ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2023 й. 79-сон "Республикадаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2023 й.

N 79




РЕСПУБЛИКАДАГИ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎҚУВ КУРСЛАРИДА

ЁШЛАРНИНГ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

СОҲАСИДА ТАҲСИЛ ОЛИШИ УЧУН ТАЪЛИМ

КРЕДИТИ АЖРАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

          

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига депозит маблағлари жойлаштириш;

таълим кредитларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасида бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратиш;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш бўйича ажратилган кредитлар учун гаров ва кафиллик талаб этмаслик;

Жамғарма томонидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилаш.


3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартибини ва унинг ижтимоий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

          

           

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 февраль










































































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск