ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2023 й. ПҚ-78-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2023 й.

N ПҚ-78



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ

"МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИ

УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-204-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-204-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 февралдаги

ПҚ-78-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 12 апрелдаги "Муҳандислик-коммуникация

тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

ПҚ-204-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг учинчи-саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи-тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ҳукумат комиссияси раиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;

Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, улар билан келишган ҳолда республика давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари томонидан ишчи органга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ягона талаблар асосида киритилади;

ишчи орган Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги тизими ходимлари билан бирга жойига чиққан ҳолда ҳар бир таклиф Ер кодексининг 44 ва 45-моддаларида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ўз хулосасини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади;

Ҳукумат комиссияси йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар ойда бир маротаба унинг раиси ёки ишчи органи ташаббуси билан ўтказилади;

Ҳукумат комиссияси ҳар бир таклиф ва у юзасидан ишчи орган хулосасини кўриб чиқади ва қарор қабул қилади;

Ҳукумат комиссиясининг қарори баён шаклида расмийлаштирилади, баёнга Ер кодексининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси илова қилинади, баён ва фармойиш лойиҳаси уни ёқлаб овоз берганлар томонидан имзоланади;

Ҳукумат комиссияси аъзолари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси ишчи орган томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади, бунда мазкур лойиҳаларни бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди".


2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон

фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш

масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси

ТАРКИБИ

1. Ш.М. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Комиссия раиси


2. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири, Комиссия раиси ўринбосари


3. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


4. Ф.Ж. Пўлатов

-

Кадастр агентлиги директори


5. Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори


6. Лавозимига кўра

-

Бош прокурор ўринбосари


7. Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


8. О.А. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари


9. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


10. А.О. Қобилов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари


11. С.А. Нишанбаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


12. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


13. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


14. Лавозимига кўра

-

Бош вазир котибияти масъул ходими, Комиссия котиби


             

Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун масалаларни киритган ташкилотлар раҳбарлари унинг йиғилишига чақирилиши мумкин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 февраль


















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск