ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2023 й. 71-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига ипотека кредити тақдим этиш орқали уй-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2023 й.

N 71



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА

ИПОТЕКА КРЕДИТИ ТАҚДИМ ЭТИШ ОРҚАЛИ

УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

         

           

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмунини "Давлат - инсон учун" деган эзгу ғоя ташкил этади. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига асосан ҳарбий хизматчиларга муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун муносиб ва хавфсиз шарт-шароитларни яратиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда ҳарбий хизматнинг жозибадорлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари таъминланмоқда.

Ушбу ислоҳотларни давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган (истеъфога чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий таъминоти масалаларини оқилона ҳал этишга қаратилган тадбирлар кўламини кенгайтириш, шунингдек, уларни имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган ҳарбий хизматчига уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўлашнинг амалдаги 12 ой муддатини турар жойни белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш муддатига қадар узайтириш;

ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой борлигига аниқлик киритишни соддалаштириш ҳамда уй-жой билан таъминланганлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.

         

          

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 февралдаги

71-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

              

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳарбий хизматчига белгиланган тартибда турар жой майдони берилган кундан бошлаб (шу жумладан белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жой майдонининг олди-сотди далолатномалари асосида), шунингдек, олди-сотди шартномалари имзоланган кундан, лекин узоқ муддатли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланган ҳарбий хизматчиларга қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой фойдаланишга топширилган кундан кечиктирмай";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг биринчи хатбошиси "кредити олинишида" сўзларидан кейин "уларнинг оила таркибидан қатьи назар" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ҳарбий хизматчи турар жой сотиб олиш (қуриш) учун тегишли идорадан дастлабки бадални олиш учун турар жой комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

дастлабки бадални олиш учун ҳарбий қисм командири (бошлиғи) номига билдирги;

ҳарбий хизматчининг турар жой билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган турар жой аттестати;

ҳарбий хизматчининг пул таъминоти ва доимий иш жойидан (мавжуд бўлганда) берилган охирги 12 ойда ушлаб қолинган миқдорларда у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган оила аъзоларининг ушбу даврдаги даромадлари (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;

календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмат тўғрисидаги маълумотнома;

ҳарбий хизматни ўташга контракт тузилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм командири (бошлиғи)нинг буйруғидан кўчирма;

ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома.

Қуйидаги ҳужжатлар тегишли идоралар (марказий турар жой комиссияси ёки турар жой комиссияси ёхуд квартира-фойдаланиш органи) томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси";


в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Улар учун тегишли идоралар томонидан уй-жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида турар жой ҳарбий хизматчиларга фойдаланишга топширилган кундан бошлаб давлат ҳисобига турар жой билан таъминланмаганлар рўйхатидан чиқарилади";


г) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ипотека кредити бўйича дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар - ҳарбий хизматчиларнинг ушбу тоифасига ва уларнинг оила аъзоларига хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд белгиланган тартибда олди-сотди шартномалари имзоланган кунгача, лекин ҳарбий хизматчиларга қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой фойдаланишга топширилган кундан кўп бўлмаган муддат учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи".

           

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 февраль


































































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск