ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0030-22-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 20.07.2022 й. N 17-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

2022 йил 20 июлдаги

17-сон қарорига

ИЛОВА



Ипак қурти уруғчилиги корхоналари

учун санитария-гигиена талаблари

(0030-22-сон СанҚваН)

         

         

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда - санитария қоидалари) ипак қурти уруғчилиги (ипак қуртини ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш) корхоналари учун санитария гигиеник талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу санитария қоидалари барча ипак қурти уруғчилиги корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.


2. Янги қурилаётган ипак қурти уруғчилиги корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.


3. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарни лойиҳалаштириш ва қуришда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган техникалар, асбоб-ускуналар, дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳамда бошқа буюмлар, шунингдек технологиялардан фойдаланилиши лозим.



2-БОБ. ИПАК ҚУРТИ УРУҒЧИЛИГИ

КОРХОНАЛАРИ ҲУДУДИ, ҚЎШИМЧА

БИНО ВА ХОНАЛАРИНИНГ АСОСИЙ

РЕЖАСИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

          

4. Ипак қурти уруғчилиги корхонасини қуриш учун майдон танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш СанҚваН 0350-17ҳоли яшаш жойи атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари" талабларига биноан амалга оширилади.


5. Корхонанинг ҳудуди санитар ҳолатни сақлаш учун тозалаш техникаларидан фойдаланган ҳолда доимий равишда тозалаш ишлари амалга оширилади.


6. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарини лойиҳалаштириш ва жиҳозлашда кийим алмаштириш жойи, ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, аёлларнинг шахсий гигиенаси учун хоналар, кўкрак сути билан боқиладиган болалар учун хоналар, саломатлик хоналари назарда тутилиши лозим.

Бир сменада 200 нафардан ортиқ ходим ишлаганда, корхонада ошхона ташкил қилиниши керак. Корхонада ишловчи ходимлар сони 200 нафардан кам бўлганда, таом тарқатиш хонаси, 30 нафардан кам бўлганида эса овқат тановул қилишга мўлжалланган алоҳида хона кўзда тутилади.


7. Кийим алмаштириш, ювиниш ва бошқа қўшимча хоналар, шунингдек махсус кийимлар сақланадиган шкафларда ҳар куни намли тозалаш ишлари ўтказилиши лозим.


8. Ипак қурти уруғчилиги корхоналари икки қаватли ишлаб чиқариш биноларида ташкил этилганда, бинодаги пиллаларни қабул қилиш ва уларга иссиқлик билан ишлов бериш, пиллаларнинг устини шилиш ва саралаш, пиллаларни микроскопда текшириш ҳамда уларни жинсига қараб ажратиш, ипак капалаги қўйган тухумларни назорат қилиш, қишки уй ва ёрдамчи-қўшимча хоналар биринчи қаватда жойлаштирилади.

Капалакларни жуфтлаш ва ажратиб олиш заллари, тухум қўйилган уялар ҳаво ҳароратини, технологик талабларда кўзда тутилган ҳарорат-намлик режими билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда иккинчи қаватда жойлаштирилади.


9. Деворлар, дераза ромлари, ҳаво қувурлари очиқ рангли бўёқ билан, панеллар эса полдан 1,5 - 2 метр баландликда керамик плиталар билан қопланади.


10. Поллар тешикчаларсиз ва ғовакларсиз силлиқ бўлиши ҳамда ҳар куни ювиш орқали тозаланиши лозим.

Бунда, барча хоналарнинг деворлари, чироқлари ва деразалари ҳафтасига камида бир марта намли тозалаш усули билан тозаланади.


11. Пиллаларни саралаш ва сақлаш, суртмаларни тайёрлаш, микроскопда кўриб текшириш учун иш столлари, жуфтлаш сўкичаклари ҳамда рамкалар силлиқ гигиеник қопламали ҳамда дезинфекция воситалари таъсирига чидамли бўлиши керак.


12. Ипак қурти уруғчилиги корхоналаридаги ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси ва микроиқлим СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари" ва СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.



3-БОБ. ИСИТИШ ВА СОВУТИШ ТИЗИМИГА

ҲАМДА ҲАВОНИНГ ВЕНТИЛЯЦИЯСИГА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

           

13. Ипак қурти уруғчилиги корхоналаридаги иситиш ва совутиш ҳамда вентиляция тизимини лойиҳалаштиришда СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" талаблари ҳисобга олиниши лозим.

Уруғчилик корхонасининг жуфтлаш цехи, капалаклар тухум қўядиган ҳамда қишлаш даврида тухумлар сақланадиган хоналар махсус иситиш ва совутиш тизимига эга бўлиши керак.


14. Ипак қурти уруғчилиги корхоналаридаги барча ишлаб чиқариш, маиший ва қўшимча хоналар чангни (чангнинг ҳаводаги максимал миқдори 2 мг/куб.м) самарали бартараф қиладиган вентиляция тизимига (механик, умумий алмашиниб турадиган, ҳавони тортиб оладиган) эга бўлиши лозим.


15. Цехлардан чиқаётган ҳаво атмосферага чиқариб ташланишидан олдин чанг тутувчи воситалар ёрдамида тозаланиши керак.


16. Жуфтлаш ускуналарининг юқори қисми чангни ўзида сақлаб қоладиган пахта матоли ёпинчиқлар ва ҳаво сўрғичлар билан жиҳозланади.



4-БОБ. ЁРИТИЛГАНЛИККА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

               

17. Сунъий ёритилганлик хавфсизлик талабларига жавоб берадиган бўлиши керак.


18. Иш жойи бир текис ёритилишига эришиш учун етарлича ёритувчанлик юзасига эга бўлган лампалардан фойдаланилади.


19. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарида ёруғлик даражаси ва табиий ёруғлик коэффициенти мазкур Санитария қоидаларининг 1-иловасида келтирилган Ипак қурти уруғчилиги корхоналари учун ёритилганлик нормаларига мос келиши лозим.



5-БОБ. ШОВҚИН ВА ТЕБРАНИШГА,

ШУНИНГДЕК ЁРИТИЛГАНЛИККА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

           

20. Иш жойдаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 "Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари" талаблари, тебраниш даражаси СанҚваН 0326-16 "Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


21. Ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган шовқинларнинг рухсат этилган нормалардан ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, вентиляторларнинг устки қисми (ҳавонинг сўрилиши ва чиқарилишига халал бермаган ҳолда) шовқин даражасини максимал миқдорда камайтирадиган қаттиқ қопламали ёпинчиқ билан ўралади.



6-БОБ. ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ,

ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАР

            

22. Капалакларни жуфтлашда амалга ошириладиган ишлар ҳимоя кўзойнаклари ва нафас олиш органларининг шахсий ҳимоя воситалари (респираторлар)дан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


23. Чанг ва бактериал ифлосланишга олиб келадиган ишлар билан шуғулланувчи ходимларнинг кийимлари ҳар куни чангдан тозаланиши ва ҳафтасига бир марта ювилиши лозим.

Бунда, чангни юқори аллерген хавфга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда махсус кийим-бош корхонадаги кийим алмаштириш хонасида қолдирилиши керак.


24. Пиллаларни хлорид кислотаси билан ювишда банд бўлган ходимлар қуйидаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши зарур:

"В" маркали (ноорганик газ ва буғларга қарши), фильтрли саноат газига қарши ниқоблар (противогазлар);

ҳимояли герметик кўзойнаклар;

кислотага чидамли бўлган матодан тикилган махсус кийим-бош;

текстовитинли пешбандлар;

матоли қўлқоплар ёки чидамли резинадан тайёрланган қўлқоплар;

кислотага чидамли бўлган этиклар.

Хлорид кислота герметик идишларда сақланади. Иш жойи ҳавосида хлорид кислотанинг миқдори 5 мг/куб.м дан ошмаслиги керак.


25. Ипак қуртларини хлорид кислотаси билан ювиш жараёнида кўзга ёки тери қопламига кислота томчилари сачрашини ҳисобга олиб, уларни тезликда ювиб ташлаш учун иш жойи яқинида қўл ювиш раковинаси бўлиши кўзда тутилади.


26. Ипак қуртларини пебрина касаллигидан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқариш бинолари формалиннинг фоизли эритмаси билан пилла етиштириш мавсумидан олдин ва кейин дезинфекция қилинади.


27. Ипак қурти уруғчилиги корхоналарида ишлаётган ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ даврий тиббий кўриклардан ўтказилиши лозим.



7-БОБ. ИПАК ҚУРТЛАРИНИ ЖУФТЛАШ

ЖАРАЁНИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

          

28. Жуфтлаш ва суртмаларни микроскоп остида кўриш залларида технологик жараён учун табиий ёруғлик бўлиши, ёруғлик тирқишлари қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмаларга эга бўлиши лозим.


29. Ипак қуртларини, ғумбакни ва капалакларнинг микроскопик назорати махсус жиҳозланган хоналарда ўтказилади.

Бунда, ҳамма микроскоплар фазали-контрастли қурилмалар ва нуқтали ёритгичлар билан жиҳозланади. Микроскопик текширувда касал деб топилган тухум қуймаларини куйдириб йўқ қилиш учун махсус оловли куйдириш мосламаси бўлиши лозим. Бу мослама асосий бинодан 50 метр узоқликда жойлаштирилиши керак.


30. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.

          

            




Санитария-гигиена талаблари

1-ИЛОВА



Ипак қурти уруғчилиги корхоналари

учун ёритилганлик нормалари

                

Ишлаб чиқариш

жараёнининг

номи

        

Кўриш

ишининг

тоифаси

           

Сунъий

       

Табиий

      

Комбинирланган

        

ёритилганлик

(люксда)

          

табиий ёруғлик коэффициенти

(фоизда)

           

табиий ёруғлик коэффициенти

(фоизда)


комбинирланган

ёритувчанликда

          

умумий

ёритувчанликда

              

юқори

ва ёнлама

         

ён томондаги

      

юқори

ва ёнлама

         

ён томондаги

          

Пиллаларни қабул қилиш


V "в"

-

200

3

1,0

1,8

0,6

Пиллаларни жинсига қараб саралаш


V "в"

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Пиллаларни териш, ишлов бериш, жойлаштириш


V "в"

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Ипак қуртларини сақлаш


V "в"

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Қўшимча ишлар


V "в"

-

200

3

0,8

1,0

0,6

Капалакларни қопчаларга жойлаштириш


IV "в"

400

200

4

1,2

2,4

0,9

Ипак қурти қўйган тухумларни саралаш


III "в"

750

200

5

2

3

1,2

            

             




Санитария-гигиена талаблари

2-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчи муассаса:

            

Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ).


Тузувчилар:

             

Искандаров А.Б.

-

СГваКК ИТИ, тиббиёт фанлари бўйича (РhD) фалсафа доктори;


Славинская Н.В.

-

СГваКК ИТИ лаборатория мудири, т.ф.н., к.и.х.


Сагдуллаева Б.О.

-

СГваКК ИТИ катта илмий ходими.

          

Тақризчилар:

            

Зарединов Д.А.

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Гигиена" кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;


Самигова Н.Р.

-

Тошкент тиббиёт академияси "Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси" кафедраси доценти, т.ф.н;


Садиков А.У.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, т.ф.д., профессор.

            

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).













































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск