ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Тадбиркорликнинг бошқа субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2023 й. ПҚ-18-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2023 й.

N ПҚ-18



ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

       

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бандлиги ва даромад манбаларини оширишга доир меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш чораларини янада кенгайтириш мақсадида:


1. 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринда - Дастурлар) доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан "Агробанк" АТБ, "Микрокредитбанк" АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда 2023 йилда Дастурлар доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 январь









































































Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск