ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 18.07.2022 й. N 15-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

2022 йил 18 июлдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Ипак йигириш корхоналари

учун санитария-гигиена талаблари

(0029-22-сон СанҚваН)

        

         

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда - санитария қоидалари) ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиеник талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу санитария қоидалари барча ипак йигириш корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.


2. Янги қурилаётган ипак йигириш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.


3. Ипак йигириш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган техникалар, асбоб-ускуналар, дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ва бошқа буюмлар, шунингдек технологиялардан фойдаланилиши лозим.



2-БОБ. ИПАК ЙИГИРИШ КОРХОНАЛАРИ

ҲУДУДИ, ҚЎШИМЧА БИНО ВА ХОНАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ РЕЖАСИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

          

4. Ипак йигириш корхоналарини қуриш учун майдон танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш ШНҚ 1.03.01-16 "Корхоналар, бинолар ва иншоотларни капитал қурилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқилиши, маъқулланиши ва тасдиқланиши тартиби" ва СанҚваН 0350-17ҳоли яшаш жойи атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари" талабларига мувофиқ амалга оширилади.


5. Корхонанинг ҳудудида санитар ҳолатни сақлаш учун тозалаш техникаларидан фойдаланган ҳолда доимий равишда тозалаш ишлари амалга оширилади.


6. Ипак йигириш корхоналаридаги қўшимча хоналарни лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талаблари инобатга олинади.


7. Ипак йигириш корхоналари биноларининг деворлари ва поллари заҳарли моддаларни ўзига сингдирмайдиган, осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши керак.


8. Ипак йигириш корхоналаридаги ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси ва микроиқлими СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари" ва СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.



3-БОБ. ИСИТИШ ВА СОВУТИШ ТИЗИМИГА

ҲАМДА ҲАВОНИНГ ВЕНТИЛЯЦИЯСИГА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

         

9. Ипак йигириш корхоналари учун иситиш ва совутиш ҳамда вентиляция тизимини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.04.05-97 "Ҳавони мўътадиллаш, иситиш ва шамоллатиш" ҳамда СанҚваН 0324-16 "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" талаблари ҳисобга олинади.


10. Барча ишлаб чиқариш, маъмурий-маиший ва қўшимча хоналарда чангни самарали бартараф қиладиган вентиляция тизими бўлиши керак (ишчи ҳудуд зонасида ипак чангининг максимал миқдори 6,0 мг/куб.м дан ошмаслиги керак). Иш жойидаги ҳавонинг сифатини мунтазам равишда кузатиб бориш зарур.


11. Ипак йигириш корхоналарида йилнинг совуқ даври учун нисбий намлик 40 - 60 фоиз (максимал миқдори 75 фоиз) ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 0,4 м/сек. дан ошмаслиги, ҳаво ҳароратининг ўртача миқдори 15°С дан 21°С гача бўлиши керак. Йилнинг илиқ даврида нисбий намлик 40 - 60 фоиздан, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 0,4 - 0,7 м/сек. ошмаслиги, ҳаво ҳароратининг ўртача миқдори 21°С дан 29°С гача бўлиши керак.

Ипак йигириш корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари рўйхати мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.



4-БОБ. ЁРИТИЛГАНЛИК, ШОВҚИН ВА

ТЕБРАНИШГА, ШУНИНГДЕК ШАХСИЙ ҲИМОЯ

ВОСИТАЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

             

12. Сунъий ёритилганлик хавфсизлик талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. Иш жойи бир текис ёритилишига эришиш учун етарлича ёритувчанлик юзасига эга бўлган лампалардан фойдаланилади.


13. Ипак йигириш корхоналарида табиий ёритилганлик коэффициенти 1,2 фоизни, сунъий ёритилганлик даражаси 500 люксни ташкил этиши лозим.


14. Иш жойдаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 "Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари" талаблари, тебраниш даражаси эса СанҚваН 0326-16 "Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


15. Иш жойларидаги технологик ускуналар шовқинини камайтириш ҚМҚ 2.01.08-19 "Шовқиндан ҳимоя" талабларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Ипак йигириш корхоналари ходимлари ишлаб чиқариш жараёнида қуйидаги шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши зарур:

нафас олиш аъзолари учун шахсий ҳимоя воситалари - ҳар хил турдаги мато ниқоблар, бинтлар, Ф-45 ёки Ф-46 типидаги респираторлар;

умумий саноат ифлосланишидан ҳимоя қилиш учун мато рўмоллар, халатлар, кўйлаклар, блузкалар, фартуклар, юбкалар ва бошқалар;

эшитиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари - қулоқ супрасини ёпиб турувчи қулоқчинлар, ташқи эшитиш канали учун махсус пахталар.


17. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.

          

           




Санитария-гигиена талаблари

1-ИЛОВА



Ипак йигириш корхоналаридаги

зарарли ишлаб чиқариш омиллари

рўйхати

           

Ишлаб чиқариш

омиллари

         

Катталик

(рухсат этилган

миқдор ёки даража)

          

Аниқлаш услуби

      

1. Ипак чанги

6,0 мг/куб.м

Иш жойи ҳавосидаги чанг даражаси электроаспиратор ёрдамида тарози орқали (гравиметрик усулда) аниқланади.

Бунда АФА-В ("В" типидаги аэрозолли фильтр аналитик) фильтрларидан фойдаланиш тавсия қилинади ва намуна олиш вақти камида 10 дақиқа, ҳаво аспирацияси ҳажми камида 20 л/мин. бўлиши керак. Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори мг/куб.мларда ҳисоблаб чиқилади:

Х = (К21):V0= мг/куб.м, яъни:

Х - чанг концентрацияси;

К1 - намуна олингунча бўлган фильтр вазни;

К2 - намуна олингандан кейинги фильтр вазни;

V0 - ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20°С, барометрик босим 760 мм. симоб уст.).


2. Шовқин

80 дБ

Иш жойларидаги шовқин даражаси қуйидаги норматив ҳужжатлар бўйича баҳоланади:

ГОСТ ISO 9612-2016-сон "Инсонларга таъсирини баҳолаш учун шовқинни ўлчаш" давлатлараро стандарти;

СанҚваН 0325-16-сон "Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари" санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари.


3. Умумий тебраниш

92 дБ

Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади, умумий тебраниш интеграл частотали усули орқали ўтказилади, бунда тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим. Тебранишнинг ҳаққоний ҳолатини гигиеник баҳолаш СанҚваН 0326-16-сон "Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари" санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўтказилади.


4. Микроиқлим

Йилнинг совуқ даврида ҳаво ҳарорати 15 - 21°C, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 м/секунддан кам эмас;

Йилнинг илиқ даврида ҳаво ҳарорати 21 - 29°C, нисбий намлик 40 - 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 - 0,7 м/секунд

           

Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш СанҚваН 0324-16-сон "Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари" санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан амалга оширилади.

Ассман аспирацион психрометри ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш, ҳаво ҳаракати тезлиги - анемометр ёрдамида, нурли иссиқлик - инспекцион актинометр ёрдамида ўлчанади.

Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишида, тушлик танаффусидан олдин ва иш куни охирида ўтказилади.

           

           

          




Санитария-гигиена талаблари

2-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

              

А.Б. Искандаров

-

СГКК ИТИ катта илмий ходими, тиббиёт фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори.


Тақризчилар:

       

Д.А. Зарединов

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази "Гигиена" кафедраси мудири, т.ф.д., профессор.


Н.Р. Самигова

-

Тошкент тиббиёт академияси "Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси" кафедраси доценти, т.ф.н.


А.У. Садиков

-

СГКК ИТИ бош илмий ходими, т.ф.д., профессор.

             

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).



















































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск