ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Шойи тўқиш корхоналари учун гигиена талаблари (0028-22-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 18.07.2022 й. N 16-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

2022 йил 18 июлдаги

16-сон қарорига

ИЛОВА



Шойи тўқиш корхоналари учун гигиена талаблари

(0028-22-сон СанҚваН)

         

        

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда - санитария қоидалари) шойи тўқиш корхоналари учун санитария-гигиеник талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Ушбу санитария қоидалари барча шойи тўқиш корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.


2. Янги қурилаётган ёки қайта таъмирланган шойи тўқиш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.


3. Шойи тўқиш корхоналарни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган техникалар, асбоб-ускуналар, дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳамда бошқа буюмлар, шунингдек технологиялар фойдаланилиши лозим.



2-БОБ. ШОЙИ ТЎҚИШ КОРХОНАЛАРИ ҲУДУДИ,

ҚЎШИМЧА БИНО ВА ХОНАЛАРИНИНГ АСОСИЙ

РЕЖАСИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

         

4. Шойи тўқиш корхоналарини қуриш учун майдон танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш ШНҚ 1.03.01-16 "Корхоналар, бинолар ва иншоотларни капитал қурилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқилиши, маъқулланиши ва тасдиқланиши тартиби" ва СанҚваН 0350-17ҳоли яшаш жойи атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари" талабларига биноан амалга оширилади.


5. Шойи тўқиш корхоналаридаги қўшимча хоналарни лойиҳалашда ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талаблари инобатга олиниши лозим.


6. Кийим алмаштириш, ювиниш ва бошқа қўшимча хоналар, шунингдек, махсус кийимлар сақланадиган шкафларда ҳар куни намли тозалаш ишлари ўтказилиши керак.



3-БОБ. ИСИТИШ ВА СОВУТИШ ТИЗИМИГА

ҲАМДА ҲАВОНИНГ ВЕНТИЛЯЦИЯСИГА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

         

7. Шойи тўқиш корхоналари учун иситиш ва совутиш ҳамда вентиляция тизимини лойиҳалаштирганда ШНҚ 2.04.05-97 "Ҳавони мўътадиллаш, иситиш ва шамоллатиш" ҳамда СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" талаблари ҳисобга олинади.


8. Барча ишлаб чиқариш, маъмурий-маиший ва қўшимча хоналар чангни самарали бартараф қиладиган вентиляция тизимига эга бўлиши керак.


9. Цехлардан чиқаётган ҳаво атмосферага чиқариб ташланишидан олдин чанг тутувчи воситалар ёрдамида тозаланиши керак.

Аҳоли яшайдиган ҳудудлар атмосфера ҳавосида шойи тўқиш корхоналари томонидан ташланадиган зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдори (РЭМ) мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида келтирилган.


10. Иссиқ юзаларни (трубали ўтказгичлар, деворлар, қуритиш аппаратлари ва бошқалар) иссиқлик изоляцияловчи материаллар билан қоплаш лозим.


11. Шойи тўқиш корхоналаридаги ҳавони совутиш ва иситиш тизими хоналарнинг микроиқлим кўрсаткичларини мақбул даражасини (йилнинг совуқ даврида ҳаво ҳарорати 15 - 21°C, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 м/сек. дан кам эмас; йилнинг илиқ даврида ҳаво ҳарорати 21 - 29°C, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4-0,7 м/сек.) сақлаб туриши керак.


12. Шойи тўқиш корхоналарида микроиқлим кўрсаткичлари СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари"да келтирилган микроиқлимнинг меъёрий кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши лозим.

Шойи тўқиш корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари рўйхати мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган.



4-БОБ. ЁРИТИЛГАНЛИК, ШОВҚИН

ВА ТЕБРАНИШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

            

13. Шойи тўқиш корхоналари учун ёритилганлик нормалари мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасида келтирилган нормаларга мос келиши лозим.


14. Бинонинг бир текис ёритилишига эришиш учун етарлича ёритувчанлик юзасига эга бўлган лампалардан фойдаланилади. Сунъий ёритиш тизимида ишлайдиган шойи тўқиш корхоналарида юзага келиши мумкин бўлган ҳалокатли ҳолатларнинг олдини олиш учун навбатчи ёритиш тизими бўлиши керак.


15. Иш жойдаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 "Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари" талаблари, тебраниш даражаси эса СанҚваН 0326-16 "Иш жойларидаги умумий ва локал тебранишларнинг санитария нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


16. Иш жойларидаги технологик ускуналардан чиқувчи шовқинни камайтириш ҚМҚ 2.01.08-19 "Шовқиндан ҳимоя" талабларига мувофиқ амалга оширилади.


17. Тўқув ва ипни пишитиш цехларида қўлланиладиган дастгоҳ ва машиналар эластик материалдан тайёрланган махсус фундаментларга ўрнатилган бўлиши лозим.



5-БОБ. ШАХСИЙ ҲИМОЯ

ВОСИТАЛАРИГА ТАЛАБЛАР

           

18. Шойи тўқиш корхоналари ходимлари ишлаб чиқариш жараёнида қуйидаги шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши зарур:

нафас олиш аъзолари учун шахсий ҳимоя воситалари - ҳар хил турдаги мато ниқоблар, бинтлар, респираторлар;

умумий саноат ифлосланишидан ҳимоя қилиш учун мато рўмоллар, халатлар, кўйлаклар, блузкалар, фартуклар, юбкалар ва бошқалар;

бўяш жойларида таъсир қилувчи кимёвий моддаларидан ҳимоя қилувчи махсус поябзаллар - резина этиклар, ботинкалар, калишлар, шиппаклар;

эшитиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари - қулоқ супрасини ёпиб турувчи қулоқчинлар ёки ташқи эшитиш канали учун махсус пахталар.


19. Технологик жараён натижасида анилин парлари ёки аэрозоллари ажралиб чиқиши кузатилса ва жараённи автоматлаштириш имкони бўлмаса, "А-Р2" типидаги (заррачалар, органик парлар ва газларидан ҳимояловчи комбинирланган фильтри мавжуд) противогаздан фойдаланилиши лозим.

Бунда, технологик жараён натижасида уксус кислотаси парлари ажралиши кузатилса, "Е" типидаги (кислоталарнинг газларидан ҳимоя қилувчи), "АВЕК" типидаги (парлар ва газлардан ҳимояловчи комбинирланган фильтри мавжуд) ёки "АВЕК-Р2" типидаги (заррачалар, органик парлар ва газлардан ҳимояловчи комбинацион фильтри мавжуд) противогазлардан фойдаланилади.


20. Бўяш ва пардозлаш бўлимларида заҳарли моддаларни заҳарли таъсири кам бўлган моддалар билан алмаштириш СанҚваН 0294-11 "Иш зонаси ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрациялари (РЭК) гигиеник нормативлари" талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.


21. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 4-иловада келтирилган.

            

            




Гигиена талабларига

1-ИЛОВА



Аҳоли яшайдиган ҳудудлар атмосфера

ҳавосида шойи тўқиш корхоналари томонидан

ташланадиган зарарли моддаларнинг

рухсат этилган миқдори (РЭМ)

          

Анилин (хавфлилик синфи - 2).

РЭМ максимал-бир маротабалик - 0,05 мг/куб.м.

РЭМ кунлик - 0,04 мг/куб.м.

РЭМ ойлик - 0,035 мг/куб.м.

РЭМ йиллик - 0,03 мг/куб.м.

Сирка кислотаси (хавфлилик синфи - 3).

РЭМ максимал-бир маротабалик - 0,2 мг/куб.м.

РЭМ кунлик - 0,012 мг/куб.м.

РЭМ ойлик - 0,08 мг/куб.м.

РЭМ йиллик - 0,06 мг/куб.м.

          

         




Гигиена талабларига

2-ИЛОВА



Шойи тўқиш корхоналаридаги зарарли

ишлаб чиқариш омиллари

РЎЙХАТИ

          

Ишлаб чиқариш

омиллари

          

Катталик

(рухсат этилган

миқдор)

            

Аниқлаш усули

      

1. Шойи чанги

6,0 мг/куб.м

Иш жойи ҳавосидаги чанг даражаси электроаспиратор ёрдамида тарози орқали (гравиметрик усулда) аниқланади.

Бунда АФА-В ("В" типидаги аэрозолли фильтр аналитик) фойдаланиш тавсия қилинади ва намуна олиш вақти камида 10 дақиқа, ҳаво аспирацияси ҳажми камида 20 л/мин. бўлиши керак. Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори мг/куб.м ларда ҳисоблаб чиқилади:

Х = (К21):V0= мг/куб.м, яъни:

Х - чанг концентрацияси.

К1 - намуна олингунча бўлган фильтр вазни.

К2 - намуна олингандан кейинги фильтр вазни.

V0 - ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20°C, барометрик босим 760 мм симоб уст.).

        

2. Анилин

0,1мг/куб.м

Анилинни аниқлаш индофенолни (О = C6Н4 = N C6Н4OН) ҳосил бўлишига асосланган, яъни анилин ва фенолни биргаликда оксидланиши натижасида ҳосил бўлувчи кўк рангдаги эритма колориметрик аниқланади. 1 куб.м ҳавода (Х) анилин миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Х = (а·в) : (б·Vо), бунда

а - таҳлил қилинаётган эритма ҳажмида топилган моддаларнинг миқдори, мкг ларда;

б - таҳлил учун олинган эритма ҳажми, мл ларда;

в - барча намуналардаги суюқлик ҳажми, мл ларда;

Vо - нормал шароитларга келтирилган, таҳлил учун олинган литрдаги ҳаво ҳажми.


3. Сирка кислотаси парлари

5,0 мг/куб.м

Ишчи зона ҳавосида сирка кислотаси парларини аниқлаш хроматография усулида (қоғозда камайиб борадиган усул) амалга оширилади.

Ҳаводаги сирка кислотаси қаттиқ сорбентда (сингдирувчи модда) йиғилади. Хроматографнинг парловчи бўлимида сорбентдан сирка кислотаси ажратиб олиниб, миқдори аниқланади.


4. Шовқин

80 дБ

Иш жойларидаги шовқин даражаси қуйидаги норматив ҳужжатлар бўйича баҳоланади:

ГОСТ ISO 9612-2016-сон "Инсонларга таъсирини баҳолаш учун шовқинни ўлчаш" давлатлараро стандарти;

СанҚваН 0325-16-сон "Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари" санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари.


5. Умумий тебраниш

92 дБ

Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади, умумий тебраниш интеграл частотали усули орқали ўтказилади, бунда тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим. Тебранишнинг ҳаққоний ҳолатини гигиеник баҳолаш СанҚваН 0326-16-сон "Иш жойларидаги умумий ва локал тебранишларнинг санитария нормалари" санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўтказилади.


6. Микроиқлим

Йилнинг совуқ давридаҳаво ҳарорати 15 - 21°C, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 м/секунддан кам эмас;

Йилнинг илиқ даврида ҳаво ҳарорати 21 - 29°C, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 - 0,7 м/секунд

         

Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш СанҚваН 0324-16-сон "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан амалга оширилади.

Ассман аспирацион психрометри ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш, ҳаво ҳаракати тезлиги - анемометр ёрдамида, нурли иссиқлик - инспекцион актинометр ёрдамида ўлчанади.

Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишида, тушлик танаффусидан олдин ва иш куни охирида ўтказилади.

         

           

            




Гигиена талабларига

3-ИЛОВА



Шойи тўқиш корхоналари учун

ёритилганлик нормалари

              

Технологик операция номлари

         

Кўриш ишининг

разряди ва разряд

туркуми

Сунъий ёритилганлик

      

Табиий ёритилганлик

        

Аралаш ёритилганлик

       

Люксда

     

%

     

%

        

мураккаб ёритиш тизимида

        

умумий ёритиш тизимида

      

юқоридан

ёритишда

        

ён томондан

ёритишда

      

юқоридан

ёритишда

       

ён томондан

ёритишда

     

1. Хом шойини ивитиш


VI

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

2. Хом шойини олиб ғалтакларга қайта ўраш


II "в"

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

3. Бир неча хил ипларни пишитиб турган ҳолда бириктириб, бир хил қилиб ғалтакка ўраш


II "в"

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

4. Ипни пишитиш


II "в"

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

5. Пишитилган ипни қайта ўраш


II "г"

1000

300

7,0

2,5

4,2

1,5

6. Ипларни центрифугада сиқиш


VI

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

7. Калава ипларни ғалтакларга қайта ўраш


II "г"

1000

300

7,0

2,5

4,2

1,5

8. Танда қўйиш (либитовка қилиш)


IV "в"

400

200

4,0

1,5

2,4

0,9

9. Либитларни бўяш


VI

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

10. Проборка қилиш


II "в"

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

11. Тўқиш


II "в"

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

12. Конструкторлик иши


VI

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

13. Қадоқлаш, маркировкалаш, омборхоналарга жойлаштириш


VI

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

          

          




Гигиена талабларига

4-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

           

А.Б. Искандаров

-

СГваКК ИТИнинг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори.


Тақризчилар:


Д.А. Зарединов

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Гигиена" кафедраси мудири, т.ф.д., профессор.


Н.Р. Самигова

-

Тошкент тиббиёт академиясининг "Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси" кафедраси доценти, т.ф.н.


А.У. Садиков

-

СГваКК ИТИнинг бош илмий ходими, т.ф.д., профессор.


Н.Ф. Расулова

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг "Жамоат соғлиғини сақлаш, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш" кафедраси доценти, т.ф.н.

             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).




















































































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск