ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 21.12.2022 й. 15-2022-сон "Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.01.2023 й. 2618-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2023 й.

N 2618-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

21.12.2022 й.

N 15-2022


БУЙРУҒИ



"Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат

кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сон "Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                            Ф.Ж. Пулатов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 12-сон "Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2618, 2014 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 512-модда);


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 24 августдаги 9-2022-сон "Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2618-1, 2022 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2022 й., 10/22/2618-1/0773-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 январь













































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск