ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Давлат ва бошқа унитар корхоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2023 й. ПҚ-83-сон "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2023 й.

N ПҚ-83



ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарида (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) корпоратив бошқарувни жорий этиш, уларнинг операцион самарадорлигини ошириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни давом эттириш, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг бозор механизмларига ўтишини жадаллаштириш мақсадида:


1. 2023-2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур корхоналарни ислоҳ қилиш вазифаси юклансин.

2. Белгилансинки:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "UzAssets" инвестиция компанияси" АЖ (кейинги ўринларда - "UzAssets" инвестиция компанияси) ва мазкур қарорга иловада кўрсатилган давлат иштирокидаги корхоналарда давлат акция пакети (улуши) бўйича акциядор (иштирокчи) функциясини амалга оширади;

мазкур қарорга иловада кўрсатилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) "UzAssets" инвестиция компаниясига бошқарувга берилади;

"UzAssets" инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг ижроия органи ва кузатув кенгаши аъзоларини тайинлаш ҳамда соф фойдани тақсимлаш масалалари юзасидан қарорлар белгиланган тартибда келишилган ҳолда қабул қилинади;

"UzAssets" инвестиция компанияси томонидан халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни жалб этиш энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

давлат хизматчилари давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибига киритилиши мумкин, ушбу корхоналар фаолиятини лицензиялаш, тартибга солиш ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш вазифалари юкланган давлат органларининг ходимлари (давлат органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларидан ташқари) бундан мустасно;

бошқариладиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиш тўғрисидаги талаб "UzAssets" инвестиция компаниясига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "UzAssets" инвестиция компаниясига қуйидаги қўшимча вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;

корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш;

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг корпоратив бошқарув бўйича тавсияларини жорий этиш орқали ўзига бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда уларнинг қийматини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш;

ўзига бошқарувга берилган корхоналарнинг ижроия органи ва кузатув кенгашига маҳаллий ҳамда хорижий малакали менежерларни жалб қилиш.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 мартдаги

ПҚ-83-сон қарорига

ИЛОВА



2023-2025 йилларда ислоҳ қилинадиган

ва операцион самарадорлиги ошириладиган

давлат иштирокидаги йирик корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи


Амалдаги акциядор

(таъсисчи, муассис)


Давлат

улуши, %


1.

"Навоий КМК" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

2.

"Навоийуран" ДК


Давлат активларини бошқариш агентлиги


100,0

3.

"Олмалиқ КМК" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


98,5

4.

"Ўзметкомбинат" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


81,1

5.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


99,9

6.

"Ўзтрансгаз" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


99,5

7.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

8.

"UzGasTrade" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

9.

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

10.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

11.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

12.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

13.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

14.

"Навоийазот" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ


100,0

15.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

16.

"Uzbekistan airways" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

17.

"Uzbekistan Airports" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

18.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ


Транспорт вазирлиги


100,0

19.

"Ўзавтосаноат" АЖ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


100,0

20.

"Ўзбектелеком" АЖ


Рақамли технологиялар вазирлиги


96,2

21.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ


Рақамли технологиялар вазирлиги


31,51

22.

"Ўзбеккўмир" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


97,9

23.

"Агробанк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


52,2

24.

"Асакабанк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


10,7

25.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13,1

26.

АТ "Халқ банки"


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


22,4

27.

"Туронбанк" АТБ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


8,7

28.

"Қишлоққурилишбанк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


74,5

29.

"Алоқабанк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


3,8

30.

"Ўзмиллий банк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


40,7

31.

"Микрокредитбанк" АТБ


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


70,8

     

Изоҳ: давлат улуши миқдори ўзгарган тақдирда, улуш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиб берилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 март













































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск