ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 5а-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

5а-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби

тўғрисида маълумотнома бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) бериш тартибини белгилайди.


2. Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Палата) томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги ҳамда "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.


3. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили;

бино ва иншоотларнинг кадастр рақами;

бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги;

бино ва иншоотларнинг умумий майдони;

бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони;

бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари);

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури;

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси;

чекланиш мавжудлиги;

бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.


4. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки davreestr.uz веб-сайти (белгиланган тартибда авторизация ва идентификациядан ўтиш лозим) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса - ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.


7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 40 фоизи "Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 40 фоизи "Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;

в) davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағларнинг 40 фоизи "Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.


10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатага электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса - сўровнома автоматик тарзда Палатага юборилади.


13. Палата сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.


14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (кўчмас мулк мулкдори томонидан ўз бино ва иншоотларининг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома олиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби

тўғрисида маълумотнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилади.


2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.


Ўз хоҳишига

кўра

2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


3. davreestr.uz веб-сайти


Сўровномани Палатага юборади.


Сўровнома тўлдирилиши билан


3-босқич


Палата


QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.


Реал вақт режимида

4-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


3. davreestr.uz веб-сайти


1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради.


Реал вақт режимида

          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

__________________

(сана)


________________

(рақами)

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби

ҳақида маълумотнома бериш бўйича

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) тўлдириши лозим бўлган маълумотлар:

1. Жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, юридик шахснинг номи (ишончнома эгасининг Ф.И.О.)


2. Юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами


4. Жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи (юридик манзили)


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА

20__ "__" ______


N_______

20__ "__" ______да тушган аризага асосан шуни маълум қиламиз:

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар

Кўчмас мулк объектининг номи


Бино ва иншоотнинг тури


Кадастр рақами


Жойлашган жойи


Ҳуқуқ эгаси (эгалари) ва ҳуқуқдаги улуши


Ҳуқуқ тури


Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси


Давлат рўйхатидан ўтказиш санаси


Бино ва иншоотларнинг умумий майдони (кв.м)


Кўчмас мулкнинг кадастр қиймати, (сўм)


Чекланиш мавжудлиги


Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5б-иловага мувофиқ юқоридаги маълумотлар тақдим қилинади.

QR-код

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь























































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск