ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 04.01.2023 й. 30/27-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.02.2023 й. 1545-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2023 й.

N 1545-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.01.2023 й.

N 30/27


ҚАРОРИ



"Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўлов ҳужжатлари асосида тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.";


б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Филиалга эга бўлмаган банк ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун:

1) қонунчиликда белгиланган тартибда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши, бундан банк филиали мустасно;

2) Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ)да хос рақам (уникал код)га эга бўлиши;

3) банклараро тўлов тизими билан маълумот алмашинувини таъминлаш имконини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.";


в) 15-банднинг 3-кичик бандидаги "рўйхатдан ўтган" деган сўзлар "аккредитация қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 17-банднинг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) Электрон тўловлар фақатгина банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;";


д) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда банкларнинг вакиллик ҳисобварағидан маблағларни акцептсиз тарзда ҳисобдан чиқаришда Марказий банк мемориал ордердан фойдаланади.";


е) 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


ж) қуйидаги мазмундаги 40-1-40-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"40-1. Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур вакиллик ҳисобварағида овердрафтни шакллантириш орқали банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китоб ниҳоясига етказилади.

40-2. Операцион кун охирида вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари кейинги иш кунидан бошлаб вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилади.

Банкнинг вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шаклланган куннинг ўзида Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизимида ушбу банкнинг электрон тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланади.";


з) 46-банддаги "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи етарли ижобий қолдиққа эга бўлиши керак" деган сўзлар "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлиши керак" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 февраль

















































Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск