ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (СанҚваН 0010-21-сон) (ЎзР бош давлат санитария врачининг 30.03.2021 й. N 0010-21)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ ВРАЧИНИНГ

30.03.2021 й.

0010-21-сон




ҚАРОРИ



COVID-19 инфекциясини даволашга

мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари

ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича

санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативлари


СанҚваН 0010-21


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2021 йил 30 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 8-сон]

         

          

Ушбу санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда - санитария қоидалари) COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ва саралаш пунктлари ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

         

1. Ушбу санитария қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар COVID-19 инфекцияси даволашга мослаштирилган барча тиббиёт ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.


2. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган даволаш-профилактика муассасаларида назорат ишлари ушбу санитария қоидалари асосида олиб борилади.


3. Тиббиёт ташкилоти томонидан COVID-19 инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун қуйидаги профилактик тадбирлар олиб борилади:

касалликни тиббиёт ходимлари орасида шифохона ичида тарқалишини олдини олиш;

тиббиёт ташкилотида санитария гигиена ва эпидемияга қарши чора тадбирларни тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилиши назоратини амалга ошириш;

атроф-муҳит ва муҳандислик-техник тизимлар ҳолатини назорат қилиш.


4. Тиббиёт ташкилотида эрталаб иш бошланишидан аввал барча ходимларнинг тана ҳарорати контактсиз пирометрлар ёрдамида ўлчанади.

Тана харорати кўтарилган ёки юқумли касаллик белгилари бўлган ходимлар ишга қўйилмайди.


5. Тиббиёт ташкилотларида тана ҳарорати кўтарилган ёки касаллик белгилари (йўтал, аксириш ва шу кабилар) билан ишдан вақтинча четлатилган ходимлар рўйхати юритилади.


6. COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимларнинг қўл гигиенасига мазкур Нормативларнинг 1-иловасига мувофиқ риоя қилинади.


7. Тиббиёт ташкилотлари биносига кириш жойида тери антисептиклари билан ишлов бериш ускуналари (дозаторли ускуна, намли салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатилади.


8. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида бегона шахсларнинг киришига йўл қўйилмайди.


9. Тиббиёт ташкилотлари биносининг кириш ва чиқиш қисмида одамларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик ва ижтимоий масофани сақлаш учун икки метр ўлчамдаги оралиқ масофани белгиловчи чизиқлар белгиланади.

Хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ходимларни қизил ҳудудларга кириши таъқиқланади.

Заруриятга кўра техник хизмат ходимлари қизил ҳудудларга киришига эҳтиёж пайдо бўлганда шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва қўлқоп) билан таъминланган ҳолда киритилади.

Тиббий ниқобдан мазкур Нормативларнинг 3-иловасида кўрсатилган тартибда фойдаланилади.



2-БОБ. СOVID-19 ИНФЕКЦИЯСИНИ ДАВОЛАШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИГА

НИСБАТАН ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

        

10. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилоти аҳоли яшаш пунктларидан 100 метр узоқликда жойлаштирилган бўлиши керак.

Шунингдек, 1000 ва ундан ортиқ бемор ўринларига эга бўлган ушбу йўналишдаги тиббиёт ташкилотлари ёки саралаш пунктлари аҳоли яшаш пунктларидан 500 метр узоқликдаги масофада жойлаштирилади.


11. Фаолият юритаётган юқумли касалликлар шифохоналари (бўлимлари) аҳоли яшаш пунктларидан 50 метр узоқликда ташкил этиши керак.


12. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида беморлар ҳаракатини инобатга олган ҳолда ҳамда тиббий ходимлар орасида инфекциянинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги 3 та зонага бўлиниши лозим:

қизил зона - беморлар зонаси;

яшил зона - тиббий ходимлар зонаси;

сариқ зона - қизил ва яшил зоналар орасидаги буфер зона.

Сариқ зонада шахсий ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш ва санитария-тозалов ишлари учун махсус жой ташкиллаштириш лозим.


13. COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни диагностика қилишда асосан портатив ускуналардан (рентген, УТД, ЭКГ ва бошқалар) фойдаланилади.


14. Тиббиёт ходимларининг қизил зонага ҳар бир кириш-чиқиши ва шахсий ҳимоя воситаларини алмаштириши махсус тайёргарликдан ўтган жавобгар шахс томонидан назоратга олиниши лозим. Беморлар ёки касалликка гумон қилинган шахсларга шошилинч ҳолатларда диагностика ишлари амалга оширилганда ҳар бир текширувдан кейин хонада дезинфекция ишлари ўтказилиши керак.


15. Ходимларнинг тиббий ходимлар зонасига (яшил зона) кириши ва чиқиши бўлим катта ҳамшираси томонидан назоратга олиниши лозим.


16. COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган барча тиббиёт ташкилотлари ичимлик суви, иссиқ сув, иситиш тизими, канализация ва вентиляция тизимига эга бўлиши керак.


17. Марказлаштирилган тиббий кислород тизими бўлмаган тиббиёт ташкилотларининг реанимация бўлимлари 100 фоиз, бошқа даволаш бўлимлари эса ҳар 2 та ўринга 1 тадан кислород концентраторлари билан таъминланган бўлиши керак.


18. Тиббиёт ташкилотининг ҳар бир бўлимида эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳар 10 нафар беморга 1 та унитаз билан жиҳозланган бўлиши лозим.


19. Тиббий ходимлар учун алоҳида ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар ташкил этилади.


20. Беморлар учун ювиниш хоналари аёллар, эркаклар ва тиббий ходимлар учун алоҳида ташкил этилиши керак.


21. Тиббиёт ташкилотлари ҳудудида автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш майдони ташкил этилади.


22. Тиббиёт ташкилотининг ҳар бир бўлими ва зонасининг кириш жойида дезинфекция воситаси билан намланган гиламча тўшалади.


23. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари томонидан ҳар бир навбатчиликда ҳар бир ходимга 2 жуфт шахсий ҳимоя воситалари, жумладан тиббий ёки хирургик маска, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кийими, ҳимоя кўзойнаги) билан таъминланиши керак.


24. Даволаш ва ёрдамчи бўлимлар бир маротабалик тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар, антисептик ва дезинфекция воситалари билан етарлича таъминланган бўлиши керак.


25. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари реанимация бўлимлари ўпкани сунъий вентиляцияси аппарати (ИВЛ), сипап, наркоз аппаратуралари ва унинг таркибий қисмлари ва бошқа тиббий ускуналар билан таъминланиши керак.


26. Тиббиёт ташкилотларининг кириш-чиқиш назорати (фильтр) пунктлари масофадан тана ҳароратини ўлчовчи асбоблар (пирометр) билан таъминланган бўлиши лозим.


27. Беморларни даволаш жараёнида ҳосил бўлган тиббий чиқиндилар мазкур Нормативларнинг 7-иловасига мувофиқ утилизация қилинади.


28. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида беморлар ва тиббий ходимларнинг овқатланишига бўлган талаблар мазкур Нормативларнинг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


29. COVID-19 инфекциясини даволаш учун вақтинча мослаштирилган бошқа йўналишдаги тиббиёт ташкилотлари ўз йўналиши бўйича иш фаолиятини давом эттиришдан олдин барча даволаш ва ёрдамчи бўлимларда якуний дезинфекция ишлари ўтказилади.



3-БОБ. COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИНИ ДАВОЛАШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ҚАБУЛ БЎЛИМЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ

ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ

         

30. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида беморларни саралаш ва бўлимларга ётқизиш қабул бўлими орқали амалга оширилади.


31. Беморларни қабул қилиш тизимларида қабул бўлимининг вазифалари аниқ белгиланган кетма-кетлик асосида бажарилади, яъни беморларни қабул қилиш, диагностика ва санитария тозалов қисмларга ажратилади.


32. Тиббиёт ташкилотлари қабул қилинаётган беморлар сонига қараб етарли миқдорда шпателлар, пульсоксиметр ҳамда контактсиз (пирометр) ва симобли термометрлар билан таъминланиши лозим.


33. Беморларни қабул қилиш вақтида тиббий ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан мазкур Нормативларнинг 2-иловасига мувофиқ тартибда фойдаланади.

Қабул бўлимида фаолият юритувчи тиббий ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситалари 1 навбатчилик (смена) давомида фойдаланилади ва навбатчилик (смена) тугагандан кейин утилизация қилинади.


34. Иш жараёнида бутунлиги бузилган ва механик шикастланган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари алмаштирилади.


35. Бемор шифохонага ётаётганда ўзи билан шахсий гигиена буюмларини олишига ҳамда шахсий тоза кийимларда бўлишига рухсат этилади.


36. Қабул бўлимининг шифокорлари юқумли касалликларни рўйхатга олиш журналини (060-ҳ/ш) юритиши ва шошилинч хабарномаларни (058-ҳ/ш) ўз вақтида ҳудудий санитария-эпидемиология хизматига тақдим этиши керак.


37. Ҳар бир бемор қабул қилингандан сўнг (ёки заруратига қараб) хона 3 фоизли таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари ёки Ўзбекистон Республикасида ишлатишга рухсат этилган бошқа дезинфекция воситалари билан жорий тозалов ишлари олиб борилади.

Ишлатилган тозалов анжомлари санитария хонасида дезинфекция қилинади, ювилади ва қуруқ ҳолда сақланади.


38. Юқумли касалликка чалинган беморни олиб келган тез тиббий ёрдам автотранспор воситаси дезинфектор томонидан махсус ажратилган майдончада зарарсизлантирилади. Майдонча қаттиқ қопламалар (асфальт ёки бошқалар) ва сув оқиб кетиши учун қулай ёки ариқчага эга бўлиши керак.


39. Қабул бўлими ходимлари иш сменаси тугагандан сўнг санитария тозалов ишларидан ўтишлари керак.



4-БОБ. БЎЛИМЛАРДА САНИТАРИЯ ВА

ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАРТИБГА РИОЯ

ЭТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР

        

40. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари бўлимлари, хоналари ва майдонлари амалдаги санитария қоидалари талабларига жавоб бериши керак.


41. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида ҳар бир бемор учун мўлжалланган майдон 9,0 кв.метрни ва ҳар бир қўшимча ўрин учун 7,0 кв.метрни ташкил этиши керак.


42. Палаталарда койкалар жойлаштирилган оралиқ масофа 1,5 - 2,0 метрни ташкил этиши керак.


43. Палаталарда койкалар гигиеник нормативларга қатъий риоя этган ҳолда қўйилиши ва бунда ҳар бир палатадаги койкалар сони 4 тадан ошмаслиги керак.

Палаталар койкалар сони қараб, стуллар ва тумбочкалар билан жиҳозланган бўлиши керак.


44. Бўлимнинг коридор қисми ва ҳолда беморларга шприц ва системани уларни олдида очилишини эслатиб турувчи ёзувлар бўлиши керак.


45. Беморларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида ажратилган совутгичда сақланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари бирга сақланиши таъқиқланади.


46. Бемор учун қўйилган туваклар ва судналар алоҳида ажратилган хонада ёки ҳожатхонада сақланади. Туваклар тўкилгандан кейин махсус квачлар (шётка)лар билан ювилиб, таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3 фоизли ишчи эритмасида 30 дақиқа ёки бошқа турдаги дезинфектантда ушбу дезинфекция воситасининг йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади.


47. Термометрлар фойдаланилгандан сўнг совун билан ювилади ва қуруқ ҳолда сақланади.


48. Бир маротаба ишлатишга мўлжалланган шпателлар ишлатилгандан сўнг амалдаги санитария қоидалари асосида утилизация қилинади.


49. Кўп маротабалик шпателлар ишлатилгандан кейин 3 фоизли таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситаси ёрдамида 15 дақиқа давомида ёки бошқа турдаги дезинфектантда зарарсизлантирилади ва тоза сувда чайилиб, стерилизация қилиш учун марказий стерилизация бўлимига юборилади.


50. Бўлимларда барча муолажалар палаталарда амалга оширилади. Ходимлар ҳар бир беморга муолажа вақтида шахсий ҳимоя воситаси, хусусан резина қўлқоп устидан иккинчи резина қўлқоп кийиб олиши керак. Ушбу резина қўлқоп битта бемор учун бир навбатчилик (смена) давомида ишлатишга рухсат этилади.


51. Агар резина қўлқоп қон ёки организмнинг бошқа биологик суюқликлари билан ифлосланган ҳолатларда, амалдаги санитария қоидалари талаблари асосида утилизация қилинади.


52. Барча ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар 3 фоизли таркибида хлор сақловчи эритмада 15 дақиқа давомида ёки бошқа дезинфекцияловчи восита билан зарарсизлантирилади ва оқар сув остида чайилиб, марказий стерилизация бўлимига топширилади.


53. Беморларга ишлатилган чойшаблар полиэтилен қопларга тўпланади ва вақтинчалик сақлаш учун махсус ажратилган хонада сақланади. Ишлатилган чойшаб тўпламларининг бўлимларда сараланишига рухсат этилмайди.

COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар томонидан фойдаланилган чойшабларни дезинфекция қилиш мазкур Нормативларнинг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


54. Бўлимларда жорий тозалаш ишлари бир кунда уч маротаба таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситаси ёрдамида мазкур Нормативнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


55. Нафас маскалари ва бурун конюлялари таъминотида танқислик бўлганда, бўлимларда махсус ажратилган хоналарда 3 фоизли таркибида хлор сақловчи дезинфекция эритмасида зарарсизлантирилади ва оқар сувда чайилади. Шунингдек, ушбу асбоб-анжомлар стерилизация олди тозалов ишларидан ўтказилади ва 3 фоиз водород пероксид ёки бошқа дезинфекция воситасида ушбу дезинфекция воситасининг йўриқномасига асосан кимёвий дезинфекция қилинади.


56. Ҳар бир бўлимда овқат тарқатиш хоналари ташкил қилиниши лозим. Тайёр овқатлар бир маротабалик махсус идишларда келтирилиб, палаталарга тарқатилади. Ишлатилган бир маротабалик идишлар алоҳида контейнерларга йиғилади ва утилизация қилинади.


57. Шифохона бўлимларидан чиққан овқат қолдиқлари ва идишлар шифохона ҳудудидан ташқарига чиқарилмайди.


58. Палаталар, йўлаклар, ҳожатхоналар, муолажа хоналари ва бошқа ёрдамчи хоналар учун тозалов ишлари анжомлари ёрлиқланади, ишлатилганидан сўнг ювилади, дезинфекция қилинади ва махсус ажратилган хона (жой)да қуруқ ҳолда сақланади.


59. Ишлатилган дори флаконлари амалдаги санитария қоидалари талаблари асосида утилизация қилинади.


60. Бўлимларда шахсий ҳимоя воситалари 5 кунлик захира билан таъминланган бўлиши керак.


61. Бўлимда ҳосил бўлган тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш мазкур Нормативларнинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИНИ ДАВОЛАШ

ТАДБИРЛАРИ БЕЛГИЛАНГАН ТИББИЁТ

ТАШКИЛОТЛАРИДА КАРАНТИНДАН

ЧИҚИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР

           

62. Карантин тадбирлари тугатилган тиббиёт ташкилотларида якуний дезинфекция ишлари ўтказилади.

Якуний дезинфекция ишлари тиббиёт ташкилоти ёки дезинфекция станцияси томонидан амалга оширилади.


63. Якуний дезинфекция ишлари таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган бошқа дезинфекция воситалари ёрдамида амалга оширилади.


64. Якуний дезинфекция жараёнида тиббиёт ташкилотининг барча хоналарига дезинфекция воситалари (эритмалари) сепилади, хонадаги қаттиқ инвентарлар дезинфекция воситаси ёрдамида артилади.


65. Кўрпа-тўшаклар ва юмшоқ инвентарлар камерали зарарсизлантириш ёрдамида якуний дезинфекция қилинади.


66. Тиббиёт ташкилоти хоналари бактерицид лампалар (ультрабинафша нурланиш) ёрдамида 1 соат давомида зарарсизлантирилади.

         

        

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                         Б.К. Юсупалиев

        

       




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

1-ИЛОВА



Тиббий ходимлар қўл гигиенасига

бўлган талаблар

            

1. Тиббий ходимлар бажарадиган тиббий муолажа ва қўл терисидаги микроблар контаминациясининг камайтириш даражаси талабига қараб қўллар гигиеник ва хирургик усулларда зарарсизлантирилади.


2. Тиббий ходимлар томонидан қўлларни самарали ювилиши ва зарарсизлантирилишига эришиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиниши лозим:

тирноқлар калта олинган бўлиши, тирноқлар лак билан бўялмаган бўлиши, сунъий тирноқлар бўлмаслиги;

қўлда узук ва бошқа заргарлик безакларининг бўлмаслиги;

жарроҳлар қўлларини зарарсизлантиришдан аввал соат, браслет ва бошқа шу каби буюмларини ечиши.


3. Тиббий ходимлар қўл ювиш ва зарарсизлантириш воситалари ҳамда контактли дерматитларни юзага келишини камайтириш мақсадида қўл терисини парваришловчи воситалар билан етарли таъминланган бўлиши керак.

Қўлни ювиш воситалари, антисептиклар ва қўл терисини парваришлаш воситаларини танлашда қўл терисининг индивидуал сезувчанлиги инобатга олиниши керак.


4. Қўлга қуйидаги ҳолатларда гигиеник ишлов берилиши керак:

бемор билан бевосита мулоқотда бўлишда олдин;

жароҳатланмаган бемор териси (масалан, артериал босим ва пульсни ўлчаганда) билан мулоқотда бўлгандан кейин;

организмнинг биологик чиқиндилари ва шиллиқ қаватлари билан мулоқотда бўлгандан кейин;

беморни парваришлаш бўйича ҳар хил муолажалардан олдин;

беморни бевосита ёнида турган тиббий ускуналар ва бошқа объектлар билан мулоқотда бўлгандан кейин;

ҳожатхонага боргандан кейин ва ҳ.


5. Қўлларни гигиеник ишлов бериш икки хил усулда ўтказилади:

ифлосланиш ва микроорганизмлар миқдорини камайтириш учун қўлларни совун ҳамда сув билан ювиш;

микроорганизмлар миқдорини хавфсиз даражагача камайтириш учун қўлларни тери антисептиклари билан зарарсизлантириш.


6. Қўл ювиш учун дозаторли (диспенсер) суюқ совун ёки магнитли ёки совунни қуруқ ҳолда сақлайдиган идишда солинган қаттиқ (қолипли) совундан фойдаланилади. Қўллар бир маротабалик сочиқ билан артилади.


7. Таркибида спирт ёки бошқа воситалар сақловчи антисептиклар ушбу воситани қўллаш бўйича йўриқномасида тавсия этилган миқдори билан қўл терисини артиш орқали зарарсизлантирилади ва зарарсизлантиришда бармоқ учлари тирноқ атрофи териси ва бармоқлар орасига алоҳида эътибор берилиши керак.


8. Дозатор ишлатилган ҳолатларда антисептик (ёки совун) янги порцияси солинишидан олдин дозатор сув билан ювилиб, қуритилиб ва дезинфекция қилиниши керак. Қўлларни ювиш ва зарарсизлантиришда тирсакли ва фотоэлементли дозаторлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


9. Қўлни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари даволаш-диагностика жараёнларининг барча босқичларида қулай жойлаштирилган бўлиш керак. Беморларни жадал парваришлаш ва тиббий ходимлар юқори нагрузка билан ишлайдиган бўлимларда (реанимация ва интенсив даволаш бўлимлари ва б.) тери антисептикли дозаторлар улар учун қулай жойларда (палаталарга кириш жойида, бемор ёнида ва б.) жойлаштирилиши керак. Шунингдек, тиббий ходимлар шахсий идишлар (флаконлар)дан фойдаланишлари ҳам мумкин.

          

           




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

2-ИЛОВА



Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишга

бўлган талаблар

           

1. COVID-19 инфекциясини олдини олишда бемор касалликка гумон қилинишидан ёки касаллик тасдиқланишидан қатъий назар барча беморларга нисбатан стандарт эҳтиёт чораларига риоя этилиши керак.


2. Стандарт эҳтиёт чоралари элементларига қуйидагилар киради:

қўл гигиенасига риоя қилиш;

нафас олиш гигиенаси (этикет) риоя қилиш;

мавжуд хавфлардан келиб чиққан ҳолда тегишли шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

инъекцияларни амалга ошираётганда эҳтиёт чоралари ва кесувчи ёки санчувчи тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш;

беморларга тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббий асбоб-анжомларни дезинфекция қилиш;

хоналарни тозалаш;

ифлосланган чойшабларни хавфсиз зарарсизлантириш;

тиббий чиқиндиларни хавфсиз утилизация қилиш.


3. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари беморларга шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, шунингдек тўғри танлаш ва уларни қандай қилиб кийиш ёки тақиш, ечиш ва утилизация қилишга ўргатадилар.

           

            




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

3-ИЛОВА



Тиббий ниқоблардан фойдаланишга

бўлган талаблар

          

Тиббий ниқобни кийиш тартиби:


1. Ниқобга тегмасдан олдин қўллар спиртли антисептик билан артилади ёки совун билан ювилади.


2. Ниқоб қўлга олинади ва унинг яхлитлиги текширилади (тешиклари ёки йиртилган жойлари бўлмаслиги керак).


3. Ниқобнинг паст ва тепа қисми белгилаб олинади (ниқобнинг юқори қирраси бўйлаб металл тасма мавжуд бўлади).


4. Ниқобни тўғри тақилганлигига ишонч ҳосил қилинади, бунда ниқобнинг рангли тарафи ташқарида бўлиши керак.


5. Ниқоб юзга қўйилади, металл чизиқни ёки ниқобнинг қаттиқ чети букилади ва буруннинг шаклини олади.


6. Ниқобнинг пастки қисми тортилади, бунда ниқоб оғизни ва юзни ияк қисмини қоплаши керак.


Тиббий ниқобни ечиш тартиби:


1. Ниқоб қўлланилгандан кейин эластик қулоқчаларини ушлаб олиб ташланади.


2. Ниқоб ечилганда юзга ёки кийимга тегмаслиги керак.


3. Ишлатилган ниқоб дарҳол пластик пакетга ташланади ва утилизация қилинади.


4. Ниқоб ечилишидан олдин қўллар ювилиши керак.


Респираторлардан фойдаланиш тартиби:


1. COVID-19 инфекциясини олдини олишда респираторларининг самарадорлиги уларнинг нечоғлик тўғри ишлатилишига боғлиқ.


2. Тиббий ходимлар хавфли ҳудудга киришдан олдин респиратор кийиш керак.


3. Респираторлардан фойдаланишда қуйидаги қоидаларга риоя этиш керак:

респиратор герметик ҳолатдалигига ишонч ҳосил қилиш;

респираторни тўлиқ очиш учун четлари орқали ораси очилади;

кичик ёй ҳосил қилиш учун сим қисми букилади;

респиратор пастки қисми тепага кўтариб, бош тасмалари чиқарилади.

кўрсаткич ва катта бармоқлар билан тасмалар тортилади ва кенгайтирилади;

тасмалар кўрсаткич ва катта бармоқлар билан ушлаб турилиб, респираторни энгак тагига олиб борилади;

тасмалар бош ортига олиб борилади;

қуйи тасмани бўйин асосига жойлаштириш.

иккинчи тасмани бошнинг юқори қисмига жойлаштириш.

бармоқлар билан респираторни қаншарга маҳкам босиб тақиш.

респиратор юзга зич ёпишиб турганини сезмагунгача уни юзга герметик тақишни давом эттириш керак.

респиратор юқори қисмидаги қаттиқ қисмини бурун рельефига мослаштириб қисилади.


4. Респиратор ишлатилгандан кейин тегишли чиқинди идишга ташланиши керак.


5. Респираторни тақишдан олдин ва ечилгандан кейин қўллар ювилади ҳамда зарарсизлантирилади.


Респиратор герметик ҳолатини текшириш учун кўрсатмалар:


1. Респиратор мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини аниқлаш учун ҳар бир ишлатишдан олдин уни герметик ҳолатини текшириш зарур. Бунинг учун бир неча марта куч билан нафас олиб, нафас чиқариш керак. Бунда:

респиратор нафас олганда бироз ботиши ва нафас чиқарганда бироз кенгайиши керак;

ундан фойдаланган шахс респиратор орасида ҳаво сизиб ўтишини сезмаслиги керак.


2. Ҳаво сизиб ўтмаслиги респиратор юзга зич ёпишиб тургани ва ниқоб ҳолати герметик эканлигидан дарак беради.


3. Агар респиратор юзга ботмаса ва кенгаймаса ёки юз билан респиратор орасида ҳаво сизиб ўтса, бу респиратор ҳолати герметик эмаслигидан дарак беради. Фойдаланувчи ҳаво сизиб ўтишини бартараф қилиш учун респираторни юзига яна бир бор зич ёпиштиришга ҳаракат қилиш керак, бунга эришса, демак, респираторни ишлатиш хавф туғдирмайди.


4. Респиратор ёпишиши зичлигини яхшилаш учун қуйидагиларни қилиб кўриш тавсия этилади:

респиратор тўғри тақилганига ишонч ҳосил қилиш учун ойнадан фойдаланиш;

респиратор зирак ёки сочга илиниб қолмаганини текшириш;

тасмалар тўғри жойлашганига ишонч ҳосил қилиш. Тепадаги тасма бош қоқ учида жойлашиши айниқса муҳим, чунки у респираторни энгакка тортиб туриши керак.


5. Респираторларни фойдаланишдан олдин уларни ишлатиш муддати бўйича таъминловчи тавсиялари билан танишиб чиқиш керак.


6. Респираторлар қайта ишлатилганда, улар очиқ ҳолатда, қуруқ жойда сақланади.


7. Респираторларни пластмасса қутича ёки целлофанларда сақлаш мумкин эмас.

          

          




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

4-ИЛОВА



COVID-19 инфекцияси билан касалланган

беморлар томонидан фойдаланилган чойшабларни

дезинфекция қилишга бўлган талаблар

           

1. COVID-19 инфекцияси юқтирган ёки касалликка гумон қилинган беморларга ишлатилган чойшабларни дезинфекция қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


2. Беморларга ишлатилган чойшабларга қуйидагилар киради:

- беморларга ишлатилган кийим-кечаклар, ўрин-кўрпалар, ёстиқ жилдлари;

- палатада бемор тўшакларига ишлатилган адёллар.


3. Зарарланган чойшаблар бир маротабалик полиэтилен пакетларга жойлаштириб, зич ёпилади ва полиэтилен пакет усти дезинфекция қилинади.


4. Сариқ рангдаги қопга бўлим ва зарарланган чойшаб номи ёзилган махсус этикетка ёпиштирилади ва кирхонага транспортировка қилинади.


5. Зарарланган (касаллик қўзғатувчиси билан ифлосланган) материалларни транспортировка қилиш учун махсус транспорт воситалардан фойдаланилади. Ушбу транспорт воситалари ҳар бир зарарланган чойшабларни кирхонага ташигандан кейин зудлик билан дезинфекция қилиниши керак.


6. Чойшабларни транспорт воситалари таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3,0 фоизли ишчи эритмасида ёки бошқа дезинфекция воситасида унинг йўриқномасига асосан артилади. Дезинфекция воситаси 30 дақиқа экспозициядан кейин тоза сув билан артилади.


7. COVID-19 инфекцияси юқтирган беморлар чойшаблари кирхонада сараланади ва ванналарда таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 0,5 фоизли ишчи эритмасида дезинфекция қилинади.


8. Бирламчи дезинфекциядан ўтган чойшаблар кир ювиш машиналарида ювилади ва центрифугалар ёрдамида қуритилади.


9. Қуритилган чойшаблар дазмолланиб, алоҳида пакетларда сақланади.


10. Ишлатилган ёки ифлосланган чойшаблар билан ишлашда тиббий ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши керак.

          

           




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

5-ИЛОВА



Беморлар ва тиббий ходимлар овқатланишига

бўлган талаблар

            

1. Беморлар ва тиббий ходимларга овқат тайёрлаш тиббиёт ташкилоти ошхонасидан ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида аутсорсинг хизматлари асосида амалга оширилади.


2. Ошхонада тайёрланган овқатларни "Шифохона ичи инфекциялари" санитария қоида ва нормалари (СанҚваН 0342-17) 15-боб, 7.11-бандига асосан бўлимларга олиб боришда термослар, сирли ёки алюминий идишлардан фойдаланилиши мумкин.


3. Беморлар ва тиббий ходимлар томонидан овқатланиш учун ишлатилган идишлар даволаш бўлимларидаги овқат тарқатиш хонасида ювилади, қайнатилади ва дезинфекция қилинади ҳамда қуруқ ҳолда сақланади.


4. Ошхонадан бўлимларга овқатларни ташишда ишлатилган хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 1,0 фоизли ишчи эритмасида ёки бошқа дезинфекция воситаси билан артилади. Ишлатилган дезинфекция воситаси 30 дақиқа экспозициядан кейин тоза сув билан ювиб ёки артиб ташланади.


5. Беморлар ва тиббий ходимлар овқатланиш учун бир маротабалик идишлардан фойдаланиш мумкин. Ушбу идишлар ишлатилгандан кейин тиббий чиқинди сифатида бир маротабалик полиэтилен пакетларга йиғилади, пакетлар 3/4 қисми тўлгандан кейин зич ёпилиб, хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3,0 фоизли ишчи эритмасида ёки бошқа дезинфекция воситаси билан дезинфекция қилинади ва утилизация қилинади.

           

            




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

6-ИЛОВА



Жорий ва мукаммал тозалаш ишларини

ўтказишга бўлган талаблар

            

1. Полларни дезинфекция қилиш:


1. Дезинфекция қилишдан аввал кўзга кўринган ифлосланишлар тозаланади. Хоналарни зарарсизлантириш ишлари эса уларни қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликларини тозалаш режимида ўтказилиши керак, яъни 1:5 нисбатда зарарсизлантиради.


2. Пол ва деворлар 3 фоиз таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари билан 100 мл/кв.м миқдорида ювиш, сепиш ёки артиш ёрдамида дезинфекция қилинади.


3. Дезинфекция ишларидан кейин 30 минут экспозиция қилинади.


4. Дезинфекция ишлари кунига 3 марта ва ифлосланиш даражасига қараб олиб борилади.


2. Ташқи юзаларни дезинфекция қилиш:


5. Дезинфекция қилишдан олдин кўзга кўринган ифлосланишлар тозаланади. Хона юзаларида зарарсизлантириш ишлари эса уларни қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликларини тозалаш режимида ўтказилиши керак.


6. Ишчи юзалар таркибида 3 фоизли хлор сақловчи дезинфекция воситалари билан салфетка ёрдамида артилади. 30 дақиқа экспозициядан кейин ишчи юзалар тоза сувда ювилади. Дезинфекция ишлари кунига 3 марта ўтказилади. Ифлосланиш даражасига қараб, дезинфекция ишлари такрорий олиб борилади.


7. Тозалаш ишлари тоза участкадан бошланиб, кейинчалик ифлосланган юзага ўтилади. Ишчи юзалар тозалангандан кейин ишлатилган латталар зарарсизлантиради, ювилади ва қуруқ ҳолда сақланади.


8. Хоналар ҳавоси бактерицид лампалар ёрдамида 20 дақиқа ёрдамида зарарсизлантирилади.


9. Бактерицид лампаларнинг ёруғлик тўлқини узунлиги 250- 400 нм бўлиши керак.


3. Мукаммал тозалов ишлари


10. Мукаммал тозалов ишлари санитария-гигиеник қопламага эга деворларни ювиш билан олиб борилади. Шунингдек, эшиклар, деразалар, плинтуслар, ёритиш қурилмалари, асбоб-ускуналар ҳам ювилади.


11. Мукаммал тозалов ишлари бир пайтнинг ўзида 2 та челакдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Биринчи челакда таркибида хлор сақловчи дезинфектантнинг 3,0 фоизли эритмасидан иборат ювиш тўплами тайёрланади, бунга ювиш воситаси - 50 гр. бўлакли хўжалик совуни ёки 25 гр. исталган ювиш кукуни қўшилади. Иккинчи челакда тоза сув бўлади. Дастлаб латта ювиш эритмаси солинган челакка ботирилади, бироз сиқиб олинади ва ювилиши керак бўлган кичикроқ жой артиб чиқилади. Сўнгра ишлатилган латта тоза сувли челакда чайилади. Кейин ушбу жараён такрорланади.


12. Мукаммал тозалов ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

- мукаммал тозалов ишлари олдидан хоналар камида 20 дақиқага шамоллатилади;

- барча юзалар ювиш-дезинфекция эритмаси билан артиб чиқилади;

- тоза сувли латта билан артиб чиқилади ва 30 дақиқа давомида кварцланади.


13. Дезинфекцияловчи воситалар бўлган таркибида хлор сақловчи, водород пероксид ёки бошқа дезинфектантлар ҳар ҳафта алмаштирилиб қўлланилиши тавсия этилади. Дезинфекция эритмасининг сарфи - 1 кв. м.га - 100 мл.ни ташкил этади.


14. Дезинфекция қилинган оқова сувларда қолдиқ хлорнинг умумий концентрацияси 10 мг/л дан кам бўлмаслиги керак.

           

         




Санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативларига

7-ИЛОВА



COVID-19 инфекциясини даволаш

натижасида юзага келадиган тиббий

чиқиндиларни утилизация қилиш

          

1. Инфекцияга гумон қилинган ва тасдиқланган беморлар билан боғлиқ барча чиқиндиларни тиббий чиқинди сифатида утилизация қилинади.


2. Тиббий чиқиндилар икки қаватли пакетларга солинади ва пакетлар зич ёпилиб, таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3,0 фоизли ишчи эритмаси сепилади.


3. Ўткир предметлар махсус пластик контейнерларга (иглоотсекатель) солинади ва контейнер тўлгандан тўлиқ ёпилиб, контейнерга таркибида 3,0 фоизли хлор сақловчи дезинфекция воситаси сепилади.


4. Қадоқланган чиқиндиларни тиббий чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган маркировкаланган контейнерларга солинади ҳамда зич ёпилиб, белгиланган жойга олиб борилади.


5. Чиқиндилар белгиланган йўналиш ва вақт бўйича тиббий чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш пунктига олиб борилади ҳамда алоҳида сақланади.


6. "Б" синфга оид чиқиндилар сариқ рангли ёки сариқ маркировкали бир маротабалик пластик пакетлар ёки қаттиқ, тешилмайдиган қадоқларга (контейнерлар) йиғилади.


7. "Б" синфга оид ўткир учли чиқиндилар учун бир марталик тешилмайдиган, намликка чидамли идишлардан (контейнерлар) фойдаланилади. Идишда мустаҳкам ёпиладиган ва қайта очилмайдиган қопқоқ бўлиши керак.

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).



































































Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск