ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Адлия вазирлигининг 12.01.2023 й. 1-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 07.01.2023 й. 1-сон "Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.01.2023 й. 2020-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2023 й.

N 2020-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.01.2023 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

07.01.2023 й.

N 1


ҚАРОРИ

Нотариал идоралар ва адвокатлик

тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги" қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-сон ва 39-сон қарори (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Нотариал палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири

А.Д. Ташкулов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

          

         




Қарорга

ИЛОВА



Нотариал идоралар ва адвокатлик

тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"учинчи томон - Ўзбекистон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.".


2. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳудудий адлия органи ходими ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг тақдим этган ҳисоботлари бўйича таҳлил натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди ва бир йилда бир марта Адлия вазирлигига тақдим этади.".


3. Қуйидаги мазмундаги 16-3-банд билан тўлдирилсин:

"16-3. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мазкур Қоидаларнинг 16-2-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг текшириш натижаларига таянишлари мумкин.

Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг зиммасида қолади. Бунда нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;

учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.

Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.".


4. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда бундай текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга бир иш кундан кечиктирмай шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.".


5. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:

давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;

мижознинг аввалги нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;

мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш орқали текшириш;

бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга ҳақлидир.".


6. Қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"21-1. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.".


7. 26-бандда:

еттинчи хатбоши "давлат органига шубҳали операция тўғрисида" деган сўзлардан кейин "уч соат ичида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 31-банддаги "иловасида" деган сўз "1-иловасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 32-банд "шу жумладан иш ёзишмаларини" деган сўзлардан кейин ", ҳар қандай таҳлил натижаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. Илова белгисидаги "ИЛОВА" деган деган сўз "1-ИЛОВА" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин.

   

         




Қўшимча ва ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича

ички назорат қоидаларига

2-ИЛОВА



Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар

мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган

МАЪЛУМОТ

1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.


2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.


3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


4. Жойлашган жойи (почта манзили).


5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.


6. Мавжуд бўлган лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.


7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.


8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.


9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.


10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.


11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).".

             

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 январь






























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск