ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2023 й. ПФ-13-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.01.2023 й.

N ПФ-13



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳамда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида ўтган уч йилда қарийб 2 мингта давлат активлари сотилди ва давлат иштирокидаги корхоналар сони 45 фоизга қисқарди.

Хусусийлаштиришни жадаллаштириш, давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

алоҳида давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларни маҳаллалар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантиришга йўналтириш;

давлат мулки объектларини аукцион орқали ижарага бериш муддатини уч йил этиб белгилаш ва ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган ижара олувчиларга ижара муддатини яна уч йил муддатга узайтириш;

уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки объектларини (ижтимоий объектлар бундан мустасно) белгиланган тартибда баланс сақловчиларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқариш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 23 январдаги

ПФ-13-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармонининг 6-бандида:


а) "б" кичик банди биринчи хатбошидаги "в" ва "г" кичик бандлари" сўзлари "в" - "г" кичик бандлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "в" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан ушбу банднинг "в-1" кичик банди мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар:";


в) қуйидаги мазмундаги "в-1" ва "в-2" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"в-1) маҳалладаги майдони 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;

в-2) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг "в" кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига";


г) "д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан ёки аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағларни бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтириш кўзда тутилган тақдирда, мазкур банднинг "б"- "в-2" кичик бандлари маблағларнинг қолган қисмига нисбатан татбиқ этилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармонида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат мулки объектлари ижарага бериш учун аукционга чиқарилганда ижарага бериш муддати уч йил этиб белгиланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда, ижарага олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ижара муддати уч йил муддатга узайтирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


б) 11-банднинг учинчи хатбошисидан "бир йилгача бўлган муддатга" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектлар, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун "E-auksion" электрон савдо платформасига онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонида:


а) 17-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "2022 йил 1 июлга қадар" сўзлари "2023 йил 1 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловадан 130-позиция чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2200-сон қарорининг 6-1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк" сўзлари "кўчар ва кўчмас мулк" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3513-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорининг 3-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари (кейинги ўринларда - ер участкалари) бўлганда - "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома тегишли идоралар томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 январь




























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск