ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2023 й. 23-сон "Тошкент шаҳри аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2023 й.

N 23




ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИНИ ҚЎШИМЧА

ИССИҚЛИК ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ТАЖРИБА-СИНОВ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

ТЕЗКОР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ташрифи давомида берилган топшириқларни зудлик билан бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрида электр ва иссиқлик энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш бошқарув тизимига илғор хорижий тажрибани қўллаш, соҳа объектларини реконструкция қилиш орқали иссиқлик ва электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 январдаги "Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 13-сон қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Энергетика вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 11 та тумандаги иссиқлик тармоқларининг сўнгги қисмларида жойлашган иловага мувофиқ кўп квартирали уй-жойларни тажриба тариқасида когенерация ҳамда газ двигатели билан электр энергия ишлаб чиқарувчи ускуналарни (кейинги ўринларда - ускуналар) ўрнатиш орқали иситиш ва электр энергияси билан таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Энергетика вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали бир хафта муддатда ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан алоқа ўрнатиб, тайёр ускуналарни Ўзбекистонга қисқа муддатларда етказиб бериш ҳамда ўрнатиш, шу жумладан, техник таъминлаш бўйича тижорат таклифларини тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ускуналарни харид қилиш ва ишга тушириш ҳамда заруратга кўра кўп квартирали уйларнинг ички ва ускуналаргача бўлган иссиқлик тармоқлари ва электр тизимини янгилаш (қуриш ёки реконструкция қилиш) ишларини амалга оширишда:

буюртмачи этиб - "Иссиқлик электр станциялари" АЖ белгилансин;

буюртмачи томонидан нарх, сифат, етказиб бериш муддатлари ҳамда техник таъминлаш хизматларига алоҳида эътибор қаратилсин.


5. Буюртмачига, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказмасдан ва давлат харидларини амалга ошириш тўғрисида махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан энг яхши таклифни танлаб олиш асосида:

ускуналарни харид қилишга;

ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш ҳамда заруратга кўра кўп квартирали уйларнинг ички ва ускуналаргача бўлган иссиқлик тармоқлари ва электр тизимини янгилаш (қуриш ёки реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш учун пудратчиларни аниқлашга рухсат берилсин.


6. Белгилансинки:

ускуналарни ҳарид қилиш ишлари Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

ускуналардан фойдаланиш натижасида олинган иссиқлик ва электр энергияси ушбу иссиқлик ва электр энергияси етказиб берилаётган кўп квартирали уйлардаги истеъмолчиларга амалдаги тарифлар асосида етказиб берилади.


7. Ушбу қарорда белгиланган ҳар бир тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда маблағларнинг мақсадли ишлатилишига масъул ва жавобгар этиб Энергетика вазири Ж. Мирзамахмудов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Рахмонов белгилансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 январдаги

23-сон қарорига

ИЛОВА



Когенерация ҳамда газ двигатели билан электр

энергияси ишлаб чиқарувчи ускуналар ўрнатиладиган

иссиқлик тармоқларининг сўнгги қисмлари

T/p

Туманлар номи


Маҳаллалар номи


Кўп қаватли

уйлар сони


Мактаблар

сони


Мактабгача

таълим муасса-

салари сони


1

Миробод


"Ш.Рашидов" маҳалласи


19


2

2

Чилонзор


қтепа" маҳалласи


16


2

3

Мирзо Улуғбек


"Султония" маҳалласи


25


2

4

Шайхонтоҳур


"Шайхонтоҳур" маҳалалси


6

1

4

5

Юнусобод


ҳилобод" маҳалласи


7



6

Яккасарой


"Бошлиқ" маҳалласи


17

1

1

7

Сергели


"Ўзгариш" маҳалласи


44



8

Олмазор


"Бешқўрғон 1" маҳалласи


15



9

Яшнобод


"Тузель" маҳалласи


37

1

1

10

Учтепа


"Бирлик" маҳалласи


37

1

2

11

Янгиҳаёт


"Чароғон" маҳалласи


13

1


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 январь






































Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск