ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.01.2023 й. 1/7-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.02.2023 й. 1834-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2023 й.

N 1834-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.01.2023 й.

N 1/7


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 28-сон, 276-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:".


2. Йўриқномада:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.";


2) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 5-банднинг иккинчи, учинчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошиларидаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги, 22, 26-бандлардаги, 37-банднинг биринчи хатбошисидаги, 46, 49, 51, 58, 59, 65, 66, 68, 71-бандлардаги, 73-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 78-банднинг биринчи хатбошисидаги, 80, 84, ва 132-бандлардаги, 136-банднинг иккинчи хатбошисидаги "пул ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 27-банддаги, 28-банднинг биринчи хатбошисидаги, 29, 38 ва 63-бандлардаги "Пул ҳисоб-китоб" деган сўзлар "Тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 3-боб ва унинг 1-параграфи номларидаги "Пул ҳисоб-китоб" деган сўзлар "Тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


5) 30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Банк операциялари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаклда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлар асосида амалга оширилиши мумкин (Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими ёки банк карталари орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар). Электрон ҳужжатлар тўлов ҳужжатларининг асл нусхасида белгиланган барча реквизитларга эга бўлиши шарт.";


6) 44-банддаги "кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 52-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Агар мижоз тақдим қилган тўлов ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3229, 13 апрель 2020 йил) белгиланган талабларга зид камчилик ва нуқсонлар аниқланса, тўлов ҳужжатлари мижозга ижрога қабул қилинмасдан қайтарилиши лозим.";


8) 72-банддан "қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 76-банд "кўчирмалар берилганидан" деган сўзлардан кейин "(масофадан хизмат кўрсатиш дастурлари орқали узатилгандан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 79-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. Агар ҳисобварақ эгаси банк картаси ва нақд пул чеки йўқолгани ёки ўғирлангани ҳақида банкка хабар бергунга қадар, мазкур банк картаси ва чеклар бўйича маблағлар тўлаб юборилган бўлса, бу тўлов учун банк жавоб бермайди.";

тўртинчи хатбошидаги "пул ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"90. Банкнинг операцион харажатлари ҳисоби банк томонидан Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасидаги (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) тегишли ҳисобварақлар таърифида белгиланган тартибда юритилади.";


12) 97-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"97. Товар-моддий қимматликларни олишга ишончномалар банкнинг ихтиёрига кўра мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.

Қоғоз шаклда расмийлаштирилган ишончномалар банк раҳбари (ёки ўринбосари) ҳамда бош бухгалтер имзолари ва банк муҳри билан тасдиқланади.

Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномалар банк раҳбари (ёки ўринбосари) ҳамда бош бухгалтернинг электрон рақамли имзолари орқали тасдиқланади.";


13) 98-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур дафтар электрон шаклда юритилганда, ушбу банднинг иккинчи хатбошиси талаблари татбиқ этилмайди.";


14) 99-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


15) 129-банднинг биринчи хатбошисидаги, 141-банднинг учинчи хатбошисидаги, 162 ва 168-бандлардаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 138-банддаги "ЕNД" деган сўз "ЕND" деган сўз билан алмаштирилсин;


17) 147-6-бандда:

учинчи хатбошидаги "Кредит 45401 "Спот битими бўйича чет эл валюталаридаги фойда" деган сўзлар "Кредит 45403 "Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Дебет 55302 "Спот битимлари бўйича чет эл валюталаридаги зарар" деган сўзлар "Дебет 55304 "Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18) 157-банднинг учинчи хатбошиси "биринчи нусхаси" деган сўзлардан кейин ", дастурий тарзда ҳисоблаш орқали шаклланган мемориал ордерлар ҳамда қисман тўлов бўйича шаклланган мемориал ордерлар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


19) 1-иловада:


а) 7-банддаги "Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март)" деган сўзлар "Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 март)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 16-банддаги, 18-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "пул ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


20) 7-илованинг матнидаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 февраль
















































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск