ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 27.02.2023 й. 84-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 февралдаги

84-сон қарорига

3-ИЛОВА



Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил

этиладиган дам олиш масканлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (кейинги ўринларда - оромгоҳ) базасида ташкил этиладиган дам олиш масканларининг (кейинги ўринларда - дам олиш маскани) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Дам олиш маскани доимий равишда фаолият кўрсатади. Дам олиш маскани болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш мавсумида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туради.


3. Дам олиш маскани ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Тизимида дам олиш маскани мавжуд ташкилот дам олиш масканининг фаолияти ҳамда дам олувчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати устидан назорат қилади.



2-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар дам олиш масканининг асосий вазифалари ҳисобланади:

дам олувчиларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;

дам олувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

дам олиш масканининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.



3-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Дам олиш маскани қуйидаги ҳуқуқларга эга:

дам олиш масканининг ички тартиб-қоидаларини бузган дам олувчини дам олиш масканидан четлаштириш;

дам олувчилар томонидан дам олиш масканининг мол-мулкига етказилган зарарни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш.

Дам олиш маскани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


7. Дам олиш маскани қуйидагиларга мажбур:

дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;

дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларининг тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

дам олиш масканини хўжалик, маданий ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш;

дам олувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.

Дам олиш маскани ўз зиммасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



4-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Дам олиш масканлари оромгоҳлар базасида ташкил этилади. Дам олиш масканлари алоҳида юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатиши мумкин.


9. Дам олиш маскани раҳбари муассис ёки оромгоҳ раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.


10. Дам олиш маскани раҳбари:

дам олиш маскани фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

дам олувчиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва уларни дам олиш масканининг ички тартиб-қоидалари билан таништириш бўйича ишларни ташкил этади;

дам олиш маскани фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади ҳамда дам олиш масканига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

дам олиш маскани ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши, ҳисоботларининг олиб борилиши ва белгиланган тартибда сақланишини назорат қилади;

дам олиш масканининг фаолият юритиши учун уни зарур бўлган жиҳозлар ва воситалар билан таъминлайди;

дам олувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

дам олиш маскани мол-мулкининг бут сақланишини таъминлайди;

дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларини тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлайди;

дам олиш маскани ходимлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади, ўзгартиради ва бекор қилади.


11. Дам олиш масканида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш китоби юритилади.

Дам олувчилар рўйхати махсус электрон дастурлар орқали юритилиши мумкин.


12. Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш китоби рақамланган, тикилган ҳамда дам олиш маскани раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши зарур.


13. Дам олиш масканига келган дам олувчилар дам олиш маскани ходимига ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва йўлланмасини тақдим этади.


14. Дам олиш маскани раҳбари дам олувчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари ва саломатликларини мустаҳкамлашлари учун уларнинг ёши ва соғлиғини инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароитлар яратади, соғломлаштириш, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этади ҳамда саёҳатлар уюштиради.



5-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

ЙЎЛЛАНМАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА СОТИШ


15. Дам олиш масканининг йўлланмалари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади.


16. Дам олувчи томонидан йўлланмадан фойдаланиш имкони бўлмаса, йўлланма дам олиш муддати бошланишидан камида 5 кун олдин дам олиш масканига қайтарилиши лозим.



6-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


17. Дам олиш масканларини сақлаб туриш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

йўлланмаларни сотишдан тушган маблағлар;

дам олувчиларга кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар;

тизимида дам олиш маскани мавжуд ташкилот ёки оромгоҳлар томонидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


18. Дам олиш масканининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Дам олиш масканини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Намунавий низомга

ИЛОВА



Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Дам олувчининг

Ф.И.О.


Туғилган

санаси


Шахсни тасдиқловчи

ҳужжат маълумотлари

(серияси, рақами, қачон

ва ким томонидан

берилган)


Йўлланманинг

серияси ва

рақами


Йўлланмада

кўрсатилган

муддат


Дам олган

куни


Эслатма


дан


гача


дан


гача


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

























































__________________________________

               (Ф.И.О. ва лавозими)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 февраль










































Время: 0.0227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск