ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Селекция ютуқлари /

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш Қoидaлaри (АВ томонидан 07.02.2023 й. 3418-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 06.02.2023 й. 2-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 7 февралда 3418-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2023 йил 6 февралдаги

2-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ

бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу

ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш

ҚOИДAЛAРИ

      

       

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунларига асосан патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини (бундан буён матнда ариза деб юритилади) топшириш, кўриб чиқиш ҳамда ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш тaртибини бeлгилaйди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Саноат мулки муҳофазаси портали" бўлиб, бевосита ўзига ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган талабномаларни қабул қилувчи ва улар бўйича тегишли амалларни бажарувчи махсус тизим;


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;


патент эгаси - ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотига берилган патентнинг эгаси.


2. Патент эгасининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар Вазирликка Ахборот тизими орқали топширилади.


3. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотидан фойдаланишга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги лицензия шартномаси Вазирликда рўйхатга олинган бўлса ҳамда ушбу лицензия шартномасида патент эгаси шартноманинг амал қилиш муддати давомида лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлмаслиги белгиланган бўлса, ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зоти бўйича ариза топширилмайди.


4. Топширилган ариза чақириб олинмайди.


5. Ариза топшириш билан боғлиқ ишлар патент эгаси, ваколатлари ишончнома билан тасдиқланган вакил ёки патент вакили томонидан амалга оширилиши мумкин.


6. Ариза тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.



2-БОБ. АРИЗА ВА УНГА ИЛОВА ҚИЛИНГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ

        

7. Ариза давлат тилида топширилади. Ариза топширишда патент эгаси томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

вакил ёки патент вакили ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома (ариза вакил ёки патент вакили томонидан топширилганда);

патент эгалари бир нечта бўлган ҳолларда, уларнинг аризани топшириш ҳақидаги розилиги аризага илова қилинади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан патент божи тўланганлиги Вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.

Белгиланган миқдордаги патент божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.


8. Ариза битта патентга тегишли бўлиши керак.

Ариза Ахборот тизими орқали тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи томонидан маълумотлар тўғри ва тўлиқлиги текширилади ҳамда тасдиқланади.

Юридик шaxс нoмидaн топшириладиган ариза тaшкилoт рaҳбaри тoмoнидaн унинг лавозими кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.

Ариза вакил ёки патент вакили орқали топширилганда, ариза патент вакили ёки ишончли шахс томонидан тасдиқланади.


9. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар хорижий тилда бўлганда, уларнинг давлат тилидаги таржималари илова қилиниши керак.



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА АРИЗА

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ

       

10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида Вазирлик мазкур Қоидаларнинг 2-бобига мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади.


11. Мазкур Қоидаларнинг 2-бобига мувофиқ тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ёки ҳужжатлар мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланганда, ариза берувчига шу куннинг ўзида Ахборот тизими орқали билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар кўрсатилади ва ариза берувчига билдиришнома юборилган кундан эътиборан уч ой ичида ушбу камчиликларни бартараф этиш (етишмаган ёки тузатилган маълумотлар ёхуд ҳужжатларни тақдим этиш) таклиф қилинади.

Бунда, аризани кўриб чиқиш бўйича белгиланган муддатнинг ўтиши аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга (етишмаган ёки тузатилган маълумотлар ёхуд ҳужжатлар тақдим этилгунга) қадар, бироқ ариза берувчига билдиришнома юборилган кундан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача тўхтатиб турилади.


12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келган ҳолларда, Вазирлик ариза берувчини унинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисида Ахборот тизими орқали хабардор этади. Ариза тўғрисидаги маълумотлар қандай объектга нисбатан топширилганига қараб, тегишли ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларининг давлат реестрларига киритилади.


13. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келмаган, шунингдек аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда тўлиқ бартараф этилмаган ҳолларда, Вазирлик ариза берувчига аризани қабул қилиш рад этилгани тўғрисида асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.


14. Расмий ахборотномада ариза тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

патент рақами;

ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотининг рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган расмий ахборотноманинг сони ва йили;

Халқаро патент классификацияси (ХПК) / Саноат намуналарининг халқаро классификациясининг (СНХК) индекси (ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасига нисбатан кўрсатилади);

ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотининг номи;

патент эгаси;

ёзишма учун манзил.


15. Вазирлик ариза тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган кундан эътиборан 3 кун муддатда ариза берувчига тегишли ёзув киритилган "Патентга илова"ни юборади.

         

           




Қоидаларга

ИЛОВА



Патент эгасининг очиқ лицензияга

ҳуқуқ бериш тўғрисидаги

АРИЗАСИ

         

Патент эгаси ҳар бир шахсга қуйидаги интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини беради (кераги белгилансин):

           



- ихтиро


- ўсимлик нави



     


     



- фойдали модел


- ҳайвон зоти



       





- саноат намунаси



            

       

(ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотининг номи)

        

патент рақами


        

эълон қилинадиган ёзишмалар учун манзил


          

Илова қилиб бириктирилаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин):

         



- вакил ёки патент вакили ваколатларини тасдиқлайдиган



  ишончнома;



     


     



- бошқа патент эгаларининг аризани топшириш ҳақидаги



  розилиги (бир нечта патент эгаси бўлган тақдирда).

         

           

Патент эгаси



(Ф.И.О., лавозими)

          

           

ТАСДИҚЛАЙМАН

             

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 февраль







































































Время: 0.0396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск