ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2023 й. 78-сон "Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2023 й.

N 78




АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ

ВА   ҲУНАРМАНДЧИЛИК   МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ,

КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

           

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусан, ҳудудларнинг ихтисослашувига қаратилган манзилли дастурларнинг амалга оширилиши натижасида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида сўнгги 5 йилда маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми қарийб 10 бараварга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга ошди, 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг улуши қарийб 50 фоизга етди.

Туманда жадал суръатлар билан ўсиб бораётган замонавий чарм-пойабзал ишлаб чиқариш ташкилотлари атрофида кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолини кластер ва касаначилик усулида бирлаштириш, ҳунармандчиликда кооперацияни янада ривожлантириш орқали Андижон вилояти Шаҳрихон туманини чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, экспорт қилиш марказига айлантириш ҳамда ҳудуд аҳолисини даромадли иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2023-2024 йилларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли параметрлар 1-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси ҳамда Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг "Шаҳрихончармсаноат" бирлашмасини (кейинги ўринларда - Бирлашма) ташкил этиш ва унинг фаолиятига кўмаклашиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси "Elegant shoes and" МЧЖ ва тумандаги чарм-пойабзал соҳасидаги етакчи ташкилотларга ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига Бирлашмани белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашсин.

Бунда, Бирлашмага ўз фаолиятида "Elegant shoes and" МЧЖнинг ташқи бозорларга чиқиш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни жорий этиш тажрибасидан намуна сифатида фойдаланиш ва уни кенгайтириш тавсия этилсин.


3. Таъсисчилар томонидан Бирлашманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Шаҳрихон тумани ва унга қўшни ҳудудларда табиий ва сунъий чармдан аёллар, болалар ва спорт оёқ кийимлари, спорт инвентарлари, чарм-атторлик маҳсулотлари, шунингдек, фурнитура, аксессуарлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан кластер ва касаначилик усулида кооперация тизимини такомиллаштириш;

республиканинг бошқа ҳудудларида фаолият кўрсатаётган чарм-пойабзал соҳаси ташкилотлари билан ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантириш ва экспорт географиясини кенгайтириш, бу йўналишда амалдаги экспорт ҳажмини 2 бараварга ошириш;

ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ярмаркалар ташкил этиш орқали чарм-пойабзал маҳсулотларининг сотув ҳажмини ошириш ва миллий брендларни янада қўллаб-қувватлаш;

жаҳон бозорларида Шаҳрихон пойабзал брендини танитиш ва ўзининг харидорларига эга бўлишига кўмаклашиш, шу мақсадларда халқаро кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, хорижий ярмаркаларда маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш;

ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларининг кафолатланган сотиш тизимини таъминлаш учун хорижий давлатларда савдо уйларини ташкил этишга кўмаклашиш;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан биргаликда халқаро брендларга эга бўлган нуфузли хорижий компанияларнинг харид офисларини (buying office) очиш бўйича улар билан ҳамкорлик қилиш;

ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулот сифатининг жаҳон стандартлари билан мувофиқлигини таъминлаш учун маҳаллий ташкилотларнинг Италия, Туркия ва бошқа давлатлар ташкилотлари билан ўзаро тажриба ҳамда малака алмашишларини ташкил этиш;

республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича "Шаҳрихон тажрибаси"ни ўргатиш ва оммалаштириш;

Шаҳрихон косибчилик мактаби тажрибаси асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этишда фаол иштирок этиш.


4. Бирлашма Андижон вилояти Шаҳрихон тумани "Қум" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Осиё тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида амалга оширилаётган "Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни шакллантириш" лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида косибчилик ва тикувчилик йўналишларида ўқув курсларини ташкил этиш, марказни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда, заруратга кўра, косибчилик, пичоқчилик, ҳунармандчилик фаолият турлари йўналишидаги зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш масаласида Осиё тараққиёт банки билан келишган ҳолда техник-иқтисодий асосномага қўшимча киритиш чоралари кўрилсин.

Андижон вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Бирлашма фаолиятини зарур моддий-техник база билан таъминлаш чорасини кўрсин;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонини қурувчи ташкилот билан якуний ҳисоб-китоблар асосида фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминласин.


5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Бирлашма билан биргаликда икки ой муддатда Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонида Шаҳрихон косибчилик мактабини (кейинги ўринларда - Косибчилик мактаби) ташкил этсин. Бунда:

Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида ва Косибчилик мактабида, устувор равишда, Бирлашмага аъзо бўлган ташкилотлар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан келгусида ишга олинадиган ишсиз ёшлар, аёллар ва касаначиликка қизиқиши бўлган аҳолининг ўқитилишини, улар ходимларининг малакаси оширилишини ташкил этсин;

Косибчилик мактабида касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини чарм-пойабзал маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, инновацион ишланмаларни жорий этиш, маҳаллий чарм маҳсулотларининг халқаро брендлар билан рақобатбардошлигини ошириш борасидаги вазифалар билан боғлиқ равишда ташкил этиш чораларини кўрсин;

ўқув-ишлаб чиқариш полигонида текин фойдаланган ҳолда косибчилик ва ҳунармандчилик йўналишидаги кичик тадбиркорлик субъектларига устоз-шогирд тамойилига асосланган шартларда ишлаб чиқариш лойиҳалари учун жойларнинг ажратилиши белгилансин.


6. Андижон вилояти ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Шаҳрихон туманининг 10 та маҳалласида жойлашган умумтаълим мактабларининг фойдаланилмасдан бўш турган бино ва хоналари маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан таъмирланишини ҳамда уларни маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш учун ташаббускорларга аукцион савдоларисиз ижара ҳақининг "ноль" ставкасида ижарага берилишини таъминласин.

Белгилансинки, касб-ҳунарга ўқитиш масканларида, устувор равишда, чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишига қизиқиш билдирган юқори синф ўқувчилари ва ишсиз фуқаролар учун қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.


7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Бирлашма билан биргаликда икки ой муддатда:

касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқув дастурлари талабларидан келиб чиқиб, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ жиҳозланишини;

ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш учун касб-ҳунарга ўқитиш масканларини тумандаги Бирлашмага аъзо бўлган ташкилотларга бириктириш чоралари кўрилишини;

тумандаги замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, соҳада кўп йиллик иш тажрибасига ва юқори профессионал тайёргарликка эга бўлган мутахассислар касб-ҳунарга ўқитиш масканларига касбий таълим усталари сифатида жалб қилиниши ҳамда уларнинг иш ҳақи харажатлари белгиланган тартибда қоплаб берилишини таъминласин.


8. Белгилансинки:

Косибчилик мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш масканларига ўқувчилар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган маҳсулотларни сотишга рухсат берилади;

тайёрланган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

ушбу маблағлар ўқув жараёнида ўзининг билими ва интизоми билан намуна кўрсатган ўқувчиларни моддий рағбатлантириш ва хомашё харид қилиш учун сарфланади;

Бирлашма ўз аъзолари орқали Косибчилик мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқувчиларини ишлаб чиқариш учун мураккаб бўлмаган ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларга буюртмалар, хомашё ҳамда иш билан таъминлашга кўмаклашади.


9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Бирлашмага аъзо иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 млрд сўм маблағ ажратсин.

Белгилансинки, ушбу бандга асосан:

а) 1 млрд сўм маблағ ушбу қарор асосида ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш масканларини жиҳозлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш ва сақлаш харажатларига йўналтирилади;

б) 2 млрд сўм маблағ ҳисобидан чарм-пойабзал соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Бирлашмани ташкил этиш ва сақлаш харажатларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасига қайтариш шарти билан 3 йил муддатгача фоизсиз ссуда ажратилади;

в) Бирлашмага ажратилган маблағлар ҳисобидан унга аъзо бўлган чарм-пойабзал соҳаси ташкилотларига қуйидаги шартларда фоизсиз ссудалар ажратилади:

янгидан ишга қабул қилинган фуқаролар ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши муносабати билан зарур бўлган хомашёларни сотиб олиш учун икки йил муддатга ҳар бир ходимга 5 млн сўмдан, бироқ 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда;

янгидан ишга жалб қилинган касаначи ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши муносабати билан зарур бўлган хомашёларни сотиб олиш учун икки йил муддатга ҳар бир касаначига 2 млн сўмдан, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда;

янги иш ўринларини, шу жумладан, касаначиликни ташкил этиш учун зарур жиҳозлар харид қилиш учун 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда.

Бунда, "e-mehnat" тизимида рўйхатдан ўтган шартномалар, шунингдек, товар-моддий буюмларни харид қилиш учун электрон ҳисобварақ-фактуралар ёки онлайн назорат-касса машиналари чеклари мавжудлиги ссуда олишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига ёшларни ўқув жараёнига жалб этиш, янги иш ўринларини, жумладан, касаначиликни ташкил этиш самарадорлигини таҳлил қилиш асосида маҳаллий бюджетнинг прогнозга нисбатан қўшимча даромадлари ҳисобидан Бирлашмага қўшимча маблағлар ажратиш тавсия этилсин.


10. Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқариш қуйидаги тартибда ташкил этилсин:

а) тумандаги 79 та маҳаллада касаначиликка қизиқиши бўлган аҳоли, шу жумладан, аёллар ва ёшлар танлаб олинади;

б) танлаб олинган фуқаролар Косибчилик мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш масканларида амалиёт билан боғлиқ ҳолда бепул 3-6 ой ўқитилади;

в) қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;

г) чарм-пойабзал соҳасидаги илғор тадбиркорлик субъектларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар устувор равишда ажратилади;

д) йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчи ташкилотлар касаначилик усулида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун ўқув курсларини тугатган, етарли даражада касб-ҳунарни ўзлаштирган, дастгоҳларга эга бўлган аҳолига зарур хомашё ва материаллар етказиб беради.

Белгилансинки, ушбу бандга асосан аҳолини касб-ҳунарга бепул ўқитиш ва дастгоҳларни харид қилиш учун субсидиялар ажратиш билан боғлиқ харажатлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


11. Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг Шаҳрихон туманида касаначилик билан шуғулланувчилар сони 50 нафардан кўп бўлган маҳаллаларда Бирлашма маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-331-сон қарорида белгиланган тартибда ташаббускор тадбиркорлар ҳисобидан касаначилик микромарказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки:

касаначилик микромарказлари маҳаллалардаги касаначилик билан шуғулланиш истаги бўлган аҳолининг сонидан келиб чиққан ҳолда, уларни мақбул жойлаштириш имконияти, ихтисослашуви, дастгоҳларни жойлаштириш ва ишлатиш учун зарур инфратузилма билан таъминлаган ҳолда ташкил этилади;

Бирлашма ҳисобидан қурилган касаначилик микромарказларидаги жойлар йигирма тўрт ойгача бепул ижарага берилади;

касаначилик микромарказлари билан тумандаги йирик ишлаб чиқарувчилар ўртасида кафолатланган буюртма ва харид ҳамда кооперация қилиш бўйича шартномалар имзоланади.


13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Шаҳрихон туманида касаначилик микромарказларини ташкил этиш учун:

а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда касаначилик микромарказларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилишини;

б) икки ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Шаҳрихон тумани ҳокимлиги билан биргаликда бўш ер участкалари ҳамда биноларни аниқлаб, уларнинг аукцион савдолари орқали сотилиши ва ижарага берилишини;

в) маҳаллий бюджетнинг прогнозга нисбатан қўшимча даромадлари ва тасдиқланган харажатларнинг иқтисод қилинган қисмидан замонавий енгил конструкцияли биноларни ўрнатиш ҳамда бўш турган биноларни реконструкция қилиш орқали ҳар бир касаначилик микромаркази ташкил этиш учун Бирлашмага 1 млрд сўмгача субсидия ажратилишини таъминласин.


14. Андижон вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш учун Шаҳрихон туманидан 8 гектар ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.


15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:

чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йилда Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманида хорижий етакчи компаниялар, харидорлар ҳамда соҳадаги нуфузли эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда Халқаро форум ва кўргазма ташкил этсин;

Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни кафолатланган хомашё билан таъминлаш мақсадида "Ўзчармсаноат" уюшмаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги чарм, фурнитура ва бутловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан Бирлашма ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин;

2023 йил 1 июлга қадар Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кооперация ва касаначилик усулида ривожлантириш бўйича дастлабки тажриба асосида соҳани кластер усулида ривожлантиришнинг стратегияси ҳамда ушбу соҳага халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий инвестицияларни ҳамда бошқа молиялаштириш манбаларни жалб қилишнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.


16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиб, натижаларини доимий равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўрсин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

          

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 февралдаги

78-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2024 йилларда Андижон вилояти

Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва

ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни

янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш

орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАР

            

Т/р

Йўналиш номи

Бандлиги

таъминланадиган

аҳоли сони

         

2023

йил

      

шундан:

      

2024 йил

шундан:

        

ўқитиш

субсидия

бериш

   

кредит

ажратиш

    

ўзини

ўзи

банд

қилиш

     

бошқа

ўқитиш

субсидия

бериш

   

кредит

ажратиш

     

ўзини

ўзи

банд

қилиш

    

бошқа

Жами

    

20 000

8 000

400

800

2 800

2 000

2 000

12 000

600

1 200

4 200

3 000

3 000

1.

Косибчилик


1 275

625

31

63

219

156

156

650

33

65

228

163

163

2.

Тикувчилик


4 000

1 800

90

180

630

450

450

2 200

110

220

770

550

550

3.

Дурадгорлик


900

420

21

42

147

105

105

480

24

48

168

120

120

4.

Темирчилик


840

400

20

40

140

100

100

440

22

44

154

110

110

5.

Бошқа йўналишлар

            

12 985

4 755

238

476

1 664

1 189

1 189

8 230

412

823

2 881

2 058

2 058

           

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 февралдаги

78-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2024 йилларда Андижон вилояти

Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва

ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни

янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш

орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

         

Т/р

    

Мақсадлар ва чора-тадбирлар

     

Амалга ошириш механизмлари

    

Бажариш

муддати

       

Масъул ижрочилар

     

1.

Касаначилик ва кластер тизимидан кенг фойдаланиш, ўзини ўзи банд қилишни янада рағбатлантириш орқали 2023 йилда 8 минг, 2024 йилда 12 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш.


Чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувни янада чуқурлаштириш, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда:

ўқитиш орқали 1 000 нафар;

субсидия бериш орқали 2 000 нафар;

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 7 000 нафар;

ўзини ўзи банд қилиш ва бошқа йўналишларда 10 000 нафар.


2023-2024

йилларда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2.

"Шаҳрихончармсаноат" бирлашмасини (кейинги ўринларда - Бирлашма) ташкил этиш.


1. Чармни қайта ишлаш ташкилотлари, соҳа мутахассислари ҳамда аҳоли билан давра суҳбатлари ўтказиш.


Икки ҳафта

муддатда


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Адлия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, "Elegant shoes and" МЧЖ

2. Чарм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан кластер ва касаначилик усулида кооперация қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича Бирлашма уставини ишлаб чиқиш.


Уч ҳафта

муддатда


3. Соҳада ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантиришни, миллий брендларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи вазифаларни қамраб олган ҳолда Бирлашма уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


4. Бирлашмани зарур моддий-техник база билан таъминлаш.


Бир ой

муддатда

3.

Жаҳон бозорларида Шаҳрихон пойабзал брендини танитиш ва ўз харидорларига эга бўлишига кўмаклашиш.


1. Ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларини қўшни ва бошқа давлатларда кафолатланган сотишни таъминлаш мақсадида савдо уйларини ташкил этишга кўмаклашиш.


2. Ишлаб чиқариш жараёнларини ва маҳсулот сифатини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш учун Италия, Туркия ва бошқа етакчи давлатлар ташкилотлари билан тизимли равишда малака оширишни ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. 2023-2024 йиллар давомида халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш.


2023-2024

йилларда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


4.

Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида "Шаҳрихон косибчилик мактаби"ни ташкил этиш.


1. Шаҳрихон косибчилик мактаби уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, косибчилик мактабини Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонига жойлаштириш.


Икки ҳафта

муддатда


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, "Шаҳрихон-чармсаноат" бирлашмаси, Андижон вилояти ҳокимлиги


2. Шаҳрихон косибчилик мактаби уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш.


Икки ой

муддатда


3. Ҳудуддаги косибчилик фаолияти билан шуғулланадиган аҳолининг малака ва кўникмаларини янада ошириш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


4. Аҳоли ва тадбиркорларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини, чарм маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, инновацион ишланмаларни жорий этиш, чарм маҳсулотларини халқаро брендлар билан рақобатбардошлигини оширишга эътибор қаратиш.


Доимий

равишда

5.

Тумандаги умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш масканларида юқори синф ўқувчиларини ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш.


1. Малакали ходимлардан, тадбиркорлардан, амалиётчи косиб ва ҳунармандлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2. Косибчилик ва ҳунармандчилик йўналишида ёш ўқувчилар учун амалий таълим дастурини ишлаб чиқиш.


Бир ой

муддатда


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


3. Ўқув жараёни ва амалиётдан келиб чиқиб ўқув дастурини доимий равишда такомиллаштириб бориш.


Доимий

равишда


6.

Бирлашма фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш.


1. Бирлашма фаолият юритиши учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Икки ҳафта

муддатда


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Андижон вилоят ҳокимлиги


2. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бирлашмага 3 млрд сўм, шу жумладан, 2 млрд сўм маблағни фоизсиз ссуда ажратиш.


Уч ой

муддатда


3. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бирлашмага қўшимча маблағлар жалб этиш имкониятларини кенгайтириб бориш.


Доимий

равишда


7.

Бирлашма томонидан чармни қайта ишлаш ташкилотларини қўллаб-қувватлаш.


1. Чармни қайта ишлаш ташкилотларига 2 млрд сўм фоизсиз ссудаларни ойма-ой ўзлаштириш графигини тасдиқлаш.


Икки ой

муддатда


"Шаҳрихон-чармсаноат" бирлашмаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


2. Қарорга мувофиқ белгиланган мақсадларга маблағлар ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш.


Доимий

равишда


8.

Осиё тараққиёт банкининг "Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни шакллантириш" лойиҳаси доирасида касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш.


1. Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқув курсларини замонавий жиҳозлар билан таъминлашни ҳамда замонавий кўринишга келтиришни назарда тутувчи техник- иқтисодий асосномага зарур ҳолларда қўшимча киритиш.


2023 йил

ноябрь


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Шаҳрихон-чармсаноат" бирлашмаси


2. Тумандаги асосий касаначилик турлари бўлган косибчилик, пичоқчилик ва бошқа ҳунармандчилик фаолият турлари бўйича ўқув-амалий курсларини ташкил этиш ҳамда зарурий замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклиф киритиш.


2023-2024

йилларда


9.

Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув ишлаб чиқариш полигони фаолиятини самарали ташкил этиш.


1. Қурувчи ташкилот билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва Шаҳрихон косибчилик мактабига текин фойдаланиш учун ўқув ишлаб чиқариш полигони биносини ажратиб бериш.


Бир ой

муддатда


Андижон вилояти ҳокимлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


2. Ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган кичик тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш.


Бир ой

муддатда


3. Тадбиркорлик субъектларини зарур инфратузилма билан таъминлаш.


Доимий

равишда


10.

Чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш.


1. Тумандаги 79 та маҳаллаларда касаначиликка қизиқиши бўлган ҳамда ижтимоий дафтарларга киритилган аҳолининг бандлигини таъминлаш.


2. Касаначилик соҳасига қизиқиши бўлган аҳолини Шаҳрихон косибчилик мактабида бепул 3-6 ойлик амалиёт билан боғлиқ ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш.


3. Тадбиркорлик субъектларига ижтимоий дафтарларга киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратиш.


2023-2024

йилларда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


11.

Маҳаллаларда касаначилик микромарказларини ташкил этиш.


1. Касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли қатламини аниқлаш.


Уч ҳафта

муддатда


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


2. 50 нафардан ортиқ касаначилик билан шуғулланувчи аҳолиси мавжуд маҳаллаларда микромарказларнинг манзилларини белгилаш.


Беш ҳафта

муддатда


3. Микромарказларни намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш бўйича қурувчиларни танлаб олиш.


Икки ой

муддатда


4. Микромарказларни зарур шароитлар билан таъминлаган ҳолда ишга тушириш.


2023 йил

давомида


12.

Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт географияси ҳамда товарлар ассортиментини кенгайтириш.


1. Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Бир ой

муддатда


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


2. Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт географияси ва салоҳиятини оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Икки ой

муддатда


3. Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманида хорижий етакчи компаниялар, харидорлар ва соҳадаги нуфузли эксперт ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқаро форум ва кўргазмани ташкил этиш.


2023 йил

давомида


          

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 февралдаги

78-сон қарорига

3-ИЛОВА



Андижон вилояти Шаҳрихон туманида

чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик

усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш

СХЕМАСИ

             

     

Босқичлар

       


       

Субъектлар

       


     

Тадбирлар

     


     

Муддатлар

       








1-босқич


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги

        

Маҳаллаларда касаначиликка қизиқиши бор аҳоли, шу жумладан, аёллар ва ёшларни аниқлаб олади.

      

Доимий

равишда











2-босқич


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги, йирик чарм-

пойабзал ташкилотлари

        

Касаначиликка қизиқиши бор аҳолини тумандаги йирик чарм-пойабзал ташкилотлари ҳузурида ҳамда Шаҳрихон косибчилик мактабида бепул ўқитади (3-6 ойлик амалиёт  билан боғлиқ ҳолда).

      

Ҳар ойда











3-босқич


Камбағалликни қисқартириш ва

бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги, тижорат банклари


    

Касб-ҳунарга ўқишни тугатган ҳамда ижтимоий реестрга, "Ааёллар" ва "Ёшлар" дафтарларига киритилган аҳолига дастгоҳ ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун субсидиялар беради ҳамда имтиёзли кредитлар ажратади*.

     

Доимий

равишда











4-босқич


"Шаҳрихончармсаноат" бирлашмаси,

йирик чарм-пойабзал ташкилотлари

      

Ўқув курсларини тугатган, етарли даражада касб-ҳунарни ўзлаштирган ҳамда дастгоҳларга эга бўлган фуқаролар билан йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида касаначилик шартномалари тузади (хомашё ва материалларни касаначилик усулида ишларни бажариш учун етказиб бериш бўйича).

     

Доимий

равишда











5-босқич


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги


      

Касб-ҳунарга ўқитиш ва дастгоҳларни харид қилиш учун компенсациялар билан боғлиқ харажатларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб боради.

    

Доимий

равишда











6-босқич


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги


       

Касаначилик асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда субсидия ва имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиши бўйича ишлаб чиқаришда мониторинг олиб боради.

     

Доимий

равишда




           

*) Дастгоҳ ва асбоб-ускуналар нархининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдордан ошмаган ҳолда субсидиялар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар устувор равишда ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 февраль








































































Время: 0.0192
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск