ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.01.2023 й. 3416-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.12.2022 й. 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 21.12.2022 й. 35-2022/qq-сон, Молия вазирлигининг 29.12.2022 й. 71-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 16 январда 3416-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2022 йил 30 декабрдаги 30-сон,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги

35-2022/qq-сон ва Молия вазирлигининг

2022 йил 29 декабрдаги

71-сон қарорига

ИЛОВА



Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш тегишли равишда ушбу мақсадлар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади.


2. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Тиббиёт муссасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасалари хузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1536, 2007 йил 14 январь) асосида ташкил этилган Тиббий ташкилотларнинг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади) тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағларининг умумий ҳажмига нисбатан Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг қуйидаги миқдоридан:

туман ва шаҳарлар даражасидаги барча тиббиёт муассасаларида - умумий харажатларнинг 10 фоизи;

шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркология, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида - умумий харажатларнинг 10 фоизи;

республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида - умумий харажатларнинг 5 фоизи;

б) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;

д) ҳисобот чорагининг охирги иш кунида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;

е) тиббиёт ташкилотига балансида бўлиб, ижарага берилган мол- мулклар учун ижара ҳақларининг бир қисми;

ж) белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;

з) ҳомийлик хайрияларидан тушган маблағлар.


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги икки йўналиш бўйича сарфланади ва уларнинг ҳисоби алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади:

75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга (ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун базавий тариф ставкасига (ойлик лавозим маоши) ойлик устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида, иш хақидан ажратмалар билан биргаликда);

25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.


5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тиббиёт муассасасига кўрсатилган ҳомийлик хайрияларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.


6. Тиббиёт муассасасида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, Жамғарма маблағлари биринчи навбатда ушбу қарзларни тўлаш учун сарфланади.


7. Молия йили якуни бўйича тиббиёт муассасаларининг тегишли шахсий ғазна хисобварақларидаги фойдаланилмай қолган Жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтказилади ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича сарфланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


8. Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар (кейинги ўринларда ойлик фоизли устамалар деб аталади);

янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.


9. Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муасасасида Жамғарма учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағлардан мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган харажатлар ҳамда қуйидаги тўловлар чегирилган қисми ҳисобидан амалга оширилади:

оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тиббиёт муассасаларининг барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари ва моддий ёрдам пуллари учун шахсий ғазна ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағларнинг 10 фоиз қисми.


10. Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муасасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.

Махсус комиссия ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ иш юкламаси, бажарадиган вазифасининг мураккаблиги, иш самарадорлиги, соҳага қўшган ҳиссаси ҳамда бошқа санаш ва ҳужжат билан тасдиқлаш мумкин бўлган 5 та муҳим кўрсаткичларни баҳолаш учун асос сифатида белгилайди ҳамда баҳолашда мазкур кўрсаткичларга асосланади.

Бунда, ходимларнинг меҳнатга виждонан муносабати, меҳнат фаолиятида кўрсатаётган юқори натижалари ҳамда касб этикасига риоя этиши инобатга олинади.

Махсус комиссия томонидан ҳар бир кўрсаткич 20 баллгача бўлган рейтинг тизимида баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларнинг умумий йиғиндиси энг юқори балларда баҳоланган тақдирда 100 баллни ташкил этиши лозим.


11. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар хақиқатда амалга оширилган ишлар юзасидан бўлим (бўлинма) бошлиғи ҳар бир ходимнинг кўрсаткичларини белгилаб, тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга Махсус комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Махсус комиссия ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасидан бошлаб 5 иш куни ичида ходимларга берилган якуний баҳони тасдиқлайди.

Баҳолаш натижалари ёки Махсус комиссиянинг қароридан норози бўлган ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.

Чорак якуни бўйича юқори натижага эришган ходимлар учун кейинги чорак давомида ҳар ойлик фоизли устамалар Махсус комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ белгиланади. Бунда, жорий йилнинг биринчи чораги учун ойлик фоизли устамалар ўтган йил тўртинчи чоракда эришилган натижалар бўйича тайинланади.


12. Умумий 100 баллик рейтинг тизими асосида 75 баллдан 100 баллгача натижага эришган тиббиёт муассасаси ходимлари ойлик маошига қуйидаги тартибда қўшимча ойлик фоизли устамалар белгиланади:

а) тиббиёт ходимларига:

75 балдан 84 баллгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;

85 балдан 94 баллгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида;

95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 100 фоизгача миқдорида.

б) тиббиёт ходимларидан ташқари бошқа ходимлар учун:

75 балдан 84 баллгача ойлик маошининг 25 фоизгача миқдорида;

85 балдан 94 баллгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;

95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида.

Ойлик фоизли устамаларни тўлаш Низомнинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.


13. Махсус комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ янги иш бошлаган тиббий олий таълим ташкилотлари битирувчиларига (кейинги ўринларда салоҳиятли ёш шифокорлар деб юритилади) ишга қабул қилинган кундан бошлаб, ойлик иш хақи тўловларига махсус ойлик устамалар қўшимча тарзда белгиланади.


14. Салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.

Бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:

биринчи йил учун - 1 миллион сўмдан;

иккинчи йил учун - 750 минг сўмдан;

учинчи йил учун - 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланади.


15. Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Мазкур ойлик қўшимча устамалар тиббиёт ходимларининг лавозим маошига қуйидаги миқдорларда белгиланади:

тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тагачани ташкил қилганда - 10 фоиз;

тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тадан 10 тагачани ташкил қилганда - 20 фоиз;

тиббиёт муассасасида шифо ўрни 10 дан юқори ташкил қилганда - 30 фоиз.


16. Тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилган ҳолда ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмай келгуси ой учун бир штат бирлигида шифокор ҳамда бир штат бирлигида ҳамшира лавозимларида тиббиёт ходимлари кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтирган ҳолда фаолият юритиши учун мослашувчан иш вақти режими бўйича жадвал тасдиқланади.

Бунда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда узайтирилган кундузги стационарга жалб этилган шифокор ҳамда ҳамшираларга хақиқатда ишлаган соатига ҳар бир соати учун тўланиши лозим бўлган ойлик қўшимча устамаларнинг фоизига нисбатан тўловлар амалга оширилади.


17. Тиббиёт муассасалари ходимларига касбий ва бошқа байрамларда бериладиган мукофот миқдори бир календарь йил мобайнида ҳар бир ходимга икки лавозим маошидан ошмаган ҳолда белгиланади.


18. Тиббиёт муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан (яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатларида) моддий ёрдам кўрсатилади.

Бунда юқоридаги моддий ёрдам миқдори ҳар бир тайинланган ҳолат учун ходимнинг бир лавозим маошидан ошмаслиги лозим.


19. Жамғарма ҳисобидан устамалар, байрамларда мукофот пуллари ва моддий ёрдам пулларини тўлаш бўйича қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғида ҳар бир ходим бўйича тўланиши лозим бўлган маблағларнинг аниқ миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари кўрсатилиши лозим.

Бунда устамалар бўйича тиббиёт муассасаси раҳбари буйруғининг белгиланган муддатдан кеч қабул қилиниши ходим олиши лозим бўлган устаманинг ушбу Низомда белгиланган муддатдан бошлаб тўланишини истисно этмайди.


20. Тиббиёт муассасаси раҳбарига устамаларни белгилаш, мукофот пуллари ҳамда моддий ёрдам пуллари бериш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки уни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ваколатига эга бўлган юқори турувчи ташкилот раҳбарининг расмий розилиги билан амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТАРТИБИ


21. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Махсус комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.


22. Махсус комиссиянинг қарори асосида тиббиёт муассасаси раҳбари маблағларни сарфлашнинг аниқ мақсадлари, йўналишларини ва унинг миқдорини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ САРФЛАНИШИ

ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


23. Тиббиёт муассасаси раҳбарлари ва Махсус комиссия аъзолари Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши учун жавобгардирлар.


24. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Тиббиёт муассасаларининг юқори малакали, алоҳида

натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган

тиббиёт, фармацевтика ҳамда бошқа ходимларига

ойлик фоизли устамалар белгилаш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Ф.И.О


Лавозим

номи


Лавозим маоши

(муассаса турига

берилган тузатиш

коэффицентларини

ҳисобга олган холда),

сўмда


Тўпланган

балл


Белгиланадиган

устама фоизи


Белгиланадиган

устама миқдори

(сўмда)


1


А

1

2

3

4

5 = 2 х 4

2








3








4








5








6








7








8








9








10








Жами


х

х

х

х


           

Изоҳ: Агар шахсий ғазна ҳисобварағида ойлик фоизли устама тури бўйича қолдиқ маблағлар жадвал асосида ҳисобланган умумий ойлик фоизли устамалар миқдорини тўлашга етарли бўлмаса, ҳар бир ходимга қолдиқ маблағлар доирасида қуйидаги формулага асосан тузатиш коэффицентини қўллаган ҳолда аниқланган ойлик фоизли устамалар белгиланади.


ТК = / Q

Бунда:

Тузатиш коэффиценти - ТК;

Шахсий ғазна хисоб варағида фақат устама тўлаш учун йўналтирилган маблағлар қолдиғи - Q;

Белгиланган устама умумий миқдори - ;

Ҳар бир ходим учун белгиланадиган устама миқдори (5-устун) ТК га кўпайтирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 январь


















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск