ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Мудофаа ишларини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2023 й. ПФ-16-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вa мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.01.2023 й.

N ПФ-16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИ ҚУРОЛЛАНТИРИШ

ВA МУДОФАА САНОАТИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни (кейинги ўринларда - махсус органлар) замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан қуроллантириш тизимини такомиллаштириш, мудофаа саноати самарали фаолият юритиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника ҳамда бошқа ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (кейинги ўринларда - ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар) билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

махсус органларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлашни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш ва унинг манбаларини белгилаш;

давлат мудофаа буюртмасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

янги ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжудларини модернизация қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш, соҳани ривожлантириш учун имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак анжомлари, дори воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ҳарбий-техник мол-мулкнинг стратегик захираларини яратиш чораларини белгилаш;

мудофаа саноатини ривожлантириш, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

уруш даври учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига сафарбарлик топшириғини бириктириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

махсус органларни қуроллантириш ва мудофаа саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқиш.

Давлат комиссиясининг топшириқларини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича ташкилий-маъмурий гуруҳ 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида:

Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик);

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "O`ztextreyd" ДУК) тузилсин.


3. Белгилансинки:

а) қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, йўқ қилиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи мудофаа аҳамиятига эга ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари (кейинги ўринларда - мудофаа саноати корхоналари) фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни, шу жумладан маҳаллий корхоналар ва хорижий ҳамкорлар билан кооперация орқали ташкил этиш;

мудофаа саноати соҳасида технологик мустақилликни таъминлаш, муҳим аҳамиятга эга ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

махсус органларни мудофаа саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлашни ташкил этиш;

хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарининг ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлари (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш (сотиш)ни ташкил қилиш;

ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, янги материаллар, бутловчи буюмлар ва хом ашёларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, замонавий технологияларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;

ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, унификациялаш, мослаштириш, йўқ қилиш (утилизация қилиш), қайта ишлаш, шунингдек, уларни импорт ва экспорт қилишда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ягона техник сиёсатни амалга ошириш, стандартлар ва маҳсулот сифати талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

мудофаа саноати корхоналари учун илмий кадрлар, муҳандислар, лойиҳачилар ва конструкторларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

б) қуйидагилар "O`ztextreyd" ДУКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

махсус органлар эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш) бўйича амалиётларни амалга ошириш;

фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ташқи бозорларга сотиш (экспорт)ни амалга ошириш;

мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг экспортига кўмаклашиш;

хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга оширишда ва мудофаа саноати соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этишда иштирок этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Агентлик:

мудофаа саноати корхоналари фаолиятини тартибга солиш ва уларни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;

Мудофаа саноати давлат қўмитасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, бундан мазкур банд "б" кичик бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

б) "O`ztextreyd" ДУК:

давлат мудофаа буюртмаси доирасида хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш) бўйича ягона агент ҳисобланади;

Мудофаа саноати давлат қўмитасининг махсус органлар эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш), шунингдек, фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ташқи бозорларга сотиш (экспорт қилиш) тўғрисидаги шартномалар (контрактлар) бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларнинг харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни уч йил муддатга ўрнатилган тартибда шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади;

б) ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорликнинг қўшма режалари, дастурлари ва бошқа тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари махсус органлар, Агентлик ҳамда "O`ztextreyd" ДУКнинг виза буюртманомалари асосида халқаро аэропортларда консуллик йиғими ундирилмасдан расмийлаштирилади;

в) ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг қўшма режалари, дастурлари ва бошқа тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтириш махсус органлар, Агентлик ҳамда "O`ztextreyd" ДУКнинг буюртманомаларига кўра давлат божи ундирилмасдан амалга оширилади.


6. Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) Агентлик тасарруфига ўтказилсин.


10. Агентлик:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомни;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаффоф танлов асосида ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирадиган корхоналар билан уч йил муддатга ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш орқали маҳсулотларни кафолатли харид қилиш механизмини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

2024 йил 1 мартга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Давлат комиссияси, Агентлик ва "O`ztextreyd" ДУК фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5246-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мудофаа вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 январдаги

ПФ-16-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини

қуроллантириш бўйича давлат комиссияси

ТАРКИБИ

Ш.М. Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Давлат комиссияси раиси


А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раисининг ўринбосари


С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари


В.В. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат комиссияси котиби


Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири


П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


А.Х. Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


Ш.Д. Кудбиев

-

иқтисодиёт ва молия вазири


А.А. Азизов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


А.А. Усманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси


Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


Ш.Ғ. Халмухамедов

-

мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи


С.Э. Хусанов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони


О.Т. Ходжаакбаров

-

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги директори


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 январдаги

ПФ-16-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини

қуроллантириш вазифаларини амалга ошириш

бўйича ташкилий-маъмурий гуруҳнинг

ТАРКИБИ

Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири, Гуруҳ раҳбари


И.А. Ибрагимов

-

миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари


А.Т. Нарбаев

-

мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари


Г.Х. Ёзиев

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


З.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Н.К. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Лавозимига кўра

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


М.М. Икрамов

-

адлия вазирининг ўринбосари


Б.И. Даниярходжаев

-

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази бошлиғининг маслаҳатчиси


Д.Ю. Бекмуратов

-

Мудофаа вазирлиги Инспекцияси бошлиғи


А.А. Абиджанов

-

Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий таъминот департаменти бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати бош консультанти


Ф.К. Рахматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти


Ш.Ф. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши аппарати етакчи консультанти


Лавозимига кўра

-

Мудофаа саноати агентлиги директори


Лавозимига кўра

-

"O`ztextreyd" ДУК директори


           

*) Гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажарилиши юклатилган шахслар киритилади.

**) Зарурат туғилганда биргаликда ишлашни ташкил этиш учун вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари ва экспертлари жалб этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 январдаги

ПФ-16-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4725-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "20 фоизи" сўзлари "18 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармони 6-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги "35 фоиз" сўзлари "20 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5930-сон Фармони 14-бандининг иккинчи хатбошисидаги "20 фоизи" сўзлари "18 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3430-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "20 фоизи" сўзлари "18 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 9-позицияси "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "45" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 февраль





















































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск