Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов /

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш Услубияти (АВ томонидан 28.12.2022 й. 3407-сон билан рўйхатга олинган 21.11.2022 й. Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2-2022-сон буйруғи билан тасдикланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 28 декабрда 3407-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат

хизматини ривожлантириш

агентлиги директорининг

2022 йил 21 ноябрдаги

2-2022-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат фуқаролик хизматчилари

фаолиятининг самарадорлигини энг

муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш

УСЛУБИЯТИ


Ушбу Услубият Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган ташкилотларда давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш, холисона ва адолатли мезонлар асосида хизматда лавозим бўйича кўтарилишини таъминлаш мақсадида унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Услубиятнинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш бўйича давлат органининг ўз ички тартибини белгилашга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Услубиятнинг амал қилиши давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 467-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2021 йил 28 августдаги 548-сон "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига асосан фаолият самарадорлигини баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органлари ва лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Услубиятда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат органи - Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма;


энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (бундан буён матнда ЭМСК деб юритилади) - давлат фуқаролик хизматчиси томонидан функционал вазифа ва мажбуриятлари ижро этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ва миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикаторлари;


занжир услуби - давлат органи раҳбари ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни вертикал тизим бўйича ўзига бўйсунувчи давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг бутун иерархияси бўйлаб изчиллик асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбарларнинг индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш тартиби;


ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари - ҳисобот даври учун ишлаб чиқиладиган ва эришилиши кўзланаётган режавий кўрсаткичлар;


индивидуал ЭМСК - ҳисобот даврида давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар рўйхати;


амалдаги ЭМСК - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси томонидан ҳисобот даврида индивидуал ЭМСКга ҳақиқатда эришилганлиги кўрсаткичи;


йиғма ЭМСК - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг натижаси;


ЭМСКнинг вазни - вазифаларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажаришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб, индивидуал ЭМСКнинг умумий максимал балдаги улуши (аҳамияти);


давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш тизими (бундан буён матнда Баҳолаш тизими деб юритилади) - давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини унинг индивидуал ЭМСКга эришиш натижасига қараб баҳолаш бўйича комплекс чора-тадбирлар йиғиндиси;


баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси - фаолият самарадорлиги индивидуал баҳоланадиган давлат фуқаролик хизматчиси;


бевосита раҳбар - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси бевосита бўйсунувда бўлган мансабдор шахс;


юқори турувчи раҳбар - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита раҳбари тўғридан-тўғри бўйсунадиган мансабдор шахс;


баҳолаш интервьюси - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга ошириш жараёни ва бажарилиши сифатини баҳолаш бўйича унинг бевосита раҳбари томонидан индивидуал тартибда ўтказиладиган суҳбат;


Баҳолаш тизимининг ягона электрон платформаси (бундан буён матнда Ягона электрон платформа деб юритилади) - давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шу билан бирга ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (бундан буён матнда баҳоланувчи раҳбар деб юритилади) фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек улар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаларини акс эттирувчи ҳамда маълумот алмашинувини назарда тутувчи "Давлат фуқаролик хизмати ягонаэлектрон ахборот-таҳлил тизими" дастурий-аппарат комплексидаги автоматлаштирилган ахборот тизими.


3. Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиларини баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

давлат органи раҳбари ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни "занжир услуби" асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш;

ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш чорасини қўллаш ҳақидаги маълумотларни доимий равишда Ягона электрон платформага киритиб бориш;

ЭМСКга эришилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш.


4. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК мувофиқ баҳолаш бўйича давлат органларида электрон платформа мавжуд бўлган тақдирда, мазкур платформа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда Ягона электрон платформага интеграция қилинади.


5. Баҳолаш тизимининг асосий тамойиллари:

боғлиқлилик - баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органи раҳбари ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқ бўлиши;

ишончлилик - амалдаги ЭМСКни тегишли маълумотлар билан тасдиқлаш ҳамда ушбу маълумотларнинг келиб чиқиш манбасини текшириш имкониятининг мавжуд бўлиши;

адолатлилик - ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ бўлган ҳолда ишлаб чиқилиши, баҳолаш ва унинг натижалари бўйича қўлланиладиган рағбатлантириш чоралари асосли бўлиши.


5. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСК қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

аниқлилиги, эришиш кўзланаётган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқ белгиланиши, шунингдек прогноз қилинаётган натижа ва кутилаётган ижобий ўзгаришлар аниқ белгиланиши;

ўлчанадиган бўлиши, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланишни назарда тутиши;

эришиш мумкинлиги, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ бўлиши;

вақт чегарасининг мавжудлиги, прогноз қилинаётган натижаларга эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;

компетентлиги, баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари уларнинг вазифалари ва жавобгарлиги доирасида

...
Время: 0.0299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск