ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2023 й. 75-сон "Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар тармоғи кенгайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2023 й.

N 75




ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

МАКТАБЛАР ТАРМОҒИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБЛАРДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ЙЎНАЛИШИГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2020 ЙИЛ 17 АПРЕЛДАГИ 237-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган халқ таълими тизимидаги 37 та ихтисослаштирилган ҳамда 19 та умумий ўрта таълим мактабларида умумий ўрта таълим фанлари доирасида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида ўқитишга ихтисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари мавжуд бўлган 4 та умумий ўрта таълим мактаблари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактаблар рўйхатини ҳамда уларда ташкил этилган ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларини юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатга мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактаблардаги ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларнинг бундан буён ҳарбий-ватанпарварлик синфлари сифатида фаолият юритишини белгилаш;

ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг рўйхатини янгилаш;

ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фақат айрим умумий ўрта таълим мактабларида мавжуд бўлишини назарда тутиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони P.M. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 февралдаги

75-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган

мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига

ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 апрелдаги

237-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда 1-иловада кўрсатилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактаблардаги ихтисослаштирилган синфлар бундан буён ҳарбий-ватанпарварлик синфлари сифатида фаолият юритади".


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


4. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган" сўзи "ҳарбий-ватанпарварлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи - бешинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


"е" кичик банддаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


"ж" кичик банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


"а" - "в" ва "д" - "з" кичик бандлардаги тегишли келишикдаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 5-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 6-банддаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд

бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Умумий ўрта таълим

мактабларнинг манзили


Умумий ўрта таълим мактабларнинг номи


Қорақалпоғистон Республикаси


1.

Нукус шахри


44-сон умумий ўрта таълим мактаби

2.

Чимбой тумани


36-сон умумий ўрта таълим мактаби

3.

Хўжайли тумани


15-сон умумий ўрта таълим мактаби

4.

Тўрткўл тумани


18-сон умумий ўрта таълим мактаби

Андижон вилояти

5.

Андижон шаҳри


35-сон умумий ўрта таълим мактаби

6.

Бўстон тумани


48-сон умумий ўрта таълим мактаби

7.

Жалақудуқ тумани


49-сон умумий ўрта таълим мактаби

8.

Хўжаобод тумани


23-сон умумий ўрта таълим мактаби

Бухоро вилояти

9.

Бухоро шаҳри


35-сон умумий ўрта таълим мактаби

10.

Когон шаҳри


9-сон умумий ўрта таълим мактаби

11.

Қоровулбозор тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

12.

Қоракўл тумани


15-сон умумий ўрта таълим мактаби

Жиззах вилояти

13.

Жиззах шаҳри


22-сон умумий ўрта таълим мактаби

14.

Арнасой тумани


22-сон умумий ўрта таълим мактаби

15.

Бахмал тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

16.

Зомин тумани


60-сон умумий ўрта таълим мактаби

Қашқадарё вилояти

17.

Қарши шаҳри


45-сон умумий ўрта таълим мактаби

18.

Нишон тумани


35-сон умумий ўрта таълим мактаби

19.

Ғузор тумани


53-сон умумий ўрта таълим мактаби

20.

Шаҳрисабз тумани


83-сон умумий ўрта таълим мактаби

Навоий вилояти

21.

Навоий шаҳри


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

22.

Зарафшон шаҳри


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

23.

Хатирчи тумани


65-сон умумий ўрта таълим мактаби

24.

Кармана тумани


10-сон умумий ўрта таълим мактаби

Наманган вилояти

25.

Наманган шаҳри


58-сон умумий ўрта таълим мактаби

26.

Учқурғон тумани


2-сон умумий ўрта таълим мактаби

27.

Поп тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

28.

Чорток тумани


9-сон умумий ўрта таълим мактаби

Самарканд вилояти

29.

Самарқанд шаҳри


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

30.

Самарқанд шаҳри


43-сон умумий ўрта таълим мактаби

31.

Каттақўрғон шаҳри


11-сон умумий ўрта таълим мактаби

32.

Оқдарё тумани


45-сон умумий ўрта таълим мактаби

Сирдарё вилояти

33.

Гулистон шаҳри


16-сон умумий ўрта таълим мактаби

34.

Сайхунобод тумани


41-сон умумий ўрта таълим мактаби

35.

Ховос тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

36.

Гулистон тумани


27-сон умумий ўрта таълим мактаби

Сурхондарё вилояти

37.

Термиз шаҳри


17-сон умумий ўрта таълим мактаби

38.

Олтинсой тумани


2-сон умумий ўрта таълим мактаби

39.

Узун тумани


4-сон умумий ўрта таълим мактаби

40.

Музробод тумани


8-сон умумий ўрта таълим мактаби

Фарғоиа вилояти

41.

Фарғона шаҳри


6-сон умумий ўрта таълим мактаби

42.

Қўқон шаҳри


33-сон умумий ўрта таълим мактаби

43.

Олтиариқ тумани


14-сон умумий ўрта таълим мактаби

44.

Бешариқ тумани


15-сон умумий ўрта таълим мактаби

Хоразм вилояти

45.

Урганч шаҳри


24-сон умумий ўрта таълим мактаби

46.

Гурлан тумани


42-сон умумий ўрта таълим мактаби

47.

Янгиарик тумани


37-сон умумий ўрта таълим мактаби

48.

Шовот тумани


53-сон умумий ўрта таълим мактаби

Тошкент вилояти

49.

Чирчиқ шаҳри


10-сон умумий ўрта таълим мактаби

50.

Бекобод шаҳри


9-сон умумий ўрта таълим мактаби

51.

Паркент тумани


5-сон умумий ўрта таълим мактаби

52.

Оққўрғон тумани


49-сон умумий ўрта таълим мактаби

Тошкент шаҳри

53.

Яшнобод тумани


161-сон умумий ўрта таълим мактаби

54.

Яккасарой тумани


172-сон умумий ўрта таълим мактаби

55.

Юнусобод тумани


58-сон умумий ўрта таълим мактаби

56.

Олмазор тумани


326-сон умумий ўрта таълим мактаби

7. 2-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий ўрта таълим мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисида низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим мактабларидаги (кейинги ўринларда - мактаблар) ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг мақсади ва асосий вазифаларини, ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди";


2-банддаги "Ихтисослаштирилган синфларда" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида", "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бобнинг номидаги "Ихтисослаштирилган синфларнинг" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "ихтисослаштирилган синфларнинг" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ихтисослаштирилган синфларнинг" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бобнинг номидаги "Ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5 ва 6-бандлардаги тегишли келишикдаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари", "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари, "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11 ва 13-бандлардаги "Ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги "Ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


25 ва 28-бандлардаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банддаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


31 ва 32-бандлардаги "Ихтисослаштирилган синфларнинг" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бобнинг номидаги "Ихтисослаштирилган синфларда" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-36-бандлардаги тегишли келишикдаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


37 ва 38-бандлардаги "ихтисослаштирилган синфларнинг" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-41-бандлардаги тегишли келишикдаги "Ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бобнинг номидаги "Ихтисослаштирилган синфлардаги" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ихтисослаштирилган синфлардаги" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган синфларда" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ихтисослаштирилган синфларда" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банддаги "Ихтисослаштирилган синфларда" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банддаги "ихтисослаштирилган синфлар" ва "ихтисослаштирилган синфнинг" сўзлари тегишлича "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" ва "ҳарбий-ватанпарварлик синфининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-бандда:

биринчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи, олтинчи, саккизинчи ва ўнинчи-ўн учинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-бандда:

учинчи, тўртинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "ихтисослаштирилган синфлар" сўзлари тегишли келишикдаги "ҳарбий-ватанпарварлик синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Халқ таълими" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банддаги "Ихтисослаштирилган" сўзи "ҳарбий-ватанпарварлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловада:


илова белгисидаги "ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида" сўзлари "мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


номидаги "Ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Тадбирлар" устунида:

"I босқич" позициясидаги "Ихтисослаштирилган синфларга" сўзлари "Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"V босқич" позициясидаги "ихтисослаштирилган синф" сўзлари "ҳарбий-ватанпарварлик синфи" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-илованинг илова белгисидаги "ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида" сўзлари "мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 февраль













































Время: 0.2264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск