ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2023 й. 52-сон "Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2023 й.

N 52




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АҲОЛИ УЧУН МУНОСИБ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ

ЯРАТИШ ВА МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 ноябрдаги ПФ-241-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган шароити оғир оилалар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда овул ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг баёнига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларига (кейинги ўринларда - шимолий туманлар) бириктирилганлиги;

б) Қорақалпоғистон Республикасидаги барча овул ва қишлоқлардаги аҳоли турар жойлари ҳамда ички йўллар ҳолати бўйича ўтказилган хатловда оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли 21 094 та уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда 709 та яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бириктирилмаган Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидаги (кейинги ўринларда - жанубий туманлар) 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш талаб этилиши аниқланганлиги;

в) Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 сентябрдаги 500-сон қарорида жанубий туманлардаги 123 км тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш учун 2023 йилда 15 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида жанубий туманлардаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун 2023 йилда 12 млрд сўм маблағ ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг хатлов жараёнида аниқланган оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли 21 094 та уйнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва 709 та яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш, шунингдек, жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишларини марказлаштирилган тартибда амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва шимолий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг йиғма параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарор доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи этиб:

Нукус шаҳри ва шимолий туманлардаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишлари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК;

жанубий туманлардаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК;

жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бўйича - Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимликларининг Ободонлаштириш бошқармалари белгилансин.


5. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларни қисқа муддатларда якунлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУКга пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини, шунингдек, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида танлов ўтказиш тўғрисида эълон жойлаштирмасдан, харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқлаш ваколати берилсин.


6. Белгилансинки:

мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

ушбу қарорга 2-иловада назарда тутилган оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари - 2023 йил учун Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;

жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган йиғма параметрларга мувофиқ маблағлар ажратилишини ҳамда қурилиш материаллари захираси яратилишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган уй-жойларнинг манзилли рўйхатини шакллантирилиб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилишини таъминласин.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн беш кун муддатда жанубий туманлардаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм маблағ ажратсин.


10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ҳамда тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши устидан тизимли давлат назорати амалга оширилишини таъминласин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идоралар билан биргаликда:

том қисми таъмирланадиган (ёпиладиган) ва яшаш учун яроқсиз уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни амалга ошириш;

уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш, шунингдек, тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш, шунингдек, долзарб муаммолар ҳал этилаётганлиги юзасидан аҳолига батафсил тушунтириш ва ташвиқот ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 февралдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри

ва шимолий туманларидаги оғир турмуш шароитидаги

оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш

(ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги

уй-жойларни янгидан қуриш ишларининг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туман ва

шаҳарлар номи


Маҳалла-

лар сони


Хонадон-

лар сони


Таъмирла-

надиган уй-

жойлар сони


Шундан


Талаб

этила-

диган

маблағ

(млрд

сўм)*

Бириктирилган

ҳудуд

том қисми

таъмирла-

надиган

(ёпиладиган)

уй-жойлар

сони


қайтадан

қурила-

диган уй-

жойлар

сони


1.

Нукус шаҳри


64

73 398

2 926

2 894

32

40,2

Тошкент шаҳри


2.

Бўзатов тумани


5

3 363

1 159

1 110

49

16,3

Фарғона вилояти


3.

Кегейли тумани


16

13 702

924

920

4

13,2

Андижон вилояти


4.

Қонликўл тумани


11

9 023

796

340


10


12,6


Сирдарё вилояти


434


12


16,0**


Қорақалпоғистон Республикаси


5.

Қораўзак тумани


13

9 073

713

706

7

9,8

Наманган вилояти


6.

Қўнғирот тумани


39

27 526

934

889

45

14,1

Қашқадарё вилояти


7.

Мўйноқ тумани


12

5 329

793

651

142

14,6

Тошкент вилояти


8.

Нукус тумани


10

10 659

970

884

86

14,7

Самарқанд вилояти


9.

Тахиатош тумани


13

14 326

667

637

30

10,2

Сурхондарё вилояти


10.

Тахтакўпир тумани


17

7 083

1 586

771


40


12,8


Жиззах вилояти


728


47


13,0**


Қорақалпоғистон Республикаси


11.

Чимбой тумани


22

20 695

964

918

46

15,0

Навоий вилояти


12.

Шуманай тумани


13

8 525

974

329


20


5,5


Хоразм вилояти


599


26


9,0**


Қорақалпоғистон Республикаси


13.

Хўжайли тумани


26

21 413

926

899

27

14,6

Бухоро вилояти


Жами


261


224 115


14 332


13 709


623


231,6



         

Изоҳ:

*) Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва нуқсон далолатномалари асосида аниқлаштирилади.

**) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 февралдаги

52-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий

туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга

тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш)

ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги

уйларни янгидан қуриш ишларининг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туман ва

шаҳарлар номи


Маҳалла-

лар сони


Хонадон-

лар сони


Таъмирла-

надиган уй-

жойлар сони


Шундан


Талаб

этиладиган

маблағ

(млрд сўм)*

том қисми

таъмирла-

надиган

(ёпиладиган)

уй-жойлар

сони


қайтадан

қуриладиган

уй-жойлар

сони


1.

Амударё тумани


49

36 065

1 868

1 856

12

26,0

2.

Беруний тумани


40

38 322

1 189

1 171

18

21,6

3.

Тўрткўл тумани


37

39 648

2 521

2 488

33

36,8

4.

Элликқалъа тумани


37

28 905

1 893

1 870

23

27,9

Жами


163


142 940


7 471


7 385


86


112,3


          

*) Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва нуқсон далолатномалари асосида аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 февраль



































Время: 0.0189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск