Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 5б-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

5б-ИЛОВА



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг

малака шаҳодатномасини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (кейинги ўринларда - кадастр муҳандиси) - юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритувчи кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;


малака имтиҳони - кадастр муҳандисига қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;


малака шаҳодатномаси - малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;


талабгор - кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.


3. Кадастр муносабатлари соҳасидаги тайёрлаш курсларида ўқиш Тошкент геодезия ва картография коллежининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - ўқув маркази) томонидан ташкил этилади.

4. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда, кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.

5. Кадастр муҳандиси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.

Бунда кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузади ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.


2-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШ


6. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда малака имтиҳони комиссияси тузилади.

Агентлик директори малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.

Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби Агентлик ва Агентликнинг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Палата) масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул вакилларидан шакллантирилади.

7. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби доимий ҳисобланади.

Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг таркибини шакллантириш учун Палата ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ёзма шаклда мурожаат қилади.

Комиссия ишчи органи вазифаси Палата томонидан амалга оширилади.

8. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Бунда комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана ва вақти эълон қилинади.


9. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва уларга малака шаҳодатномасини бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.


10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани ҳамда ушбу Регламентнинг 4-бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.

Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Мазкур Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қолган зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни, хусусан, талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат дафтарчаларининг маълумотлари Агентлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

12. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


13. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:

талабгор мазкур Регламентнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;

талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).

Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда, Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида бир иш куни ичида талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда хабардор қилинади.


15. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришда рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга уч иш кунилик муддат берилади.

Белгиланган муддатда талабгор томонидан камчиликлар бартараф этилмаса, имтиҳон топширишга рухсат этилмайди ва унинг аризаси рад этилади.


16. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин малака имтиҳони комиссиясига топширилади.


17. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.

Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида мавжуд имтиҳон санасидан беш кун олдин жойлаштирилади.

Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан, имтиҳон саволларини тузиш ва қайта ишлаш ҳамда натижаларини текширишни амалга ошириш учун талабгорлар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;

в) Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади.

Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


18. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кунда Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


19. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига кўра, лекин камида бир ойда бир маротаба ўтказилиши лозим.


20. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби, иш регламенти, шунингдек, тест саволлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.


21. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.


22. Талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда, имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.


23. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали икки иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.


24. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилмайди. Бундай ҳолларда талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.


25. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек тилида ёки заруратга кўра рус тилида ҳам ўтказилади.


26. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.


27. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Палата расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.


28. Тест синови соҳага оид 75 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорга малака имтиҳонини топшириш умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади.

29. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.


30. Малака имтиҳони тест синови натижалари тест синови якуни билан эълон қилинади.

Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


31. Малака имтиҳони натижалари ҳамда малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Палатада сақланиши лозим.


32. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.


33. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Талабгор навбатдаги малака имтиҳонини қайта топширишига қадар тақдим қилинган ҳужжатлар Палатада сақланади.


34. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.


35. Кадастр муҳандисларини Палатада ўқитиш ва доимий тарзда (уч йилда бир маротаба) малакасини ошириб бориш лозим.



3-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


36. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.


37. Агентлик бир иш куни муддатида апелляцияни малака имтиҳони комиссиясига тақдим этади.

Малака имтиҳони комиссияси уч иш кунида апелляцияни кўриб чиқади ва Агентликка қабул қилинган қарор ҳақида хабар беради.

Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг қарори тўғрисида талабгорга бир иш куни муддатида хабар беради.


38. Малака имтиҳони комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;

малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.


39. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.


40. Агентликнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.



4-БОБ. МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


41. Малака шаҳодатномаси мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва бутун республика бўйича амал қилади.

42. Малака шаҳодатномаси Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар базасида шакллантирилиб, веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан текшириш имконияти бўлади.


43. Малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда электрон кўринишда талабгорга тақдим этилади.


44. Агар талабгор малака шаҳодатномасини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган бўлса, Агентлик мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.



5-БОБ. МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


45. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб икки ой ичида Агентликка мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Бунда аризага тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.


46. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.


47. Янги малака шаҳодатномада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қўшимча тарзда қайд қилинади.


48. Кадастр муҳандиси йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака шаҳодатномаси ўрнига Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар репозиторийси веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан малака шаҳодатномасини қайта юклаб олиши мумкин.



6-БОБ. МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


49. Кадастр муҳандисининг ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ваколатли органлар ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.


50. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:

кадастр муҳандисининг аризаси;

кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини бузиш;

кадастр йиғмажилди тайёрлашда, унинг қаватма-қават режаларини тузишда, техник режаларни расмийлаштиришда, шунингдек, унинг техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда нотўғри маълумот бериш;

шахсни белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.


51. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.


52. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Агентликнинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.


53. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу қарор қонуний кучга кирган санадан бошлаб амал қилади.


54. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у тугатилган санадан бошлаб қуйидаги муддатлар мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди:

кўчмас мулк объектларида хатлов ишларини олиб бориб кадастр йиғмажилдини шакллантиришда техник хатоликларга йўл қўйганда олти ой мобайнида;

кўчмас мулк объектига тегишли ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга амал қилмаган холда кадастр йиғмажилдини шакллантиришда бир йил мобайнида.


55. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


56. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва кадастр муҳандиси билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахсга унинг нусхаси юборилади.


57. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



7-БОБ. КАДАСТР МУҲАНДИСЛАРИ РЕЕСТРИ


58. Агентлик томонидан кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:

кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

малака шаҳодатномасининг рақами, берилган сана;

малака шаҳодатномаси олинган сана;

малака имтиҳонида қайд этилган натижа;

малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳақидаги маълумотлар.


59. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.


60. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.

Кадастр муҳандислари реестри Агентликнинг расмий веб-сайтида акс эттирилади.


61. Кадастр муҳандиси томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар Мазкур регламентга 4-иловага мувофиқ минимал ставкалар асосида амалга оширилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


62. Мазкур Регламентни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


63. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини

ошириш ва унга малака шаҳодатномасини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Талабгор


Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали аризани ҳамда мазкур Регламентнинг 3-бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.


Ўз хоҳишига кўра




2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


3. Агентликнинг расмий веб-сайти


Сўровномани тегишлича Агентликка юборади.


1. Сўровнома тўлдирилиши билан


2. Автоматик тарзда


3. Автоматик тарзда

3-босқич


Агентлик


Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, натижаси бўйича талабгорни хабардор қилади.


Уч иш куни ичида

  

  

   

4-босқич

Талабгор

1. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдорда тўлов амалга оширади;


2. Малака имтиҳонини топшириш рад этилган тақдирда, кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.

Уч иш куни ичида


Уч иш куни ичида

5-босқич

Агентлик

1. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилади.


2. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхати Комиссияга тақдим этади.


3. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


3. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда малака имтиҳонини топширишга рухсат этилмайди.

Имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин


Малака имтиҳони бошланишидан бир кун олдин

Малака имтиҳонини ўтказиш ҳақидаги

қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кун ичида

6-босқич


Талабгор


Белгиланган вақтда келиб малака имтиҳонини топширади


45 дақиқа

7-босқич


Агентлик


1. Малака имтиҳонини ўтказади.


2. Тест синови натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ва эълон қилади.


3. Малака шаҳодатномасини расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига юборади ёки ЯИДХП, электрон почта орқали талабгорга тақдим этади.


Белгиланган муддатда

Уч иш кунида


Ики иш кунида

8-босқич


Давлат хизматлари маркази


Малака шаҳодатномаси тушгандан сўнг уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


Реал вақт режимида

   





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлигига

АРИЗА

Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

Шу билан бирга, ўзим тўғримда қуйидаги ахборотларни маълум қиламан:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. (ЖШШИР):


4. Туғилган йили, ойи, санаси:


5. Яшаш манзили:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


8. Меҳнат фаолиятини олиб борган жой (ташкилот номи):


9. Лавозими:


10. Ишга кирган сана:


11. Ишдан бўшаган сана:


12. Ўқиган таълим муассасаси:


13. Мутахассислиги:


14. Ўқишга кирган йил:


15. Ўқишни битирган йил:


Шахсий маълумотларимдан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси ва уни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларда фойдаланилишига розиман.


Шахсий имзо __________________

20___ йил "____" _______________



Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Кадастр агентлиги


КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА

ШАҲОДАТНОМАСИ

_________-СОН


20___ йил "___"__________


Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан

        

        

           

га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.)


малака имтиҳон комиссиясининг 20___ йил "___"_________даги қарорига асосан берилди.

        

   

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)


QR-code.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кадастр муҳандислари

томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди

айёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархининг

минимал ставкалари

Т/р

Хизматлар номи

Ишларнинг минимал нархи


I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга

оид қисмига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш


1.1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

1.2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

1.3.

Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 5 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари

1.4.

Умумий майдони 5 000 квадрат метрдан 15 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари

1.5.

Умумий майдони 15 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари

1.6.

Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари

II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид

қисмига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

2.1.

Кўп квартирали уйдаги квартира


Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

2.2.

Якка тартибдаги турар жой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

Изоҳ.


1. Умумий майдонни аниқлашда барча бино ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади.


2. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун хизматлар нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.


3. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади:

туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) - 0,9;

бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда - 0,8.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь





































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск