ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.02.2023 й. 62-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 13 февралдаги

62-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати

инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг

ички аудит хизматлари ходимлари малакасини

сертификатлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизмати (кейинги ўринларда - ички аудит хизмати) ходимлари малакасини сертификатлаш ва ички аудит миллий малака сертификатига (кейинги ўринларда - сертификат) эга бўлган шахслар малакасини ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилмаган лавозимдаги ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


вазирликлар ва идоралар - ички аудит хизмати ташкил этилган бюджет маблағларини тақсимловчилар ва давлат мақсадли жамғармалари;

ички аудит хизмати - вазирликлар ва идораларда ички аудит фаолиятини амалга оширувчи ҳамда бошқа таркибий тузилмалардан мустақил таркибий бўлинма;


малака имтиҳони - талабгорнинг билим даражаси сертификатни олиш талабларига мос келишини текширишга йўналтирилган, тест синови шаклида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган имтиҳон;


малака ошириш курси - сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар икки йилда ўташи мажбурий бўлган малака ошириш курси;


сертификат - Инспекция ва ички аудит хизмати ходими малакасини тасдиқлайдиган ҳамда унга Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ва ички аудит хизматида фаолият юритиш имконини берувчи ҳужжат;


талабгор - сертификатни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришга номзод бўлган жисмоний шахс;


халқаро сертификат - Халқаро ички аудиторлар институти томонидан бериладиган "Дипломли ички аудитор" (CIA) сертификати, "Хавф-хатарни бошқаришни баҳолаш бўйича дипломли мутахассис" (CRMA) сертификати, "Ички аудит бошқаруви малакаси" (QIAL) сертификати, "Ички аудит амалиётчиси" (Internal Audit Practitioner) сертификати, "Давлат аудити бўйича сертификатланган мутахассис" (CGAP) сертификати.


3. Сертификат Ўзбекистон аудиторлар палатаси (кейинги ўринларда - Аудиторлар палатаси) томонидан малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга берилади.


4. Сертификат шахснинг ички аудит бўйича малакаси мавжудлигини тасдиқлайди ҳамда унга Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ва ички аудит хизматида фаолият юритиш имконини беради.


5. Сертификат дастлаб тўрт йил муддатга берилади, кейинчалик унинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилади.


6. Сертификат олиш, унинг амал қилишини узайтириш, қайта расмийлаштириш юзасидан берилган аризани кўриб чиқиш учун талабгор томонидан мазкур Низомда белгиланган миқдорда йиғим тўланади.


7. Йиғим талабгор томонидан Аудиторлар палатаси ҳисобварағига ўтказилади ва малака имтиҳонини ташкил қилиш, сертификатни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун сарфланади.


8. Йиғим тўлаш учун банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


9. Сертификатни бериш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

          

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) сертификатлашни ташкил этишда:

имтиҳон комиссияси ҳамда апелляция комиссиясини шакллантиради;

малака имтиҳони учун тузиладиган тест саволлари йўналишларини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (кейинги ўринларда - Ҳисоб палатаси) билан келишган ҳолда белгилайди;

Ички аудит миллий малака сертификатлари реестрини (кейинги ўринларда - сертификатлар реестри) юритади;

сертификатлаш жараёнидаги, шунингдек, имтиҳон комиссияси ва апелляция комиссияси фаолиятида юзага келадиган масалалар ҳамда ўзаро номувофиқ ҳолатларни кўриб чиқади.

11. Аудиторлар палатаси:

малака имтиҳони ва уни ўтказишни ташкил этади, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтига малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради;

талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш, сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади;

талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

тест саволлари йўналишлари бўйича мавзуларни, адабиётлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, тест саволларини (жавоб вариантларисиз) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;

малака имтиҳони учун тест саволларини тузади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга белгиланган тартибда сертификатни расмийлаштиради ва беради;

сертификатнинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази (кейинги ўринларда - Ўқув маркази):

малака ошириш курсларининг ўқув дастурини (кейинги ўринларда - ўқув дастури) ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

тасдиқланган ўқув дастури асосида малака ошириш курсларини ташкил этади;

малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга малака оширганлик тўғрисида гувоҳнома беради.


13. Имтиҳон комиссияси:

малака имтиҳони ўтказилишини назорат қилади;

имтиҳон натижаларини баённома орқали расмийлаштиради;

ўз ваколатидаги масалалар бўйича тушган таклиф, тавсия ва мурожаатларни кўриб чиқади.


14. Апелляция комиссияси тушган апелляция мурожаати бўйича:

имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

имтиҳон комиссиясининг тегишли қарорига ўзгартириш киритиш ва талабгорга сертификат бериш юзасидан қарор қабул қилади.



3-БОБ. ИМТИҲОН КОМИССИЯСИ

      

15. Имтиҳон комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тузилади.


16. Имтиҳон комиссияси беш нафар аъзодан, шу жумладан, имтиҳон комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва имтиҳон комиссияси котибидан иборат таркибда тузилади.

Имтиҳон комиссияси ҳужжатларини юритиш ва баённомаларни расмийлаштириш имтиҳон комиссияси котиби томонидан амалга оширилади.


17. Имтиҳон комиссияси таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатасидан бир нафардан ҳамда Аудиторлар палатасидан икки нафар вакил киритилади.


18. Аудиторлар палатасининг вакиллари имтиҳон комиссияси раиси ҳамда имтиҳон комиссияси котиби, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вакили имтиҳон комиссияси раиси ўринбосари ҳисобланади.


19. Имтиҳон комиссияси таркиби ҳар икки йилда белгиланган тартибда янгиланади.


20. Имтиҳон комиссияси йиғилишида унинг аъзоларининг камида уч нафари, шу жумладан, имтиҳон комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этган тақдирда, имтиҳон комиссияси йиғилиши ваколатли ҳисобланади.


21. Имтиҳон комиссияси малака имтиҳони натижаларини Аудиторлар палатаси маълумотлари асосида баённома тузиш орқали расмийлаштиради.

Имтиҳон комиссияси йиғилиши видеоёзувга туширилади ва ушбу видеоёзувлар имтиҳон комиссияси баённомасига илова қилинади.


22. Баённома имтиҳон комиссияси раиси томонидан (раис қатнашмаган тақдирда, раис ўринбосари томонидан) тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.



4-БОБ. ТАЛАБГОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


23. Талабгор Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларининг ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган чет давлатлар олий таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши лозим.

24. Талабгор халқаро сертификатга (белгиланган даврийликда халқаро сертификат доирасида малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) эга бўлган тақдирда, сертификатни бериш малака имтиҳонини топширмасдан амалга оширилади.



5-БОБ. СЕРТИФИКАТ ОЛИШ УЧУН

АРИЗА ТОПШИРИШ


25. Талабгор Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади ҳамда ўз шахсий кабинети орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон шаклда тақдим этади:

паспорт (ID-карта) нусхаси;

олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд чет давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхаси;

белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда халқаро сертификат нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);

аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.


26. Ариза топшириш ҳар ойнинг 1-кунидан 10-кунига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.


27. Талабгордан мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.



6-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

            

28. Аудиторлар палатаси томонидан аризалар ҳар ойнинг 11-кунидан 15-кунига қадар (шу куни ҳам) кўриб чиқилади ва малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


29. Аризаларни кўриб чиқиш натижалари кўриб чиқиш якунлангандан сўнг уч иш куни ичида талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилади.


30. Қуйидаги ҳолларда талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилади:

мазкур Низомнинг 23-банди талабларига жавоб бермаганда;

сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар белгиланган тартибда, шунингдек, тўлиқ ҳолда тақдим этилмаганда;

сертификатнинг амал қилиши тугатилган пайтдан бошлаб уч йил муддат мобайнида сертификат берилиши чекланган бўлиб, ушбу давр мобайнида сертификат олиш учун талабгор томонидан мурожаат қилинганда.


31. Талабгорнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёки тўлиқ ҳолда тақдим этилмаганлиги сабабли малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилганда, талабгор томонидан навбатдаги аризаларни топшириш муддати якунига қадар камчиликларни бартараф этиш учун муддат берилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


32. Рад этиш учун асос бўлган камчиликлар берилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.

Малака имтиҳонини топшириш учун аризани қайтадан тақдим этиш мазкур Низом асосида амалга оширилади.


33. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорларнинг тасдиқланган рўйхати Аудиторлар палатаси томонидан имтиҳон комиссиясига тақдим этилади, шунингдек, ушбу рўйхат Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Мазкур рўйхат талабгорларнинг аризаларини рўйхатга олиш кетма-кетлигида шакллантирилади.



7-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

        

34. Малака имтиҳони ҳар ойда камида бир марта ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.


35. Имтиҳон комиссиясининг ишчи органи Аудиторлар палатаси ҳисобланади.


36. Аудиторлар палатаси малака имтиҳони ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги хабарномани ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда ҳар бир талабгорни шахсий кабинети орқали хабардор қилади.


37. Талабгор малака имтиҳонига паспорт (ID-карта) асосида киритилади.

Паспорти (ID-картаси) бўлмаган ёки малака имтиҳонига белгиланган вақтда келмаган, шунингдек, қатнаша олмаган талабгор малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланган талабгорга навбатдаги малака имтиҳонини топширишга имконият берилади.


38. Малака имтиҳони тест синови шаклида ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.

Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун уч соат вақт берилади ҳамда малака имтиҳонининг ўтказилиши давомида танаффус берилмайди.


39. Малака имтиҳонининг очиқлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳони жараёни Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида узлуксиз равишда онлайн трансляция қилинади, шунингдек, видеоёзувга туширилади. Ушбу видеоматериаллар Аудиторлар палатаси томонидан камида уч йил муддат мобайнида сақланади.


40. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан, уяли телефондан ёки бошқа ахборот технология воситаларидан (шу жумладан, калькулятор сифатида) фойдаланиш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгор малака имтиҳонидан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади. Бунда малака имтиҳонини топшириш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


41. Аудиторлар палатаси малака имтиҳонини ўтказиш мақсадида:

талабгорни рўйхатдан ўтказади;

малака имтиҳонини ўтказиш учун жиҳозланган хонани зарур техника воситалари билан таъминлайди;

малака имтиҳонини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва материаллар сақланишини таъминлайди;

малака имтиҳонини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.


42. Тест синови Аудиторлар палатаси томонидан тасдиқланган 100 та саволдан иборат бўлади.

Тест саволининг ҳар бир тўғри жавоби учун 1 баллдан берилади. Нотўғри жавоб берилган ёки жавоб берилмаган тест саволи учун балл берилмайди.


43. Тест саволлари фақат бир тўғри жавобни ўз ичига олган 4 та жавоб варианти келтирилган шаклда тузилади.


44. Тест саволлари базаси келгуси йил учун йил якунига қадар камида 30 фоизга янгиланиши лозим.


45. Талабгорнинг тўғри жавоблари малака имтиҳонидаги тест саволлари умумий сонининг камида 75 фоизини ташкил этган тақдирда, малака имтиҳони муваффақиятли топширилган ҳисобланади.


46. Аудиторлар палатаси томонидан малака имтиҳони натижалари имтиҳон ўтказилган куннинг ўзида имтиҳон комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади ва имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда Аудиторлар палатасига қайтарилади.


47. Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссияси йиғилишида иштирок этган аъзолар рўйхати;

малака имтиҳонида иштирок этган талабгорларнинг тўплаган баллари кўрсатилган рўйхат;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар рўйхати;

малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар рўйхати;

белгиланган малака имтиҳонида қатнаша олмаганлиги сабабли навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар рўйхати.


48. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар рўйхатида мавжуд бўлмаган шахсларнинг малака имтиҳонида қатнашишига рухсат берилмайди.


49. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорга йиғим қайтарилмайди.


50. Малака имтиҳони натижалари Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида малака имтиҳони ўтказилган кундан кейин уч иш куни ичида эълон қилинади.


51. Агар талабгор малака имтиҳонини топшириш учун ариза топширгандан кейин белгиланган малака имтиҳонига икки марта келмаса, малака имтиҳонини топшириш учун учинчи марта имконият берилмайди.

Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди ва малака имтиҳонида қатнашиш учун қайтадан ариза топшириш мазкур Низом асосида амалга оширилади.


52. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда имтиҳон комиссиясининг йиғилиши баённомалари камида беш йил мобайнида Аудиторлар палатасида сақланади.



8-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИ НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН АПЕЛЛЯЦИЯ БЕРИШ ВА УНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

          

53. Малака имтиҳони натижаларига кўра чиқарилган қарордан норози бўлган талабгор малака имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Аудиторлар палатасига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Бунда малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор томонидан берилган апелляция кўриб чиқилмайди.


54. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан апелляция комиссияси шакллантирилади.

Апелляция комиссияси беш нафар аъзодан, шу жумладан, апелляция комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва апелляция комиссияси котибидан иборат таркибда тузилади ва унинг таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатасидан бир нафардан ҳамда Аудиторлар палатасидан икки нафар вакил киритилади.


55. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вакили апелляция комиссияси раиси, Аудиторлар палатасининг вакиллари апелляция комиссияси раиси ўринбосари ҳамда котиби ҳисобланади.


56. Апелляция комиссияси йиғилишида унинг аъзоларининг камида уч нафари, шу жумладан, апелляция комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этган тақдирда, апелляция комиссияси йиғилиши ваколатли ҳисобланади.


57. Апелляция комиссияси таркибига имтиҳон комиссияси таркибига киритилган шахслар киритилмайди.


58. Апелляция комиссиясининг ишчи органи Аудиторлар палатаси ҳисобланади.


59. Апелляция комиссияси талабгор томонидан берилган апелляцияни 20 кун муддатда кўриб чиқади, тегишли қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни электрон хабар шаклида (шахсий кабинети орқали) хабардор қилади.

Талабгор ўз апелляцияси кўриб чиқиладиган апелляция комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун 5 кун олдин таклиф этилади. Апелляция комиссияси йиғилиши талабгор иштирок этмаган тақдирда ўтказилмайди.


60. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссиянинг тегишли қарорига ўзгартириш киритиш ва талабгорга сертификат бериш.


61. Имтиҳон натижалари бўйича апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляцияда келтирилган асослар тасдиқланмаса;

апелляция белгиланган муддат мобайнида тақдим этилмаган бўлса.


62. Имтиҳон комиссиясининг тегишли қарорига ўзгартириш киритиш ва талабгорга сертификат бериш тўғрисидаги қарор апелляцияда келтирилган асослар тасдиқланган ҳолларда қабул қилинади.


63. Апелляция бериш ва апелляцияда иштирок этиш учун талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.

Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.



9-БОБ. СЕРТИФИКАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ

         

64. Сертификат Аудиторлар палатаси томонидан тўрт йил муддатга малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ёки мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ халқаро сертификатга эга бўлган талабгорга берилади.


65. Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорга сертификатни малака имтиҳонини топширмасдан расмийлаштириш ва бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.


66. Сертификат имтиҳон комиссиясининг баённомаси олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида расмийлаштирилади ва Аудиторлар палатасининг QR-коди билан тасдиқланади.


67. Аудиторлар палатаси сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида сертификатга оид маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади ва ушбу маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сертификатлар реестрига киритилади.

Бунда сертификатлар реестрига киритилмаган сертификат ҳақиқий ҳисобланмайди.


68. Сертификат Аудиторлар палатаси томонидан талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.


69. Сертификат шакли мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.



10-БОБ. СЕРТИФИКАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

             

70. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Низомнинг 7-бобида белгиланган тартибда малака имтиҳонини топшириш орқали қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

сертификат эгаси малака ошириш курсларини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлганда;

сертификат эгасининг Инспекция ёки ички аудит хизмати ходими сифатидаги меҳнат фаолиятидаги танаффус бир йилдан ошмаганда.

Бунда талабгор сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза топширган пайтда Инспекция ёки ички аудит хизматида фаолият юритмаётган бўлса, сертификат муддати узайтирилмайди.


71. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, бироқ уч ойдан кўп бўлмаган муддатда талабгор Аудиторлар палатасига сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризага қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда мурожаат қилади:

сертификат рақами;

малака ошириш курсларини ўтаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари;

меҳнат дафтарчаси нусхаси (ўриндошлик асосида Инспекция ва ички аудит хизматида иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган бўлиши лозим) ёки меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма;

аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнинг нусхаси.


72. Талабгордан сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.


73. Талабгор мазкур Низомда назарда тутилган тартибда хабардор қилинганидан сўнг сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топширишга келмаса, у имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


74. Амал қилиш муддати тугаган сертификатнинг муддати узайтирилишига йўл қўйилмайди.


75. Сертификат эгаси малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, сертификат муддати амалдаги сертификат рақами билан узайтирилади ҳамда Аудиторлар палатасининг QR-коди билан тасдиқланади.


76. Сертификатнинг амал қилиш муддати сертификатда кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб узайтирилади.


77. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш илгари берилган сертификатга сертификатлар реестрида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.


78. Сертификат эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда сертификатни қайта расмийлаштириш юзасидан Аудиторлар палатасига мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ариза бериши шарт.


79. Сертификат эгасидан сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


80. Сертификат ариза топширилган кундан бошлаб уч иш куни ичида илгари берилган сертификат рақами билан сертификат эгасига қайта расмийлаштирилади ва Аудиторлар палатасининг QR-коди билан тасдиқланади.


81. Аудиторлар палатаси қайта расмийлаштирилган сертификатнинг тегишли маълумотларини сертификатлар реестрига ўзгартириш киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига у қайта расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида юбориши лозим.



11-БОБ. СЕРТИФИКАТНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ

          

82. Сертификатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

сертификат эгаси томонидан сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза тақдим этилганда;

сертификат эгаси вафот этганда;

сертификат эгаси сертификат олгандан кейин белгиланган тартибда малака ошириш курсини ўтамаганда;

сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда;

сертификат бериш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатларига хилоф эканлиги ҳолати аниқланганда;

муайян мансабни эгаллаш, муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги исботланганда;

сертификат эгаси Инспекция ёки ички аудит хизматидаги фаолияти мобайнида олинган ҳимояланган маълумотларни қонунчиликка хилоф равишда учинчи шахсларга тақдим этганда;

сертификат эгаси фаолиятида коррупциявий ҳолатларга йўл қўйганлигини тасдиқлашни назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда.


83. Сертификатнинг амал қилиши Аудиторлар палатасининг қарори билан тугатилади. Бунда сертификатнинг амал қилиш муддати уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан тугатилади.


84. Сертификатнинг амал қилиш муддатини тугатиш тўғрисидаги қарор ҳақида сертификат эгаси бир иш куни ичида ёзма ёки электрон хабар шаклида хабардор қилинади, мазкур Низомнинг 82-банди учинчи ва бешинчи хатбошилари бундан мустасно.


85. Сертификатнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 82-банди еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича тугатилган тақдирда, талабгорга сертификатнинг амал қилиши тугатилган пайтдан бошлаб уч йил муддат мобайнида сертификат берилишига йўл қўйилмайди.


86. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Низомнинг 82-банди еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича сертификатнинг амал қилишини тугатиш юзасидан Аудиторлар палатасига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.


87. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.


88. Инспекция ёки ички аудит хизматида фаолият юритадиган ходимлар сертификатининг амал қилиши тугатилган тақдирда, Аудиторлар палатаси бу ҳақида сертификатнинг амал қилишини тугатиш бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида иш берувчиларни хабардор қилади.


89. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



12-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАР РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ

              

90. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сертификатлар реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

сертификат эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми;

сертификат рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

сертификат эгасининг паспорти ёки ID-картаси маълумотлари, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

сертификат эгасининг малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари;

сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги, амал қилиш муддати тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


91. Сертификатлар реестрида мавжуд қуйидаги маълумотлар Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва жамоатчиликнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади:

сертификат рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

сертификат эгасининг малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари;

сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги, амал қилиш муддати тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


92. Сертификатлар реестри "Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими" дастурий-аппарат комплексининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинади. Бунда Инспекция ёки ички аудит хизмати ходими лавозимига ариза топширишда сертификат рақами киритилиши мажбурий этиб белгиланади.



13-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

         

93. Сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар икки йилда тасдиқланган ўқув дастури асосида Ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган 36 соат ҳажмдаги малака ошириш курсини ўташи шарт.

Бунда халқаро сертификат эгаси бўлган шахслар ҳам ўқув дастури асосида малака ошириш курсларини ўташи лозим.


94. Малака ошириш курслари график асосида Ўқув маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


95. Инспекция ҳамда вазирликлар ва идоралар малака ошириш курсида қатнашиши режалаштирилган ходимлар рўйхатини ҳар йили 20 январга қадар Ўқув марказига тақдим этади.

Инспекция ҳамда ички аудит хизматида фаолият кўрсатмайдиган сертификат эгаси малака ошириш курсида қатнашиш учун Ўқув марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов ушбу шахснинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади.


96. Инспекция ва ички аудит хизмати ходимларининг малака ошириши бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


97. Ўқув маркази малака ошириш курсларини тамомлаган тингловчиларга белгиланган тартибда гувоҳнома расмийлаштиради.


98. Ўқув маркази малака ошириш курсларини ўтаган шахслар тўғрисидаги чораклик маълумотларни ҳар чорак тугагандан сўнг кейинги ойнинг 10-кунига қадар, йиллик маълумотларни кейинги йилнинг 10 январига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


99. Малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сертификатлар реестрига киритилади.



14-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

              

100. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


101. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

       




Низомга

1-ИЛОВА



Ички аудит миллий малака сертификатини

расмийлаштириш ва бериш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Субъектлар


       

Тадбирлар

      


Муддатлар











1-босқич


Талабгор


      

Малака имтиҳонини топшириш учун аризани Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайти орқали топширади.

Бунда аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим тўланади.

         


Талабгорнинг хоҳишига кўра,

ҳар ойнинг 10-кунига қадар

(шу куни ҳам)








2-босқич


Аудиторлар палатаси


           

1. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқади ва малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари кўрсатилади.


2. Аризаларни кўриб чиқиш натижаларини кўриб чиқиш якунлангандан сўнг бир иш куни ичида талабгорнинг шахсий кабинетига юборади.

         


Ариза берилган ойнинг

11-кунидан 15-кунига қадар

(15-кунида ҳам)



Қарор қабул қилингандан сўнг

уч иш куни ичида











3-босқич


Аудиторлар палатаси


        

Малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида талабгорни ёзма ёки электрон хабар шаклида хабардор қилади.

         


Малака имтиҳони ўтказиладиган

кундан камида беш кун олдин








4-босқич


Имтиҳон комиссияси


      

1. Малака имтиҳони белгиланган вақтдан бошлаб уч соат давомида тест синови усулида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши устидан назорат қилади.


2. Малака имтиҳони натижаларини баённома орқали расмийлаштиради.

        


Малака имтиҳони

ўтказилган куни








5-босқич


Аудиторлар палатаси


        

1. Малака имтиҳони натижаларини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


2. Талабгорга малака сертификатини расмийлаштиради ва электрон шаклда юборади.

         


Малака имтиҳони ўтказилган

кундан кейин уч иш куни ичида

          

          




Низомга

2-ИЛОВА








___________________________________






(Ўзбекистон аудиторлар палатаси мансабдор шахсига)






__________________________ да яшовчи






(яшаш манзили)






________________________________ дан






(ариза берувчи Ф.И.О.)






___________________________________






(алоқа телефони)






___________________________________






(электрон почта манзили)

    

     

АРИЗА

     

       

Менга ички аудит миллий малака сертификатини олиш/амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишга/қайта расмийлаштиришга* рухсат беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

               

1.


          

2.


          

3.


          

4.


          

5.


          

20___ йил "____" __________

       

шахсий имзо __________________


*) Керакли сўзларнинг тагига чизилади.

         

           




Низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН АУДИТОРЛАР ПАЛАТАСИ

            





QR-код

Ҳужжат рақами:









      

      

ИЧКИ АУДИТ МИЛЛИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

    

     

Ф.И.О.:


        

Расмийлаштирилган сана:


          

Амал қилиш муддати:


     

           

Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилди:


20__ й. "___" ___________ дан муддатсиз даврга

             


(Ўзбекистон аудиторлар палатаси мансабдор шахсининг Ф.И.О.)

          

             

Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматида фаолият юритиш учун ички аудит миллий малака сертификати 20__ йил "___" _______ да берилди. Сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб белгиланган тартибда малака ошириш курсини ўташи шарт.

Ушбу электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун uzaudit.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжат рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 февраль




























































































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск