ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2023 й. 73-сон "Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2023 й.

N 73




СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ

ТАДҚИҚОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

       

        

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ:

адвокатларга иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан суд экспертизаси ўтказилишини сўраш, шунингдек, суд экспертизаси хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш ҳуқуқи берилганлиги;

адвокат сўровига кўра суд экспертизаси хулосасини олиш муддатлари давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан тузилган шартномаларда белгиланиши назарда тутилганлиги;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларида қайд этилганлиги;

илмий фаолият билан шуғулланувчи муассасаларга ўз фаолият йўналишлари бўйича суд-экспертлик тадқиқотларини ўтказиш ҳуқуқини бериш назарда тутилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан хорижий ташкилот ва чет эл фуқаролари учун суд-экспертиза имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида уларга хизмат кўрсатиш тартибини жорий этиш белгиланганлиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан экспертлар томонидан мутахассис фикрини бериш устувор йўналишларни амалга ошириш механизмлари сифатида қайд этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

суд экспертизаси ҳамда тадқиқотлар ўтказиш тартиби ва шартлари;

суд экспертизаси хулосаси ва мутахассис фикрини тузилишига қўйилган талаблар;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ҳамда илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)ларнинг суд экспертизаси ва тадқиқотларни ўтказиши асослари;

хорижий ташкилот ва чет эл фуқаролари учун суд экспертизаси имкониятларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан суд экспертлари томонидан мутахассис фикрини бериш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Тизимида давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда бўлинмалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ суд экспертизасини ўтказиш тартиби ҳамда мутахассис фикрини беришни назарда тутувчи ички низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 февралдаги

73-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)" 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 9-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 15 январдаги 34-сон қарорига илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорига 3-илованинг 7-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 252-банди.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 февраль

































































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск