ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0036-22-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 18.11.2022 й. N 31-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

2022 йил 18 ноябрдаги

31-сон қарорига

ИЛОВА



Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта

ишлаш корхоналарига қўйиладиган

санитария-гигиена талаблари

(0036-22-сон СанҚваН)

      

      

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) гўштни қайта ишлаш корхоналари фаолиятига қўйиладиган санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


гўшт - суяк тўқимаси қўшилган ёки қўшилмаган ҳолда мушак, ёғ, бириктирувчи тўқималарнинг мажмуидан ташкил топган тана гўшти ёки тана гўштининг бир қисми кўринишидаги сўйиш маҳсулоти;


гўшт маҳсулотлари - қиймаланган, қайнатилган, ярим дудланган, қайнатилган-дудланган, пишлоқли ва дудланган, ўпка-жигарли ва қонли колбасалар, гўштли нонлар, сосискалар, сарделькалар, паштетлар, шунингдек, чўчқа, қорамол, қўй, парранда ва бошқа сўйиладиган ҳайвонлар гўштлардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар.


2. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг санитария ҳимоя минтақаси СанҚваН 0350-17-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли турар-жой атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш санитария қоидалари ва нормалари"нинг 6.1.8-бандига мувофиқ белгиланади.


3. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг кириш ва чиқиш жойларида дезинфекцияли гиламчалар тўшалиши, шунингдек нобарқарор эпизоотик вазиятларда эса дезинфекцияловчи эритма билан тўлдирилган махсус дезинфекцияли тўсиқлар ҳам ташкил этилиши лозим.



2-БОБ. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН,

УСКУНА ВА АНЖОМЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

        

4. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларига ҳашаротлар ва кемирувчилар киришини олдини олиш чоралари (эшик панжаралари, махсус туйнуклар, вентиляция тизими тешиклари ёпиқ ҳолатда бўлиши) кўрилиши керак.


5. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари қўл ювиш учун совун, чўтка, дезинфекцияловчи эритма, бир марталик сочиқ ёки бошқа қуритиш мосламалари билан жиҳозланиши лозим.


6. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш биноларидаги жавонларнинг сиртлари силлиқ, ёриқлар ва бошқа нуқсонларсиз бўлиши керак. Хом ашёни қабул қилиш столларида уларни ерга тушиб кетишини олдини олувчи тўсиқлар бўлиши лозим.

Гўштни суякдан ажратиш ва кесиш учун қаттиқ ёғочдан тайёрланган махсус тахтакачлардан фойдаланилиши лозим.


7. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида кичик буюмларни (пичоқлар, пичоқ учун чарх ва бошқалар) стерилизация жиҳозларида стерилизация қилиш, катта инвентарларни эса ювиш ва дезинфекция қилиш совуқ ва иссиқ сувли ванналарда амалга ошириш лозим.


8. Гўштни қайта ишлаш корхоналаридаги ҳар бир турдаги маҳсулот учун қуйида кўрсатилган алоҳида совутиш режимига риоя қилиниши керак:

чўчқа гўшти (мушакларининг қалинлиги ҳам инобатга олинади) - 10°С ҳароратга етгунча музлатилиши, сўнгра камерада - 12°С ҳароратда 10 кун давомида ёки - 13°С ҳароратда 4 кун ушлаб турилиши лозим. Мушаклар ҳарорати чаноқ сон бўғимида 7 - 10 см чуқурликда ўлчаниши керак.

Бошқа гўшт маҳсулотлари (мол, қўй, от, парранда ва бошқалар) - 12°С ҳароратда музлатилиши ёки - 6°С ҳароратдаги сақлаш камераларида камида 24 соат ушлаб турилиши лозим.

Колбаса ёки гўшт консервалари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ускуналардан ажралиб чиқадиган иссиқлик натижасида гўшт маҳсулоти бузилмаслиги учун муз ёрдамида совутиб турилиши керак.


9. Чўчқа гўштини қайта ишлашга мўлжалланган куйдирувчи печларнинг ишчи ҳудуди ҳавосидаги углерод оксидининг рухсат этилган максимал миқдори 20 мг/м3 бўлиши лозим.

Ишчи ҳудуддаги печларнинг ташқи юзаларнинг максимал ҳарорати +45°С бўлиши керак. Агар бу ҳароратни таъминлаш имкони бўлмаса, у ҳолда ишчи ҳудуд 600 ккал/кв.м ва ундан юқори зичликдаги иссиқлик нурланишига эга бўлган ҳаво пуркагич ва маҳаллий вентиляция тизими билан таъминланиши лозим.


10. Корхоналарда ҳайвонлар суб маҳсулотларининг ҳар бир тури (ичак-човоқ, калла-пойча, жигар, суяк, ички ёғлар, тери ва бошқалар) алоҳида жойда сақланиши лозим.

Иш жойларига совуқ ва иссиқ сув етказиб бериш, ишлов бериш вақтига қатъий риоя қилиш ҳамда чиқиндиларни маркировкаланган идишларда йиғиш талаб этилади.


11. Чорва молларининг суб маҳсулотлари бирламчи қайта ишлаш цехидан ўтказилиб, сув ўтказмайдиган контейнерларга қия қилиб жойлаштирилиши лозим.

Ичакларни алоҳида қисмларга ажратиш махсус стационар столда ёки конвейерда амалга оширилиши лозим.


12. Ёғини эритиш мўлжалланган суяклар алоҳида хонада майдаланиши лозим. Озуқа ёғларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа жараёнлар битта хонада бажарилиши мумкин.

Ёғ эритиш цехлари ҳар куни тозаланиши, ишқорий эритмалар билан ювилиши, ёғ учун мўлжалланган барча қувурлар буғ ёрдамида стерилизация қилиниши лозим.


13. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни ташиш йўллари бир-бири билан кесишмаслиги учун қуйида кўрсатилган ишлар алоҳида цехларда (ёки хоналарда) бажарилиши керак:

гўштни тозалаш (сув чиқариш учун ариқ ўрнатилиши);

қонли (ливер) колбасаларни ишлаб чиқаришда ҳом ашёни муздан тозалаш ва ювиш (муздан тозалаш камерасида гўшт эритилиши ва гўштни тозалаш хонасида ювилиши);

колбаса ва рулетлар учун ишлатиладиган қобиқларни тайёрлаш;

унни қабул қилиш, сақлаш ва элакдан ўтказиш;

зираворлар, соя оқсили, сут кукуни ва бошқа таркибий қисмларни тайёрлаш ва қадоқлаш;

туз, зираворлар, крахмал, соя оқсили, қуруқ сут кукуни ва бошқа таркибий қисмларни вақтинча сақлаш (ишлаб чиқариш корхонасида шкафлар, қутиларда сақлашга рухсат берилади).

Колбасалар ва консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш алоҳида хоналарда ёки алоҳида сменада амалга оширилади. Хом ашёни қайта ишлагандан кейин бинолар, технологик жиҳозлар, инвентарлар, идишлар ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.

Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг цехлари ва биноларида хавф-хатарни (инфекция тарқалиши, озиқа маҳсулотларига патоген микробларнинг тушиши) олдини олиш мақсадида қуйидагилар билан таъминланиши лозим:

идишларни қайта ювиш, стерилизация қилиш ва қуритиш учун қурилмалар;

ювиш ускуналари, иссиқ ва совуқ сувли қўл ювиш учун раковиналар;

қўлни дезинфекцияловчи воситалар;

қўлни қуритиш воситалари;

асбоб-анжомларни стерилизация қилиш учун стерилизаторлар;

ёрдамчи материалларни, тозалаш ускуналарини, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларини сақлаш учун шкафлар.

Бинолар ва цехларни дезинфекция қилишда фойдаланиладиган эритмалар ҳаво алмашинадиган хонада (жойда) тайёрланиши керак.



3-БОБ. КОЛБАСА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

         

14. Хавфни (инфекция тарқалиши, озиқа маҳсулотларига патоген микробларнинг тушиши) олдини олиш мақсадида колбаса маҳсулотлари бошқа (хом ва яримтайёр) маҳсулотлардан алоҳида бўлган цехларда ишлаб чиқарилади.


15. Хом ашёлар цехида (ёки бўлимида) гўштини бўлакларга бўлиш (тана гўшти, ярим тана гўшти ёки чорак қисмлар белгиланган кесма схема бўйича қисмларга бўлинади), гўштни суяксизлантириш (тана гўштининг мушак, ёғ ва бириктирувчи тўқимасини суяклардан ажратиш) ва гўштни кесиш (суяксиз гўштдан ёғ, тоғай, пайларни, йирик қон ва лимфа томирлари, қон қуйқалари ва майда суякларни олиб ташлаш) амалга оширилиши лозим.


16. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин эмас:

гўшт бўлакларини пичоқ ёрдамида узатиш;

пичоқларни этикларнинг юқори қисмларида, камар орқасида, қўлларда олиб юриш;

пичоқларни тахталарга ёпиштириш ва столда сақлаш.

Кичик жиҳозларни ювиш учун иссиқ ва совуқ сувли ванна ҳамда дезинфекция эритмаси учун идиш ўрнатилган бўлиши лозим.


17. Хом ашё бўлимидаги ҳаво ҳарорати 12°С ни, ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоизни ташкил этиши лозим. Ходимларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида иш жойларида полда панжаралар ёки тиргаклар ўрнатилиши лозим.

Музлатилган, муздан туширилган ва совутилган гўштнинг суякларини йўқ қилиш, кесиш ва саралаш жойларида қўлларни иситиш мосламалари бўлиши лозим.


18. Пиширилган колбаса учун ишлатиладиган тузланган, майдаланган гўшт челак, тоғора ва бошқа идишларда, шунингдек узлуксиз пишириш қурилмаларида 20 - 40°С ҳароратда сақланиши лозим.

Чўчқа гўшти маҳсулотлари асосан гўштни намакоб билан аралаштириш орқали тузланиши, кейин уни тузланган аралашма билан ишқалаб бир неча кун ушлаб турилиши лозим. Гўштни тузлашда ёки майдаланган гўштни тайёрлашда унга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларда кўрсатилган натрий нитритни 2,5 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги эритмаси қўшилиши лозим.


19. Гўшт маҳсулотларига қуруқ нитрит ишлатилиши мумкин эмас. Қуруқ нитрит бошқа материаллардан алоҳида ёпиқ хонада ёки темир шкафда қулфланган ҳолатда сақланиши лозим.

Нитрит эритмаси гўштни қайта ишлаш корхоналари лабораторияларида тайёрланиши лозим. Нитрит эритмаси ишлаб чиқариш цехларида "натрий нитрит" ёзуви туширилган махсус идишда қулфланган ҳолатда сақланиши, шунингдек ишлаб чиқариш цехларида ушбу маҳсулотнинг тўғри сақланиши ва ишлатилиши учун тегишли масъул шахс белгиланган бўлиши лозим.


20. Гўштни қайта ишлаш корхоналари лабораторияларида "Лабораторияда натрий нитритни қабул қилиш ва истеъмол қилиш журнали", ишлаб чиқариш цехларида эса "Натрий нитрит эритмасининг цехда ҳисобга олиш журнали" юритилиши лозим.

Тайёр гўшт маҳсулотларида натрий нитрит миқдори 100 г маҳсулот учун 3 - 5 мг (ёки 0,003 - 0,005 фоиз) оралиғида бўлиши керак.


21. Майдаланган колбаса маҳсулотлари гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларда кўрсатилган рецепт бўйича тузланиши ва кесилиши (бир вақтнинг ўзида майдалаш ва аралаштириш) лозим.

Механик ишлов бериш натижасида майдаланган гўштнинг ҳарорати кўтарилишини олдини олиш учун совутувчи генераторлардан фойдаланилиши лозим. Кесиш охирида майдаланган гўштнинг ҳарорати 18°С, цехдаги ҳарорат 12°С бўлиши лозим.


22. Колбаса батонларига камроқ ҳаво тушиши ва колбасаларнинг сақлаш хусусиятини узайтириш мақсадида вакуумли шприцлар ишлатилиши керак. Бунда, цехдаги ҳарорат - 12°С, ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиз бўлиши лозим.


23. Термик ишлов бериш стационар қовуриш ва пишириш камераларида, аралаш камераларда ҳамда ҳавонинг нисбий намлигини ва ҳароратини автоматик бошқариш термоагрегатларида амалга оширилиши лозим. Камералар ҳароратни ва нисбий намликни бошқарувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши, термик ишлов бериш журналларида термик ишлов режимлари (ҳарорат ва ишлов бериш вақти) қайд этилиши, иш жойларидаги иссиқлик ҳарорати эса 35 - 45°С бўлиши керак.


24. Гигиена талабларидан келиб чиқиб, тутунни тозалаш учун тутун генераторлари ва термокамера қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


25. Пишган ва ярим дудланган колбасалар, сосискалар ва сарделькаларни қовуриш (иссиқ ҳароратда дудлаш) ва қайнатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қобиқ диаметрига қараб қовуриш 80 - 110°С ҳароратда 60 - 140 дақиқа давомида амалга оширилиши, бунда батоннинг ичидаги ҳарорат 40 - 45°С га етиши лозим;

қайнатиладиган колбаса, сосиска ва сарделькалар 75 - 85°С ҳароратда пиширилиши, бунда батон ичидаги ҳарорат 70 - 72°С га етиши лозим;

ярим дудланган колбаса, сосиска ва сарделькалар 68 - 72°С, қайнатилган ва дудланганлари эса 68°С, ливерли колбасалар 72°С гача бўлган ҳароратда пиширилиши лозим.


26. Дудлаш қуйидагича амалга оширилади:

хом дудланган колбасани тўлиқ дудлаш 75 - 78 фоиз нисбий намликда, 18 - 22°С ҳароратда 2-3 кун, 10 - 12°С да 25 - 30 кун давомида;

ярим дудланган ва қайнатиб-дудланган колбасалар учун дудлашнинг юқори иссиқлик режимлари бўлиши керак (35 - 50°С да 24 соатгача ва 70 - 80°С - бирламчи, 40 - 45°С - иккиламчи дудлаш).

Буришиб қолмаслиги, намликни йўқотиш ва қолдиқ микрофлоранинг кўпайишига йўл қўймаслик учун маҳсулот пишганидан кейин тезда совуқ сувли душ остида, сўнгра камералар ёки туннелларда +10°С ҳароратда совутилиши лозим. Намликни камайтириш, зарарли микробларни кўпайишини олдини олиш мақсадида колбасаларни камераларда совутилиши ёки маҳаллий совуқ ҳаво ҳайдовчи ускуна билан жиҳозланиши керак.


27. Хом ашёларни оқартириш қайноқ сувда 15 - 20 дақиқа давомида қайнатиш ва очиқ қозонларда 3 - 5 соат ёки ёпиқ қозонларда 1,5 - 2,5 соат давомида пишириш (субмаҳсулот) орқали амалга оширилиши лозим.

Субмаҳсулотлар стол устига ёки жавонларга юпқа қатлам қилиб ёйилиб совутилиши, қисмларга ажратилиши ва суяк олиб ташланиши лозим. Қайнатилган ва оқартирилган хом ашё майдаланиб колбаса ишлаб чиқариш жараёнига ўтказилиши лозим.


28. Дилдироқ (холодец) тайёрлаш дастлабки (5-6 соат) ва якуний (60 дақиқа) пишириш, қисмларга ажратиш ва майдалашдан иккинчи пиширишгача бўлган вақтни максимал даражада қисқартиришни, тўлдириш машиналари ва дилдироқ (холодец) учун мўлжалланган қолипларни тозалашни (қолипларни стерилизация қилиш), совутишни ўз ичига олиши лозим.

Суйилган гўшт маҳсулотини дастлабки қайта ишловсиз кейинги босқичга ўтказиш мумкин эмас.

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари 2 кг дан ошмайдиган, қалинлиги 8 смгача бўлган бўлакларга бўлинган ҳолда қуйида кўрсатилган тартибда зарарсизлантирилиши лозим:

очиқ қозонларда 3 соат;

ёпиқ қозонларда эса 0,5 МПа дан ортиқ буғ босимида 2,5 соат давомида термик ишлов берилади.


29. Гўшт бўлагининг ичидаги ҳарорат камида 80°С бўлса, гўшт зарарсизлантирилган деб ҳисобланади.



4-БОБ. МАИШИЙ ХОНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

         

30. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ҳудудида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида маиший хўжалик бинолари жойлаштирилган бўлиши лозим.


31. Душлар кийиниш хоналари ёнида жойлаштирилиши лозим. Душ тармоқлари ва ҳожатхоналар энг узоқ сменада ишлайдиган одамлар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


32. Хоналарни пардозлашда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

душ хоналарида деворлар - 1,8 м баландликдаги сирланган плиткалар билан, кийиниш хоналари, чойшаблар сақланадиган хона, ҳожатхоналар - 1,5 м баландликдаги панеллар билан, тутиб турувчи тузилмани пастки қисмигача ювилиш имконини берувчи бўёқ ва материаллар билан қопланиши;

барча ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар керамик плиткалар ёки бошқа сув ўтказмайдиган воситалар билан қопланиши таъминланиши.


33. Ҳожатхоналар ҳар сменада камида икки марта ювилиши ва дезинфекцияланиши лозим.



5-БОБ. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯГА

ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

        

34. Гўштни қайта ишлаш корхоналари марказлаштирилган ёки бошқа узлуксизлиги таъминланган ичимлик суви таъминоти тизимига уланган бўлиши ва унинг сифати Ўз ДСт 951 "Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш манбалари. Гигиеник, техникавий талаблар ва танлаш қоидалари"га мувофиқ бўлиши керак.


35. Шифтлар орасидаги саноат дренажлари ва қувурлари сув ўтказмайдиган бўлиши ва ишлаб чиқариш ускуналари устида бўлмаслиги керак.

Бино ичидаги канализация қувурлари ишлаб чиқариш цехлар ва маҳсулотларни сақловчи омборлар орқали ўтмаслиги лозим.


36. Саноат ва маиший чиқинди сувларини чиқиб кетиши учун корхонада алоҳида канализация тизими ва тозалаш иншоотлари бўлиши керак. Саноат ва маиший чиқинди сувлари ички канализация тизимига туширилиши ва зарарсизлантирилиши ҳамда умумий канализация тизимига қуйилиши керак.



6-БОБ. ЁРИТИШ, ИСИТИШ ВА

СОВУТИШ ТИЗИМИГА ҲАМДА ҲАВОНИНГ

ВЕНТИЛЯЦИЯСИ ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ

         

37. Гўштни қайта ишлаш корхоналари биноларидаги табиий ва сунъий ёруғлик қуввати, коэффициенти ишнинг тури ва кўзнинг толиқишини ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ 2.01.05-19 "Табиий ва сунъий ёритиш"га мувофиқ бўлиши лозим.

Табиий ёруғлик етарли бўлмаган ҳолларда эса сунъий ёруғликдан (мақбул лампалар) фойдаланилиши керак.


38. Маҳсулотлар ичига шиша парчалари тушишини олдини олиш учун очиқ технологик жараёнга эга хоналардаги ёритгичлар технологик ускуналар устига ўрнатилиши мумкин эмас.


39. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларида табиий, механик, аралаш вентиляция ёки кондиционерлаш СанҚваН 0324-16-сон "Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиена нормативлари"да ўрнатилган талабларга, ҳаво оқими параметрлари эса саноат биноларида микроиқлим учун санитария қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


40. Маиший хоналар, ҳожатхоналар, лабораториялар умумий алмашинув ва (ёки) маҳаллий вентиляция тизимларига эга бўлиши лозим.


41. Ишлаб чиқариш биноларига етказиб бериладиган ҳаво чангсиз бўлиши керак.


42. Табиий вентиляция тешиклари ва ҳавонинг айланишини таъминлаб берувчи вентиляция мосламалари ҳашаротлар киришига тўсқинлик қилувчи симли тўрлар билан ҳимояланган бўлиши керак.


43. Вентиляция каналлари ифлосланганда ички юзаси қисмларга ажратилган ҳолда тозаланиши лозим.


44. Двигател ва жиҳозлар жойлашган хоналардаги тузли чанг, буғ, газлар билан ҳавони ифлосланишини олдини олишда мазкур зарарли омилларни совутиб чўктириш учун аммиакли совутиш мосламалари ўрнатилиши керак.


45. Маҳсулотни сақлаш учун ишлаб чиқариш хоналари, сақлаш камералари ва омборхоналардаги ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик СанҚваН 0324-16-сон "Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиена нормативлари"да ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.



7-БОБ. ОМБОРХОНАЛАР, МУЗЛАТГИЧЛАР ҲАМДА

ГЎШТ ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАШИШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА

ТАЛАБЛАРИ

          

46. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё, қадоқлаш ва ёрдамчи материалларни сақлаш учун алоҳида омборхоналар бўлиши керак.


47. Озиқ-овқат хом ашёси ва ёрдамчи материалларни сақлашда стеллаж ва жавонлардан фойдаланилиши лозим.


48. Барча омборхоналар тоза бўлиши, поллар, деворлар, шифтлар ва жавонлар ювилиб, заруриятга кўра уларда дезинфекция ҳамда кемирувчиларга қарши курашиш бўйича дератизация ишлари ўтказилиши керак.


49. Гўштни қайта ишлаш корхоналарига олиб келинадиган туз намликка чидамли ва ёпиқ омборхоналарга туширилиши лозим.


50. Ёқилғи, контейнерлар, қурилиш материаллари омборхоналарда, шийпонлар остида ёки тегишли томи ёпиқ махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим.

Суяклар ҳар томондан тўр билан ёпилган айвон остида, сув ўтказмайдиган полда сақланиши лозим.


51. Совутгичлардан фойдаланганда қуйидаги гигиена талабларига риоя қилиниши лозим:

совутгичдаги техник жараёнлар гўштни қайта ишлаш корхоналарида гўшт ва гўшт маҳсулотларини совутиш, музлатиш, муздан тозалаш ва сақлаш гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши;

барча юклар (контейнерлар ва контейнерда бўлмаган) музлатгич камераларига жойлаштирилганда, полдан камида 8 см баландликда текис тахланган ёғоч панжарали тагликларга (штабеллар) қўйилиши;

штабеллар деворлардан ва совутиш мосламаларидан 30 см оралиқ масофада ҳамда ўртасида ўтиш учун жой қолдирилиб жойлаштирилиши керак. Музлатилган гўшт маҳсулотларини штабелларга йиғишда ва уларни штабелдан олиб чиқишда, ишчилар пойафзали устидан ҳимоя брезентли пайпоқ кийишлари, шунингдек совутилган ва музлатилган гўшт маҳсулотлари осилган ҳолатда сақланиши;

яроқли гўшт маҳсулотлари алоҳида камерада ёки тўр билан ўралган умумий камерада сақланиши;

дезинфекция қилинмаган инвентар ва ёғоч панжарали тагликлардан фойдаланилмаслиги, шунингдек тоза ёғоч панжаралар ва ёғоч панжарали тагликлар захиралари алоҳида хонада сақланиши;

камералар маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин совутадиган батареяларнинг муз қатлами эритилиши, сўнгра қирғичлар ёки қаттиқ супурги билан тозаланиши;

юкланган камераларда батареяларни муз қатламидан механик равишда тозаланиши, бунда сақланаётган юклар тоза брезент ёки канопдан тўқилган қалин ёпқич (парусина) билан қопланиши ҳамда тозалаш тугагандан сўнг, муз қатлами дарҳол камералардан олиб ташланиши;

совутгич камералари йўлакларида ва зинапояларида ифлосланган поллар ва эшиклар мунтазам равишда ишқорий совун эритмаси билан ювилиши;

совутгич камераларида моғорланишни ўз вақтида аниқлаш учун гўшт ишлаб чиқариш корхоналарининг совутиш камералари микробиологик назоратдан ўтказилиши;

совутгич камералари маҳсулотдан бўшатилгандан сўнг, янги маҳсулотлар келишидан олдин, шунингдек деворлар, шифтлар, камераларнинг жиҳозлари моғор билан зарарланганда ювилиши ва дезинфекция қилиниши.


52. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари автомобилларда (совитиш тизими мавжуд авторефрижераторларда) ва совутиш тизими мавжуд темир йўл вагонларида ташилиши лозим.


53. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб берадиган автомобиллар (совитиш тизими мавжуд авторефрижераторлар) санитар-гигиеник жиҳатдан тоза сақланиши керак.


54. Гўшт маҳсулотлари ва хом ашёлар тайёр гўшт маҳсулотларидан алоҳида контейнерда ташилиши лозим. Тайёр гўшт маҳсулотларини ташувчи автомашиналардан кун давомида қайта ювмасдан фойдаланишга рухсат берилади. Хом ашёни ташишда эса автомобиллар ҳар (рейс) ташилгандан кейин ювувчи воситалар билан тозаланиши лозим.

Ташиш жараёнлари тугагандан сўнг транспорт воситаларига тозаловчи воситалар ёрдамида санитария ишлови берилиши лозим.


55. Қайтариладиган идишлар маҳсулот олувчилардан тоза ҳолда қабул қилиниши ва гўштни қайта ишлаш корхоналарида қайтадан тозаланиши шарт.



8-БОБ. ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҲАМДА ДЕРАТИЗАЦИЯ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

        

56. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида пашшаларга қарши курашиш чоралари қуйидагича амалга оширилади:

пашшалар пайдо бўлишининг олдини олиш учун, чиқиндилар ўз вақтида олиб ташланиши керак. Ушбу жараён учун масъул ишчилар ҳафтасига 1-2 марта гексахлоран кукуни, 2-3 фоиз хлорофос эритмаси, 0,1 фоиз сувли триклорометафос эмулсияси билан чиқинди қутилари, чиқиндихоналар, ҳожатхоналарга ишлов беришлари керак.

Суюқ чиқиндилар дезинфекцияловчи модда ёрдамида тозаланиши лозим.

Хоналарни пашша кириб келишидан ҳимоя қилиш учун деразалар, дарчалар, эшиклар тўр билан (асосан иссиқ мавсумда) ёпилади.

Пашшаларни йўқ қилиш учун хоналарда ёпишқоқ елим қоғоз ишлатилиши, шунингдек ишдан ҳоли вақтда кимёвий препаратлар қўлланилиши мумкин. Бунда, маҳсулотлар цехдан чиқариб қўйилиши, ускуналар усти ёпилиши ва хоналар 6 соат давомида шамоллатилиши лозим.


57. Суваракларга қарши курашиш учун корхоналар дезинсекция қилиниши керак.



9-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НАЗОРАТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

         

58. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


59. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришдаги ички назоратни ташкил этиш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳом ашё, идишлар, жиҳозлар, инвентарлар ва технологик жараёнларни ифлослантириши мумкин бўлган хатарларни назорат қилиш;

тайёр маҳсулотни ифлослантириши мумкин бўлган хавфни аниқлаш;

ишлаб чиқаришнинг муҳим нуқталарини аниқлаш ва маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, санитария-гигиена қоидаларини бузилишини олдини олиш юзасидан профилактик чораларни ишлаб чиқиш;

маҳсулот ишлаб чиқаришнинг амалдаги санитария-гигиеник талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ходимларга қўйиладиган талабларни белгилаш.


60. Ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг қуйидаги босқичларида ички назорат ташкил этилади:

жараёнга тайёргарлик кўриш;

технологик ишлов бериш;

маҳсулотни қадоқлаш ва етказиб бериш.



10-БОБ. ГЎШТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

КОРХОНАЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ ТИББИЙ

КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ШАХСИЙ ГИГИЕНА

ҚОИДАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

         

61. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ходимлари Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида тиббий кўрик ва текширувлардан ўтишлари лозим.


62. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ҳар бир ходими шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, иш жойида технологик ва санитария талабларига қатъий риоя этиши лозим.


63. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ҳудудига киришда ходимлар қуйидаги санитария талабларига риоя қилишлари зарур:

ишлаб чиқариш биносига киришдан олдин тоза санитария кийимларни кийиш, бунда санитария кийимлари тўлиқ ёпиқ ҳолатда, сочлар рўмол ёки қалпоқ билан беркитилиши, махсус пойафзалларни кийилиши;

ҳожатхонага киришдан олдин махсус кийим ечилиши.


64. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ходимлари қуйидаги қўлларни ювиш ва дезинфекция қилиш талабларига риоя қилишлари лозим:

иш бошлашдан олдин;

ишдаги ҳар бир танаффусдан кейин;

бир жараёндан иккинчисига ўтишда;

ифлосланган нарсалар билан алоқадан кейин;

ҳожатхонадан кейин икки марта;

махсус кийим кийишдан олдин ва иш жойида (иш бошлашдан олдин).


65. Иш жойидаги гигиена талаблари қуйидагилардан иборат:

ишлаб чиқариш чиқиндиларини махсус контейнерларга мунтазам равишда ташлаш;

иш жиҳозларини тоза тутиш;

айни пайтда фойдаланилмаётган буюмлар ва асбобларни йиғиштириб қўйиш.

Қадоқлаш материаллари қадоқлаш жойида, бир сменадаги эҳтиёждан кўп бўлмаган миқдорда, қатъий белгиланган тартибда махсус тагликларда сақланиши керак.

Тозалаш инвентарларини (чўткалар, швабралар) полда ёки технологик жиҳозларда қолдириш мумкин эмас.


66. Ишлаб чиқариш цехлари ва маиший хоналарда биринчи тиббий ёрдам тўпламлари бўлиши керак. Биринчи тиббий ёрдам тўпламларида ўткир ҳидли дори-дармон воситалари сақланиши мумкин эмас.


67. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.

     

           




Санитария-гигиена талабларига

1-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчи муассасалар:

         

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти (СГКК ИТИ);

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
















































































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск