ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 04.01.2023 й. 30/35-сон "Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.02.2023 й. 3281-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2023 й.

N 3281-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.01.2023 й.

N 30/35


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида валюта

операцияларини амалга ошириш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида валюта

операцияларини амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси резидентлари (бундан буён матнда резидентлар деб юритилади) ва норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) томонидан валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.".


2. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига уларнинг хориждаги ҳисобварақларидан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сўмга нисбатан расмий курслари белгиланадиган чет эл валюталарида) маблағлар ҳамда крипто-биржада крипто-активларни сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин.

Ушбу маблағлар крипто-активларни сотиб олиш учун крипто-биржага ҳамда мазкур норезидент юридик шахсларнинг хориждаги (маблағлар келиб тушган давлатдаги) ўз ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.

Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

Тижорат банклари, мазкур ҳисобварақлар орқали ўтказиладиган операцияларни амалга оширишда мавжуд рискларни баҳолаган ҳолда, ушбу операциялар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида бўлишини таъминлайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 февраль









































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск