоғистон Республикаси


31

Андижон вилояти


39

Бухоро вилояти


32

Жиззах вилояти


32

Қашқадарё вилояти


32

Навоий вилояти


32

Наманган вилояти


39

Самарқанд вилояти


39

Сурхондарё вилояти


29

Сирдарё вилояти


24

Тошкент вилояти


33

Фарғона вилояти


33

Хоразм вилояти


32";

олтинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "0,3" рақами "0,4" рақами билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "0,3" рақами "0,4" рақами билан алмаштирилсин;

ўн учинчи қисми чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи - ўн еттинчи қисмлари тегишинча ўн учинчи - ўн олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи қисмидаги "ўн тўртинчи қисмида" деган сўзлар "ўн бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


34) 431-модда:

биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "10 январига қадар" деган сўзлар "20 январидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "1 майига қадар" деган сўзлар "1 майидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "10 январига қадар" деган сўзлар "20 январидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


35) 432-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача" деган сўзлар "ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай амалга оширилади";


36) 434-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари";


37) 435-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси ушбу Кодекс 428-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қийматидир. Бунда ер участкаларининг норматив қиймати тегишинча туманнинг (шаҳарнинг) суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерлари учун ўртача ҳисобда аниқланади";


38) 437-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):

Республика ҳудудлари


1 кв. м учун базавий

солиқ ставкаси (сўмда)


Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона


1408

1194

979

770

550


Қорақалпоғистон Республикаси


286

Андижон вилояти


352

Бухоро вилояти


286

Жиззах вилояти


286

Қашқадарё вилояти


286

Навоий вилояти


286

Наманган вилояти


352

Самарқанд вилояти


352

Сурхондарё вилояти


268

Сирдарё вилояти


226

Тошкент вилояти


297

Фарғона вилояти


297

Хоразм вилояти


286";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади. Бунда қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашганда ёки яхшиланганда (балл бонитети пасайганда ёки ошганда) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган деҳқон хўжаликларига ва жисмоний шахсларга нисбатан ушбу Кодекс 429-моддасининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартиб татбиқ этилади";

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўнинчи қисмлари тегишинча олтинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


39) 439-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни ҳисоблаб чиқариш ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича эса қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотларига асосан, ушбу Кодекс 435-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади";


40) 441-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар;

деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар";


41) 444-модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган солиқ базасини аниқлаш учун солиқ органларига, шунингдек қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланувчи юридик шахсларга улар томонидан фойдаланилиши кутилаётган сув ресурсларининг ҳажмини ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай, деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича эса - сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай тақдим этади.

Деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган тақдим этган маълумотларга асосан солиқ органлари томонидан аниқланади";


42) 445-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари


1 куб. метр учун солиқ

ставкаси (сўмда)


ер усти сув

ресурслари

манбалари


ер ости сув

ресурслари

манбалари


1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар


265

320

2.

Саноат корхоналари


570

680

3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари


90

110

4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар


45

45

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми


2 410

2 410

6.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми


30 500

30 500";

           

43) 447-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ органлари солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:

деҳқон хўжаликлари учун;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;

тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;

1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун - қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун улар томонидан аввалги солиқ даврида фойдаланилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан фойдаланилган сувнинг ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади.

Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно - ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;

қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан - жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.

Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади";


44) 448-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар мустасно";

иккинчи қисмидаги "20 январигача" деган сўзлар "20 январидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан солиқ даври учун солиқни тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1 октябрга қадар - солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи;

15 декабрга қадар - солиқнинг қолган суммаси.

Деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлаш йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай амалга оширилади";


45) 450-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объекти қуйидагилардир:

агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми;

қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми";

иккинчи қисмидаги "технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда" деган сўзлар "технологик йўқотишлар ҳажмини чегирган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "йўқотишлар" деган сўз "йўқотишлар (бундан нормадан ортиқ йўқотишлар мустасно)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


46) 451-модда:

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар солиқ базасидир:

агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати;

қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми қиймати.

Агар ушбу модданинг тўққизинчи - ўн биринчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади ва солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси бўйича ҳисоб-китоб қилинади";

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи қазиб олинган табиий газни, нефтни ва (ёки) газ конденсатини қайта ишлашни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида амалга оширган ҳолларда, солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан, уларни кейинчалик қайта ишлаш ва транспортда ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатлар чегириб ташланган ҳолда аниқланади";

ўнинчи қисмидаги "уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш" деган сўзлар "кейинчалик уларни қайта ишлаш (эритиш, аффинаж)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида, шунингдек ушбу Кодекснинг 451-1-моддасида назарда тутилган фойдали қазилмаларга нисбатан солиқ базасини аниқлаш чоғида, қазиб олинган фойдали қазилмаларни транспортда ташиш ва (ёки) қайта ишлаш, шу жумладан уларни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар суммаси солиқ тўловчи томонидан солиқ органлари билан биргаликда аниқланади. Мазкур харажатларнинг суммаси календарь йил натижаларига кўра шунга ўхшаш тартибда тузатилиши мумкин";

ўн биринчи қисми ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;


47) 451-1-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Металларни қазиб олиш (ажратиб олиш) чоғида қуйидагилар солиқ базаси бўлади:

1) агар ушбу қисмнинг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, рудани (концентратни) реализация қилиш чоғида - қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руданинг (концентратнинг) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланади;

2) олтин ва мисни реализация қилиш чоғида - қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланмайди. Бунда солиқ тўловчи олтин ва мис бўйича солиқ базасини ушбу харажатларни чегириб ташлаган ҳолда белгилашга ҳақли;

3) мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида ажратиб олинган кумушни, платинани, палладийни, рухни, қўрғошинни ёки молибденни реализация қилиш чоғида - қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат солиқ (ҳисобот) даврида ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, солиқ тўловчи томонидан ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш учун қилинган харажатлар чегириб ташланади";

учинчи қисмидаги "уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар "уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар "уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар "уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар "уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


48) 452-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

6.

Қора металлар

Темир


2

";

Титан, марганец, хром, ванадий ва бошқа қора металлар


4

49) 462-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади";


50) 464-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар";


51) 467-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар


Солиқ

ставкалари,

фоизларда


1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2 - 6-бандларда назарда тутилганлар мустасно


4

2.

Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар



2.1.

жойлашган жойига қараб:



аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда


4

бошқа аҳоли пунктларида


2

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда


1

2.2.

жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотларини реализация қилишдан товар айланмаси бўйича


4

3.

Қуйидаги жойларда жойлашган улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари:



аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда


3

бошқа аҳоли пунктларида


2

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда


1

4.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар


товар айланмасининг 4

ёки ялпи даромаднинг 25


5.

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар (ушбу Кодекс 337-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган қоидаларни инобатга олган ҳолда)


2

6.

Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон Чернобилчилари" ассоциацияси бўлган, умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941-1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941-1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар


0

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.

Солиқни қатъий белгиланган суммада тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар


Бир йиллик солиқ

ставкалари

(млн сўмда)


1.

Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар


20

2.

Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар


30

Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлаш тартиби ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида белгиланган";


52) 470-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади";


53) 66-боб қуйидаги мазмундаги 470-1-модда билан тўлдирилсин:


"470-1-модда. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси

бўйича солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари


Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда кейинги ой бошлангунига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.

Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтиш чоғида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга солиқ даври мобайнида ўтилган тақдирда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Агар солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, у ҳолда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси бундай ошиш рўй берган ойдан бошлаб жорий солиқ даврининг охирига қадар жами даромади беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.

Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.

Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни ушбу Кодекс 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли.

Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси мазкур солиқ бўйича ва дивидендлар тарзидаги даромадларга тааллуқли қисм бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.

Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмайди.

Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчилари солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайди";


54) 483-модда қуйидаги мазмундаги ўттиз еттинчи ва ўттиз саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан эътиборан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Бюджет ташкилотлари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича барча турдаги солиқларни тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар озод қилинади, бундан ижтимоий солиқ мустасно".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1 ва 2-моддалари, агар чет эллик инвестор ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ўртасида 2023 йил 1 январга қадар тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 2023 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 11-банди иккинчи хатбошиси ва 26-банди иккинчи хатбошиси 2023 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 11-бандининг учинчи хатбошиси 2023 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 21-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 50-банди қоидалари 2022 йил 1 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 30-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларининг, 32-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларининг, 33-банди олтинчи хатбошисининг ҳамда 38-банди олтинчи хатбошисининг қоидалари 2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 декабрь























































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск