ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2023 й. 37-сон "Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2023 й.

N 37



ТРАНСПОРТ ВА ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИДА

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ

ФАОЛИЯТ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

           

         

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, шунингдек, туристлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг ташриф учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини шакллантиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш натижасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига олган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкил этилди.

Ички ишлар органлари тизими ислоҳ қилинганлиги муносабати билан ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкил этилганлиги муносабати билан соҳага оид айрим қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 январдаги

37-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзалларида (станцияларда) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, 4-банди олтинчи хатбошиси ва 8-банди "д" кичик бандидаги "Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорининг 6-банди бешинчи хатбошисидаги "Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасига" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги "Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 январь






























































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск