Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / ЯНГИ МК / Янги МКнинг янгиликлари /

Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЯНГИ МК: АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛИ


Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий жадвалимиздан фойдаланинг. Уни kadrovik.uz учун махсус янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзолари Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ тайёрлашди:


Амалдаги Меҳнат кодекси меҳнат қонунчилиги соҳасига аниқ таъриф бермайди, кўплаб ҳавола қилинган қоидаларга эга (кўпинча манзилсиз) ва умуман олганда эскирган, негаки ижтимоий ва меҳнат соҳасидаги муносабатлар у қабул қилинган вақтдан бери сезиларли даражада ўзгарган.


Янги Меҳнат кодекси бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатга айланди. У маълум бир ҳуқуқий чегарани белгилайди ҳамда ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларнинг бутун мажмуасини тартибга солади, шунингдек бунинг учун янги воситаларни тақдим этади. Масалан, меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослардан бири тарафларнинг розилиги, аммо эски Кодексда ушбу тартиб-таомилнинг қоидаси йўқ эди. Шунингдек, янги МКда HR-менежментдан янги воситалар, хусусан, иш ҳақида таклиф (job offer) пайдо бўлди. Ишга таклиф қилинган шахслар эса қўшимча кафолатлар олишди.

Баъзи ўзгаришлар айниқса ходимларни хурсанд қилади. Масалан, таътилнинг минимал давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (эски МКдаги 15 иш куни ўрнига). Бу халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида»ги (1970 й.) 132-сонли Конвенциясига (рус тилида берилган) мос келади. Шунингдек, агар байрам якшанба кунига тўғри келса, дам олиш кунини кўчириш қоидаси ҳам пайдо бўлди.

Баъзи янгиликлар бизнес учун жуда фойдали бўлади. Масалан, муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун асослар 18 та бўлди (эски Кодексда улар атиги 3 та). Шунингдек, иш берувчиларга ходимни ўқитиш учун сарфланган маблағлар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилди. Ёки агар ходим шартлашилган муддатдан олдин ишдан бўшаса, улар ишлаб берилганига мутаносиб равишда талаб қилинади.


...
Время: 0.0620
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск