ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 й. ПФ-24-сон "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.02.2023 й.

N ПФ-24



ЯЙЛОВЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда яйловларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, каврак етиштиришни янада ривожлантириш ҳамда яйловларда ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) Испания ва Португалиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда халқаро молия институтларининг 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан 2023 йилда:

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун витамин ва минераллар билан бойитилган омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;

Самарқанд вилоятида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти базасида Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил қилиш;

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзо қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш чораларини кўрсин.

Бунда, ушбу омухта ем ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этган ҳолда дон етиштириш учун Қўмитага қарашли 800 гектар яйлов ўзлаштирилади.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Қўмита (Б.Шарипов) халқаро молия институтларининг жалб этилган маблағлари ҳисобидан Қўмитага қарашли 500 гектар яйловда қуёш энергиясида ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида ерости сувларини чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича намунавий пилот лойиҳани амалга оширсин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов) мазкур Фармоннинг 1- ва 2-бандларида назарда тутилган тадбирлар учун жалб этилган халқаро молия институтларининг, шу жумладан Франция тараққиёт агентлигининг (чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган) грант маблағларини ажратиш чораларини кўрсин.


4. Қўмита унга қарашли яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида масъул орган этиб белгилансин.


5. Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Қўмита унга қарашли яйловларда:

яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, шу жумладан фойдаланувчиларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар яйловлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишини ташкил этиш ва назоратни амалга ошириш;

каврак етиштиришни ривожлантириш, ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигидан самарали фойдаланиш ҳамда унинг тарқалиш майдонларини асраб қолиш ва маданий каврак плантацияларини кўпайтириш;

яйловлардан фойдаланишда давлат назорати ҳамда самарали бошқарувини амалга ошириш чораларини кўрсин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қўмита билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар:

жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилган яйлов ер майдонларини (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) хатловдан ўтказсин, яйловлардан фойдаланишнинг ҳолати ҳамда шартнома талаблари бажарилганлигини ўргансин;

хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра шартнома шартларини бажармаган, хусусан яйлов ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган чораларни кўрсин ва ушбу яйлов ер майдонларини Қўмитанинг доимий фойдаланишига ўтказиш бўйича таклиф киритсин;

яйлов ер майдонларининг электрон ҳисобини юритишни йўлга қўйсин.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра маданий каврак плантацияларини ташкил этишда экиш далолатномалари расмийлаштирилган вақтдан бошлаб икки йил давомида Қўмита томонидан даврий мониторинг амалга оширилади ҳамда мониторинг якунига кўра ўсимлик униб чиққан майдон Табиат ресурслари вазирлиги томонидан плантация сифатида давлат реестрига киритилади. Бунда:

Қўмита Табиат ресурслари вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда уч ой муддатда яйлов ер майдонларида ташкил этилган каврак ўсимлигининг маданий плантацияларини хатловдан ўтказсин;

Табиат ресурслари вазирлиги хатлов ва ўрганиш натижалари якунига кўра маданий каврак плантацияси деб топилмаган плантацияларнинг давлат реестридан чиқарилишини таъминласин.


9. Қўмита Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзо хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чегара олди зонаси ва чегара олди минтақасида жойлашган яйловлардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўсимлик дунёси объектларига етказилган зарар миқдорини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган сассиқ каврак (Ferula assa-foetida) ўсимлигининг ҳар бир килограмм шираси (смола), уруғи ва ҳар битта тупи учун етказилган зарарни ҳисоблаш миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 коэффициенти, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги (Ferula tadshikorum Pimenov) ўсимлигининг ҳар бир килограмм шираси (смола), уруғи ва ҳар битта тупи учун етказилган зарарни ҳисоблаш миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 коэффициенти этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилсин.

Қўмита Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда унга қарашли ер майдонларида каврак ўсимлигининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳамда киритилмаган барча турларидан тегишли рухсатномасиз фойдаланганлик (табиатдан ажратиб олиш, йиғиш, кесиш, зарар етказиш, нобуд қилиш) ва сотганлик учун тегишли чораларни кўриб борсин.


11. Ички ишлар вазирлиги Қўмита талабномаларига кўра яйлов хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.


12. Қўмита Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда каврак етиштиришга ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектларни малакали ишчилар билан таъминлаш мақсадида:

мазкур субъектлар талабномаларига асосан республика ҳудудларида ташкил этилган мономарказларда яйловлардан самарали фойдаланиш, ресурс тежамкор технологияларни қўллаш, каврак ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича тайёрлов курсларини ташкил этиш;

тайёрлов курсларида ўқув машғулотлари сифатли ўтказилиши, шу жумладан машғулотларга юқори малакали мутахассислар жалб қилинишини таъминлаш;

маданий каврак плантацияларини ташкил этиш ҳамда табиий каврак ўсимлиги маҳсулотларини йиғиб олишда тадбиркорлик субъектларининг талабномасига асосан хорижий давлатлардан мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита билан биргаликда бир ой муддатда яйловлардан самарали фойдаланиш, чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларини кўпайтириш ҳамда уларнинг серҳосил янги нав ва дурагайларини яратиш, шунингдек, каврак етиштириш йўналишида кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар олиб боришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда яйловлардан самарали фойдаланиш, чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг янги нав ва дурагайларини яратиш, шунингдек, каврак етиштириш йўналишида давлат илмий-техник лойиҳаларини эълон қилсин.


14. Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги каврак маҳсулотларини олиб киришда Ҳиндистон давлатининг импорт божларини бекор қилиш масаласини ушбу давлат билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг кун тартибига киритиш бўйича музокаралар ўтказсин.


15. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Қўмитанинг доимий фойдаланишидаги яйлов ер майдонларини ижарага бериш тартибини ҳамда Бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита, Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2023 йил 1 сентябрга қадар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг "Яйловлар тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов белгилансин.

Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 16 февралдаги

ПФ-24-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали

фойдаланишга доир чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг "Яйловлар тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, жумладан, илғор хорижий тажриба асосида яйловлар тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини қайта кўриб чиқиш;

яйловлар деградациясининг олдини олиш, яйловларни барпо этиш, ерларни яйлов ерлари тоифасига ўтказиш;

яйлов ерларини жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга бериш ва бошқа қоидаларни назарда тутиш.


1. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2. Яйловлар бўйича миллий ва хорижий тажриба ҳамда қонунчиликни ўрганиш.


3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва дастлабки муҳокамани ўтказиш.


4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

август


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Яйлов ер майдонларини юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


1. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2. Яйловлардан фойдаланиш соҳасига оид миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

апрель


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Республикамиз чўл ҳудудларида 6,6 минг гектарда яйлов ўсимликлари уруғчилиги майдонларини ташкил этиш.

8,4 минг гектар майдонга экилган ва келгусида экиладиган 6,6 минг гектар уруғчилик майдонларини пайҳон бўлишдан ҳимоя қилиш, парваришлаш ҳамда қурғоқчилик ва иссиққа чидамли чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғларини етиштириш.


1. Ҳудудлардан чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларнинг бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этиш учун яйлов ер майдонларини ажратиш.


2023-2024

йилларда


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази


2. Ҳудудларнинг иқлим шароити ва тупроқ таркибидан келиб чиқиб, қурғоқчилик ва иссиққа чидамли бўлган кўп йиллик чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар турларини жойлаштириш, экиш ва уруғчилик агротехника тадбирларини ўтказиш.


2023 йилдан

бошлаб

мавсум

давомида


4.

Яйловлар деградациясининг олдини олиш мақсадида серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини экишни ташкил этиш.


2024 йилдан бошлаб яйловлардан фойдаланувчи субъектлар томонидан ўзлари томонидан фойдаланиб турган яйлов ер майдонларининг ҳосилдорлигини ошириб бориш мақсадида чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини экишни ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси


5.

Яйловлар ҳосилдорлиги пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида яйловлардан чорва молларини боқишда фойдаланувчи субъектлар ҳамда аҳоли ўртасида яйловлардан мавсумий алмашлаб фойдаланишнинг самарадорлигини кенг тарғиб қилиш.


1. Яйловлардан фойдаланувчиларга яйловлар ҳолати ёмонлашиб кетишининг олдини олиш мақсадида улардан фойдаланиш тартиби, меъёрлари тўғрисида кўргазмали семинарлар ташкил этиш.


2. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий тушунчалар ва тавсиялар бериб бориш.


Доимий

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, илмий-тадқиқот муассасалари


6.

Ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратишда квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш талабини белгилаш.


1. Ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратишда квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш талабини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

март


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси

2. Ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини йиғишда фойдаланилган ҳар битта ўсимлик учун шу турдаги ўсимлик уруғининг икки баравар миқдорда қайта экилишини мониторинг қилиш.


Доимий

7.

Ўсимлик дунёси объектларига ноқонуний зарар етказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган сассиқ каврак (Ferula assa-foetida) ўсимлигининг ҳар бир килограмм шираси (смола), уруғи ва ҳар битта тупи учун етказилган зарарни ҳисоблаш миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 коэффициенти, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги (Ferula tadshikorum Pimenov) ўсимлигининг ҳар бир килограмм шираси (смола), уруғи ва ҳар битта тупи учун етказилган зарарни ҳисоблаш миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 коэффициенти этиб белгилаш.


Ўсимлик дунёси объектларига ноқонуний зарар етказганлик учун амалдаги жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

март


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Табиат ресурслари вазирлиги


8.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этиш.


1. 2023 йилдан бошлаб 3 йил муддатга тожик кавраги ўсимлигидан фойдаланишни тўхтатишни қатъий назоратга олиш.


2. Мораторий даврида ёввойи ҳолда ўсувчи тожик каврагидан фойдаланганлик ҳолатлари аниқланганда мазкур ҳолатни содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлаш.


Мораторий-

нинг амал

қилиш

муддати


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Каврак ўсимлиги уруғини йиғиб олиш мавсумида табиат ресурсларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши ва уруғларнинг нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш.


Каврак ўсимлиги уруғини йиғиб олиш даврида уруғ йиғиб олиш миқдори бўйича квоталарни ҳар йили 1 апрелгача ажратиш ҳамда ажратилган квотага асосан берилган махсус рухсатнома билан уруғ йиғиб олиш ҳамда ноқонуний уруғ йиғиб олинишининг олдини олиш чораларини кўриш.


Ҳар йили

мавсум

давомида


Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


10.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ва Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш, Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш, шунингдек, қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш.


1. Уюшманинг хўжалик юритувида бўлган Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бинони Қўмитага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.


Бир ой

муддатда


Қўмита, Уюшма, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2. Қўмитага, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бино ўрнида янги замонавий турар ва нотурар бинолар (кейинги ўринларда - объект) қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузишга рухсат бериш.


Бир ой

муддатда


Қўмита, хусусий шерик


3. Хусусий шерикни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қурилиш ишларини ўрнатилган тартибда бошлаш.


Шартнома

асосида


Қўмита, Уюшма


4. Қурилиши тугалланган объект фойдаланиш учун давлат шеригига топширилгандан сўнг, объектнинг бир қисмини хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш. Бунда, қурилиши тугалланган объектдан кейинчалик фойдаланиш тартибини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим билан белгилаш.


Шартнома

асосида


Қўмита, хусусий шерик, Давлат активларини бошқариш агентлиги


5. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилган бинода Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш ҳамда қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш.


Қурилиш

тугаллангандан кейин


Қўмита, Уюшма


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 16 февралдаги

ПФ-24-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонида:


а) 4-банддаги "2021-2025 йилларга" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган яйловларда 2021-2025 йилларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "доимий эгалигига" сўзлари "доимий фойдаланишига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 14-банд "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита томонидан кластерларга ижарага берилиб, фойдаланилмаётган яйловларнинг Қўмитага қайтарилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга танлов орқали ижарага берилишини таъминласин";


г) 2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган яйловларда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-116-сон Фармонида:


а) 7-бандда:


"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Қўмитанинг доимий фойдаланишидаги ер майдонларида:

ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳамда киритилмаган барча турларини ғамлаш (йиғиш) учун квоталар Қўмитанинг буюртмасига кўра, тўлов эвазига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида Табиат ресурслари вазирлиги томонидан тасдиқланади;

мазкур квоталар доирасида ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги хомашёсидан махсус фойдаланиш учун ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳамда киритилмаган барча турларини четга олиб чиқиш учун рухсатномалар Қўмита томонидан берилади. Бунда ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади";


"б" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "1 февралигача" сўзлари "1 апрелигача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "доимий эгалигида" сўзлари "доимий фойдаланишида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Қўмита Уюшма билан биргаликда қоракўл ва қоракўлча тери, жун ва каврак маҳсулотлари (ТИФ ТН бўйича 4302197500, 0504000000, 5101 - 5109, 5602, 570110, 5701109, 1301 90 0000 кодлари) экспорт ҳажмлари мониторингини юритади ва ушбу маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш чораларини кўради";


г) 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: каврак плантациялари майдонлари ҳажми йиллар кесимида ўсиб бориш тартибида кўрсатилган".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги "Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5178-сон қарорининг 1-банди "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги "Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 249-сон қарори 1-иловаси 454-позициясининг "Асосий бирликлар" устунидаги "Юза" сўзи "Юза/миқдор" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 февраль



















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск