язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар/ Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2005 й. 14-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2005 й.

N 14




ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Қурбон ҳайитини шоду хуррамлик билан ўтказиш халқимизнинг азалий анъаналаридан экани, ушбу сананинг жамиятимиз маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаши ва "Сиҳат-саломатлик йили"да инсонларда руҳий-маънавий, жисмоний поклик сифатларини шакллантиришдаги аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида" 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2005 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 январга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қарори эътироф этилсин ҳамда 21 январь куни мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилиб, байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 2-сон, 8-модда.