ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2023 й. 35-сон "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш хақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2023 й.

N 35




ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2020 ЙИЛ 28 СЕНТЯБРДАГИ

593-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ВАҚТИНЧА

ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ХАҚИДА



Бугунги кунда мамлакатимизда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, республикамизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ички ишлар органларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш жараёнларида айрим ноқулайликлар борлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш, инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олишни улар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига уч иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига "Е-mehmon" дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида вақтинча рўйхатга олишни фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан кейин амалга ошириш тартибини бекор қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 январдаги

35-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

         

1. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар. Вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин уч иш куни давомида уларни таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар, хусусий уй-жой эгалари, ташкилотларнинг ётоқхоналари маъмурияти, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан "Е-mehmon" дастури орқали ёки ҳудудий МваФРБга мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади".


2. 12-банднинг "в" кичик бандидаги "икки кун" сўзлари "уч иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига "Е-mehmon" дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштиради".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 январь

































































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск