ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0031-22-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 13.07.2022 й. N 19-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

2022 йил 27 июлдаги

19-сон қарорига

ИЛОВА



Тикув-трикотаж саноати корхоналари

учун санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативлари

(0031-22-сон СанҚваН)

         

       

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тикув-трикотаж саноати корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиеник талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Мазкур санитария қоидалари барча тикув-трикотаж саноати корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.


2. Тикув-трикотаж саноати корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари талабларига риоя қилиниши зарур.


3. Тикув-трикотаж саноати корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳамда технологиялардан фойдаланилиши лозим.


4. Тикув-трикотаж саноати корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасидаги рухсат этилган миқдор ёки даражадан юқори бўлмаслиги лозим.



2-БОБ. ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ ҲУДУДИ, БИНО ВА

ХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

        

5. Тикув-трикотаж саноати корхоналарини қуриш учун майдонни танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш ва пардозлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ШНҚ 2.07.01-03 "Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш", СанҚваН 0350-17 "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари" ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


6. Кийим алмаштириш хоналари, ювиниш ва бошқа қўшимча хоналарда ҳар куни намли тозалаш ишлари ўтказилиши лозим.


7. Тикув-трикотаж саноати корхоналаридаги иситиш, совутиш ва вентиляция тизими СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимини санитар-гигиеник меъёрлари"га мувофиқ бўлиши лозим.


8. Тикув-трикотаж саноати корхоналарининг барча ишлаб чиқариш, маиший ва қўшимча хоналарида чангни бартараф этувчи механик тортиб олувчи вентиляция тизими бўлиши лозим.


9. Тикув-трикотаж саноати корхоналари цехларидан чиқувчи ҳаво чанг тутувчи фильтрларда тозаланган ҳолда атмосферага чиқарилиши лозим.


10. Иссиқ юзага эга бўлган трубали ўтказгичлар, деворлар, қуритиш аппаратлари ва бошқалар иссиқликни изоляцияловчи материаллар билан қопланиши лозим.


11. Тикув-трикотаж саноати корхоналарининг барча ишлаб чиқариш цехларида тоза ичимлик суви билан таъминловчи махсус жойлар ташкил қилиниши зарур.



3-БОБ. ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИДА ЁРИТИШ, ШОВҚИН ВА

ТЕБРАНИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

         

12. Тикув-трикотаж саноати корхоналари мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган талабларга мувофиқ ёритилиши лозим.


13. Тикув-трикотаж саноати корхоналари цехларида бузилган ёки куйган чироқлар носозлик юзага келган пайтнинг ўзида алмаштирилиши, шунингдек улар чангдан доимо тозалаб турилиши лозим.


14. Иш жойидаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 "Ишчи жойларда рухсат этилган шовқин даражаларини санитария нормалари", тебраниш даражаси эса СанҚваН 0326-16 "Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


15. Шовқин даражаси юқори бўлган ишлаб чиқариш биноларининг (хоналарининг) девор ва шифтлари овозни ўзига сингдирадиган материаллар (намат, торф ва бошқалар) билан қопланиши зарур.


16. Иш жойларидаги технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари сабабли, шовқин даражаси меъёрдаги талаблардан ошиб кетган тақдирда, барча ишчилар шовқиндан асрайдиган шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.



4-БОБ. ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИК ТАЛАБЛАР

         

17. Тикув-трикотаж саноати корхоналари ишчилари Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ даврий тиббий кўрикдан ўтиб боришлари лозим.


18. Тикув-трикотаж саноати корхоналарида хотин-қизлар меҳнатини ташкил қилишда СанҚваН 0364-18 "18 ёшдан кичик бўлган қизлар ва аёллар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва уларни жойлаштиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламаларнинг меъёрлари" талабларига риоя қилиниши лозим.


19. Тикув-трикотаж саноати корхоналари маъмурияти ишчиларни зарарли таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида қуйидаги шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашлари лозим:

нафас олиш аъзолари учун шахсий ҳимоя воситалари (ниқоблар, бинтлар, респираторлар);

ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун махсус кийимлар;

оёқлар учун шахсий ҳимоя воситалари (бўяш бўлимларида кимёвий моддалардан ҳимоя қилувчи махсус пойабзаллар бўлиши лозим);

эшитиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари (қулоқ супрасини ёпиб турувчи қулоқчинлар, ташқи эшитиш канали учун махсус пахталар).


20. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 3-иловада келтирилган.

          

           




Нормалари ва гигиена нормативларига

1-ИЛОВА



Тикув-трикотаж саноати корхоналаридаги

зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг

рухсат этилган миқдори ёки даражаси

(хавфлилик синфи, аниқлаш услуби)

          

Ишлаб чиқариш

омиллари

        

Катталик (рухсат этилган

миқдор ёки даража)

     

Хавфлилик

синфи

      

Аниқлаш услуби

     

1. Пахта толаси чанги

4,0 мг/куб.м

IV

Иш жойлари ҳавосидаги чанг миқдори гравиметрик усулда аниқланади.

Бунда, ҳавони сўрувчи (аспирация) фильтрлари ёрдамида 10 дақиқа давомида намуна олиниши ва ҳавонинг сўрилиш ҳажми камида 20 л/мин бўлиши керак.

Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Х = (К21):V0= мг/куб.м, яъни:

Х - чанг концентрацияси, мг/куб.м;

К1 - намуна олишдан аввал фильтрнинг вазни;

К2 - намуна олингандан кейинги фильтрнинг вазни;

V0 - ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20°С, атмосфера босими 760 мм. симоб устуни шароитида).


2. Сирка кислотаси парлари

5,0 мг/куб.м

III

Иш жойларидаги ҳаво таркибида сирка кислотаси парларини аниқлаш хроматография усули билан амалга оширилади.

Ҳаво таркибидаги сирка кислотаси парлари қаттиқ сорбентда (сингдирувчи модда) йиғилади. Хроматографнинг парловчи бўлимида сорбентдан сирка кислотаси ажратиб олинади ва унинг миқдори аниқланади.


3. Шовқин

80 дБ


Иш жойларидаги шовқин даражаси ГОСТ ISO 9612-2016 "Шовқинни инсонга таъсирини баҳолаш учун ўлчаш" ва Сан ҚваН 0325-16-сон "Ишчи жойларда йўл қўйилиши мумкин бўлган шовқин даражаларининг санитар меъёрлари"га мувофиқ баҳоланади.


4. Умумий тебраниш

92 дБ


Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади.

Бунда, тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим.

Тебранишнинг даражаларини гигиеник баҳолаш Сан ҚваН 0326-16 "Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишнинг санитар меъёрлари"га мувофиқ ўтказилади.


5. Микроиқлим

Йилнинг совуқ даврида: ҳаво ҳарорати 15 - 21°С, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати эса 0,4 м/сек. дан кам бўлмаслиги.

Йилнинг илиқ даврида: ҳаво ҳарорати 21 - 29°С, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳавонинг ҳаракати 0,4 - 0,7 м/сек., ҳарорат индекси эса 30,0°С бўлиши лозим.



Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш Сан ҚваН 0324-16-сон "Ишлаб чиқариш корхоналари бинолари микроиқлимининг санитар - гигиеник меъёрлари"га асосан амалга оширилади.

Психрометр ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик, анемометр ёрдамида ҳаво ҳаракатининг тезлиги, инспекцион актинометр ёрдамида иссиқлик нурланиши ўлчанади.

Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишидан ва тушлик танаффусидан аввал ҳамда иш куни охирида ўтказилади.


         

           




Нормалари ва гигиена нормативларига

2-ИЛОВА



Тикув-трикотаж саноати корхоналари

учун ёритиш нормалари

             

Ишлаб чиқариш

цехлари номи

           

Кўриш билан боғлиқ

ишларнинг разряди,

разряд ости

         

Сунъий

      

Табиий

      

Бирлаштирилган

       

Ёритувчанлик (лк)

      

Табиий ёруғлик миқдори

(фоизда)

     

Табиий ёруғлик миқдори

(фоизда)

     

комбинирланган

ёритишда

     

умумий

ёритишда

        

комбинирланган

ёритишда

        

юқори

ва ёнлама

       

комбинирланган

ёритишда

      

юқори

ва ёнлама

      

Тўқиш


2 в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Бўяш


6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Бичиш


2 г

1000

300

7,0

2,5

4,2

1,5

Тикиш


2 в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Дазмол қилиш


6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

          

          




Нормалари ва гигиена нормативларига

3-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

           

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ).

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).










































































Время: 0.0313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск