ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Бошка масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2023 й. ПҚ-50-сон "Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2023 й.

N ПҚ-50



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ВАЗИФАЛАРИНИ ЖАДАЛ СУРЪАТЛАРДА ҲАЛ ЭТИШ

ҲАМДА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш, ҳамда болалар ва спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, мазкур кредит маблағларининг 200 миллиард сўми 2023 йилнинг IV чорагида, 384 миллиард сўми 2024 йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.


1-1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Тошкент шаҳри маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш, болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 211 миллиард сўм миқдорида ажратсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1 ва 1-1-бандларга мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларидан келиб чиқиб маблағ ажратсин.

Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликлари маҳаллалар раислари билан биргаликда маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатларини халқ депутатлари туман Кенгашлари йиғилишида муҳокама қилиб, тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 февраль










































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск