ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.2023 й. ПҚ-23-сон "Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2023 й.

N ПҚ-23



ПАХТА ХОМАШЁСИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддиларга белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади;

пахта-тўқимачилик кластерларига уч томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.

Бош прокуратура (Ш. Аминов) ва Ички ишлар вазирлиги (С. Нишанбаев) мазкур ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтирсин ва ўз вақтида тезкор чоралар кўриб борсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2023 йил ҳосилидан бошлаб:

а) ҳар йили 1 октябрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар). Бунда, пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" ахборот тизимига интеграция қилинади;

б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк биржаси пахта толасининг ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси ўн беш кун муддатда Нью-Йорк биржаси ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш регламентини тасдиқласин.

Бунда, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта хомашёсининг харид нархи ўзаро манфаатли келишув асосида шакллантирилишига эътибор қаратилсин;

в) ғўза экинини навлар бўйича жойлаштириш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда уруғлик хўжаликларини танлаш пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан уларга ажратилган ер участкалари ва фермер хўжаликларининг пахта майдони доирасида мустақил равишда амалга оширилади;

д) пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бўнак тўлаш маҳсулот етиштирувчилар билан келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга оширилади. Бунда, моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари устамаларсиз (етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари бундан мустасно) етказиб берилади;

е) пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан маҳсулот етиштирувчиларга сотилган уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали кунлик расмийлаштириб борилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида пахта-тўқимачилик кластерларини жалб этган ҳолда ғўзанинг энг ҳосилдор навларини четдан олиб кириб, белгиланган тартибда қатъий карантин ҳимояси остида изоляцияланган муҳитда селекция мақсадлари учун синовдан ўтказишга рухсат берилади;

2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олиш ҳамда пахта хомашёси етиштиришда насосларга сарфланган меъёр даражасидаги электр энергияси харажатларини қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилсин:

янги пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш ва мавжудларининг фаолиятини кенгайтириш танлов асосида фақатгина янги ўзлаштириладиган майдонларда ҳамда суд тартибида ер майдони камайтирилган ва/ёки фаолияти тугатилган пахта-тўқимачилик кластерлари майдонларида амалга оширилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари пахтачилик ва тўқимачилик соҳаларидан бошқа йўналишдаги лойиҳаларни ихтиёрий равишда амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Табиат ресурслари вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаларига асосан 10 баробар кўп миқдорда тут ва бошқа дарахтлар экиш шарти билан контурларни йириклаштиришга рухсат бериш ваколати берилсин.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик асосида пахта-тўқимачилик кластерларини жалб этган ҳолда, уларнинг маблағлари ҳисобидан учувчисиз учадиган аппаратларни хориждан олиб келиш ва вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан пахта хомашёси ҳамда донни сотишдан тушган пул маблағларидан тўланадиган мажбурий ажратма 0,6 фоиз миқдорида белгилансин.


7. Белгилансинки, 2025 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган минерал ўғитларга (ТИФ ТН кодлари 3105 59 000 0, 3105 40 000 0, 3104 30 000 0, 3105 30 000 0 ва 2835 29 900 0) божхона божининг "ноль" ставкаси қўлланилади.


8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-2025 йилларда пахта етиштиришда замонавий илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибаларни фермер хўжаликларига жорий этиш учун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий агрохизматлар марказларига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


9. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси бир ой муддатда амалда жорий қилинган Пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги балансига ўтказиб берсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу тизимнинг барча пахта-тўқимачилик кластерларида, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси пахта-тўқимачилик кластерлари тизимига кирмаган йигирув корхоналарида жорий этилишини ҳамда солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.


10. Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг мазкур қарор кучга кириш санаси ҳолатига барча солиқлари бўйича ҳисобланган ва тўланмаган пенялари, истисно тариқасида ҳисобдан чиқарилсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда уни ҳисобга олиш муддатини пахта хомашёси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб муддатига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта-тўқимачилик кластерлари билан биргаликда икки ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришда мавжуд қувватлар ва амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг барча қайта ишлаш босқичларида ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилган ҳолда, пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган тўрт томонлама битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таъминласин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бирга пахта хомашёси етиштирувчиларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини аудитдан ўтказиш ва бизнес-консалтинг ташкилотларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш ва уч томонлама битим мажбуриятлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш ҳуқуқи берилсин.

14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар ҳосил йили якуни билан томонларнинг келишувида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти бўйича мониторинг олиб борсин ҳамда натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта хомашёси етиштиришга минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурсларни ўз вақтида жамғариш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари буюртмасига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин.


16. Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда томчилатиб суғоришга бериладиган кредитлар муддатини 5 йил этиб белгилаш ҳамда мазкур мақсадлар учун аввал берилган кредитларни ҳам ушбу муддатга қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.


17. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

      

    

Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 январь



































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск