ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 22.12.2022 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-198) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.01.2023 й. 1721-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2023 й.

N 1721-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

22.12.2022 й.

N 19


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво

транспортида ташиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-198)

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-198) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур буйруқ иловасининг 2-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.



Транспорт вазири                                                             И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво

транспортида ташиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-198)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рўйхати бўйича тартиб рақами - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфли юкларни ташиш бўйича экспертлар қўмитаси томонидан берилган ва буюм ёки модда ёхуд буюмлар ёки моддаларнинг маълум бир гуруҳини аниқлаш учун кимёвий моддаларни таснифлаш ва маркировкалаш тизимининг глобал миқёсда келишилган тўрт хонали рақами;";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йўловчи ҳаво кемаси - экипаж аъзоси, ўз хизмат мажбуриятларини бажараётган эксплуатант ходим, тегишли миллий органнинг ваколатли вакили ёки юк партияси ва бошқа юкларни кузатиб борувчи ходим ҳисобланмаган бошқа ҳар қандай шахсни ташишни амалга оширувчи ҳаво кемаси;";

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хавфли юклар - соғлиқ, хавфсизлик, мулк ёки атроф-муҳит учун хавф туғдириши мумкин бўлган ва Техник йўриқномаларнинг хавфли юклари рўйхатида кўрсатилган ёки ушбу Йўриқномаларга мувофиқ таснифланган буюмлар ёки моддалар;";

йигирма биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юк ўрни - ташиш учун тайёрланган, ўраш тўпламаси ва унинг таркибий қисмларидан иборат бўлган юкни жойлаш бўйича операцияларнинг якуний маҳсулоти;".


2. 104, 108-бандлар ва 327-банднинг "б" кичик бандидаги "давлат" деган сўзлар "миллий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 январь
















































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск