ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Адлия вазирининг 31.01.2023 й. 1-мҳ-сон "Адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.01.2023 й. 3417-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.01.2023 й.

N 3417




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.01.2023 й.

N 1-мҳ


БУЙРУҒИ



Адвокат томонидан ишни олиб боришга

ордер шаклини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон "Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 8 апрелдаги 91-мҳ-сон "Адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1938, 2009 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 195-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 февралдан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                               А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Адвокат томонидан ишни олиб боришга

ОРДЕР

1.

Ордер рақами



2.

Адвокатлик тузилмасининг номи



3.

Адвокатлик тузилмасининг манзили ва телефон рақами



4.

Адвокатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми



5.

Адвокатлик гувоҳномасининг реквизитлари

(рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган)



6.

Адвокатнинг лицензия бўйича ихтисослиги

("V"  белгисини қўйиш орқали белгиланади)


q фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш

q маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш


7.

Ордер беришга асос

("V" белгисини қўйиш орқали белгиланади)


q шартнома (битим)

q қарор (ажрим)


8.

Ордер беришга асос бўлган ҳужжат расмийлаштирилган сана



9.

Ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахс номи



10.

Юридик ёрдам кўрсатиладиган иш тури

("V" белгисини қўйиш орқали белгиланади)


q фуқаролик иши

q иқтисодий иш

q маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш

q маъмурий иш

q жиноий иш

q бошқа иш


11.

Ордер берилган сана



12.

Электрон ордер учун QR-код ёки қоғоз шаклдаги ордер учун адвокатнинг имзоси ва адвокатлик тузилмасининг муҳри



          

Изоҳ:


1) ордер электрон ёки қоғоз шаклда расмийлаштирилади;


2) электрон шаклдаги ордер "Юридик ёрдам" ахборот тизимида махсус QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади. Ушбу QR-кодни сканерлаш орқали ордернинг ҳақиқийлиги текширилиши мумкин;


3) қоғоз шаклдаги ордер адвокат томонидан компьютер техникаси ёрдамида ёки қоғозга чоп этилгандан сўнг ёзма шаклда тўлдирилади ҳамда адвокатнинг имзоси ва адвокатлик тузилмасининг муҳри билан тасдиқланади;


4) ордерга адвокат томонидан мустақил равишда тартиб рақами берилади. Ордерларга рақамлар берилиши ўсиб бориш тартибида амалга оширилади ва календарь йилнинг бошидан янгидан бошланади. Ордер рақамлари "Юридик ёрдам" ахборот тизимида рўйхатга олинади;


5) қоғоз шаклдаги ордер расмийлаштирилган санадан эътиборан ўн кун ичида "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритилиши шарт, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно. Қоғоз шаклидаги ордернинг барча реквизитларининг ахборот тизимига ўзгаришсиз киритилиши таъминланади.

2023 йил 1 февралдан 2023 йил 1 апрелга қадар қоғоз шаклида расмийлаштирилган ордерлар 2023 йил 10 апрель санасига қадар "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритилади;


6) ордер шаклининг 1-12-бандларидаги маълумотлар тўлиқ тўлдирилмаган, лозим тарзда расмийлаштирилмаган, ёзувлари ўчирилган, чизилган бўлса, у ҳақиқий ҳисобланмайди;


7) ордердаги маълумотларнинг тўғрилигига ордерни QR-код билан тасдиқлаган (имзолаган) адвокат шахсан жавобгар ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 февраль












































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск