ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2023 й. ПҚ-46-сон "Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2023 й.

N ПҚ-46



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ

МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

         

            

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

2020-2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амалга ошириш доирасида 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида "Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим" Глобал форуми ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган:

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури (кейинги ўринларда - Миллий таълим дастури) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.


3. Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия (кейинги ўринларда - Миллий комиссия) (А. Саидов) Миллий таълим дастури ва "Йўл харитаси"нинг амалга оширилиши юзасидан:

мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борсин;

доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотнинг расмий веб-саҳифаларда ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириб борилишини таъминласин;

ҳар олти ойда Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Президентига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин;

ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминласин.

Белгилансинки, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва уларнинг таржималарини чоп этиш ва эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда - Марказ) Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.


4. "Йўл харитаси"да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ишчи органи - Марказга тақдим этиб борсин.


5. Олий Мажлис палаталарига Миллий комиссиянинг Миллий таълим дастури ва "Йўл харитаси"нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.


6. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилсин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказ билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўрсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 июндан бошлаб Марказ томонидан ҳар йили:

"Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар" миллий танлови ўтказиб борилади;

ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида фаолияти мазкур шахслар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкиллаштирилади.

Марказ:

а) уч ой муддатда:

Миллий танловни ўтказиш бўйича Низом ва дастурни ишлаб чиқсин ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, тасдиқласин;

ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида тегишли ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренингларни ўтказиш бўйича режа-графикни тасдиқласин;

б) 2023 йил 1 апрелга қадар:

"Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари", "Инсон ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари" туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўрсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани яратиб, ишга туширсин.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган топшириқларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Марказга Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.


8. 2023 йил 1 мартдан бошлаб терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилсин.

Марказ ва Бош прокуратура:

мазкур ўқув курсларини ташкил этиш учун масъул этиб белгилансин;

икки ҳафта муддатда қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ўтказиш графигини тасдиқласин.


9. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов) Давлат бошқаруви академияси (А. Бекмуродов) билан биргаликда:

2023 йил 1 майдан бошлаб раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилсин. Бунда, мазкур ўқув курсларини Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформаси орқали ташкил этишга рухсат этилсин;

2023 йил 1 апрелга қадар Марказ билан биргаликда соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқсин.


10. Миллий комиссиянинг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказлари фондини Марказ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалар билан доимий таъминлаб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


11. Марказ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларини:

халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари;

инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув, илмий-услубий ва халқаро нашрлар;

инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича юритилаётган хронология материаллари билан тизимли равишда таъминлаб борсин.


12. Марказнинг жорий йилнинг февраль ойида мамлакатимизда "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Марказ:

а) бир ҳафта муддатда "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталигини ўтказиш дастурини тасдиқласин;

б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат таълим муассасаларида:

"Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасида ўтказиладиган тадбирларда "Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари" мавзусига алоҳида эътибор қаратилиши;

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олинишини таъминласин;

в) Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда маҳаллаларда ёшлар иштирокида "Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият" мавзусида турли даражадаги маърифий анжуманлар, давра суҳбатлари, учрашувларнинг ўтказилиши, шу жумладан уларнинг видеоконференцалоқа орқали Марказ ходимлари иштирокида ташкил этиш;

г) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) билан биргаликда "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.


13. "Эл-юрт умиди" жамғармаси очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш дастурларининг мақсадли кўрсаткичларини тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича буюртмачи вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олсин.


14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Халқаро пресс-клуб (Ш. Қудратхўжаев):

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тушунтирилишини;

Миллий таълим дастурининг амалга оширилиши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Марказ директори А.Х. Саидов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 февралдаги

ПҚ-46-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари

соҳасидаги Миллий таълим дастурини

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

        

Т/р


Тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддатлари

         

Масъул ижрочилар


         

I. ЁШЛАРНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ

СОҲАСИДАГИ ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

         

1.

"Инсон ҳуқуқлари" ҳафталигини ўтказиш.


1. Инсон ҳуқуқлари" ҳафталигини ўтказиш дастурини тасдиқлаш.


2. "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўриш.


2023 йил

февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


2.

"Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" ўқув ва махсус курсларини жорий этиш.


1. "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

июнь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўриш.



Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, ТДЮУ, ЖИДУ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ Академияси, Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат ва ҳуқуқ институти

3. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб шакллантирилган рўйхатдаги давлат таълим муассасалари ва ташкилотларида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" ўқув ва махсус курсларини жорий этиш.



4. "Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари", "Инсон ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари" туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш.


2023 йил

апрель


3.

"Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар" миллий танловини ўтказиш.


1. "Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар" миллий танловини ўтказиш бўйича Низомни, дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

май


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи


2. Танловни ўтказиб бориш, номинациялар бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш.


2023 йил

1 июндан

бошлаб ҳар

йили


4.

"Инсон ҳуқуқлари - келажак авлодлар учун" мавзусида ўқувчи ва талабалар ўртасида ёзги мактаб ва танловлар ташкил этиш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.


1. "Инсон ҳуқуқлари - келажак авлодлар учун" мавзусида ёзги мактаб ва танловлар концепцияси, дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

май-июнь


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи


2. Ёзги мактаб ва танловларни ўтказиш.


2023 йил

август


3. "Ёшлар ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақида: баҳо, талаб ва муаммолар" мавзусида ижтимоий тадқиқот ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


5.

Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари учун "Инсон ҳуқуқлари" ўқув дастурини жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари учун "Инсон ҳуқуқлари" ўқув дастури бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


      

II. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИНСОН

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК СОҲАСИДАГИ

БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ

       

6.

Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалалари бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилиш.


1. Соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

апрель


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги


2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


2023 йил

май ойидан

бошлаб


7.

Судьялар ва прокурорлар иштирокида "Одил судловни амалга оширишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш" мавзусида ёзги мактаб ташкил этиш.


1. Ўқув дастури ва модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Ёзги мактабни халқаро эксперт-тренерлар иштирокида ташкил этиш.


2023 йил

июль-август

Судьялар олий мактаби, Олий суд, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси


8.

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этиш.


1. Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари графигини ишлаб чиқиш.


2023 йил

февраль


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


2023 йил

1 мартдан

бошлаб


9.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш.


1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш.


2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари, инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув, илмий-услубий ва халқаро нашрлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар бўйича юритилаётган хронология билан таъминлаб бориш.


2023 йил

февраль


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


10.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларига оид тўпламларни давлат тилида чоп этиш.


1. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари матнларини давлат тилига таржима қилиш.


2023 йил

март-сентябрь


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат ва ҳуқуқ институти


2. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар тўпламини чоп этиш.


2023 йил

ноябрь


11.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлар мутахассисларини инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари бўйича малакасини мунтазам оширишни ташкил қилиш.


1. Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида давлат органлари ва ташкилотлар ўқув режасини тасдиқлаш.


2023 йил

февраль


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув курсини халқаро ва миллий экспертлар иштирокида онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


2023 йил

апрелдан

бошлаб


3. Ўқув курси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


        

III. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА ПЕДАГОГ

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

          

12.

Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида инсон ҳуқуқларига доир фанларни (ўқув курсларини) жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


1. Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари", "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари" курслари бўйича таълим берилиши, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш.


2023 йил

май-июнь


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


2. Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари", "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари" курсларига доир методик қўлланма, модуль ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


2023 йил

сентябрь


13.

"Ҳуқуқшунос-педагог" бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш, шунингдек, "Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ" магистратура йўналишини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Низомий номидаги ТДПУ ва бошқа олий таълим муассасаларида "Ҳуқуқшунос-педагог" бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2023 йил

март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Низомий номидаги ТДПУ

2. "Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ" магистратура йўналишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.



Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ТДЮУ, ЖИДУ, Судьялар олий мактаби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

14.

"Инсон ҳуқуқлари" ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълимни такомиллаштириш.


1. "Инсон ҳуқуқлари" ихтисослиги бўйича докторантура квотасини ҳар йили эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгилаш.


2. Илмий кенгаш ҳамда тадқиқотчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш.


2023 йил

август

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


15.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим билан боғлиқ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танлов эълон қилиш.


1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан томонидан "Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари" танловини ташкил этиш ва эълон қилиш.


2. Танловга келиб тушган лойиҳаларни техник экспертизадан ўтказиш, уларнинг молиялаштирилишини таъминлаш.


2023 йил

1 апрелдан

бошлаб

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


16.

Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака оширишини ташкил қилиш.


1. Мақсадли кўрсаткичларни тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Инсон ҳуқуқлари соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш очиқ стипендия танловлари эълон қилиш.


2023 йилдан

бошлаб

доимий

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, буюртмачи вазирлик ва идоралар


       

IV. АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА

МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

СОҲАСИДА ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

       

17.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар ўтказиш.


1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Семинар-тренингларни онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


3. Махсус мактаб интернатларда "Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенция қоидалари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.


2023 йил

1 июндан

бошлаб

доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


18.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ходимлари учун "Аёллар ҳуқуқлари" ўқув курсларини жорий қилиш.


1. "Аёллар ҳуқуқлари" ўқув курслари дастури ишлаб чиқиш.


2. Ўқув курсларига эксперт-тренерларни жалб қилган ҳолда амалиётга жорий этиш.


2023 йил

1 июндан

бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


19.

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалалари бўйича инспекторлар учун "Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар" мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш.


1. Семинар-тренинг дастури ва ўқув модулини ишлаб чиқиш.


2. Семинар-тренингни ўтказиш учун халқаро ва миллий экспертларни жалб қилиш.


3. Семинар-тренингни онлайн ва офлайн форматда ўтказиш.


2023 йил

1 июндан

бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил


20.

Мигрантлар ҳуқуқлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил қилиш.


1. "Мигрантлар ҳуқуқлари" ўқув курслари дастури ишлаб чиқиш.


2. "Мигрантлар ҳуқуқлари" дарслиги, ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этиш.


3. Ўқув курсларига эксперт-тренерларни жалб қилган ҳолда амалиётга жорий этиш.


2023 йил

1 сентябрдан

бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси


     

V. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

         

21.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун "Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим" йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини жорий қилиш.


1. "Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим" йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини эълон қилиш ва ўтказиш.


2. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан "Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим" йўналишида грант танлови эълон қилиш ва ўтказиш.


2023 йилдан

бошлаб

доимий

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА


22.

Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ўқув тадбирларини амалга ошириш.


1. Фуқаролик жамияти институтлари учун "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Бола ҳуқуқлари" мавзусида туркум семинар, тренинг, давра суҳбатлари ўтказиш.


2023 йил

давомида


ЎзННТМА, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), "Мадад" ННТ


2. Фуқаролик жамияти институтлари учун "Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар қоидаларини бажарилиши юзасидан муқобил ҳисоботлар тайёрлаш" мавзусида семинар-тренинглар ташкил қилиш.


2023 йил

май-июнь


23.

Тадбиркорлар ва фермерлар учун "Бизнес ва инсон ҳуқуқлари" ўқув курсларини ўтказиш.


1. Соҳанинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда "Бизнес ва инсон ҳуқуқлари" ўқув модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июль


Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бизнес Омбудсман


2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


2023 йил

сентябрдан

бошлаб


24.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари масалаларида ўқув курслари ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни такомиллаштириш масалаларида ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш.


2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


2023/2024

ўқув йилидан

бошлаб

доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси


         

VI. ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, БАДИИЙ АСАРЛАР,

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН

ҲОЛДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ

БЕРИШ ТИЗИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

         

25.

Мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун "Бола ҳуқуқларини ўргатиш" услубий қўлланмаси ҳамда тарбияланувчилар учун "Бола ҳуқуқлари" кўргазмали қўлланмасини яратиш.


1. Бола ҳуқуқлари бўйича услубий ва кўргазмали қўлланмалар яратиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш.


2023 йил

май


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил


2. Услубий ва кўргазмали қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда чоп этиш.


2023 йил

август


3. "Илк қадам" давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этиб келинаётган машғулотлар давомида ушбу қўлланмалардан фойдаланишни жорий қилиш.


2023 йил

сентябрь


26.

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари миллий тизими ҳақида туркум радио ва теледастурлар, кўрсатувлар ташкил этиш.


1. Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.


2. Радио ва теледастурларда халқаро ва миллий экспертларнинг кенг иштирокини таъминлаш.

3. Инсон ҳуқуқларига оид ижтимоий видео, аудио роликлар телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этиш.


2023-2024

йиллар

давомида

ЎзМТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)


27.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари" мавзусида ўқув курслар ташкил қилиш.


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув модулини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида "Инсон ҳуқуқлари ва медиа" кафедрасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь

28.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформа ишлаб чиқиш.


1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформага материалларни жойлаштириш.


2. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани ишга тушириш.


2023 йил

апрель

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


       

VII. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

        

29.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш.


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро конференция ташкил этиш.


2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, ЕХҲТнинг нашрларини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш.


3. Халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари, семинар, конференция ва давра-суҳбатларида Марказ ва бошқа ташкилотлар ходимларининг иштирокини таъминлаш.


2023 йил

декабрь

доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТ билан ҳамкорликда


30.

Европа Кенгашининг "Ҳуқуқшунослар учун инсон ҳуқуқлари таълими" дастури билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш.


1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича семинар-тренинглар дастурини ва модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

сентябрь


Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Судьялар олий мактаби, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги


2. Тингловчилар рўйхатини шакллантириш.


3. Режа асосида семинар-тренингларни ташкил этиш.


доимий

            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 февраль


"Халқ сўзи", 2023 йил 8 февраль












































































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск