ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2023 й. ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.01.2023 й.

N ПФ-14



РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШГА ДОИР

БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил қилишга йўналтирилган биринчи навбатдаги чора-тадбирларни белгилаш мақсадида:


1. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар (кейинги ўринларда - вазирлик ва идоралар) ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар тизимида жами 17 447 та штат бирликлари қисқартирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув штат бирликларини киритиш қатъиян тақиқлансин.


2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати ҳамда уларнинг тўлиқ (расмий) ва қисқартма номлари 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари уч ҳафта муддатда ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳасини киритсин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:

вазирлик ва идораларнинг аниқ асосий фаолият йўналишларини белгилаш, қабул қилинган ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларни амалга ошириш;

соҳаларда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ечим топишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий чора-тадбирлар, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш орқали давлат харидлари жараёнида рақобатни ривожлантириш;

энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш;

тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш;

лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. Бунда, лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат талаб этиладиган фаолият тури, уларни бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони, хизмат кўрсатиш вақти ҳамда уларни бериш учун тўловлар (йиғимлар) миқдорини камайтириш;

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш (уларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан субсидия тақдим этиш, имтиёз бериш ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлаш) ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

соҳани ривожлантириш дастурлари учун жалб қилинадиган грант ва техник кўмак маблағларининг прогнози ҳамда унинг аниқ йўналишларини белгилаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

вазирлик ва идоралар тизимидаги давлат унитар корхоналари (муассасалари), масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда давлат улуши бўйича акциялар пакети бошқарувига берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича таклиф тайёрлаш;

вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан назорат функцияларини "хавфни таҳлил этиш" тизими натижалари асосида амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, уларни мувофиқлаштириш ва назорат функцияларини мақбуллаштириш;

вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг моделини такомиллаштириш;

вазирлик ва идораларда ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига "ташхис қўйиш" ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш;

соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан вазирлик ва идораларнинг иш жараёнини рақамлаштириш;

соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш, тизим ташкилотларига ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш;

вазирлик ва идораларнинг ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш, улар таркибига киритилган муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштириш;

қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир-бирига мувофиқлаштириш.


4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари штатлар жадвалларини ишлаб чиқиш ва рўйхатдан ўтказишда мазкур Фармон билан тасдиқланаётган ягона талабларга қатъий амал қилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар вазирлик ва идораларга юклатилган вазифаларни хатловдан ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ходимларни киритиш бўйича штат нормативларини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари белгиланган вазифаларининг бажарилишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида уч кун муддатда ўз раҳбарлари ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаб, улар фаолиятини самарали ташкил қилсин, шунингдек, ажратилган маблағлар доирасида вазирлик ва идораларнинг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг вақтинчалик тузилмаларини, штат бирликларини ҳамда низомларини тасдиқласин. Бунда:

қайта ташкил этилган, бўйсунуви ўзгартирилган ва тугатилган давлат бошқаруви органларининг тузилмаси ва штат бирликлари инобатга олинсин;

иш ҳақи ва бошқа харажатлар вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга оширилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирлик ва идораларда штат бирликлари мақбуллаштирилиши натижасида ходимлар билан ойлик иш ҳақлари бўйича якуний ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг вақтинчалик харажатлар сметасида, истисно тариқасида, зарур маблағларни 2023 йилнинг 1-чораги учун режалаштиришга рухсат берилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тасдиқланган штат бирликлари доирасида иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун белгиланган тартибда маблағ ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тасдиқланган вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг тузилмалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) маъмурий ислоҳотлар доирасида янги ташкил этилган вазирлик ва идораларга штатлар жадвалини тузиш, ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат муносабатларини давом эттириш ва бекор қилишни расмийлаштириш бўйича тушунтириш ишларини, шунингдек, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин.

Белгилансинки, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда янги раҳбарият шакллангунга қадар ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат муносабатларини расмийлаштириш ишлари мазкур идораларда амалда фаолият юритаётган раҳбарлар (раҳбарлар мавжуд бўлмаса уларнинг ўринбосаридан бири) томонидан амалга оширилади.


8. Белгилаб қўйилсинки:

янги ташкил қилинган ва қайта ташкил қилинган вазирлик ва идоралар фаолияти тугатилган ёки қайта ташкил қилинган вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этилган ва фаолияти тугатилган давлат органларининг иш юритувида бўлган лицензиялаш, рухсат бериш, хабардор қилиш ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатлар ва аризалар тегишлилиги бўйича янги ташкил этилган ҳамда тугатилаётган ташкилотнинг тегишли функциялари ўтказилган вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади;

давлат унитар корхоналарида ходимлар сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари ҳамда хизмат автотранспорт воситаларининг чекланган сони ва турларини тасдиқлашда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан мажбурий равишда келишилади.

Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда уч кун муддатда:

барча янги ташкил этилган вазирлик ва идоралар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва "Лицензия" ахборот тизимига уланишини;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Лицензия" ахборот тизими орқали келиб тушган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ҳужжатлар ва аризаларнинг тегишлилиги бўйича янги ташкил этилган вазирлик ва идоралар орасида қайта тақсимланишини таъминласин.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2023 йил 1 августга қадар:

юридик мақомга эга бўлган жамғармалар ижро этувчи органларининг (дирекциялар, бошқарув қўмиталари ва департаментлари ҳамда бошқалар) фаолиятини тугатиш, уларнинг функцияларини тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиш;

вазирлик ва идораларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини илғор тажриба асосида танқидий таҳлил қилган ҳолда, уларнинг сонини ва сақлаш харажатларини қисқартириш, мазкур вазифани аутсорсинг тизими асосида ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 январдаги

ПФ-14-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият

органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар

ва инспекциялар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар)

бўлинмаларининг жами бошқарув ходимларининг

умумий чекланган сони

           

N

      

Вазирлик ва идора номи

     

Жами

бошқарув штат бирликлари сони

      

шу жумладан:


Давлат бюджети

ҳисобидан

        

Бюджетдан ташқари

жамғармалар маблағлари

ҳисобидан

       

Жами

      

56 509

51 590

4 919

       

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

        


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


6 206

6 183

23

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


7

7


1.

Солиқ қўмитаси


9 761

9 761


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


4

4


2.

Божхона қўмитаси


3 997

3 997


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


3

3


3.

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


103

103


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


1

1


4.

Ғазначилик хизмати қўмитаси


1 342

1 342


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


1

1


5.

Кадастр агентлиги


959

386

573

шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3


6.

Давлат молиявий назорати инспекцияси


362

362


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


7.

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси


39

39


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


        

2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

        


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


1 364

1 364


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


6

6


2.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги


20

20


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


3.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


25

19

6

шу жумладан директор ўринбосарлари сони


2

2


    

3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

        


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


4 159

4 022

137

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


4

4


1.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


152

152


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


1

1


2.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


190

190


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


3.

Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси


57

57


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


        

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2 230


1 883


347

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони


5

5


1.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


1216

1216


шу жумладан, раис ўринбосарлари сони


2

2


2.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


31

31


шу жумладан, раис ўринбосарлари сони


1

1


3.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


605

586

19

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони


2

2


4.

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги


305

289

16

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони


3

2

1

5.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


485

480

5

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


5. Сув хўжалиги вазирлиги

         


Сув хўжалиги вазирлиги


1 313

1 313


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


4

4


1.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


182

182


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


        

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

         


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


1 279

1 271


8

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


4

4


1.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси


652

82

570

шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


3

3


       

7. Транспорт вазирлиги


Транспорт вазирлиги


377

377


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3

3


1.

Автомобиль йўллари қўмитаси


353

353


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


3

3


2.

Фуқаро авиацияси агентлиги


61

61


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


3.

Транспорт назорати инспекцияси


348

348


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


3

3


       

8. Энергетика вазирлиги

        


Энергетика вазирлиги


95

78

17

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


4

4


1.

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги


46

46


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


2.

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


354

354


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


2

2


       

9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


121


121

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3


3

1.

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


184

184


шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


       

10. Рақамли технологиялар вазирлиги

        


Рақамли технологиялар вазирлиги


179


179

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3


3

1.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги


22

22


шу жумладан директор ўринбосарлари сони





2.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси


134


134

шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1


1

         

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


1 755

1 755


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3

3


1.

Туризм қўмитаси


329

329


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


2

2


1.

Ўрмон хўжалиги агентлиги


120

63

57

шу жумладан директор ўринбосарлари сони


2

2


2.

Гидрометеорология хизмати агентлиги


37

37


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


           

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги

           


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


608

608


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


5

5


1.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


69

69


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


3

3


2.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


42

23

19

шу жумладан раис ўринбосарлари сони


2

2


       

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

          


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


4 897

4 897


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


5

5


1.

Мактабгача таълим агентлиги


100

100


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3


2.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги


68

68


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


          

14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


416

343

73

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3

3


1.

Инновацион ривожланиш агентлиги


80

66

14

шу жумладан директор ўринбосарлари сони





2.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги


111

111


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


         

15. Спорт вазирлиги


Спорт вазирлиги


469

469


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3

3


       

16. Маданият вазирлиги


Маданият вазирлиги


626

626


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3

3


1.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


16

16


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


1

1


2.

Кинематография агентлиги


40

40


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


2

2


      

17. Адлия вазирлиги

        


Адлия вазирлиги


3 842

2 087

1 755

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


4

4


1.

"Ўзархив" агентлиги


49

49


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


2.

Персоналлаштириш агентлиги


27

27


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


2

2


     

18. Ташқи ишлар вазирлиги

        


Ташқи ишлар вазирлиги


612

612


шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


5

5


        

19. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

          


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


342

334

8

шу жумладан раис ўринбосарлари сони


2

2


      

20. Дин ишлари бўйича қўмита

         


Дин ишлари бўйича қўмита


288

288


шу жумладан раис ўринбосарлари сони


3

3


      

21. Давлат активларини бошқариш агентлиги

        


Давлат активларини бошқариш агентлиги


598

325

273

шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3


       

22. Миллий антидопинг агентлиги

        


Миллий антидопинг агентлиги


17

17


шу жумладан директор ўринбосарлари сони





      

23. Маданий мерос агентлиги

        


Маданий мерос агентлиги


216

216


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3


24. Ёшлар ишлари агентлиги


Ёшлар ишлари агентлиги


776

776


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3



25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


77

77


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


3

3



Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси


76

76


шу жумладан директор ўринбосарлари сони


1

1


         

Изоҳлар:


1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Мудофаа саноати агентлигининг штат бирликлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


2. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар штат бирликлари мазкур иловада инобатга олинмаган.


3. Қорақалпоғистон Республикаси вазирликларининг вазир ўринбосарлари мазкур иловада инобатга олинмаган.


4. Бошқарув штат бирликларининг умумий чекланган сонида ишлаб чиқариш штат бирликлари инобатга олинган (норматив асосида киритиладиган ишлаб чиқариш штат бирликлари бундан мустасно).


5. Вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар ходимларининг умумий чекланган сони таркибида қуйидаги ташкилотларнинг штат бирликлари инобатга олинган:

5.1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;

5.3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;

5.4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази;

5.5. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида Республика агрокимёвий таҳлил маркази, "Биосифат" республика маркази, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати;

5.6. Сув хўжалиги вазирлиги тизимида Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати ҳамда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази;

5.7. Транспорт вазирлиги тизимида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази;

5.8. Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида "Автойўлинвест" агентлиги;

5.9. Энергетика вазирлиги тизимида бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси;

5.10. Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси;

5.11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ҳамда Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази;

5.12. Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимида Миллий табиат боғлари ва овчилик бошқармаси;

5.13. Гидрометеорология хизмати агентлиги тизимида Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази;

5.14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Республика таълим маркази;

5.15. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази;

5.16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ҳамда Илғор технологиялар маркази;

5.17. Инновацион ривожланиш агентлиги тизимида Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

5.19. Кинематография агентлиги тизимида Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази;

5.20. Адлия вазирлиги тизимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ва Давлат хизматлари марказлари;

5.21. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, "Дунё" ахборот агентлиги ҳамда Таржимонлар бюроси;

5.22. Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳри туманларидаги бўлинмалари штат бирликлари мазкур вазирликлар умумий штат бирликлари сонига киритилган.


7. Энергетика вазирининг ўринбосарларининг 1 штат бирлиги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг 1 штат бирлиги ҳисобидан ташкил этилган.

8. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига, зарур ҳолларда, мазкур иловада келтирилган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида тегишли тизим ташкилотларининг тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 январдаги

ПФ-14-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият

органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар

ва инспекцияларнинг ягона рўйхати*

                  

         

I. Вазирликлар ва улар

ҳузуридаги республика ижро

этувчи ҳокимият органлари


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


1.1. Солиқ қўмитаси

1.2. Божхона қўмитаси

1.3. Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

1.4. Ғазначилик хизмати қўмитаси

1.5. Кадастр агентлиги

1.6. Давлат молиявий назорати инспекцияси

1.7. Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси


2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.2. Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

2.3. Экспортни рағбатлантириш агентлиги

3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


3.1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

3.2. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

3.3. Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси

         

        

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


4.1. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

4.2. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

4.3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

4.4. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

4.5. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


5. Сув хўжалиги вазирлиги


5.1. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


6.1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси


7. Транспорт вазирлиги


7.1. Автомобиль йўллари қўмитаси

7.2. Фуқаро авиацияси агентлиги

7.3. Транспорт назорати инспекцияси

8. Энергетика вазирлиги


8.1. Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги

8.2. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

      

       

9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


9.1. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


10. Рақамли технологиялар вазирлиги


10.1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

10.2. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси


11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

11.1. Ўрмон хўжалиги агентлиги

11.2. Гидрометеорология хизмати агентлиги

11.3. Туризм қўмитаси

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги


12.1. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

12.2. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


13.1. Мактабгача таълим агентлиги

13.2. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги


14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


14.1. Инновацион ривожланиш агентлиги

14.2. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги


15. Спорт вазирлиги

        

16. Маданият вазирлиги

16.1. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

16.2. Кинематография агентлиги


17. Адлия вазирлиги


17.1. "Ўзархив" агентлиги

17.2. Персоналлаштириш агентлиги


18. Ташқи ишлар вазирлиги


19. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


20. Ички ишлар вазирлиги


21. Мудофаа вазирлиги


21.1. Мудофаа саноати агентлиги


II. Алоҳида мақомга эга

мустақил республика ижро

этувчи ҳокимият органлари


22. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


23. Дин ишлари бўйича қўмита


24. Давлат активларини бошқариш агентлиги


25. Миллий антидопинг агентлиги


26. Маданий мерос агентлиги


27. Ёшлар ишлари агентлиги

28. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

         

         

Жами - 69 та, шундан:

вазирликлар - 21 та;

қўмиталар - 12 та, шу жумладан алоҳида мақомга эга мустақил қўмиталар - 2 та;

агентликлар - 25 та, шу жумладан, алоҳида мақомга эга мустақил агентликлар - 4 та;

инспекциялар - 11 та.


*) Республика ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 январдаги

ПФ-14-сон Фармонига

2а-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият

органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар

ва инспекцияларнинг қисқартма номлари

               

N

       

Вазирлик ва идоранинг тўлиқ

(расмий) номи

      

Вазирлик ва идоранинг ўзбек

тилидаги қисқартма номи

        

Вазирлик ва идоранинг рус

тилидаги қисқартма номи

       

1.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Минэкономфин

1.1

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси


Солиқ қўмитаси

Налоговый комитет

1.2

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси


Божхона қўмитаси

Таможенный комитет

1.3

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


Ўздавзахира

Узкомгосрезерв

1.4

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Ғазначилик

Казначейство

1.5

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги


Кадастр агентлиги

Агентство по кадастру

1.6

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси


Давлат молиявий назорати инспекцияси


Инспекция финансового контроля


1.7

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси


Асиллик инспекцияси

Пробирная инспекция

2.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


ИССВ

МИПТ

2.2

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги


Инвестицияларни жалб этиш агентлиги


Агентство привлечения инвестиций


2.3

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Агентство продвижения экспорта


3.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Бандлик вазирлиги

Минзанятости

3.1

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Хотин-қизлар қўмитаси

Комитет женщин

3.2

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


Маҳалла ва тадбиркорлик агентлиги


Агентство махалли и предпринима-тельства


3.3

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси


Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси


Инспекция медико-социальной экспертизы


4.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Минсельхоз

4.1

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


Ветеринария қўмитаси

Комитет ветеринарии

4.2

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


Ипакчилик қўмитаси

Комитет шелководства

4.3

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


Карантин агентлиги

Агентство по карантину

4.4

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги


Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги

Агентство сельхозуслуг

4.5

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


Ўзагроинспекция

Узагроинспекция

5.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


Сув хўжалиги вазирлиги

Минводхоз

5.1

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


Сувхўжаликназорат

Водхознадзор

6.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги


Минстройкомхоз

6.1

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси


Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекцияси


Узстройкомхоз-надзор

7.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги


Транспорт вазирлиги

Минтранс

7.1

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси


Автомобиль йўллари қўмитаси

Комитет по автомобильным дорогам


7.2

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги


"Ўзавиация" агентлиги

Агентство "Узавиация"

7.3

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси


Транспорт назорати инспекцияси


Инспекция "Узтранснадзор"


8.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги


Энергетика вазирлиги

Минэнерго

8.1

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги


"Ўзатом" агентлиги

Агентство "Узатом"

8.2

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


Ўзэнергоинспекция

Узэнергоинспекция

9.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


Кон-геология вазирлиги

Мингеологии

9.1

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


Контехназорат

Гортехнадзор

10.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги


Рақамлаштириш вазирлиги

Минцифры

10.1

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги


"Ўзбеккосмос" агентлиги

Агентство "Узбеккосмос"

10.2

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси


Ўзкомназорат

Узкомназорат

11.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Экология вазирлиги


Минэкологии


11.1

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги


Ўрмон хўжалиги агентлиги


Агентство лесного хозяйства


11.2

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги


Ўзгидромет

Узгидромет

11.3

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси


Туризм қўмитаси


Комитет по туризму


12.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


ССВ

Минздрав

12.1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


Санэпидқўм


Санэпидком

12.2

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


Фармагентлик


Фармагентство


13.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


ММТВ

МДШО

13.1

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги


МТА

АДО

13.2

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги


ИМА

АСУ

14.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


ОТФИВ

МВОНИ

14.1

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги


Инновация агентлиги

Агентство инноваций

14.2

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги


Билимни баҳолаш агентлиги

Агентство оценки знаний

15.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги


Спорт вазирлиги


Минспорта


16.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


Маданият вазирлиги

Министерство культуры


16.1

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


Миллатлараро муносабатлар қўмитаси


КМОДС

16.2

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги


Кинематография агентлиги

Агентство кинематографии

17.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


Адлия вазирлиги

Минюст

17.1

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги


"Ўзархив" агентлиги

Агентство "Узархив"

17.2

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги


Персоналлаштириш агентлиги

Агентство персонализации

18.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


ТИВ

МИД

19.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


ФВВ

МЧС

20.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


ИИВ

МВД

21.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги


Мудофаа вазирлиги

Минобороны

21.1

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги


Мудофаа саноати агентлиги

Агентство оборонной промышленности


22.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


Рақобат қўмитаси

Комитет по конкуренции

23.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси


Дин ишлари қўмитаси

КПДР

24.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


Давактив агентлиги

Агентство госактивов

25.

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги


ЎзМАДА

УзНАДА

26.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги


Маданий мерос агентлиги

Агентство культурного наследия

27.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги


Ёшлар агентлиги


Агентство молодежи


28.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


Техник тартибга солиш агентлиги


Агентство технического регулирования


       

Изоҳлар:


1) 2023 йил 1 мартдан бошлаб йиғилиш ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий ва бошқа материалларда (қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг қарор қисмлари бундан мустасно) вазирлик ва идораларнинг қисқартма номларини кўрсатиш амалиёти жорий қилинади;


2) вазирлик ва идораларнинг қисқартма номларидан фойдаланиш тартиби Адлия вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан белгиланади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 январдаги

ПФ-14-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият

органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар

ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни

шакллантириш ҳамда лавозимларни

жорий этишга оид ягона талаблар

       

      

I. РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИНИНГ МАРКАЗИЙ АППАРАТЛАРИ

         

     

Ходимлар тоифаси

      

    

Раҳбарият*

      

Раҳбар


Раҳбарнинг биринчи ўринбосари


Раҳбар ўринбосари


Раҳбар маслаҳатчиси


Раҳбар ёрдамчиси


        

Департамент**

      

Департамент бошлиғи


Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари


Департамент бошлиғи ўринбосари


       

Бошқарма***

     

Бошқарма бошлиғи


Бошқарма бошлиғи ўринбосари


        

Бўлим****

        

Бўлим бошлиғи (бош ҳисобчи)


Бўлим бошлиғи ўринбосари (бош ҳисобчи ўринбосари)


       

Мутахассислар*****

       

Бош мутахассис


Етакчи мутахассис


Мутахассис


         

Изоҳлар:


*) раҳбар ходимлар лавозимларининг аниқ номланиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади;


**) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 20 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда вазирликларда департамент ташкил этилиши мумкин. Бунда, департамент бошлиғининг 2 нафаргача ўринбосари (шу жумладан, 1 нафар биринчи ўринбосар) лавозими киритилиши мумкин;


***) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 7 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ташкил этилади. Бунда, бошқарма бошлиғининг 1 нафар ўринбосари лавозими киритилиши мумкин. Департамент таркибидаги бошқармаларда бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозими киритилмайди;


****) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 2 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ташкил этилади. Штат бирликлари сони 5 нафар ва ундан ортиқ бўлган бўлимларда 1 нафар бўлим бошлиғи ўринбосари лавозими киритилиши мумкин. Бошқарма таркибидаги бўлимларда бўлим бошлиғи ўринбосари лавозими киритилмайди;


*****) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 1 нафардан иборат бўлганда бош мутахассис лавозими киритилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича бўлим бошлиғига тенглаштирилади.


Бунда:

а) марказий аппаратларнинг таркибий бўлинмалари ва уларнинг штат бирликларини шакллантиришда раҳбар ходимлар (раҳбар ва унинг ўринбосарлари, Вазир котибияти бошлиғи, департамент бошлиқлари ва ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (бош мутахассис, етакчи мутахассис, мутахассис) марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда бўлиши лозим;

б) марказий аппаратлар ва ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари тузилмалари тегишли раҳбарлар томонидан тасдиқланади ҳамда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва ажратилган бюджет маблағлари доирасида мустақил ўзгартирилиши мумкин;

в) марказий аппаратларда стратегик режалаштириш ва методология, жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари), инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, ахборот таҳлил ва ижро интизоми, мурожаатлар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро ҳамкорлик ва рейтинглар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари (лавозимлари) ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади.

Бунда, стратегик режалаштириш ва методология, жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари), коррупцияга қарши курашиш, халқаро ҳамкорлик қилиш ва рейтинглар таркибий бўлинмалари (лавозимлари) фақатгина вазирлик ва бошқа мустақил идораларда ташкил қилиниб, ушбу йўналишларда улар ягона сиёсатни амалга оширади. Тизим ташкилотлари кўп бўлган вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда алоҳида бўлинмалар (лавозимлар) ташкил қилиниши мумкин;

г) вазирларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш ҳамда кунлик (жорий ишлар) иш юкламасини мақбуллаштириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил, назорат ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилиниши мумкин.

Вазир котибияти бошлиғи ҳамда раҳбар маслаҳатчиси меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича департамент бошлиғига тенглаштирилади;

д) вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар марказий аппарати ва уларнинг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тегишлича вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона паст миқдорда қўлланилади;

е) бошқарма бошлиқлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўлим бошлиқлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан, департамент бошлиқлари учун эса бошқарма бошлиқлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона юқори миқдорда қўлланилади.

      

        

II. РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИ - ВАЗИРЛИКЛАР, ҚЎМИТАЛАР, АГЕНТЛИКЛАР

ВА ИНСПЕКЦИЯЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ ҲАМДА

ТУМАН (ШАҲАР) БЎЛИНМАЛАРИ

            

      

Ходимлар тоифаси

       

       

Раҳбарият*

       

Раҳбар


Раҳбарнинг биринчи ўринбосари


Раҳбар ўринбосари


         

Бўлим**

        

Бўлим бошлиғи


Бўлим бошлиғи ўринбосари


      

Шўъба***

       

Шўъба бошлиғи


            

Мутахассислар****

       

Бош мутахассис


Етакчи мутахассис


Мутахассис


          

Изоҳлар:


*) раҳбар ходимлар лавозимларининг аниқ номланиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади;


**) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 5 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ташкил этилади. Туман (шаҳар) бўлинмаларида киритилмайди;


***) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 2 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ташкил этилади;


****) белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 1 нафардан иборат бўлганда бош мутахассис лавозими киритилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича шўъба бошлиғига тенглаштирилади.

Ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг штат бирликларини шакллантиришда раҳбар ходимлар (раҳбар ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари, шўъба бошлиғи) ва ижрочилар (бош мутахассис, етакчи мутахассис, мутахассис) бўлинма бўйича камида 1/3 нисбатда бўлиши лозим.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 январь


"Халқ сўзи", 2023 йил 26 январь





































































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск