ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.02.2023 й. 79-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 февралдаги

79-сон қарорига

ИЛОВА



Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси

ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг

ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари

соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида ёшларнинг (ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар) таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасидан бошқа ўқув курслари учун ажратиладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

Жамғарма томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига депозит маблағи жойлаштирилади.


3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахсларга (кейинги ўринларда - кредит олувчи) ажратилади.

Бунда:

ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда унинг тўғри юритилиши Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан назорат қилинади;

кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ёки бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити шартномасида қатнашишлари мумкин.


4. Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса таълим кредити ажратилган санадан 1 йилдан сўнг 3 йил давомида амалга оширилади.



2-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МУВОФИҚЛИК МЕЗОНЛАРИ ВА ТАЪЛИМ КРЕДИТИ

УЧУН УЛАРГА ДЕПОЗИТ МАБЛАҒЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

         

5. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун депозит маблағларини жойлаштиришда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:

тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;

тижорат банки "Fitch Ratings" ёки "Standard & Poor`s" рейтинг агентликларининг "В" рейтингидан ёки "Moody`s Investors Service" рейтинг агентлигининг "В2" рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;

охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;

тижорат банкининг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги;

тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;

Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу банднинг иккинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.


6. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.

Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағларни жойлаштириш юзасидан 1 йил муддатга Бош битим (кейинги ўринларда - Бош битим) тузилади.

Бунда ушбу муддат мобайнида томонларда Бош битимда кўзда тутилган шартлар бўйича эътирозлар юзага келмаган тақдирда, Бош битимнинг муддати автоматик тарзда келгуси молия йиллари учун узайтирилган деб ҳисобланади.

Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида жойлаштирилган депозит маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.


7. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги доимий равишда ушбу Низом доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 4 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит маблағларни жойлаштиради.


10. Бош битимда келишилган шартлар асосида тижорат банклари томонидан таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестри шакллантирилади ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит маблағларни олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилинади.

Тижорат банклари томонидан кредит олувчининг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.


11. Жамғарма буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит маблағларни жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, ушбу маблағлар тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.


12. Жамғарма депозит маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст ставкада жойлаштиради.


13. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг фарзандлари бўлган ёшларга ажратилган таълим кредитлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини ўзаро тақсимлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош битимга мувофиқ тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларнинг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига гаров депозити сифатида қўйиш бўйича тижорат банки ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида гаров шартномаси (кейинги ўринларда - гаров шартномаси) тузилади.



3-БОБ. ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА АЖРАТИШ ТАРТИБИ

          

14. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


15. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза;

б) кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт, оммавий оферта) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактура (мавжуд бўлганда);

в) тижорат банкининг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

г) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшлар учун);

д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.


16. Кредит олувчи юқоридаги ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатади. Тижорат банки тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.


17. Тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб тижорат банкига тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим.


18. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилоти ўртасидаги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт)да кўрсатилган тўлов суммасигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваридан кўп бўлмаган суммага тузилади.


19. Қарз олувчига таълим кредити Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Бунда Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, депозит маблағлар ва таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.


20. Тижорат банклари томонидан таълим кредитини ажаратиш кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасидаги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурада кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



4-БОБ. ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ ҚАЙТАРИШ

ВА КРЕДИТ МОНИТОРИНГИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ

          

21. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.


22. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.

Бунда тижорат банки кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)дан таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаргани учун комиссия ёки неустойка олиш тақиқланади.


23. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.


24. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни ва фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасига асосан муддати ўтган қарз бўйича неустойка ёки бошқа турдаги жарима ҳисоблаши ва ушбу неустойка (жарима) суммасини қарз олувчидан (биргаликда қарз олувчидан) ундиришга ҳақли.


25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун депозит маблағларни қайтариш тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


26. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратилган таълим кредитининг асосий қарз ва (ёки) фоиз бўйича 180 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банк гаров шартномасига мувофиқ ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини таълим кредитининг асосий қарзи қолдиғининг 50 фоизи миқдорига камайтириш юзасидан тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ва бу ҳақда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади.


27. Тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдида ўз мажбуриятини мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳолатларда камайтириши кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)ни банкка таълим кредити бўйича фоиз ва асосий қарзни тўлиқ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.


28. Агар таълим кредити тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбурияти камайтирилгандан сўнг тўлиқ ёки қисман қайтарилса, тижорат банки қайтарилган маблағнинг 50 фоизига тенг миқдорда ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятини оширади ва қайтган маблағ ҳисобидан ушбу мажбурият бажарилишини таъминлайди.

Тижорат банки қайтарилган маблағнинг қолган қисмини кредит олувчининг тижорат банки олдидаги қарздорлигини қайтаришга йўналтиради.


29. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ахборот технологиялари соҳасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида таълим кредити асосида таҳсил олаётган ёшларнинг эришаётган натижалари бўйича доимий ўрганишлар олиб боради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

             

30. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

            




Низомга

ИЛОВА



Дастурий маҳсулотлар ва ахборот

технологиялари технологик парки (IT-парк)

резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг

ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари

соҳасида таҳсил олиши учун таълим

кредитларини ажратиш

СХЕМАСИ

             

       

Босқичлар

      


        

Ижрочилар

      


       

Чора-тадбирлар

      


       

Муддатлар

   

         

I. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ДЕПОЗИТ

МАБЛАҒЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

          

1-босқич


Тижорат банклари


       

Мувофиқлик мезонларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.

           


Заруратга кўра








2-босқич


     

Таълим кредитини

молиялаш-тириш

жамғармаси

(кейинги ўринларда -

Жамғарма)

        


Мувофиқлик мезонларига мослиги ўрганилади.

Тижорат банклари мувофиқлик мезонларига мос эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.


Ҳужжатлар тақдим

этилгандан сўнг

5 иш кунида








3-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


     

Мувофиқлик мезонларига мос деб топилган тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағлари жойлаштириш юзасидан бир йил муддатга Бош битим тузилади.

       


Ўзаро келишувга

мувофиқ








4-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


Тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 4 йилдан кўп бўлмаган муддатда депозит маблағларни жойлаштиради.


     

Бош битимда

белгиланган

муддатларда

         

       

II. ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИНИ АЖРАТИШ

        

5-босқич


Тижорат банклари


         

Таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестрини шакллантиради ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит маблағларни олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим этади.

         


Доимий равишда








6-босқич


Жамғарма


           

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банклари ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағларни жойлаштириш юзасидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ маблағларни тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.

         


Шартномада

белгиланган

муддатларда








7-босқич


Тижорат банклари


      

Таълим кредити шартномасини кредит олувчи томонидан тақдим этилган фуқаро ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир ўқув курслик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузади ҳамда кредит ажратилишини таъминлайди.

          


5 иш кунида








8-босқич


Тижорат банклари


           

Тижорат банклари ва Жамғарма томонидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ ажратилган маблағлар фоизларини Жамғармага тўлаб боради.

           


Ҳар уч ойда

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 февраль





























































Время: 0.0140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск