ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2023 й. ПҚ-14-сон "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2023 й.

N ПҚ-14



ОДАМНИНГ ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ ВИРУСИ

КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН КАСАЛЛИККА ҚАРШИ

КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ОИВ инфекциясини профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини янада ошириш, аҳоли орасида ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича текширувлар қамровини ошириш, беморларга сифатли тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур дори воситалари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида:


1. Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун "95-95-95" стратегияси илгари сурилганлиги ва унинг доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши, 95 фоизининг қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши кераклиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мазкур стратегияга мувофиқ тадбирларни амалга ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023-2027 йилларда Давлат бюджети маблағлари, ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари, Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари ҳисобидан аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида тест-тизимлари ва ретровирусга қарши воситаларни харид қилиш, ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг туманлараро диагностика лабораторияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, кенг тарғибот ишларини ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилий тадбирлар учун 120 миллиард сўм ва 54 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилишини таъминласин.


2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов):

а) 2027 йилда:

ОИВ инфекциясини юқтириб олган ҳамда ўз мақомини билган, махсус даволаш курслари билан қамраб олинган ва қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушган шахслар кўрсаткичи 95 фоизга етказилишини;

ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам берилишини таъминласин;

б) никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида Адлия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар эса бошқа ҳудудларда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорликни ташкил қилсин;

в) 2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратсин ҳамда ушбу тизимни Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг электрон базалари билан интеграция қилиш орқали ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйсин;

г) икки ой муддатда Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда ОИВ инфекциясига чалинган шахсларни ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ва тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш, айниқса ёшлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалиши масалаларида кенг тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб бориш, жамиятда оилавий ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга доир идоралараро чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳудудлар кесимида 2023 йилга мўлжалланган ОИВга қарши курашиш тизимини кучайтиришга доир "йўл хариталари"нинг амалга оширилишини, 2024-2026 йилларда тегишли даврга мўлжалланган "йўл хариталари"нинг ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳар ярим йилда Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолатини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тадбирлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига нисбатан тегишли чораларни кўрсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дастурнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни назарда тутсин.


6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Дастурда белгиланган ОИВ инфекциясига доир долзарб масалалар бўйича мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар орқали аҳоли орасида ОИВ инфекциясига қарши курашишнинг аҳамияти мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 январдаги

ПҚ-14-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши

курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027

йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга

ошириш

муддати


Талаб этиладиган маблағ ва

молиялаштириш

манбаи


Масъул ижрочилар


I. АҲОЛИ ОРАСИДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ КУЧАЙТИРИШ

ВА ЗАРАРЛАНГАНЛИКНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВЛАР ҚАМРОВИНИ ОШИРИШ

1.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи "95-95-95" стратегияси доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишига эришиш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларида клиник кўрсатмалар асосида беморларни ОИВга ихтиёрий текширувлар билан қамраб олиш ҳамда аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш ва профилактик тадбирлар олиб бориш.

1. Аҳолини ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича текширувлар билан кенг қамраб олиш учун ҳар йили камида 177 минг нафар одам ўртасида экспресс тестлар ўтказиш.


2. Тест тўпламларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, буюртма тайёрлаш ва уларни харид қилиш.


3. Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси бўйича тиббий маслаҳатлар бериш, ахборот-тарғибот материалларини тайёрлаш ва аҳолига етказиш, тарғибот ишларини олиб бориш. ОИВ инфекцияси билан боғлиқ стигматизация ва дискриминациянинг олдини олиш бўйича махсус тадбирлар (тренинглар, кампаниялар ва бошқалар) ўтказиш.


4. Даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари учун ОИВ инфекцияси масалаларига доир ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тренерларни тайёрлаш.


5. ОИВ инфекциясини аниқлаш мақсадида ўз-ўзини тестдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва ижобий тажрибани амалиётга жорий этишга доир таклиф ишлаб чиқиш.


6. Турли гуруҳлар учун мақсадли ва мослаштирилган ўз-ўзини тестдан ўтказиш ахборот кампанияларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил




2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил

Республика бюджети маблағлари

1 124,88 млн сўм

1 259,86 млн сўм

1 411,04 млн сўм

1 580,37 млн сўм

1 770,02 млн сўм


Маҳаллий бюджет маблағлари

809,91 млн сўм

907,10 млн сўм

1 015,95 млн сўм

1 137,87 млн сўм

1 274,41 млн сўм


Халқаро ташкилотлар грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар

2.

Аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш.


1. Диагностик тест-тизимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш, тест-тизимларни харид қилиш ва етказиш.


2. Аҳоли орасида ОИВни аниқлаш мақсадида ИФА усулида ҳар йили камида 2,4 миллионта текширув ўтказиш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил


Республика бюджети маблағлари

2 502,0 млн сўм

6 600,0 млн сўм

6 600,0 млн сўм

6 600,0 млн сўм

6 600,0 млн сўм


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

ОИВ инфекциясини юқтириб олган беморларда даволаш самарадорлиги мониторингини олиб бориш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларини зарурий тест-тизимлар (иммуноблот, ПЗР, СД4) билан узлуксиз таъминлаш.

1. Эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш.


2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, тест-тизимларни (иммуноблот, ПЗР, СД4) харид қилиш ва етказиш. Жумладан, 2023-2027 йилларда ОИТСга қарши кураш марказларини камида 75 мингта иммуноблот, 254 мингта СД4 ҳамда 631 мингта ПЗР тест-тизимлар билан таъминлаш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил





2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил


ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари

0,50 млн АҚШ долл.

0,50 млн АҚШ долл.

0,50 млн АҚШ долл.

0,50 млн АҚШ долл.

0,50 млн АҚШ долл.



Республика бюджети маблағлари

0,39 млн АҚШ долл.

0,68 млн АҚШ долл.

0,75 млн АҚШ долл.

0,82 млн АҚШ долл.

0,89 млн АҚШ долл.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

ОИВ инфекцияси юқиши ва тарқалиши эҳтимоли юқори бўлган гуруҳлардан аҳолига ОИВ инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ушбу гуруҳлар орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш ва профилактик тадбирлар олиб бориш бўйича ишларни ташкил этиш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги мақсадли битим ва келишувларда ОИВ инфекцияси юқиши ва тарқалиш эҳтимоли юқори бўлган гуруҳлар орасида ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича тадбирларни белгилаш ва режа асосида олиб бориш.


2. ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокини кенгайтириш, шу жумладан ўқув машғулотларни ташкил этиш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил

ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари

0,55 млн АҚШ долл.

1,45 млн АҚШ долл.

1,72 млн АҚШ долл.

1,92 млн АҚШ долл.

1,92 млн АҚШ долл.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар

5.

Республика ОИТСга қарши кураш маркази лаборатория мажмуасини халқаро аккредитациядан ўтказиш ва унинг халқаро сифат cтандарти талабларига мувофиқ бўлишига эришиш.


1. Республика ОИТСга қарши кураш маркази лаборатория мажмуасининг халқаро аккредитация талабларига мослигини баҳолаш.


2. Камчиликларни бартараф этишга доир тадбирларни белгилаш.


3. Лаборатория мажмуасини аккредитация талабларига мос ҳолда жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш.


4. Аккредитация талаблари асосида иш юритув ҳужжатларини тайёрлаш.


5. Мутахассисларнинг малакасини ошириш.


6. Халқаро аккредитациядан ўтказувчи ташкилот вакилларини таклиф қилиш ва зарур хулосани олиш.


2023 йил

2024 йил

ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма, БМТТД, ЮНИСЕФ, ЮНЭЙДС маблағлари

0,05 млн АҚШ долл.

0,05 млн АҚШ долл.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар

6.

Мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш.

1. Узоқ муддат хорижда бўлиб, Ўзбекистонга қайтган мигрантлар орасида ОИВга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва касаллик тарқалиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 август


Халқаро ташкилотлар грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар

2. Мигрантлар ва уларнинг оилалари ўртасида ОИВ инфекцияси хавфи, ҳимоя чоралари ва даволаниш имкониятлари тўғрисида хабардорликни ошириш кампанияларини ташкил этиш.


2023-2027

йиллар

II. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАШХИСОТИ, ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ,

ОИВ БИЛАН ЯШОВЧИ ШАХСЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ, ҲУҚУҚИЙ

ВА ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ

7.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи "95-95-95" стратегияси доирасида ОИВ билан яшовчи шахсларни даволаш билан қамраб олиш даражасини 95 фоизга етказиш мақсадида уларни ретровирусга қарши дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда улардан 95 фоизининг қонида вирус юкламасини аниқланмайдиган даражага тушириш.


1. Ретровирусга қарши дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш.


2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, ретровирусга қарши дори воситаларини харид қилиш ва етказиш.


3. Янги аниқланган ҳамда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларни ретровирусга қарши терапия билан қамраб олиш.


4. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш бўйича амалдаги клиник баённомаларни қайта кўриб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ қилиш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил




2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил


ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари

1,50 млн АҚШ долл.

1,60 млн АҚШ долл.

1,80 млн АҚШ долл.

1,60 млн АҚШ долл.

1,00 млн АҚШ долл.


Республика бюджети маблағлари

3,95 млн АҚШ долл.

4,63 млн АҚШ долл.

4,93 млн АҚШ долл.

5,33 млн АҚШ долл.

5,90 млн АҚШ долл.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


8.

ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган олти ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш.


1. ОИВнинг онадан болага юқишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирларни ўтказиш.


2. Республика бўйича ОИВ инфекцияли оналардан туғилган олти ойликкача бўлган чақалоқлар сонини аниқлаш, қуруқ сут миқдорини ҳисоблаш, техник вазифа ишлаб чиқиш.


3. Қуруқ сут аралашмасини харид қилиш ва етказиш. Жумладан, ҳар йили камида 40 минг ўрам қуруқ сут аралашмаси билан таъминлаш.


4. ОИВ инфекцияли оналардан туғилган олти ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан таъминлаш.


2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил

Республика бюджети маблағлари

2 051,28 млн сўм

2 297,43 млн сўм

2 573,12 млн сўм

2 881,90 млн сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

ОИВ инфекциясига чалинган беморлар орасида вирусли, бактериал ва замбуруғ этиологияли ёндош касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш ва даволаш мақсадида уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш.

1. Ёндош касалликлари мавжуд ОИВ инфекцияли шахсларни аниқлаш.


2. Даволаш баённомаларига мувофиқ зарур дори воситалари миқдорини ҳисоблаш ва уларни харид қилиш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил





2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил


Маҳаллий бюджет маблағлари

373,4 млн сўм

410,8 млн сўм

451,8 млн сўм

497,0 млн сўм

546,7 млн сўм


Республика ОИТСга қарши кураш марказига ажратилган бюджет маблағлари

5,0 млн сўм

5,6 млн сўм

6,1 млн сўм

6,7 млн сўм

7,4 млн сўм


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


10.

Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар билан зарарланиш хавфи юқори бўлган шахслар ўртасида "Дўстона хоналар" орқали жинсий алоқа йўли билан юқувчи касалликларни синдромал даволаш ва профилактик тадбирларни олиб бориш мақсадида уларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва профилактик воситалар билан узлуксиз таъминлаш.


1. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва профилактик воситаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш ва эҳтиёждан келиб чиқиб, уларни харид қилиш ва етказиш.


2. "Дўстона хоналар" орқали жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар билан зарарланиш хавфи юқори бўлган шахсларни синдромал даволаш билан қамраб олиш ҳамда улар орасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш.


2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил





2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил


Маҳаллий бюджет маблағлари

534,4 млн сўм

596,1 млн сўм

602,7 млн сўм

609,3 млн сўм

615,9 млн сўм


Республика ОИТСга қарши кураш марказига ажратилган бюджет маблағлари

26,7 млн сўм

29,8 млн сўм

30,1 млн сўм

30,4 млн сўм

30,7 млн сўм


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


11.

ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.


ОИВ инфекциясининг учинчи ва тўртинчи клиник босқичида бўлган ўн саккиз ёшдан катта беморларга ногиронликни белгилаш мезонларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 62-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 август


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


12.

ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга доимий тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш.


ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни парвариш қилиш, қўллаб-қувватлаш ва доимий кузатувни олиб бориш, уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш.


2023-2027

йиллар


Халқаро ташкилотлар грантлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар


13.

Аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.


1. ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича 2023 йилга мўлжалланган медиа-режани ишлаб чиқиш. Келгусида тегишли йил учун медиа-режа ишлаб чиқилишини таъминлаш.


2023 йил

15 февраль



2023-2027

йиллар

(ҳар йили

1 февралга қадар)


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Халқаро ташкилотлар грантлари, ижрочилар маблағлари


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволашга доир масалалар бўйича кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бориш, мақолалар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, аудиовизуал тарғибот материалларини тайёрлаш.


3. Самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркет, бозорларда ОИВ инфекцияси бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган роликлар ва радиомаслаҳатларни тақдим этиш.


2023-2027

йиллар

Санитария-

эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

ОИВ инфекциясини парентерал йўл (тери ва шиллиқ қатламларнинг яхлитлигини бузувчи муолажалар) орқали юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш ҳолатларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш.


1. ОИВ инфекциясини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш, шунингдек, шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ инфекциясини юқтириш ҳолатларини аниқлаш жараёнида тузиладиган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиладиган текширув ҳужжатларининг стандарт намуналарини ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 май



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Адвокатлар палатаси

2. Текширув ҳужжатларининг стандарт намуналарини манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ва ўрнатилган тартибда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи - Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқлаш.


2023 йил

1 июнь

15.

ОИВ инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш.

1. Даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига ОИВ инфекцияси профилактикасига доир чора-тадбирлар жорий этиш.


2023-2027

йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан назорат тадбирларини амалга ошириш.



Санитария-

эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


III. ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ МАРКАЗЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ

16.

Ретровирусга қарши даволанаётган беморларда дори воситаларининг ножўя таъсирини эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказлари поликлиника бўлимларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.


1. 3 турдаги (ЭКГ, денситометр, УТТ) тиббий ускуналар учун техник вазифа ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 май



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. ЭКГ, денситометр ва УТТ ускуналарини харид қилиш ва етказиш. Жумладан, Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ОИТСга қарши кураш марказларини 15 та УТТ, 15 та денситометр ва 14 та ЭКГ ускуналари билан таъминлаш.


3. ОИВ инфекцияли беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш.


2024-2025

йиллар

Инвестиция дастури асосида

5 244,2 млн сўм

17.

ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 15 та марказ биноларида капитал таъмирлаш, реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларнинг лабораторияларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш.


3. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш.


2023-2024 йиллар

Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг имтиёзли қарз маблағлари

7,5 млн АҚШ долл.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

ОИТСга қарши кураш марказларининг туманлараро диагностика лабораторияларида қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш:


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш.


3. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш.





1. Навоий вилояти Хатирчи ва Қизилтепа туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш.



2023-2024

йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

3 млрд сўм




2. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро диагностика лаборатория биносини жорий таъмирлаш.



2024-2025

йиллар

Инвестиция дастури асосида

150,0 млн сўм




3. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманлараро диагностика лабораториясини қуриш, Беруний туманлараро диагностика лабораториясини таъмирлаш.



2024-2025

йиллар

2 042,1 млн сўм



4. Бухоро вилояти Олот, Вобкент ва Ғиждувон туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш.



2025-2026

йиллар

750,0 млн сўм




5. Хоразм вилояти Хива туманлараро диагностика лабораториясини капитал таъмирлаш.



2025-2026

йиллар

250,0 млн сўм



6. Самарқанд вилояти Каттақўрғон, Нарпай, Ургут ва Самарқанд туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш.



2026-2027

йиллар

2 500,0 млн сўм



7. Жиззах вилояти Фориш ва Ғаллаорол туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш.



2024-2025

йиллар

2 206,8 млн сўм



8. Қашқадарё вилояти Ғузор ва Шаҳрисабз туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш.



2024-2025

йиллар

1 200,0 млн сўм




9. Фарғона вилояти Сўх туманлараро диагностика лабораториясини ташкил қилиш.



2024-2025

йиллар

362,2 млн сўм




10. Сирдарё вилояти Боёвут ва Оқолтин туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш.



2025-2026

йиллар

1 944,8 млн сўм


18.

ОИВ диагностика лабораториялари иш сифатини яхшилаш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларининг туманлараро диагностика лабораторияларини зарур диагностика асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш.


1. Техник вазифа ишлаб чиқиш.


2. 21 турдаги тиббий диагностика ускуналари ва техникани харид қилиш ва етказиш.


2024 йил

2025 йил

2026 йил

2027 йил


Инвестиция дастури асосида

12 697,9 млн сўм

7 252,6 млн сўм

7 358,3 млн сўм

6 986,0 млн сўм


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


19.

Аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш, ОИВ инфекциясини ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларининг автомобиль паркини янгилаш.


1. Эҳтиёждан келиб чиқиб, буюртмаларни тайёрлаш.


2. 54 дона махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш.


2023-2026

йиллар


ОИТСга қарши кураш марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари

(ҳисоб-китоблар асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


IV.ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ КАДРЛАР ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ

ОШИРИШ, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

20.

ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олишда замонавий усулларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ қилиш мақсадида тиббиёт ходимларининг малакасини хорижда ошириш.


1. Хорижга малака оширишга юбориладиган камида 50 нафар тиббиёт ходимларининг рўйхатини шакллантириш.


2. Ушбу ходимларни иш жойларида зарур тайёргарликдан ўтказиш.


3. Тиббиёт ходимларини ОИВ инфекциясини даволаш, ташхислаш ва олдини олиш масалалари бўйича малака ошириш учун хорижга юборишни ташкил этиш.


2023-2027

йиллар


Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


21.

Соҳа бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан илмий ва амалиёт йўналишларида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.


1. Соҳага тегишли дастурларни амалга оширувчи хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳаларни тегишли ташкилотлар билан келишиш ва амалга ошириш.


2023-2027

йиллар


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

22.

Республикада ОИВ инфекциясига қарши курашиш соҳасида олиб бориладиган тизимли тадбирларни такомиллаштириш орқали бутун аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини камайтириш мақсадида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш.


1. ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларини аниқлаш ва тадқиқотлар рўйхатини шакллантириш.


2023-2027

йиллар


Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси

2. ОИВ инфекциясининг тарқалиш суръатларига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, уларнинг фаоллигини баҳолаш, ОИВ инфекциясини юқтирган беморларни даволаш самарасини ўрганиш бўйича дозорли эпидемиологик назорат тадбирларини ўтказиш.


2023 йил







2025 йил


ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма ва халқаро ташкилотлар маблағлари

0,40 млн АҚШ долл.


4 582,0 млн сўм


3. Мақсадли грантлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, шу жумладан ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар орасида ОИВ инфекцияси масалаларига доир тадқиқотларни амалга ошириш.


2023-2024

йиллар

халқаро ташкилотлар маблағлари

2000,0 млн сўм

4. Ўтказилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика ишларини яхшилаш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.


2025-2027

йиллар


3000,0 млн сўм

5. Илмий ходимларнинг мавжуд ахборот тизимларидан маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш бўйича билим ва салоҳиятини ошириш.



Халқаро ташкилотлар грантлари

23.

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ҳисоботларни юритишни соддалаштириш мақсадида ОИВ инфекцияси бўйича идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


1. ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини олиб бориш, реал вақт режимида дори воситалари, тест-тизимлар ва бошқа воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш ҳамда идоралараро ҳамкорликни амалга ошириш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратиш.


2. Мазкур тизим ҳамда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг электрон базалари ўртасида "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали электрон ҳамкорликни амалга ошириш.


2023 йил

якунига

қадар


ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари

0,1 млн АҚШ долл.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


24.

ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш.


1. ОИВ инфекцияси билан боғлиқ меъёрий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, илғор амалиётларни жорий этиш йўналишида хорижий тажрибани ўрганиш.


2. Илғор хорижий илмий-амалий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида халқаро стандартларни кенг жорий этиш.


2023-2027

йиллар


Халқаро ташкилотлар грантлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар


Дастурда назарда тутилган тадбирлар бажарилиши учун жами харажатлар: 119 940,64 млн сўм ва 53,93 млн АҚШ доллари


шундан:



млн сўм


млн АҚШ доллари


Давлат бюджети маблағлари



45 851,9


28,27

ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари ва бошқа донор ташкилотлар маблағлари



-


18,16

Маҳаллий бюджет маблағлари



13 383,34


-

ОИТСга қарши кураш марказларига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар



178,5



Инвестиция дастури маблағлари



50 944,9



Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари



-


7,5

Халқаро ташкилотлар маблағлари



9 582,0



           

Изоҳ: лойиҳаларнинг якуний қиймат кўрсаткичлари лойиҳа-смета ҳужжатлари ва танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 январь


"Халқ сўзи", 2023 йил 21 январь
















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск