ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2023 й. ПҚ-82-сон "2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2023 й.

N ПҚ-82



2023 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ

БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади.

Халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятларини, унинг орзу-интилишларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элатларга мансуб барча ватандошларимиз учун умумхалқ байрамига айланди.

Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир.

Ҳозирги кунда жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, дўстлик ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимиз қалби ва онгида Ватанимизнинг бугуни ва келажагига дахлдорлик туйғусини кучайтиришда Наврўз байрамининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Эл-юртимиз яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат фасли сифатида эъзозлайдиган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам деб эътироф этилган Наврўзнинг маънавий ҳаётимиздаги улкан ўрни ва таъсирини инобатга олиб, ушбу айёмни миллий қадрият ва урф-одатларимизга уйғун тарзда, ҳар томонлама муносиб даражада нишонлаш мақсадида:


1. 2023 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юксак савияда нишонлансин.


2. Қуйидагилар:

2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита 2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш бўйича "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда ушбу айёмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланишини таъминласин.


3. Байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

Наврўз айёмига хос янгиланиш ва бунёдкорлик руҳини, она заминга меҳр ва эътибор, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни ифода этадиган, кишиларни бугунги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаб, атроф-муҳит ҳамда унинг неъматларини асраб-авайлашга, эзгу орзу-мақсадлар билан яшашга ундайдиган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва инсон қадрини улуғлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришларни Наврўзнинг азалий қадрият ва анъаналари билан мувофиқ тарзда, таъсирчан бадиий воситалар орқали акс эттириш;

ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз байрами арафасида барча шаҳар ва қишлоқларда, овул ва маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват фазилатларини давом эттириб, муҳтарам нуронийларимизни ҳар томонлама эъзозлаш, "Меҳрибонлик", "Мурувват" ва "Саховат" уйларида яшаётган кишиларга, ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказиш;

юртимизда миллатлараро дўстлик ва фуқаролараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, шу мақсадда амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижаларини, Ўзбекистон фуқароси бўлган турли миллат ва элатлар вакиллари томонидан Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга оид тадбирларни ташкил этиш ва кенг ёритиш;

жойларда бўлиб ўтадиган сайилларга фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар ва бахшилар, шунингдек, истеъдодли анъанавий ижрочилар ва эстрада артистларини жалб этиш;

Наврўз сайилларининг дастурларини тайёрлашда қадимий урф-одатларимиз ва халқ ўйинлари, маданий меросимизнинг ёрқин намуналари бўлган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш;

байрам тадбирлари доирасида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар уюштириш, китоб расталари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш, кўклам таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситаларида Наврўзнинг тарихи ва моҳиятини, ҳудудларда, шунингдек, чет эллардаги ватандошларимиз давраларида байрамни нишонлаш бўйича шаклланган урф-одат ва анъаналарни кенг ёритиш.


4. Маданият ва туризм вазирлиги (О.А. Назарбеков):

Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Ҳожиматов), Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин;

мазкур концерт томошасини тажрибали сценарист ва режиссёрлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларини жалб этган ҳолда юқори бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўрсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Наврўз умумхалқ сайилларига ҳар томонлама муносиб тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари билан боғлиқ харажатлар:

Тошкент шаҳрида - республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 мартдаги

ПҚ-82-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. О.Қ. Абдураҳмонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


4. О.А. Назарбеков

-

Маданият ва туризм вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


5. Б.С. Рахмонов

-

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


6. Ш.Д. Кудбиев

-

Иқтисодиёт ва молия вазири


7. И.Й. Абдураҳмонов

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири


8. А.И. Икрамов

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири


9. Б.А. Мусаев

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


10. Ҳ.Ў. Умарова

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазири


11. А.Ш. Иноятов

-

Соғлиқни сақлаш вазири


12. Ш.Х. Шерматов

-

Рақамли технологиялар вазири


13. Б.О. Саидов

-

Ташқи ишлар вазири в.б.


14. Б.Н. Қурбонов

-

Мудофаа вазири


15. П.Р. Бобожонов

-

Ички ишлар вазири


16. Р.М. Жўраев

-

Миллий гвардия қўмондони


17. Б.С. Йўлдашев

-

Фанлар академияси президенти


18. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


19. Р.Ж. Қурбонов

-

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси


20. Ф.Ф. Абдуҳолиқов

-

Кинематография агентлиги директори


21. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


22. А.Ж. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


23. А.В. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


24. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


25. М.М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


26. Р.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси


27. С. Турдиев

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


28. Ш.Т. Қудратхўжа

-

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси


29. Х.Х. Салимов

-

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси ўринбосари


30. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари


            

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 мартдаги

ПҚ-82-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаси


Масъул ижрочилар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамини мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси сифатида, умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда ўтказиш.


1. Ҳудудий ташкилий қўмиталар таркибини шакллантириш.


2. Наврўз байрамини юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


3. Чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш.


2023 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


2.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барча шаҳар ва қишлоқларда, овул ва маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил қилиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


3.

Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ҳудудини Наврўз байрами мазмун-моҳиятига мос равишда безатиш.

1. Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ва бошқа ижтимоий объектларни байрамга тайёрлаш, ҳудудларни байрамона безатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

10 март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Режада белгиланган ишларни амалга ошириш.


Режа

асосида


4.

Наврўз кунларида она табиатни, унинг неъматларини асраб-авайлаш, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.


1. Маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

10 март


Ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Режа

асосида


5.

Байрам муносабати билан нуроний кексаларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож оилалар ва инсонларга беғараз ёрдам бериш бўйича хайрия тадбирлари ҳамда таниқли санъаткорларнинг улар хонадонига ташрифини уюштириш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

10 март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Бандлик вазирлиги, Миллий гвардия, ССВ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Режа

асосида


6.

Жойларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда уларнинг савдосини йўлга қўйиш.


1. Савдо ярмаркалари ташкил этиладиган бозорлар рўйхатини шакллантириш.


2. Фермер хўжаликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ярмаркаларга жалб этиш.


3. Наврўз таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини ташкил қилиш.


2023 йил

март

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


II. ОММАВИЙ-МАДАНИЙ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ

7.

Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказиладиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.


1. Таниқли сценарист ва ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбири сценарийси ва дастурини тайёрлаш.


2023 йил

10 март


Республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги

2. Таниқли режиссёр, балетмейстер, бастакор, рассом ва бошқа ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбирига тайёргарлик машғулотларини олиб бориш.


2023 йил

март

8.

Ҳудудларда ўтказиладиган сайилларда фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, бахшилар, ижодкорлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг иштирокини таъминлаш.


1. Маданий дастурлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Дастурларда халқ ўйинлари, урф-одатлар, миллий куй-қўшиқлар,З ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.


3. Маданий дастурларни ўтказиш.


2023 йил

март

Маҳаллий бюджет маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги


9.

Байрам тадбирларида Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижалари, турли миллат ва элатлар вакилларининг Наврўзни нишонлашга оид урф-одатлари, қадриятларини намойиш этиш.


Миллий маданий марказларнинг маданий дастурларини тайёрлаш ва уларнинг байрам тадбирларида иштирокини таъминлаш.


2023 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Миллатлараро муносабатлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


10.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Маҳалла - тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир" шиори остида маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларда таниқли санъаткорлар, ижодкорлар ва маънавият тарғиботчиларининг иштирокини таъминлаш.


3. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

март-

апрель


Маҳаллий бюджет маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бандлик вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази


11.

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида таниқли ижодкорлар, санъаткорлар, ҳарбий оркестр ва ансамбллар иштирокида "Ватан манзумаси" адабий-маърифий кечаларини юқори савияда ўтказиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

март-

апрель


"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, маҳаллий бюджет маблағлари


Маданият ва туризм вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


12.

Наврўз байрами муносабати билан жойларда китоб расталарини, ҳунармандчилик асарлари ва "Кўклам неъматлари" кўргазмаларини ташкил қилиш, "Энг яхши Наврўз таомлари" танловларини ўтказиш.


1. Наврўз сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш ва уларни миллий услубда байрамона безатиш.


2. Тасдиқланган режа асосида тадбирларни ўтказиш ва танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш.


2023 йил

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


13.

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консулликларида Наврўз байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Тадбирларни хориждаги ва мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

ТИВ, Ёшлар ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


14.

Шаҳар ва туманлар марказида жойлашган LED экранлар орқали миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилишга мўлжалланган "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" мавзусидаги ижтимоий роликларни кенг намойиш қилиш.


1. Ижтимоий роликлар намойиш этиладиган LED экранлар рўйхатини шакллантириш, мавзуга оид ижтимоий роликлар тайёрлаш.


2023 йил

15 март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Ижтимоий роликларни кенг намойиш этиш.


2023 йил

март

15.

Умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари, ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган спорт мусобақалари, маданият ва санъат ҳамда китобхонлик танловларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.


1. Мусобақа ва танловларни ўтказиш режа-дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

15 март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


ММТВ, ОТФИВ, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


2. Мусобақа ва танловларни ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш.


2023 йил

март-апрель


16.

Жойлардаги овул ва маҳаллаларда яшаётган ёшлар ўртасида улоқ-кўпкари, пойга, кураш, югуриш, чиллак, арқон тортиш ва бошқа миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақалар ҳамда кўргазмали чиқишлар уюштириш.


1. Мусобақа ва кўргазмали чиқишлар ўтказиш дастурларини ишлаб чиқиш ва зарур чораларни белгилаш.


2. Мусобақа ва кўргазмали чиқишларни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

март-

апрель


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ёшлар ва спорт вазирлиги


17.

Оммавий ахборот воситаларида таниқли мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда Наврўз байрамининг тарихи, ҳудудларда уни нишонлаш бўйича шаклланган урф-одат ва удумларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва дунёда тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни кенг ёритиш.


Мавзуга бағишланган кўрсатув, эшиттириш ва материалларни тайёрлаш ва кенг ёритиш.


2023 йил

март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


18.

Барча мобил алоқа абонентларига "Янгиланиш ва яшариш айёми - Наврўзи олам муборак!" мазмунидаги SMS-табриклар юборишни ташкил этиш.


Мобил алоқа операторлари томонидан SMS-табриклар юбориш.


2023 йил

21 март


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Рақамлаштириш вазирлиги


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 март


"Халқ сўзи", 2023 йил 2 март















































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск