ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 27.01.2023 й. 01-сон "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.02.2023 й. 2238-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2023 й.

N 2238-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

27.01.2023 й.

N 01


БУЙРУҒИ



Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва "Uzbekistan Airways" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                                      И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"78. Йўловчига ҳаво кемаси салонида қўл юкидан ташқари ўзининг зарур эҳтиёжи учун керак бўладиган шахсий буюмларини (масалан портфел, аёллар сумкачаси, ҳужжатлар учун жилд, соябон, ҳасса, устки кийим, гулдаста, парвозда ўқиш учун босма нашрларни, бола учун озуқани ва болалар йўл бешиги, ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравача ёки жисмонийимкониятлари чекланган йўловчиларнинг ҳаракатланишлари учун мослаштирилган анжомлар ва бошқалар) ташишга рухсат берилади.".


2. 93-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ногиронлар аравачаси" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган шахсларучун ўриндиқли аравача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 96-банддаги "Шахсий қурол, ов ва спорт мақсадларига мўлжалланган қурол" деган сўзлар "Фуқаровий қурол, хизмат қуроли, жанговар қурол" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 февраль












































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск