ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2023 й. 77-сон "Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2023 й.

N 77




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ШАҲРИСАБЗ

ВА ҚАМАШИ ТУМАНЛАРИДА ХИЗМАТЛАР

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг туристик-рекрацион салоҳиятини ошириш, хорижий ҳамда маҳаллий туристлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хизмат ва савдо объектларини инфратузилма билан таъминлаш орқали аҳолининг даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг мастер-режаларини ишлаб чиқиш бошланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига 2-иловага мувофиқ Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги кўчмас мулк объектларининг оммавий савдолар орқали сотилиши (кейинги ўринларда - Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектлари) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектлари негизида замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда туризм объектларини ташкил этишни назарда тутсин.


3. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда ушбу манзилли рўйхатда назарда тутилган объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича:

ичимлик сув ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - "Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" унитар корхонаси;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги буюртмачи корхоналар;

электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиаллари буюртмачи этиб белгилансин.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини "E-AUKSION" электрон савдо платформасида аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағларни (баҳолаш ва сотиш харажатлари, Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган қисми бундан мустасно) қарорга иловадаги чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Мазкур маблағлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасида жамланган ҳолда, истисно тариқасида, қарорга иловадаги чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига асосан "Ўзмиллийбанк" АЖ ва тижорат банклари туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда замонавий меҳмонхона мажмуалари ва дам олиш зоналари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятидаги бошқа объектларни қуриш учун кредитларни белгиланган тартибда ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур қарорга иловада келтирилган объектларда қурилиш, реконструкция ишларини амалга оширишда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ташаббускорлар томонидан қурилиши, таъмирланиши ҳамда реконструкция қилиниши режалаштирилган объектларнинг экологик талабларга мувофиқлиги юзасидан лойиҳа материалларининг ишлаб чиқилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 февралдаги

77-сон қарорига

ИЛОВА



Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз

ва Қамаши туманларида йўл-транспорт

ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини

ривожлантириш чора-тадбирларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ


Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Ўлчов

бирлиги


Қуввати


Лойиҳа

қиймати

(млн сўм)


Амалга

ошириш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъул

ижрочилар


I. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

Шаҳрисабз тумани

1.1.

"Шаҳрисабз-Мираки" (4К307) автомобиль йўлининг 23 километрини жорий таъмирлаш (3 - 26 км)


км

23

6 500

2024-2025 йиллар

Республика бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

1.2.

"Мираки-Ҳисорак" (4К285) автомобиль йўлининг 7 километрини тўла таъмирлаш (7 - 14 км)


км

7

21 700

2024-2025 йиллар

Республика бюджети маблағлари


Қамаши тумани

1.3.

"Лангар-Майданак" "4Р86" автомобиль йўлининг 26 километрини жорий таъмирлаш (0 - 26 км)


км

26

3 000

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


1.4.

"Лангар-Майданак" "4Р86" автомобиль йўлининг 28 километрини тўла таъмирлаш (38 - 66 км)


км

28

112 600

2024-2025 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


1.5.

"Тўқбой-Қоратепа" (4К290) автомобиль йўлининг 7 километрини жорий таъмирлаш (0 - 7 км)


км

7

2 000

2023 йил

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


1.6.

"Учтут-Тўқбой-Янги қурилиш" (4К295) автомобиль йўлининг 1,5 километрини жорий таъмирлаш (11,5 - 13 км)


км

1,5

1 000

2023 йил

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


1.7.

"Лангар-Майданак" (4Р86) автомобиль йўлининг 12 километрини жорий таъмирлаш (26 - 38 км)


км

12

9 000

2023 йил

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


1.8.

"Қизилтепа-Лангар-Майданак" (4Р86) автомобиль йўлининг 30-километридаги Лангардарё кўпригини тўла таъмирлаш


пм

30

1 200

2023 йил

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


II. ИЧИМЛИК СУВ ВА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Шаҳрисабз тумани

2.1.

"Мираки" МФЙда 9,1 км оқова сув тармоқлари ва тозалаш иншоотини қуриш


км/объект

9,1/1

11 700

2023-2024 йиллар

Республика бюджети маблағлари

"Ўзсувтаъминот" АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


Қамаши тумани

2.2.

"Майданак" обсерваторияси ва "Лангарота" зиёратгоҳида 5,2 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 1 та сув тақсимлаш иншоотини қуриш


км/объект

5,2/1

5 200

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, "Ўзсувтаъминот" АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


III. ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Шаҳрисабз тумани

3.1.

"Мираки" қўрғонида 2,5 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва икки трансформаторли 2 та трансформатор пунктини янгилаш


км/дона

2,5/2

577,5

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Қамаши тумани

3.2.

"Қизилтепа-Майданак" йўлида 2 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва 4 та трансформатор пунктини янгилаш


км/дона

2/4

530

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


3.3.

"Лангар" МФЙда 1,5 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва 4 та трансформатор пунктини янгилаш


км/дона

1,5/4

371

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


           

Изоҳ. Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ажратиладиган ишлар ҳажми ва ажратиладиган маблағлар миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 февраль



















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск