ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2023 й. 17-сон "Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2023 й.

N 17




ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МУАММОЛАРИ

КЎП БЎЛГАН ҲУДУДЛАРНИНГ ҚИЁФАСИ ВА

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республикада аҳолининг турмуш шароитини тубдан яхшилаш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллаларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш долзарб вазифа ҳисобланади.

Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 23 июндаги ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ташкил этилган ва қайта ташкил этилган тузилмаларнинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солиш;

ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан алоқадор Ҳукумат қарорларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги 39-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавкулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 январдаги

17-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қарорларига асосан бошқа ташкилотлар томонидан фақат тошқин сувлари ва сел оқимларини ўтказиб юборишнинг имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади";


5-банддаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)", сўзлари "Табиат ресурслари вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси деб аталади), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда Кадастр агентлиги деб аталади), Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги (кейинги ўринларда Гидрометеорология хизмати агентлиги деб аталади), Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси) ҳудудий бўлинмалари";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. ФВВ "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда ҳудудий манзилли дастурлар асосида келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни ишлаб чиқади";


26-банддаги ""Давархитекқурилиш" қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "ФВВ ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари" ва 32-банддаги "ФВВ ихтисослаштирилган отрядларига" сўзлари "Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банддаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банддаги, 36-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 37-бандцаги "ФВВнинг ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари" сўзлари "Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "Давлат экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "хузуридаги "Хавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Хавфсиз дарё" ДУК)" сўзлари ""Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - "Хавфсиз дарё бошқармаси") сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича хукумат комиссиясига (кейинги ўринларда - Комиссия) белгиланган тартибда киритади";


7, 11, 15, 31-бандлардаги ""Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг Хавфсиз дарё бошқармаси икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. "Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжати бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошқармасининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади";


12-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК директори" сўзлари ""Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги ""Хавфсиз дарё" ДУК директорининг" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:


"а" кичик бандидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК директорининг" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


"г" кичик бандидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:

биринчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУКга" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-бандда:

биринчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзилига таянган ҳолда, ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради";


23-бандда:

биринчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Хавфсиз дарё" ДУКдан" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Хавфсиз дарё бошқармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-бандда:

биринчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУКнинг" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУКнинг Уставида" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармасининг Низомида" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банд "шартномада кўрсатилган мажбуриятларга" сўзларидан сўнг "ҳамда давлат экологик экспертизаси шартларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


29-банддаги "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига" сўзлари "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли бўлинмаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандда:

биринчи хатбошидаги ""Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш схемаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган

лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон

онлайн-аукцион орқали реализация қилиш

учун материалларни тайёрлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини (кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантиради.


Заруратга кўр









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Участкалар рўйхати Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.


5 иш куни мобайнида









3-босқич

Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси


Участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.


10 иш куни мобайнида









4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Хавфсиз дарё бошқармаси деб аталади)


Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.


5 иш куни мобайнида









5-босқич

Лойиҳа ташкилотлари


Лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқади.


Шартномага мувофиқ









6-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси


Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.


2 иш куни мобайнида









7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари


Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошкармаси вакилига ишончнома асосида топширади.


20 иш куни мобайнида









8-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси


Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКка (кейинги ўринларда оператор деб аталади) электрон буюртма беради.


2 иш куни мобайнида









9-босқич

Оператор


Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани Хавфсиз дарё бошқармасига тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади.


1 иш куни мобайнида









10-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси


Аукцион ғолиби билан шартнома тузади. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.


3 иш куни мобайнида









11-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.


3 иш куни мобайнида









12-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


Жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади.


Доимий равишда









13-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси


Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади.


доимий равишда



";

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида Электрон буюртмадаги ""Хавфсиз дарё" ДУК", ""Хавфсиз дарё" ДУКнинг", ""Хавфсиз дарё" ДУК директори" ҳамда "Хавфсиз дарё" ДУК директорининг" сўзлари тегишинча "Хавфсиз дарё бошқармаси", "Хавфсиз дарё бошқармасининг", "Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи" ва "Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди бешинчи хатбошисидаги "ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси" сўзлари ""Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 январь












































Время: 0.2278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск