Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Танлов савдолари /

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.01.2022 й. 46-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 январдаги

46-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув

ташкилотларини белгилаш бўйича электрон

давлат харидларини ташкил этиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлаш бўйича давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


акцепт - платформа томонидан оферент электрон тендер ғолиби деб белгилангандан сўнг ушбу оферентга тасдиқлаш учун автоматик равишда юбориладиган электрон хабарнома;


давлат буюртмачиси - давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет тизими бюджетлари маблағларини олувчилар;


жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми - оферентнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси бўйича жорий йилда бажариш мажбурияти қиймати. Бунда йилдан йилга ўтувчи тендер предмети бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда, оферент ютиб олган тендер предметининг тасдиқланган келгуси йил лойиҳа-қидирув ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қиймати инобатга олинади;


захирадаги ғолиб - электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг тендер таклифидан кейинги тендер таклифи энг мақбул деб эътироф этилган оферент;


лойиҳалаштириш топшириғи - қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан олдин техник қоидалар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига бўлган умумий талаби;


оператор - давлат харидлари субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органи томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;


оферент - электрон рейтингда мавжуд бўлган, қурилиш соҳасидаги электрон тендерда қатнашиш ва ғолиб бўлиш мақсадида ўз таклифини платформага электрон шаклда жойлаштирган лойиҳа-қидирув ташкилоти;


талабгор - офертаси платформа томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ электрон тендерда қатнашиш истаги бўлган ҳамда электрон рейтингида мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ташкилоти;


тендерни ўтказиш бўйича махсус ахборот платформаси - қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича тендерларни электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа (кейинги ўринларда - платформа);


тендер предмети - лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объект бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари;


тендер таклифи - электрон тендер ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тендер предметига нисбатан оферентнинг платформа орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;


тендер таклифини таъминлаш кафолати - тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;


тендер ташкилотчиси - қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;


электрон тендер - қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;


электрон тендер ҳужжатлари - тендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;


эълон - давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;


лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги - "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида лойиҳа-қидирув ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси ва лицензия кўрсаткичлари бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;


лойиҳалаштириш соҳасидаги давлат харидларининг субъектлари (тендер иштирокчилари) - давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, оператор ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингида мавжуд бўлган талабгор / оферентлар;


ғолиб - электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферент.


3. Мазкур Низом давлат буюртмачиларининг барча лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади.

Агарда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларининг бошланғич қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлса, лойиҳа-қидирув ташкилотларини танлаш мазкур низом билан ўрнатилган тартиб асосида қонунчиликда белгиланган муддатда амалга оширилади.


4. Давлат буюртмачиси электрон тендерларни операторлар орқали онлайн режимда ўтказади.

Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими ҳамда оператор ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди.


5. Мазкур Низом қоидалари:

Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлашда;

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан қўлланилади.

Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, лойиҳа-қидирув ташкилотлари мазкур Низом талаблари асосида аниқланади.


6. Мазкур Низомнинг амал қилиши:

давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, "fast-track" усулидаги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашга;

Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган давлат харидларига;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларига;

фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўладиган давлат харидларига;

халқаро молия институтлари маблағлари (тўлиқ ёки қисман) ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга;

бош режа, ҳудудларнинг архитектура - режалаштириш лойиҳаларини ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишга нисбатан татбиқ этилмайди.


7. Объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган "Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ" ва унга буюртмачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатларсиз электрон тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни платформага жойлаш тақиқланади.

"Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ" ва унга илова қилинадиган (буюртмачи томонидан тайёрланадиган) ҳужжатлар, жумладан иш турига қараб нуқсон далолатномалари таркиби Қурилиш вазирлигининг буйруғи билан ўзгартириш киритиш мумкин.


8. Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган I ва II тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида тегишли электрон рейтингдаги юридик манзилда рўйхатга олинган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади). Ҳудудларда филиаллари мавжуд бўлган бош лойиҳа институтларига ушбу чеклов татбиқ этилмайди.

Бунда агар, талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди.

Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган III ва IV тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.

Авторлик назорати харажатлари оферентларнинг 3-иловага мувофиқ нарх таклифида кўзда тутилиши шарт.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


9. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) давлат буюртмачиси:

Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақларини очади;

платформада рўйхатдан ўтиб, тендер предметининг идентификация рақамини киритади;

платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди;

электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади;

б) тендер ташкилотчиси:

электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади;

платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради;

в) талабгор:

эълонга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган қурилиш, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг жойлашадиган/жойлашган ҳудудига чиққан ҳолда тендер предмети билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқади;

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади;

г) талабгор шахсий кабинети орқали тендер предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага ўзининг CTPIP хос рақамини киритади;

д) платформа талабгор киритган СТИР бўйича вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан қуйидагиларни автоматик тарзда:

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидан лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингида мавжудлигини ҳамда оферент лицензиясининг тендер предмети талабларига мослигини;

Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 бараваридан ошмаганлигини;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;

платформанинг ўз тизимидан объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади;

платформанинг ўз тизимидан оферентнинг ҚҚС билан таклиф нархининг тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд эмаслигини ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ):

300 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 5 фоиздан паст эмаслигини;

1500 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 10 фоиздан паст эмаслигини;

3000 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 15 фоиздан паст эмаслигини;

3000 бараваридан юқори бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 20 фоиздан паст эмаслигини;

шунингдек, таклиф этилган лойиҳалаштириш муддати тендер предмети бўйича белгиланган муддатдан ортиқ эмаслигини;

е) талабгор ушбу банднинг "д" кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:

тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;

ушбу Низомга 3 - 5 иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.

Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини олади;

ж) платформа:

оферент таклифларини ушбу Низомнинг 35-бандида келтирилган формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.

Бунда ушбу низом кучга кирган кундан бошлаб тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини имзолаган ва ушбу шартнома бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунламаган лойиҳа-қидирув ташкилоти календарь йили давомида платформа орқали яна бошқа тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 2 фоиз чегирма қўлланилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан сўнг, чегирма автоматик равишда тикланади;

ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди;

баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради;

электрон тендерда ғолиб бўлган оферентга акцепт юборади;

з) ғолиб лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағни тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

и) объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб / захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:

банк харажатлари;

акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

            

10. Давлат буюртмачиси:

Молия вазирлигининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг ушбу тизим билан интеграция қилинган платформада тегишли электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда, мақсадли дастурларда назарда тутилган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-қидирув ташкилоти белгиланмаган бўлса, платформага тегишли маълумотларни киритади;

тендер предмети бўйича платформага тендер предметининг номи ва шахсий ҳисобварағини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда ғолиб/захира ғолиби объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ҳисобидан танлов ташкилотчиси харажатлари автоматик тўланиши шарти асосида ушбу тендер ташкилотчиси билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди;

агар шахсий ғазна ҳисобварағидан ташқари банк ҳисобрақамларидан молиялаштириш белгиланган бўлса, молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаган ҳолда тасдиқлайди;

тендер ташкилотчисига электрон тендер ҳужжатларини тўлиқ тақдим этади;

тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ барча (танлов ташкилотчиси харажатларидан ташқари) харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган тартибда тендер ғолиби билан акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди;

бир вақтнинг ўзида оферент бўла олмайди.


11. Тендер ташкилотчиси:

давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган электрон тендер ҳужжатлари тўлиқлигини ва тўғрилигини кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади;

агар электрон тендер ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни давлат буюртмачисига қайтаради;

эълонни платформага жойлаштиради;

платформага жойлаштирилган эълонга давлат буюртмачисининг асосли сўрови билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

қурилиш соҳасида электрон давлат харидлари бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси учун белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;

бир вақтнинг ўзида буюртмачи ва/ёки оферент бўла олмайди.


12. Оператор:

а) Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачиси учун:

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақамлари ва электрон манзиллари платформага киритилишини ҳамда автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 0,05 фоиз миқдоридаги маблағлар бўйича "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) хизматлари бўйича давлат буюртмачисининг қарздорлиги бўлмаган тақдирда, юридик шахс ЭРИсидан фойдаланган ҳолда объектнинг идентификация рақами киритилишини ҳамда лот рақами берилишини таъминлайди;

б) тендер ташкилотчиси учун:

тендер ташкилотчилари рўйхатини платформага юклайди;

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва манзили электрон платформага юкланишини ва автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;

тендер предмети бўйича эълонлар платформага жойлаштирилишини таъминлайди;

в) лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор ва оферент учун:

24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва манзили электрон платформага киритилишини, автоматик равишда шахсий кабинет очилишини ҳамда эълон шартлари билан тўлиқ танишишни таъминлайди;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 баравари бўйича жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми тегишли тизим билан интеграция қилинган платформа томонидан тўғри ҳисобланишини таъминлайди;

тендер таклифини таъминлаш кафолат суммасини ўтказиш учун платформадаги шахсий кабинетдан платформанинг махсус ҳисобрақамига пул ўтказишда фойдаланишни ҳамда ундаги ўтказилган маблағларни ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтарилишини ёки буюртмачининг тегишли ҳисобварағига жўнатилишини таъминлайди;

тендер таклифлари платформа томонидан автоматик равишда баҳоланишини таъминлайди;

г) шу билан бирга, оператор:

эълон шартларига электрон тендер ҳужжатлари таркибига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган тақдирда, давлат буюртмачисини, тендер ташкилотчисини ва оферентларни электрон хабардор қилади;

электрон тендер натижалари бўйича тегишлилигига кўра давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентларга платформа орқали автоматик равишда хабар юборади;

тендер иштирокчиларини электрон тендер жараёнида белгиланган тартиб асосида иштирок этишларини таъминлайди;

идоралараро маълумотлар базалари билан интеграция қилинган платформа ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлашини қатъий назорат қилади;

акцепт тасдиқлагандан сўнг танлов ташкилотчиси харажатлари тўлаб берилишини таъминлайди;

узлуксиз фаолият кўрсатадиган "call center" ташкил этади;

платформадаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги ҳамда электрон тендерлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича давлат органлари ва хўжалик субъектларининг барча мурожаатларига ёзма ва "call center" орқали жавоб беради, платформадаги текширишлар билан боғлиқ тегишли ўрганишларда қатнашади, натижаси бўйича маълумотлар тайёрлайди.


13. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент томонидан платформада юридик шахс ЭРИсидан нотўғри фойдаланилган тақдирда, оператор жавобгар ҳисобланмайди ҳамда ушбу ҳолат "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ТАКЛИФИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


14. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади.


15. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида:

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб / захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг;

захирадаги ғолиб ва ғолиб бўлмаган оферентларга электрон тендер ўтказилгандан сўнг;

электрон тендер бекор қилингандан сўнг (амалга ошмаган ҳолатларда) барча оферентларга;

белгиланган тартибда таклифларни қайтариб олган оферентларга тендер таклифларини юборишнинг охирги муддати тугаган кундан сўнг қайтаради.


16. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк ва тендер ташкилотчиси харажатлари ушланган ҳолда уч иш куни ичида ўтказиб берилади.



5-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАЧИСИ, ТЕНДЕР ТАШКИЛОТЧИСИ

ВА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ШАХСИЙ КАБИНЕТИ


17. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва талабгор платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтганидан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади.


18. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг шахсий кабинетида мобиль телефон рақами, электрон манзили, рейтинг балли ва ушбу баллни ҳисоблаб чиқиш ёйилмаси, тендер ғолиби ва захирадаги ғолибнинг, шунингдек, қолган оферентларнинг платформа томонидан автоматик баҳоланган баллари ва ушбу балларни ҳисобланиш ёйилмаси ҳамда якуний электрон баённома акс эттирилади.

Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маълумотлар шахсий кабинетга киритилиши мумкин.


19. Талабгор электрон тендерда қатнашиш учун шахсий кабинетидаги ушбу Низомнинг 22-банди "б" кичик бандида кўрсатилган шартлар бўйича операторга идоралараро маълумотлар базаларидан ўзи ҳақидаги маълумотлар платформа томонидан автоматик равишда текширилишига розилигини юридик шахс ЭРИси билан тасдиқлаши лозим бўлади.


20. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент ҳақида ҳамда якунланган электрон тендерлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли электрон архивга юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.



6-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ЭЪЛОННИ ЖОЙЛАШТИРИШ

        

21. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълон давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади.


22. Эълонда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

а) тендер предмети бўйича:

келгуси йил учун лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатида жорий йил учун назарда тутилган маблағлар манбаси ва миқдори;

номи, манзили ва идентификация рақами;

ишларни амалга ошириш тури (қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш);

қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларнинг хавф-хатар тоифаси;

бошланғич нарх (ҚҚС билан) ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунлаш муддати;

тендер таклифини таъминлаш кафолати;

талабгор томонидан таклифни киритиш муддати;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш календарь иш жадвали ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари учун смета ҳисоби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғи ва унга иловалар;

б) платформага таклифни электрон жойлаштириш санасида талабгорга нисбатан қўйиладиган шартлар:

тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги;

солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

"Инсофсиз ижрочилар" ягона реестрида қайд этилмаганлиги;

асосий ва иккиламчи ҳисобрақамларида 2-сон картотека қарздорлигининг мавжуд эмаслиги;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги;

солиқ тўловчи сифатида унинг гувоҳномаси фаоллиги;

банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;

ўз балансидаги асосий фондларга, мулкларига тақиқ қўйилмаганлиги;

ғазначилик тизимидаги рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартлари бажарилганлиги;

жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми талабгор томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлиги. Бунда платформа томонидан талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) билан солиштирилади. Талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми етарли бўлган тақдирда, ушбу Низом талабларига мувофиқ бир нечта тендерларда иштирок этиши тақиқланмайди;

таклиф этилган нархнинг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) баланд эмаслиги ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ):

300 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 5 фоиздан паст эмаслиги;

1500 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 10 фоиздан паст эмаслиги;

3000 бараваригача бўлган тендер предметининг КҚС билан бошланғич нархидан 15 фоиздан паст эмаслиги;

3000 бараваридан юқори бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 20 фоиздан паст эмаслиги;

шунингдек, таклиф этилган лойиҳалаштириш муддати тендер предмети бўйича белгиланган муддатдан ортиқ ёки кам эмаслиги;

тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси оператор ҳисобрақамига ўтказилганлиги.

Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентлар тендерга қўйилмайди.

Ушбу банднинг "б" кичик бандидаги шартларга тўғри келмаган талабгорнинг таклифлари платформа томонидан қабул қилинмайди.


23. Давлат буюртмачисининг фармойиши (буйруғи) асосида талабгордан таклифларни қабул қилиш муддати платформада тендер предмети эълон қилинган кундан бошлаб 12 иш кунидан кам ва 30 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.

Давлат буюртмачиси эълонда турган тендер предмети бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан келишган ҳолда тендер предмети бўйича таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш кунидан олдин электрон тендер ҳужжатларига асосли ўзгартишлар киритиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) қабул қилишга ҳақли.

Бунда электрон тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган кундан бошлаб таклиф бериш муддати камида 10 иш кунига узайтирилади, лекин ушбу эълон бўйича таклифларни қабул қилиш умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.



7-БОБ. ТАЛАБГОРНИНГ ЭЛЕКТРОН

ТЕНДЕРГА КИРИШ ТАРТИБИ


24. Электрон тендерда иштирок этиш учун талабгор ушбу Низом 22-бандининг "б" кичик банди шартлари талабларидан ижобий ўтган тақдирда, ўзининг шахсий кабинетидаги махсус хисобрақами орқали операторга воситачилик йиғими учун тўловни амалга оширади. Ушбу тўланган маблағ электрон тендер натижаларидан қатъи назар талабгорга/оферентга қайтарилмайди.


25. Электрон тендерда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, давлат буюртмачиси электрон тендерга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони бир даражага пасайтириш ҳуқуқига эга.

Электрон тендерда тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби сабабли (бошқа сабаблар бундан мустасно) белгиланган муддатда ягона оферент ўз таклифини жойлаштирган бўлса ёки бирорта ҳам оферент таклиф жойлаштирмаган бўлса, ушбу тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби платформа томонидан тендер предметининг қиймати ўзгартирилмаган ҳолда автоматик тарзда бир кўрсаткичга камайтирилади.


26. Агар тендер предмети бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли лицензия турини талаб этса, электрон тендерда фақат тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар иштирок этади.



8-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ТАКЛИФИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


27. Талабгор ушбу Низомнинг 22-банди "б" кичик банди шартларига мос келган тақдирда, талабгор шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда электрон тендер ҳужжатларини тўлдириш ва юклаш йўли билан платформага таклифини ЭРИ билан тасдиқлаб, белгиланган муддатдан кечиктирмай жойлаштиради.


28. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.


29. Платформа томонидан тендер таклифларининг қабул қилиниши платформада жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан (соат 23:59:59 да) тўхтатилади.



9-БОБ. ПЛАТФОРМА ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН

ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИ БАҲОЛАШ


30. Электрон тендер қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:

ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда;

баҳолаш жараёнида ушбу Низом 22-бандининг "б" кичик банди шартларига мувофиқ платформа томонидан оферентлар қайта ўрганилганда, ягона оферент қолдирилганда ёки бирорта ҳам оферент қолдирилмаган тақдирда;

агар битта лотда иккита оферент иштирок этаётган бўлса ва ушбу оферентлардан бири бир ва ундан ортиқ лотларда ўз таклифларини жойлаштирган бўлса ҳамда ушбу оферент ихтиёрий битта лотда ғолиб деб белгиланиб, молиявий мажбуриятлари ҳажми 2 баравардан ошган тақдирда;

ғолиб ва захирадаги ғолиб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини тузишни рад этган тақдирда;

тендерларда ғолиб деб топилган оферентнинг электрон тендер савдолари, шунингдек, электрон рейтинг шаклланиш жараёнларида ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний бўлмаган маълумотларни тақдим этганлик ҳолати мутасадди идоралар томонидан аниқланган тақдирда, Республика штабининг асослантирилган расмий хати асосида Қурилиш вазирлиги томонидан ушбу оферент бўйича тузилган электрон баённома бекор қилинади.


31. Тендер амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан тендер ташкилотчисига тендер бўйича эълонни платформага қайта жойлаштириш бўйича кўрсатма берилади.

Шу билан бирга, акцепт тасдиқлангунга қадар белгиланган тартибда тендер предметини амалга ошириш тўхтатилган тақдирда ёки тендер предмети бўйича қурилиш-лойиҳалаштириш ташкилоти ушбу Низом талабларида белгиланган тартибдан ташқари ҳолда аниқланган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади.


32. Оферентлар томонидан тақдим этилган тендер таклифлари электрон платформа томонидан тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада баҳоланади.

Платформа томонидан тендер таклифлари баҳоланишидан олдин Низомнинг 22-банди "б" кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари қайта текширилади. Кўрсаткичлар салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади.

Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун ҳар бир оферент бўйича платформа томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формула қўлланилади:

        

ЯБ = (РБ х 0,8 + (ББН - ОН) х 20 / (ББН - ББН х 0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80)) - О х (РБ х 0,02).

        

Бунда:

ЯБ - оферентнинг якуний балли;

РБ - электрон рейтинг доирасида ҳисобланган балл;

0,8 - лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги доирасида олинган баллнинг умумий якуний баллдаги улушини аниқловчи коэффициент;

ББН - давлат буюртмачисининг бошланғич нархи (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда бошланғич нарх ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;

ОН - оферент томонидан таклиф этилган нарх (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда таклиф нархи ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;

20 - оферент томонидан таклиф этилган нарх учун интерполяция йўли билан бериладиган балл;

0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80 - таклиф нархининг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) ушбу Низом 9-бандининг "д" кичик бандига мувофиқ 5, 10, 15 ва 20 фоиздан кўп камайтирилиши мумкин эмаслиги коэффициенти;

О - оферентнинг жорий календарь йил давомида электрон тендер платформасида ютиб олган объектлар сони;

0,02 - объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган лойиҳа-қидирув ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) қўлланиладиган 2 фоиз чегирма;

оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 20 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни - (ББН - ОН) х 20 / (ББН - ББН х 0,95 / 0,90 / 0,75 / 0,80) ифодаси ҳисобланмайди.

Талабгор ўз таклифларини платформага жойлаштириши мобайнида унинг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан ушбу Низом 9-бандининг "д" кичик бандига мувофиқ 5, 10, 15 ва 20 фоиздан кўп ҳамда бошланғич лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатидан кўп ёки кам бўлган тақдирда, платформа томонидан ушбу таклиф қабул қилинмайди.


33. Платформа томонидан электрон тендер натижаларига мувофиқ ғолиб ва захирадаги ғолиб автоматик равишда аниқланади.

Платформа томонидан электрон тендер натижаларини ҳисоблаш жараёнида оферентларнинг умумий баллари бир хил бўлган тақдирда, энг биринчи бўлиб таклифини тақдим этган (сана, вақт) оферент ғолиб этиб белгиланади.


34. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилиб эълон қилинади ва унда қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:

электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;

электрон тендер таклифларини баҳолаш натижаси;

электрон тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.


35. Агар оферент унинг молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлиб, бир нечта тендерда иштирок этган тақдирда, электрон тендерда платформа томонидан фақат молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлган тендер предмети бўйича ғолиб деб белгиланади.


36. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилганидан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ўзларининг якуний баллари, шу жумладан, электрон рейтингидаги шахсий баллари ҳамда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.



10-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ЛОЙИҲА-СМЕТА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


37. Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада платформа томонидан автоматик равишда тендер ғолиби аниқланади ва ғолиб ташкилотга акцепт юборилади.

Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.

Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва белгиланган тартибда акцепт захирадаги ғолибга юборилади.

Захирадаги ғолиб томонидан 1 иш куни ичида акцепт тасдиқланмаган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади.

Тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.

Агар акцептни тасдиқлаган ғолиб ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида ишларни давом эттиришдан бош тортган тақдирда, ушбу шартнома бўйича бажарилган ишлари ва молиялаштирилган маблағлар белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилингандан сўнг тендер предмети бўйича қайта электрон тендер савдоларига эълон берилади.


38. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб акцептни тасдиқлаши билан 1 иш кунидан кейин лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси электрон имзоланган ҳисобланади.

Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда, акцептни тасдиқлаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади.

Захирадаги ғолиб фақатгина тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх бўйича (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) акцептни тасдиқлаши ёки тасдиқлашдан бош тортиши мумкин.

Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади ҳамда тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади. Бунда тендер ташкилотчиси харажатлари тўлаб берилмайди.

Тендер ғолиби / захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси электрон имзоланган деб ҳисоблангандан сўнг буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу шартноманинг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот тизимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.



11-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТЕНДЕР ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ

         

39. Давлат буюртмачиси қуйидагилар учун жавоб беради:

Қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш топшириғининг талаб даражасида тўғри ишлаб чиқилганлигига;

тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларининг бажарилишига.


40. Тендер ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради:

давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши;

эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига.


41. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:

оферентлар томонидан таклифлар платформага муаммосиз юкланишига;

электрон тендер таклифлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланиши;

оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиш муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлаш;

оферентларнинг тижорат сирини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига;

тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талаблари бузилмаслигига.


42. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.


43. "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш вазирлиги жавобгар ҳисобланади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ушбу шартноманинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб Қурилиш вазирлиги белгиланади.


45. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш буюртмачи томонидан Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган шартнома ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади.


46. Оператор тендерга тааллуқли барча ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.


47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Лойиҳалаштириш соҳасида электрон давлат

харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш

ТАРТИБИ

          

       

Босқичлар

        

      

Субъектлар

      


     

Амалга ошириладиган тадбирлар

       


    

Муддатлар

     

1-босқич

Давлат буюртмачиси


      

1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади.

       


Белгиланган муддатда







2-босқич

Давлат буюртмачиси


       

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.


2. Тендер предметининг номи ва ғазначилик тизимидаги шахсий ғазна ҳисобварағини киритади.

     


30 дақиқа







3-босқич

Давлат буюртмачиси


         

1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди.


2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади.

      


2 иш куни







4-босқич

Тендер ташкилотчиси


     

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.


2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади.


3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.

         


3 иш куни мобайнида







5-босқич

Талабгор


        

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.


2. Эълонга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирланадиган объект жойлашган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда жойни ўрганиб чиқади.


3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилни платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади.

         


10 иш куни мобайнида







6-босқич

Оферент


         

Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади.

           


5 дақиқа ичида







7-босқич

Платформа


       

Киритилган оферентнинг СТИР бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни:

а) "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидан лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;

б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмини 2 баравардан ошмаганлигини;

в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи банк ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

д) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

е) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 3 - 5 иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва ушбу Низом 9-бандининг "д" кичик бандига мувофиқ 95, 90, 80 ва 75 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан кам ёки кўп эмаслигини;

ж) платформанинг ўз тизимидан объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади.

          


10 дақиқа ичида







8-босқич

Платформа


       

1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.


2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди.

         


2 иш куни ичида







9-босқич

Платформа


       

Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради.

        


5 дақиқа







10-босқич

Платформа


      

Электрон тендерда ғолиб бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотига акцепт юборади.

      


10 дақиқа







11-босқич

Ғолиб лойиҳа ташкилоти


       

Акцептни тасдиқлайди, 1 иш кунидан кейин тендер предмети бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 иш куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади.

      


1 иш куни ичида







12-босқич

Давлат буюртмачиси


     

Акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси бўйича белгиланган тартибда биринчи авансни молиялаштирилишини таъминлайди.

     


лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартлари асосида

13-босқич

Платформа


         

Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади.

           


1 иш куни мобайнида

        





Низомга

2-ИЛОВА

"КЕЛИШИЛДИ"

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Буюртмачи ташкилот раҳбари

Фойдаланувчи вазирлик

ва идоралар раҳбарлари

(Ф.И.О.)

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

20___ й. "___" _______________

____________________________

20___ й. "___" _______________

            

     

           

      

           

      

объектининг

(объект номи, манзили)


         

       

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун

ТОПШИРИҚ

         

Т/р

      

Асосий маълумотлар ва талаблар номи

      

Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни

       

1.

Объектнинг номи.


Объектнинг номи тўлиқ киритилади (қисқартмаларсиз).


2.

Қурилиш жойи.


Объектнинг юридик манзили (шаҳар, туман. Кўча)


3.

Буюртмачи.


Буюртмачининг номи ва унинг реквизити, манзили, телефон рақамлари, электрон почта манзили, масъул шахс.


4.

Ишлаб чиқиш учун асослар.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори, фармойиши.

Вазирлар Маҳкамаси қарори, фармойиши.


5.

Лойиҳа босқичи.


Намунавий лойиҳа (НР рақами, Қурилиш вазирлиги буйруғи асосида техник кенгаш баёни)


6.

Қурилиш тури.


Янги қурилиш, қайта қуриш (замонавийлаштириш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш билан боғлиқ).


7.

Объектнинг лойиҳавий қуввати.


Бинонинг:

мактабда (ўқувчи сони);

мактабгача таълим муассасасида (тарбияланувчилар сони);

тиббиёт муассасасида (шифохонада - тўшак ўринлари; поликлиника - кунлик қатновчилар сони);

турар-жой биноларида (хонадон сони) ва бошқалар.


8.

Молиялаштириш манбаи.


Республика бюджети ва уларга тенглаштирилган, давлат томонидан кафолатланган кредитлар, хусусий маблағлар, ҳомийлар ва грант қуйилмалари маблағлари, тўпланган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


9.

Қурилишнинг тахминий баҳоси (млн сўм).


Ўхшаш объектлар ёки йириклаштирилган кўрсаткичлар асосида аниқланадиган қурилишни умумий қиймати.


10.

Объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, унумдорлиги, ишлаб чиқариш дастури, шунингдек, турар жой ёки умумий бинолар.


Лойиҳалаштириш жараёнида олиниши зарур бўлган лойиҳалаштириш объектини тўлиқ таснифи, уни асосий сифати.


11.

Умумий хизмат кўрсатиш корхоналари орасида қурилган турар жой уйларни вазифаси ва тури, уларнинг қуввати, сиғими, қабул қилиш қобилияти, таркиби ва хоналар майдони, қурилиш ҳажми.


Ушбу шартлар турар жой бинолари учун кўрсатилади.

Лойиҳалаштириш объекти таркибида шундай объектлар бўлган ҳолатларда тўлдирилади. Лойиҳалашнинг барча кўрсаткичлари назарда тутилади.


12.

Маҳсулотларнинг рақобатбардошлик сифатига ва экологик параметрларига талаблар.

Корхонанинг технологияси ва режимига бўлган талаблар.


Ишлаб чиқариш технологияси бўйича талабларни кўрсатиш-технологик топшириқ, ишлаб чиқариш технологиясини батафсил тарифлаш, технологик асбоб-ускуналар таъсиридан ҳосил бўладиган юкламалар, талаб қилинган майдонлар, технологик ускуналарнинг ўзига хос шартлари, ишлаб чиқариш жараёни ва шу кабиларни таърифлаш ва бошқалар.

Технологик топшириқ тайёрланишининг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиш,унинг сифати лойиҳалаштириш объектини функционаллилиги ва буюртмачи эҳтиёжи учун кераклилигига боғлиқ. Кўплаб йирик ташкилотлар, айниқса, тармоқли компаниялар технологик жараёнлар талабларини тўла тавсифлаш лозим.


13.

Объектни технологик жиҳозлаш.


Буюртмачи томонидан тақдим этилади.


14.

Архитектура-қурилиш, ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, блокировкалаш шартлари, биноларни пардозлашга талаблар.


Қурилиш вазирлигининг (mc.uz/namunaviy-loyihalar-11/) расмий-веб сайтига жойлаштирилган объектларнинг намунавий лойиҳаларига қўлланилган лойиҳавий ечимлардан, тугунлардан фойдаланиш.

Бинолар, хоналар ва уларнинг майдонларини жойлашиши бўйича тавсиялар келтирилади.

Биноларда қурилиш материалларини уларнинг алоҳида конструкцияларини қўллаш бўйича тавсиялар берилади.


15.

Хоналар таркиби, фойдаланиш мақсади.


Бухгалтерия - аниқ мутахассислиги бўйича ишчи ўрни.


16.

Ходимларни аниқ мутахассислиги бўйича хоналарга тақсимланиши.


1 одам учун мўлжалланган майдон (м кв).


17.

Бино қаватларининг баландлиги.


Тасдиқланган меъёр бўйича.


18.

Ертўладан фойдаланиш мақсади.


Ертўла ва ярим ертўлаларнинг майдони, баландлиги ва фойдаланиш мақсади кўрсатилади.


19.

Пол қопламаларининг материаллари (аниқ кўрсатилиши шарт).


Пол қопламаларини тўлиқ қатлам хом ашёсини кетма-кетлигини кўрсатиб ўтилади.


20.

Шифтларни пардозлаш турлари.


Норматив ҳужжатларга асосланиб (санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларини ҳисобга олган ҳолда).


21.

Ташқи деворнинг иссиқлик ҳимояси.


Энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш.


22.

Деразага бўлган талаб.


ғочсозлик материаллари каталоги" - 90 (КСИ-90);

ШНҚ 2.01.02-04 "Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги";

ШНҚ 2.08.01-05 "Турар-жой бинолари";

ШНҚ 2.08.02-09 "Жамоат бинолари ва иншоотлари" талабларидан чиқмаган ҳолда;

Дарчасиз оғма деразалар ўрнатиш кўзда тутилади.


23.

Эшикка бўлган талаб.


ғочсозлик материаллари каталоги" - 90 (КСИ-90);

ШНҚ 2.01.02-04 "Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги";

ШНҚ 2.08.01-05 "Турар-жой бинолари";

ШНҚ 2.08.02-09 "Жамоат бинолари ва иншоотлари" талабларидан чиқмаган ҳолда;

эшиклар остонасиз ўрнатилиши кўзда тутилади.


24.

Лифтнинг ўлчами ва қуввати.


ШНҚ 2.08.01-2019 йилги "Турар-жой бинолари" 13-иловага мувофиқ (мажбурий).


25.

Том қисмининг тури.


Меъморий ечимидан келиб чиққан ҳолда намунавий тугунлардан фойдаланиш.


26.

Ташқи фасад материали ва ранг намунаси.


Қурилиш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда.


27.

Ҳовли деворлари бўйича талаблар.


Кам харажатли, ихчам ва меъёр доирасида намунавий тугунлардан фойдаланиш.


28.

Ободонлаштириш ва кичик архитектура шаклларига талаблар.


Туташ майдонларни, дарахтлар ўтказиш, шохобча йўлларни, пиёдалар йўлакчалари ётқизиш, автотураргохлар, болалар ўйин майдончаларини ободонлаштириш, ирригация тизимларини ўрнатиш ва бошқариш бўйича талабларнинг таърифи ҳудудларнинг тасдиқланган батафсил режалаштириш лойиҳасига (ПДП) асосан баён этилади.

Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади.


29.

Ободонлаштиришдаги иш турлари ва дарахтлар сони.


Дарахтларнинг иқлимга ва ҳудудга мослиги, сувсизликка чидамлилиги, кўп йилликлиги.

Бино ва иншоотларни жойлаштиришда мавжуд дарахтларга зарар етказмаган ҳолда лойиҳалаш.

Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади.


30.

Пиёда йўлакларининг ўлчовлари ва турлари.


Сифатли, кам харж, ихчам ва арзон материалларни қўллаш.

ШНҚ 2.05.02-07 "Автомобиль йўллари" 4.41-банди 22-жадвалга асосан.

Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади.


31.

Конструктив ечимларга, юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларга қўйиладиган асосий талаблар.


Деворлар, қопламалар (томлар), бостирмалар, фермалар, тўсинлар ва шу каби бошқа талабларни тўлиқ кўрсатиш.

Юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларига қўйиладиган асосий талабларни ёритиш.

Зилзилабардошлик бўйича талаблар (техник паспорт).


32.

Муҳандислик ва технологик асбоб-ускуналарга, технологик жиҳозларга қўйиладиган талаблар.

Технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати.


Иситиш, совитиш, вентиляция, ичимлик суви, канализация, электр тармоқлари ва технологик асбоб-ускуналар тавсифи ва уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар бериш.

Сенсорли ёритиш воситаларидан фойдаланиш.

Дастгоҳларнинг аниқлиги ва тайёрланиши бўйича класси, шунингдек, уларнинг бажарилиш сифати ва бардошлилиги талаблари.


33.

Қуёш батареялари ва қуёшли сув иситиш коллекторларининг қувватлари.


ШНҚ 2.04.16-18 "Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари" талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги.


34.

Иссиқлик таъминоти.


ҚМҚ 2.04.07-99 "Иссиқлик тармоқлари" талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги.

Техник хулосаларни тақдим этиш.


35.

Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш бўйича асосий талаблар.


Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш тизимлари бўйича тавсифи ва қўлланилиши бўйича кўрсатмалар бериш.

Жиҳозлар рўйхати.


36.

Меҳнат гигиенаси ва хавфсизлик режими талаблари.


Лойиҳа ҳужжатлари таркибида "Ишчилар меҳнатини ташкил этиш ва шароитлар" бўлими ишлаб чиқилган ҳолларда ушбу бўлимга талаблар кўрсатилсин.

Саноат объектлари учун қўлланилади.


37.

Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби.


Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби келтирилади.

Лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилган ҳолда, уларнинг ўзлари томонидан йиғиладиган дастлабки маълумотлар (ҳужжатлар) рўйхати баён этилади.

ШНҚ-1.03.01-16га мувофиқ инженер-геологик ва топографик материаллар буюртмачи томонидан тақдим этилади.

Топографик харитада мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда ер ости ва ер усти тармоқлари кўрсатилиши талаб этилади.


38.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича талаблар.


Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида Атроф муҳитга таъсири баёноти (АМТБ) лойиҳаси ихтисослаштирилган ташкилот билан алоҳида шартнома асосида буюртмачи томонидан тайёрланади.

Талаб этилган ҳолатларда экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланиш, яшил қурилиш элементларини қўллаш ёки ташқи энергия ресурсларнинг истеъмолисиз (камайтирилган) талаблар ва шартлар қўлланиши зарурати кўрсатилади.


39.

Смета ҳужжатларини тузиш усулига талаблар.


Қурилиш материаллари ва меҳнат ресурслари, шунингдек, машина-механизмларни ҳисоблаш бўйича тузиладиган сметалар таркибига қуйиладиган талаблар акс эттирилади.

Нархлар жорий қийматларда, ШНҚ 4.01.16-09 "Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қоидалари" талаблари асосида белгиланади.

Қурилишнинг жорий нархлардаги дастлабки қиймати буюртмачи томонидан шакллантирилади ёки унинг топшириғига асосан лойиҳа ташкилоти томонидан аниқланади.


40.

Лойиҳалаштирилаётган объект таркиби.


Барпо этилаётган объектнинг бутун асосий ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлари рўйхати кўрсатилади.


41.

Қабул қилинадиган лойиҳа ечимларида Энергия самарадорликни таъминлаш бўйича талаблар.


Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда 2-даражали энергия самарадорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш ва объектлар энергия ресурсларини ўлчаш мосламалари билан жиҳозланиши бўйича талаблар мажбурийдир.

Бино ва иишоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.


42.

Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ишлаб чиқиладиган техник-муҳандислик чора-тадбирларга қўйиладиган талаблар.


Агар объект фавқулодда вазият бўйича тоифаланган бўлса, ФВВ бўйича техник шартларга далил келтирилади хамда ушбу бўлимни ишлаб чиқишни зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилади.


43.

Саноат хавфсизлиги бўйича техник-муҳандислик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича талаблар.


"Саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ кўрсатилади ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ баён этилади.


44.

Аҳолининг ногиронлиги бўлган ва кам ҳаракатланувчи гуруҳлари ҳаёти ва фаолияти шароитларини таъминлаш бўйича талаблар.


ШНҚ 2.07.02 талабларида кўрсатилмаган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ҳаракатланиши чекланган инсонлар объектга кириш-чиқишларини таъминлаш ва бинода бўлишлари вақтида ҳаракатланиши бўйича яратиладиган шароитлар бўйича қўшимча талабларни кўрсатиш.


45.

Ёнгинга қарши кураш ва хавфсизлик бўлимини ишлаб чиқиш бўйича талаблар.


Бўлим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаб чиқилади.

Зарур ҳолларда ушбу бўлимни ишлаб чиқиш учун бўйича қўшимча талаблар ва ёнгинга қарши кураш мосламалари ва автоматикаси турлари кўрсатиб ўтилсин.

ФВВнинг Ёнгин хавфсизлик бошқармаси билан келишилиши талаб этилади.


46.

Кўргазмали материалларни тайёрлаш бўйича талаблар.


Зарур ҳолларда, объект макети, 3D-тақдимот, намойиш альбомларини тайёрлаш зарурлиги, шунингдек, тақдимот материалларига талабларни кўрсатиш (слайд, видео ролик ва бошқалар) ва уларнинг ўлчамлари кўрсатилади.

Бундай материалларни Архитектура-шаҳарсозлик кенгашида ҳамда мутасадди идоралар ва ташкилотлар билан келишиш ҳолати ва зарурлиги ёритилади.


47.

Корхонанинг ишлаш режими.


Объектнинг йил давомида ишлаши юкланганлиги ва корхонанинг иш сменалиги кўрсатилади.


48.

Ишлаб чиқариш кооперацияси. Корхона инфратузилмаси.


Корхонанинг шериклар ва ҳамкорлар билан биргаликдаги ишлаши, шунингдек, уни инфратузилмаси таркиби кўрсатилади.


49.

Ташқи транспорт алоқалари ва таъминот схемаси.


Хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналарни корхонага олиб келиш ва ундан олиб кетишни ташкил этиш схемаси кўрсатилади.


50.

Қурилиш мўлжалланган муддатлар (йил).


Қурилишнинг бошланиш ва тугатилиш муддатлари кўрсатилади (ҳисобий ёки кўрсатма бўйича).


51.

Лойиҳалаштириш ва қурилишни ўзига хос шартлари.


Лойиҳалаштиришни қийинлаштирувчи шарт-шароитлар (қурилиш майдонининг торлиги ва қийинчилиги, объектни тарихий қурилиш зонасида жойлаштириш, маданий мерос объектлари мавжудлиги, дарахтлар мавжудлиги, қурилиш объектининг ноёблиги, лойиҳалаштириш ва қурилишни ишлаётган корхона шароитида амалга ошириш, қурилишни иқлими шароитлари оғир, тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда амалга ошириш ва бошқалар ёритилади. Объектнинг мураккаблик тоифаси кўрсатилади.


52.

Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш (лойиҳа ташкилоти томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни ҳисобга олмаганда).


Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритиш алоҳида имзоланган шартнома ва лойиҳалаш учун топшириқ асосида амалга оширилади.

Топшириқда лойиҳа ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар баён этилади.


53.

Металл конструкцияларнинг ва корхона шароитида ишлаб чиқариладиган муҳандислик тармоқларининг деталлаштирилган (КМД) чизмаларини ишлаб чиқиш.


Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ёки буюртмачининг талаби асосида қўшимча тўлов эвазига лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.

Топшириқда бундай ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши зарурати кўрсатилади.


54.

Қурилишни ташкил этиш лойиҳасини (ҚТЭЛ) ишлаб чиқиш.


Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) - тўлиқ ҳажмда ШНҚ 3.01.01-03 га мувофиқ ишлаб чиқилади.


55.

Қурилишнинг (қурилиш-монтаж ишлари) ишлаб чиқариш лойиҳасини (ҚИЧЛ) тайёрлаш, қурилиш ташкилотларининг эҳтиёжлари учун вақтинча бино ва иншоотлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга талаблар .


Бундай ҳужжатлар алоҳида шартнома шартлари асосида тайёрланади.

Топшириқда бундай ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурати кўрсатилади.


56.

Қурилишда муаллифлик назорати.


Муаллифлик назоратини олиб бориш тартиби талабларидан келиб чиққан ҳолда шартлар киритилади.

Лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассисларни бириктириш, уларни турар жой ва хизмат хоналари, зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, овқатланиши ҳамда иш жойидан қурилиш майдонигача транспорт воситалари билан таъминлаш талаблари баён этилади.

Муаллифлик назоратини олиб бориш учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш шартлари кўрсатилади.


57.

Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларини кўрсатиш.


Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши бўйича чора-тадбирлар, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларга бўлиш шартлари кўрсатилади.


58.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича талаблар.


Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бўлимларини келишиш зарур бўлган мутасадди идоралар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилади.

Буюртмачи ва лойиҳачининг иштироки даражаси баён этилади.


59.

Тақдим этиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларининг нусхалари сони, бўлимларининг таркиби ва мазмунига бўлган талаблар.


Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага тақдим этиш учун буюртмачига бир нусхада (қоғоз ёки электрон шаклда) тақдим этилади.

Тўғриланган ҳужжатларнинг буюртмачига тақдим этиладиган нусхалари сони ушбу ШНК-1.03.01-16 нинг 13.7 банди талабларига мос равишда бўлиши шарт.

Буюртмачи томонидан қўшимча нусхалар олиш бўйича, лойиҳа ташкилоти билан келишган ҳолда, шартлар қўйилиши мумкин (шу жумладан, уларнинг электрон нусхалари).

Бунда электрон ҳужжатларнинг форматлари ва уларни ташиш воситалари ҳам келишиб олинади.


60.

Қўшимча талаблар.


Буюртмачи томонидан лойиҳа ташкилотига юкланадиган ҳамда унинг малакаси ва тажрибасига қўйиладиган қўшимча талаблар киритилади.


         

         

Буюртмачи: ______________


Келишилди: ______________



Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб

чиқиш топшириғига буюртмачи томонидан

илова этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

         

1. Янгидан қуриш режалаштирилган объект учун ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади).


2. Топографик маълумотлар (объектни мавжуд муҳандислик тармоқларига уланиш жойлари кўрсатилган ҳолда вазиятли режа ҳамда муҳандислик-геологияси, гидрогеология материаллари).


3. Архитектура-режалаштириш топшириғи.


4. Объектни жойлаштириш режалаштирилган ҳудуд бўйича эпидемиологик ва экологик хулоса (шу жумладан, қурилиш майдончасида сақлаб қолиниши лозим бўлган дов-дарахтлар бўйича хулоса), маданий мерос ва тарихий обидалар муҳофаза ҳудудида эмаслиги тўғрисида хулоса.


5. Қурилиш режалаштирилган ҳудудда бузиладиган бино ва иншоотларни бузиш ёки ўрнини қоплаш хусусияти ҳақида маҳаллий ҳокимият идоралари ёки буюртмачи хизмат кафолатлари.


6. Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳасини тузиш учун дастлабки маълумотлар.


Изоҳ. Ушбу Низомга 2-илова ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғига буюртмачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатлар таркибига қурилиш вазирининг буйруғи билан ўзгартириш киритиш мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА

(оферент номи)

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ

БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ

(тендер предметининг номи)

         

          

1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар:

тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган маълумотлар асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни;

акцептни тасдиқлашимиз натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси автоматик электрон имзоланишидан ҳамда имзолангандан сўнг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бош тортганимизда, бош тортган кунимиздан бошлаб 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни;

электрон тендер шартларига ва лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ тасдиқланган акцепт натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги шартномамизга асосан барча ишларни ____________ сўм (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни тасдиқлаймиз.


2. Акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасида назарда тутилган кундан эътиборан ишларни бошлаш ҳамда _________ кун ичида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва буюртмачига топшириш мажбуриятини оламиз.


3. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


4. Акцептни тасдиқлашимиз билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси биз томондан электрон имзоланган ҳисобланади ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз.


5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида жалб қилинган барча, шу жумладан, ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.


6. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.

     

    

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

___________________________



Тузилган санаси:

20___ йил "___" _____________"

     

       




Низомга

4-ИЛОВА



Объектнинг номи: "___________________________________________________"

         

          

Лойиҳа-смета ҳужжатларини

ишлаб чиқиш ва молиялаштириш

КАЛЕНДАРЬ ИШ ЖАДВАЛИ

             

Т/р

     

Ишнинг номланиши

     

Ишнинг муддати

(бошланиши ва якунланиши)

     

Ишнинг нарх қиймати (сўм)

ва молиялаштириш санаси

        

1.

   


Бошланиши:

Якунланиши:

     


   

   




   

   




        

         

Жами: ҚҚС билан ______________ (____________________).

       

     

Буюртмачи:

Бош лойиҳачи:

"____________________"

"____________________"



Директор _____________

Директор _____________

      

       




Низомга

5-ИЛОВА



Объектнинг номи: "________________________________________"

        

           

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича

СМЕТА ҲИСОБИ

           

Т/р

        

Иш турлари

    

Асос

       


Нархнинг келиб чиқиши

     

Қиймат

(минг сўм.)

       

1.


       

     






      

    






      

    





Жами ҚҚСии ҳисобга олмаганда:


      

    





Жами ҚҚС билан:


     

       




      

          

Жами: ККС билан _______________ (______________________).

        

     

Директор __________________


Лойиҳанинг бош муҳандиси ___________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 ноябрь




















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск